TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente89,440Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 76 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 20 gen

Номаълум “ўқитувчи” номидан ёлғон хабар тарқатилди Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими мудири номидан ўқитувчилар ойлигидан маълум миқдорда ушлаб қолиш топшириғи берилганлиги бўйича ёлғон хабар тарқалди. Унда таъкидланишича, "2021 йил 19 январь куни Президент маънавият ва маърифат соҳасини ривожлантириш мақсадида ўтказган йиғилишдан илхомланган Каттақўрғон шаҳар халқ таьлими бўлими раҳбари Шуҳрат Пўлатович эрта тонгдан барча мактабларга "Маьрифатпарварлар" кенгашини фондига ўқитувчиларнинг ҳар ойлик ойлигидан 1 фоиз ушлаб қолиш бўйича кўрсатма берган”. Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлимининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари шаҳардаги 1-умумтаълим мактабида ўрганиш ўтказди. Маълум бўлишича, аввало, Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими мудири томонидан бундай топшириқ берилмаган. Буни мактаб директори Н.Арипова ҳам тасдиқлади. Шунингдек, 1-мактабда Шарипова Ойгул исмли ўқитувчи ишламаслиги аниқланди. Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлимиhttps://t.me/KatSH_xtb

1,720 views

Pubblicato 20 gen

Жорий йил 1 февралдан бошлаб Халқ таълими тизимидаги раҳбар ва педагог ходимларнинг базавий тариф ставкалари (қўшимча тўловлар ва устамаларсиз) миқдорлари

69,400 views

Pubblicato 20 gen

Рангларга ажратилаётган мактаблар, сифати ошмаётган таълим ва мотивациясиз шаҳар ёшлари Бугун мактаб таълими ҳақида кимдан фикрини сўраманг, у албатта таълимдаги сифат пастлигидан шикоят қилади. Ҳақиқатда, бугун мактаб таълимини ривожлантириш бўйича кўплаб таклифлар, лойиҳалар ва экспертлар фикрлари айтилаётганига қарамай, улар дарс жараёнларига кириб бормаётгандек. Kun.uz мавзу атрофидаги кўплаб саволлар юзасидан Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан интервью уюштирди БАТАФСИЛ: https://kun.uz/95989757

1,600 views

Pubblicato 19 gen

МНО признано министерством, которое эффективно реализовало проекты государственно-частного партнерства В сфере народного образования подписаны договоры государственно-частного партнерства на сумму более 92 млрд сумов. На сегодняшний день из 50 проектов, включенных в реестр проектов государственно-частного партнерства, 24 или около 48% — это проекты в сфере народного образования. Работа министерства в данном направлении была признана Агентством развития государственно-частного партнерства и награждена сертификатом «За заслуги в реализации проектов государственно-частного партнерства».

2,230 views

Pubblicato 18 gen

«Жуда кўп ота-оналар фақат бугунини ўйлаб яшаяпти» — чекка қишлоқ ўқитувчиси билан суҳбат Ўқитувчилик – шарафли, айни вақтда машаққатли касб. Чекка ҳудудда эса бу машаққат икки бараварга ошиши аниқ. Kun.uz мухбири олис ҳудудлардаги фидойи ўқитувчилар ҳақида ҳикоя қилиш учун Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги энг чекка аҳоли пунктларидан бири – Башир қишлоғида бўлди. 👉Мақолани ўқиш 📹Тўлиқ видеони кўриш Kun.uzTelegram каналлари👇 Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

1,660 views

Pubblicato 18 gen

https://www.youtube.com/watch?v=Y3po3ANJjNU

4,010 views

Pubblicato 18 gen

Бугун, 18 январь куни режалаштирилган тадбирлар: 〰️〰️〰️〰️ 🔰Брифинглар ● Мавзу: Қиш мавсумида мактабларни иситиш тизими бўйича кўрилаётган чоралар ● Вақти: 14:00 ● Жойи: АОКА мажлислар зали ● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари 〰️〰️〰️〰️ ● Мавзу: Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 2020 йил фаолияти якунлари ва истиқболдаги вазифалар ● Вақти: 15:00 ● Жойи: АОКА мажлислар зали ● Иштирок этади: Холида Шадиева, "Ўзагроинспекция" ахборот хизмати раҳбари 〰️〰️〰️ Брифинглар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади. @aoka_uz

1,520 views

Pubblicato 18 gen

Мажлисларни ва қоғозбозликни камайтириш бўйича аниқ топшириқ!

1,180 views

Pubblicato 18 gen

Мурожаатномада Президентимиз барча раҳбарларга мажлисларни ва қоғозбозликни камайтириш, унинг ўрнига натижага ишлаш бўйича аниқ топшириқ берган эдилар. Ҳар бир мажлиснинг ҳам ўзига яраша харажат эканлигини куйиниб гапирганларини ушбу қисқа видео тасвирда кўришимиз мумкин. Лекин, бу топшириқни охиригача тушунмай, ҳали ҳам баъзи раҳбарлар қанча кўп мажлис ўтказиб, топшириқ берса, шунча яхши ишлаётган бўлади деган нотўғри тушунчага эга бўлиб қолаётгани ачинарли ҳол. Айниқса, кечроқ ёки дам олиш куни мажлис ўтказса, жуда фидоий ишлаётгандек бўлса керак. Президентимизнинг бу топшириқларини барча бўғин раҳбарлари ижросини тўғри таъминлашса, кўзланган мақсадга эришиш тезроқ бўларди. Ҳамманинг асосий фаолияти бўйича бажариши керак бўлган вазифалари бор (KPI). Шу сабабли, қайси соҳанинг биринчи раҳбари, ўринбосарлари, ҳудудий бошқарма ва бўлим раҳбарларининг вақтини қанча кўп мажлислар ва қоғоздаги фойдасиз топшириқлар билан кўмиб ташланса, шунча ўша соҳа орқада қолиб кетаверади... Мактабларни ҳам турли хил тадбирлар ва мажлислар билан кўмиб ташлаш бўйича ташаббускорлар кундан-кун ортиб бормоқда, бу эса мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳам асосий ишидан чалғитишга сабаб бўлмоқда... Иқтисодиёт фанида биринчи навбатда ресурсларнинг чегаралангани ўргатилади. Шу жумладан, давлат хизматидаги инсон ресурслари ҳам чегараланган. Уларнинг вақтини самарасиз мажлисга ёки қоғозга кўмишдан фойда йўқ. Хўжакўрсинга кечаси ёки дам олиш куни мажлис қилиб кўп ишлагандек кўриниш эмас, ақл билан ишлаб, таҳлил қилиб, тизимли муаммоларни ечишга ҳаракат қилинса, келгусида каттароқ муаммоларни олдини олишга имконият бўлади. Бу ҳақида раҳматли Эркин Воҳидовнинг собиқ СССР пайтидаги қуйидаги қўрқмай ёзилган ҳажвий-юмористик руҳдаги шеъридан парчани ўқиб ҳам хулоса қилса бўлади. Баъзилар эса буни ҳажвия эмас, иш учун қўлланма сифатида қабул қилаётганга ўхшайди... МАЖЛИС ҚИЛИНГ Вақтингиз бўш бўлса ҳам, Бўш бўлмаса, мажлис қилинг, Кўнглингиз хуш бўлса ҳам, Хуш бўлмаса, мажлис қилинг, Сиз бирор мажлиссиз ўтган Кунни кун деб айтмангиз, Тортингу ҳомуза, Маъруза узун деб айтмангиз, Ҳамма такрор этса бир гапни, Нечун, деб айтмангиз, Сиз ҳам, эй тафтишчилар, Мажлис саноғин текширинг, Ҳамқарор, кун тартибу Ҳужжат вароғин текширинг. Кўрмасин деҳқон дала, Созанда соз, шоир қалам, Ишчи ҳам дастгоҳ ёнига Қўймасин асло қадам, Очмасин олим китобу Қилмасин тажриба ҳам, Кимки гап билмас, билар иш, Қилсин ўлгунча алам, Иш биларни ургани Мушт бўлмаса, мажлис қилинг. Белни боғланг, бу жаҳонни Тўлдиринг қоғоз билан. Ўзни алданг, бўлмаганни Бўлдиринг қоғоз билан. Иш билан шод этмангиз ҳеч, Кулдиринг қоғоз билан. Ким қоғозбозликни суймас, Ўлдиринг қоғоз билан. Вақт ўтар, соат ўтар Кун ой бўлур, ой йил бўлур. Киму ўтган умрига Қарсак чалур, қойил бўлур?! Фурсат энг олий ҳакамдур, Доимо одил бўлур, Барча бир кун ул ҳакамнинг Ҳукмига дохил бўлур, Тўплангиз эс-ҳушни, Эс-ҳуш бўлмаса, мажлис қилинг. 1982

1,320 views

Pubblicato 16 gen

Ўқитувчиларимиз ўз малакаларини оширишга ҳаракат қилишлари зарур! Батафсил: https://bit.ly/3oRGkyF

1,500 views

Pubblicato 16 gen

Юқори малакали ўқитувчиларга талаб жуда катта ва улар доим эъзозда! Аввалроқ, соҳада ярим миллион ўқитувчилар бўлиб, улар мавжуд ставкалар сонига қараганда 80 мингга кўп деб берган маълумотимизга озгина аниқлик киритсак. Мактабларда айнан малакали ўқитувчиларга талаб жуда юқори. Лекин ушбу графикда кўришингиз мумкинки, атиги 3% ўқитувчи олий тоифага, 11% эса биринчи тоифага эга, яъни умумий 14%ўқитувчини яшил категорияга ажратса бўлади. Булар нафақат мактаб директори томонидан эъзозда, балки ота-оналар ҳам айнан шундай малакали ўқитувчиларни репетитор сифатида қўшимча дарс беришга кўндиришга ҳаракат қилишади. Аввалги пост графигидаги қизил категориядаги мактабларга борилса, аксариятида умуман олий тоифали ўқитувчи йўқ экани кўринади. Аксинча, яшил категориядаги мактабларда олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар ҳам нисбатан кўпроқ бўлиб чиқяпти. Энди, қуйироқдаги графикка эътибор берсангиз, яшил категорияли ўқитувчилар педставкага нисбатан кўп эмас, аксинча жойларда уларга талаб жуда юқори. Қизил категориядаги, яъни тоифасиз ўқитувчилар орасида ва умуман олий таълимда ўқимаган ўқитувчилар орасида айнан бир ўқитувчи ўрнида бир неча ўқитувчи ишлаётгани графикдан яққол кўринади. Бунинг натижасида уларнинг ҳақиқатда олаётган ойлиги ҳам анчагина камаяди. Ушбу қизил категориядаги ўқитувчилар умумий ўқитувчиларнинг ярмидан кўпини ташкил этади. 80 минг ўқитувчи кўпроқ дейилгани ҳам айнан ушбу қизил категориядаги ўқитувчилар орасидадир. Шу сабабли, қизил категориядаги ўқитувчиларимиздан кўпроқ ўз устиларида ишлаб, ўз фанларини чуқурроқ ўрганиб, навбатдан ташқари малака тоифа имтиҳонларидан ўтиб, ўз тоифаларини оширишларини сўраймиз. Шу орқали уларнинг ойлик маошлари ҳам ошади. Тоифасиз ўқитувчи ва олий тоифали ўқитувчи ойлиги орасидаги фарқ ҳам анчагина, шунингдек, хабарингиз бор юқори тоифали ўқитувчидан соат ортиб қолсагина пастроқ тоифа ўқитувчига бериладиган тартиб жорий этилмоқда. Бу эса малакали ўқитувчининг ойлиги яна ошишига ёрдам беради. Бундан буёғига ҳам ойлик ошириш бўйича сиёсат юқори малакали ўқитувчи билан тоифасиз ўқитувчи ойлиги орасидаги фарқни оширишга қаратилади. Ўқитувчи бошқа туманга ишлаш учун борганига 50%, бошқа вилоятга борганига эса 100% қўшимча тўланиши ҳам фақат олий ва биринчи тоифали ўқитувчиларга тааллуқли бўлгани ҳам бундай ўқитувчиларимиз ўз устиларида ишлашлари учун қўшимча стимул бўлади деб умид қиламиз. Ўқитувчининг ўз касбини ҳамда болаларни севиши, ўз малакасини доимий ошириб бориши энг муҳим масаладир ва қолган ташқи факторлар иккиламчи. Масалан, яқинда Булунғур туманидаги 2 та тўқ қизил категориядаги мактабларга ташрифимиз чоғида шунга гувоҳ бўлдикки, аввало, уларнинг моддий техник ҳолати ўша тумандаги яшил мактабникидан яхшироқ экани, ҳамда қизил мактаблар битирув синфларидаги ўқувчилари сони 15,16 ва 19 нафарни ташкил этгани ва аксинча яшил мактабда ўқувчилар сони синфда бундан анча кўп бўлган. Уч-тўрт йил аввал бундай талаб қўйиб бўлмас эди, чунки ўқитувчи ўзининг ишидан бошқа барча иш билан шуғулланар, ҳамда қоғозбозликка кўмилган эди. Ҳозир эса ўқитувчидан фақат ўз устида ишлаш, ҳамда ўқувчиларнинг натижага эришишларига ҳаракат қилиш талаб этилади. Ҳозирнинг ўзидаёқ, дарҳол қизил категориядаги ўқитувчига чора кўрилсин деб айтилгани йўқ. Асосий мақсадимиз таълим сифатини оширишга биргаликда ҳаракат қилиш! Ўқитувчилар орасида ҳам соғлом рақобат шаклланиши барча мактабларда таълим сифати ошишига ёрдам беради. PS. Эслатиб ўтмоқчиман: Олий ва биринчи тоифани Халқ таълими вазирлиги бермайди. Тоифани алоҳида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси имтиҳонлари асосида берилади.

