TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 16 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Jan 17
1. Аллоҳ мўъжизалари хусусида фикр юритишдан тавҳид ва кучли ишонч туғилади. 2. Аллоҳнинг азамати хусусида фикр юритишдан муҳаббат туғилади. 3. Аллоҳнинг ваъдаси хусусида фикрлашдан рағбат туғилади. 4. Аллоҳнинг ваъийд (азоб)ларидан ҳайбат туғилади. 5. Аллоҳ унга нисбатан қилган яхшиликларга нисбатан ўзини камчиликлари хусусида юритган фикридан ҳаё туғилади. Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ "Мунаббиҳот" китобидан. https://t.me/Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 15
Биродарлар камчилигига сабр қилиш олийжанобликдир. Жўнайд Бағдодий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 15
"Улар ерда юрса ҳам, само билан бевосита боғлиқ. Дунё улар учун охиратга элтиб қўювчи дастёр, холос! Улар чин маънода ўзгача инсон, ишқ водийсида сармаст кезадилар! Ҳа, улар — Аллоҳга ошиқлар!" @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 13
Абу Ҳасан Бурдоний солиҳ, мусофирхонада яшайдиган киши эди, одамлар зиёратига келса: "Менда қандай фазилатни кўрдингизки, зиёрат қиласиз, оддий деҳқон эдим, либосим ўша эски либос, емишим ўша оддий емиш, мақтовга лойиқ равишда дунёни тарк қилган эмасман", дер эдилар. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 13
*** Эй, Мавлоно, Сизни соғиндим, Эй, Шамсим-а, мени ҳам изланг. Аро йўллар ичра дарвешман, Фақат Ёрдан, Висолдан сўзланг! Эй Ҳалложим, Сизни соғиндим, Машраб бобо қумсадим Сизни! Тушиб келинг дорларингиздан, Ўпиб кутай товонингиздан! Санъон шайхим ишқни англатинг, Саъдий бобо қўлингиз беринг. Бунча узоқ ҳувиллар дунё, Бунча узоқ увиллар дунё?! Бошим тикай Нақшбанд бобо, Изингиздан изма-из бориб, Пойингизга жонимни суртай, Ковушингиз силаган толиб. Соғинаман эй Кубро бобо, Соғинаман Яссавий Ҳазрат. Юрагимга боқсангиз, сўзсиз, Юрагимда тўлгани ҳасрат. Соғинаман, кимсасиз дунда, Улкан-улкан дардларни ортиб. Кетаяпман охират томон Юрагимни осмонга отиб! Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 13
Ҳақиқий Ишқдан насибадор бўлган қалб, бир томчи сувга ҳам ҳурмат билан қарайди. Мавлоно Румий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 13
Агар отанг вафот этса, насиҳат ҳам вафот этади. Агар аканг вафот этса, ўнг қўлинг кесилгандай бўлади. Агар онанг вафот этса, нуринг ўчади. Агар синглинг ёки опанг вафот этса, табассуминг кетади. Агар дўстинг вафот этса, кўз нурингдан айрилгандек бўласан. Ҳаёт жуда қисқа! Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир иш эртага хотирага айланади. Шундай экан, табассум билан юринг, ёмонлик қилганларни кечиринг. Ахир, қачон бу дунёни тарк қилишимизни билмаймиз-ку. Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 12
Ман онодин туғдум эрса, кулгоним йўқ, Бу дунёнинг ишратларин билгоним йўқ, Умрум ичра ҳаргиз хушнуд бўлғоним йўқ, Ҳақдин қўрқуб йиғлай-йиғлай ўттум мано. Хожа Аҳмад Яссавий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 12
Сенинг Йўлингда нима қилишни билмай қолдим. Эй, Сен! Нима қилишни билмай қолганларга йўл кўрсатувчи Зот, менинг йўлимни оч! Шайх Шиблий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 12
Бир инсонда Ҳақ зикри бўлмасдан Унинг муҳаббати ва унсияти бўлмайди. Мусулмонликнинг асли “Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимасидир ва бу зикрнинг айни ўзидир. Қолган барча ибодатлар бу зикрни таъкидлаш ва мустаҳкамлашдир. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу https://t.me/Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 11
Аллоҳ кимни жаннат учун халқ қилган бўлса ундан кўнгилсизликлар кети узилмайди. Қатъиятли мўмин буюк ишларда собит бўлади. Унинг фикри ўзгармайди, тили шикоятла сўз демайди. Шундай экан, ўзингга етган кўнгилхираликни ажр ваъдаси ила ва енгил санаш билан осонлаштир. Шунда машаққатлар шикоятсиз арийди. Шуни доим ёдингда тутгилки, берилиш учун маҳрум бўлгансан! Офиятли бўлиш учун синалгансан! Покланиш учун балолангансан! Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Jan 11
Намозни хавфингни билдириш учун эмас, балки муҳаббатингни изҳор қилиш учун ўқигин! Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy