TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 78 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 9 gen
Мактаб ўқитувчилари сони жами иш ставкасидан 80 мингтага кўп — Шерматов Республика бўйича мактабларда ишлаётган ўқитувчилар сони мавжуд педагогик ставка миқдоридан 80 мингга кўп. Ўқитувчилар сони етарли, буёғига сифат ўсишига ҳаракат қиламиз, деди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. 👉https://kun.uz/32905741 Kun.uzTelegram каналлари👇 Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Pubblicato 8 gen
"Борига шукр, йўғига сабр қилишни ўргандим" — Бизни ҳайратга солган қизалоқ Кичик ёшданоқ ҳаётга жиддий назар билан қараб, кечинмаларини равон тушунтирадиган болалар кам сонни ташкил қилади. Уларни ҳаётга жиддий қарашга қандайдир ҳодисалар сабаб бўлади. Кичик қаҳрамонимиз кечинмалари сизни бефарқ қолдирмайди.
Pubblicato 8 gen
https://m.youtube.com/watch?v=Q1MX4w9nJ1o
Pubblicato 7 gen
Бугун, 7 январь куни режалаштирилган тадбирлар: 〰️〰️〰️〰️ 🔰Матбуот анжумани ● Мавзу: Чақалоқ савдосининг оғир оқибатлари, фарзандликка ҳамда васийлик ва ҳомийликка олиш тартиблари, соҳада муаммолар таҳлили ● Вақти: 14:00 ● Жойи: АОКА мажлислар зали ● Иштирок этади: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Халқ таълими, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари 〰️〰️〰️〰️ 🔰 Матбуот анжумани ● Мавзу: Давлат харидлари, коррупция тўғрисида хабар берган шахсларни рағбатлантириш, халқаро нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ● Вақти: 16:00 ● Жойи: АОКА мажлислар зали ● Иштирок этади: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 〰️〰️〰️〰️ 📢Саволларни@Rasmiy_aloqabotга жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин. @aoka_uz
Pubblicato 6 gen
Асосий эътибор қизил категориядаги мактабларга қаратилиши зарур.
Pubblicato 6 gen
Таълим сифати паст мактаблар жамоаси натижага ишлаш учун бор имкониятини сафарбар этишлари зарур, акс ҳолда бу ишни бошқа жамоа амалга оширади! Президентимиз Мурожаатномада таълим сифатини барча мактабларда кўтариш бўйича жуда катта вазифани белгилаб бердилар. Бунинг учун таълим сифати паст мактабга бошқа тумандан борган малакали ўқитувчи учун 50% устама, бошқа вилоятдан келганига эса 100% устама бериш кўзда тутилаяпти. Хабарингиз бор, битирувчисининг биронтаси ҳам олий таълим муассасаси (ОТМ)га кирмаган мактабларда узоқ вақт ишлаган раҳбарларни лавозимдан олиш бўйича чоралар бошлангани сабаб, ушбу мактаблар жамоаси ҳаракатга тушиб, бир йил ичида бундай мактаблар сони 3 баробар камайди! Буёғига ўқувчилар битиришига атиги ярим йил қолди. Шунинг учун ушбу графикда кўрсатилган тўқ қизил рангдаги (0%) ва қизил рангдаги (10 фоизгача кўрсатгичга эга) мактаблар учун бу йил жуда катта синов йили бўлади. Шунинг учун, ушбу мактаблар жамоаси бирлашиб натижага ҳаракат қилиши зарур! Аввалгидек, биз кетсак, ўрнимизга ўқитувчи топилмайди дейиш хомхаёлдан бошқа нарса эмас. Вазирлик, вилоят ва туман бўлинмалари ходимлари ҳам бундан буён ФАҚАТ қизил (10 фоизгача кўрсаткичли) мактабларга бориб, улардаги аҳволни яхшилаш бўйича ишлайди. Яшил категориядаги мактабларга умуман бормаса ҳам бўлади, уларга халақит қилинмаса бўлди асосийси. Уларда яхши ёш кадрлар бўлса, қизил категориядаги мактабларнинг раҳбар лавозимларига тавсия этиш керак холос. Шундагина ушбу яшил мактаблардаги ижобий муҳит қизил мактабларга ҳам