1,490 views

Pubblicato 16 gen

Хабар қилинганидек, АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда ёлғон ва нохолис ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий оқибатлар ҳақида маълумот берилди. 〰️〰️〰️〰️ 👨🏻‍💻“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 12 (1) моддаси 2-қисмига мувофиқ веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда унидарҳол ўчириб ташлаши шарт. 🔎“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида журналистнинг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шартлиги кўрсатиб ўтилган. 🔰“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида ОАВдан айрим турдаги хатти-ҳаракатларни содир этишда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлса, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 12(1)- моддасида ҳам қандай ахборот турлари Интернетда тарқатилиши мумкин эмаслиги номма-ном санаб ўтилган. ⚠️Шу билан бирга ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар ёлғон маълумотларни реклама қилиш ҳолатлари ҳам кўп учрамоқда. “Реклама тўғрисида”ги қонунда нотўғри ва яширин реклама тушунчаларининг мавжудлиги ёлғон рекламага қарши курашиш бўйича норматив асос мавжудлигини англатади. Масалан, ижтимоий тармоқларда бир кунда бойиб кетиш ваъда қилинган, аслида эса реклама муаллифлари ташкил қилган гуруҳ ёки каналга аъзолар ва обуначиларни йиғишни мақсад қилувчи рекламаларни мисол қилиб келтириш мумкин. @aoka_uz

1,810 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••7475767778•••80•••8384