TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente34,970Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 81 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 10 dic

https://www.gazeta.uz/ru/2020/12/10/cisco/

3,450 views

Pubblicato 10 dic

ЮНИСЕФ призвал страны открыть школы, обеспечив все меры предосторожности. Закрытие школ негативно сказывается на процессе обучения и на психологическом состоянии детей, отмечают эксперты фонда. https://www.gazeta.uz/ru/2020/12/10/unicef/?utm_source=push&utm_medium=telegram ➖@gazetauz➖

2,720 views

Pubblicato 10 dic

2021 ЙИЛДА АМЕРИКАЛИК 6 НАФАР ПРОФЕССОР ЎЗБЕКИСТОНЛИК ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРАДИ 2021 йилнинг 17 январь куни Халқ таълими вазирлиги АҚШдан 6 нафар халқаро профессорни қабул қилади. Улар томонидан English Speaking Nation лойиҳаси доирасида умумтаълим мактаб ўқитувчилари учун инглиз тили дарслари ва малака ошириш семинарлари ўтказилади. 6 нафар профессор 10 ой давомида Наманган, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш минтақавий марказларида фаолият олиб боради. Профессорлар сертификатланган мутахассислар бўлиб, магистр ва докторлик даражалари ҳамда АҚШ, Европа ва Осиёда кўп йиллик ўқитиш тажрибасига эга. Улар TESOL ҳамда TOEFL ўқитиш ҳамда мактаб таълими соҳасида халқаро миқёсда тан олинган сертификат соҳибларидар. Ҳар йили тахминан 350-700 нафар халқ таълими тизимининг инглиз тили ўқитувчилари Минтақавий марказларда қайта тайёрлашдан ўтишларини инобатга олсак, профессорлар ёрдамида Наманган, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги 4000 нафар инглиз тили ўқитувчиси ўз малакаларини ошириш имконига эга бўлади.

3,700 views

Pubblicato 7 dic

Жорий йилнинг 10 декабридан 2021 йилнинг 10 январига қадар Халқ таълими вазирлиги томонидан «Сайёр қабул ойлиги» эълон қилинади. Қабулларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад тизимда олиб борилаётган ислоҳотларга жойлардаги кенг жамоатчиликнинг муносабатини ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойида ҳал қилишдан иборат. Ҳудудларда Сайёр қабулларни ўтказиш жадвали Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram

2,520 views

Pubblicato 7 dic

«Фарзандларимизни тил ўрганиш бўйича мавжуд имкониятлардан фойдаланишга ундайлик» - Шерзод Шерматов ота-оналар ва ўқитувчиларга мурожаат қилди 👉https://kun.uz/64510343 Kun.uz Telegram каналлари👇 Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

2,170 views

Pubblicato 3 dic

Халқ таълими вазирлигида антикоррупция ҳафталиги доирасида ўтказилаётган Очиқ эшиклар кунибошланди Тадбирни онлайн равишда https://youtu.be/lXTYUh8WXvs ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

4,120 views

Pubblicato 2 dic

https://telegra.ph/Hal%D2%9B-talimi-vazirligi-Ichki-auditi-tomonidan-tizimda-70-mlrd-s%D1%9Emlik-%D1%9E%D2%93irlik-va-%D1%9Ezlashtirish-%D2%B3olatlari-ani%D2%9Blandi-100-dan-orti%D2%9B-ma-12-02