тезроқ тарқалади. PS. Албатта, бу масала эртага анчагина шов-шув, хайпга айланиши ҳам мумкин, чунки ҳеч ким ишдан шундоқ кетишни хоҳламайди. Лекин, мактабда ўқувчиларга таълим-тарбия берадиган ўқитувчилар ишлаши керак, уларни фақат ҳурматини ошириб, қўшимча шароит яратишга ҳаракат қилиб борамиз. Аксинча, ўзини устида ишламайдиган, адашиб мактабга келиб қолган, аввалги мажбурий меҳнат тизимида қандайдир сақланиб юрган инсонларга интернетда хайп кўтаришга ҳаракат қилгандан кўра, секин мактабдан бошқа жойдан иш топишни маслаҳат берамиз. Бундан буёғига мактаблар фақат натижага ҳаракат қилади, ўқитувчилар ҳам ўз устида ишлашлари зарур. Вилоятларда бир ставкада бир нечта ўқитувчи ишлаётган мактаблар ҳам анчагина, ўқитувчиларнинг умумий сони ставкаларнинг сонидан 80 мингдан ортиқ!
Pubblicato 5 gen
📌 Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси бўлиб ўтмоқда. 📍Унда Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этмоқда. 🎥 Эфирни "Ўзбекистон 24" ва "UzReport" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин! ___ 📌 В эти минуты проходит сессия Международного пресс-клуба, посвященная Посланию Президента Республики Узбекистан Олий Мажлису. 📍В ней принимают участие министры народного образования, здравоохранения, высшего и среднего специального образования и другие ответственные лица. 🎥 Смотрите трансляцию в прямом эфире на телеканалах "Узбекистан 24" и "UzReport". @IPCUzbekistan
Pubblicato 4 gen
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган. — Президент Шавкат Мирзиёев с 4 января 2021 года находится в краткосрочном трудовом отпуске. Проведение отпуска Президента планируется на территории Узбекистана. Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Pubblicato 31 dic
2020 йилда мактабларга ёрдам берган ТОП-10 вазирлик ва идоралар билан танишинг! Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари жамоаси ҳамда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари номидан 2020 йилда халқ таълими соҳасини қўллаб-қувватлагани учун вазирлик ва идораларга самимий миннатдорчилик изҳор қилади! БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3rH6jdX Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram
Pubblicato 31 dic
Ҳар бир фарзандимизнинг ўзига хос ички дунёси, кечинмалари ва орзу-ҳаваслари бор. Янги йилда имкон борича фарзандларимизга кўпроқ вақт ажратиб, уларнинг беғубор ниятларини қўллаб, ўз мақсадларига эришишлари учун биргаликда ҳаракат қилайлик!
Pubblicato 30 dic
Ҳеч бир боланинг жонига озор етмасин! Республика Ихтисослаштирилган гематология ва илмий текшириш марказидаги 140 нафар бемор болажонларга Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова томонидан “Президент совғалари” топширилди. Аслида бу ердаги болажонлар ва уларнинг ота-оналари кўнглига қилдай қувонч сиғмайди, лекин шунга қарамай улар эътибордан жудаям мамнун бўлишди. Ягона тилагим ҳеч бир болажоннинг жонига озор етмасин, ҳеч бир ота-онага жигаргўшасининг азият чекаётганини кўргулик қилмасин! Оллоҳимдан кириб келаётган Янги йилда барча бемор болажонларимизга шифо топиб, мактабларни тўлдириб югуриб юришларини тилаган бўлардим.
Pubblicato 29 dic
Президент: Камбағалликдан чиқиб кетиш учун энг муҳим омил — бу инсоннинг интилиши, энг катта масала, ўз кучига таянган ҳолда аниқ мақсад сари ҳаракати бўлиши зарур #Mirziyoyev#Murojaatnoma#yilyakunlari#sarhisob