2,510 views

Pubblicato 26 nov

2,700 views

Pubblicato 26 nov

Ҳаракатда барака Ушбу 2 та рақам мактаблар фаолиятидаги ижобий ўзгаришни кўрсатади: 1) 1,5 млн абитуриентнинг атиги 23 фоизи бу йилги мактаб битирувчилари бўлган бўлса, улар давлат гранти квотасининг 50 фоизини эгаллади. Қолган 77 фоиз абитуриентни ташкил этган лицей, коллеж битирувчилари ёки аввалги йилги битирувчилар ҳам ОТМга ҳаракат қилган, репетиторга борган, лекин уларнинг умумий натижаси мактаб битирувчилариникидан анчагина орқада бўлди. 2) Олий таълимга биронта ҳам ўқувчиси кирмаган мактаблар сони 3 баробарга камайди, яъни ўтган йили 2126 та эди, бу йил 692 тага тушди. Бунга ҳам ўтган йилдан бундай мактаб раҳбарларини лавозимига лойиқлигини жиддий кўриб чиқиш бошлангани катта туртки бўлди. Энди буёғига директорларимиз ва мактаб жамоаси фақат натижага ҳаракат қилиши керак. Натижа бу битирувчиларнинг ҳаётда муваффақиятга эришиши. Уларнинг бир қисми ўқишни кейинги босқичига ўтса, кейинги қисми ўз ишини топиб кетишидир. Ўқишга ҳам киролмаса, иш ҳам топа олмаса, кейинчалик ёшларимиз ҳаётда қийналиб қолишади. Шу сабабли мактаб давридаги вақтини айнан шу натижага йўналтириши, шу жумладан, ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириши керак. Бир ой давомида Хоразм, Навоий, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида бўлиб яхши кўрсаткичга эга ва умуман натижа кўрсатмаган мактабларни солиштирганда асосий фарқ айнан директор ва мактаб жамоасининг ўз касбига бўлган фидоийлиги туфайли бўлаётганига амин бўлдик. Солиштирганда кўринадики, аксарият ёмон кўрсаткичга эга мактабларнинг моддий техник ҳолати яхши кўрсаткичга эга бўлган мактабникидан анча яхши бўлиб чиқаяпти. Эскичасига фақат мактабнинг ташқи кўринишига қараб директорга баҳо берилганида, аксинча булар яхши бўлиб чиқарди ва яхши натижа кўрсатган директорга эса мактабининг кўриниши яхши бўлмаганига чора кўрилиши мумкин эди... Шунинг учун, ўз ишига фидоий бўлган педагогларимизга ушбу ўзгаришларга сабаб бўлганлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз! Аксинча, бу соҳага адашиб келиб, аввалгидек пахта ва бошқа ортиқча ишлар билан ўралашиб юришга ўрганиб қолганларга бошқа иш топишларини тавсия қиламиз.

2,450 views

Pubblicato 26 nov

Халқ таълими вазирлиги Антикоррупцион ҳафталик доирасида “Очиқ эшиклар куни”га оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф қилади Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги билан ҳамкорликда “9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида ўтказиладиган “Очиқ эшиклар куни” ташкил қилмоқда. Тадбир давомида Халқ таълими вазирлиги фаолият очиқлигини таъминлаш, халқ таълими тизимида коррупцион хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий антикоррупцион тизимларни жорий этиш юзасидан вазирлик мутасаддилари томонидан ОАВ вакилларига маълумотлар тақдим этилади. Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин. Тадбирда иштирок этиш истагида бўлганлар ҳаволада келтирилган ариза шаклини 1 декабрга қадар тўлдиришлари сўралади. Тадбир ўтказилиш жойи: Тошкент ш., Навоий 2А уй. Ўтказиш вақти: 2020 йил 3 декабрь соат 10:00 да.

2,330 views

Pubblicato 24 nov

Янгиликлар 24 | Халқ таълими вазирлиги брифинги #24nov#uzbekiston24 mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram

3,790 views

Pubblicato 24 nov

❓Ўзбекистонда ҳар ким бепул таълим олиш ҳуқуқига эга. Электрон кундалик учун тўлов боланинг бу ҳуқуқини чекламайдими? Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова (АОКАдаги брифинг): — Йўқ, чекламайди. ⚠️ Сабаби кундалик ёки бошқа ўқув анжомларимактаб томонидан бепул берилмайди;ота-оналар ҳар доим ўз фарзандлари учун зарур бўлган барча нарсаларни ўзлари харид қилиб келишган. 💵 Электрон кундаликнинг жорий этилиши билан қоғоз кундаликдан воз кечилмоқда. Бунда қоғозли кундаликнинг ўртача баҳоси ҳисоби олиниб, унинг электрон муқобилига йиллик обуна — 9200 сўмга баҳоланмоқда. 〰️〰️〰️〰️ ❓Электрон кундалик хорижий компанияники бўлса, бу болаларнинг маълумотларини хавфга қўймайдими? — Электрон кундалик фойдаланувчилари тўғрисидаги барча маълумотлар «Ўзбектелеком» серверларида сақланади. 🛡 Бу эса, ўқув жараёнидаги барча иштирокчиларга оид шахсий маълумотларнинг ишончли ҳимоясини таъминлайди. 🌐 Бундан ташқари Kundalik.com TAS-IX ҳудудида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлашда уяли алоқа операторлари орқали фойдаланилганда интернет-трафик сарфланмайди. @aoka_uz

2,510 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••798081828384