TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti20,340Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 14 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Jan 22

Инсон доимо хайрли ишлар қилиши, лекин уларни қилмадим деб ҳисоблаши керак. Хожа Али Ромитаний қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,460 views

Ippubblikat Jan 22

Энг пок муҳаббат — сени Аллоҳга яқинлаштирадиган муҳаббатдир. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу @Rahimjon_Aliy

2,070 views

Ippubblikat Jan 22

Мусо алайҳиссалом Роббисига нидо қилатуриб: “Эй роббим ер юзида мен учун бирор-бир душман қолдирма”, деб сўрадилар. Аллоҳ таоло унга жавобан: “Ер юзида менинг душманларим борку, сен эса душманларинг қолмаслигини сўрайсанми?” деди. @Rahimjon_Aliy

1,870 views

Ippubblikat Jan 21

Хожа Аҳрор Валий ҳазратлари ҳожатбарор зот бўлганлар. Умаршайх Мирзо Шош (Тошкент) аҳолисидан 250 000 динор талаб қилганда Хожа Аҳрор солиқларни ўзлари тўлаб, фуқаронинг қишдан эсон-омон чиқиши учун яна қўшимча 70 000 динор берганлар. «Фақрлигим - фахримдир» деган ҳадисни дастурил-амал қилган Хожа Аҳрор Валий ҳисобсиз мол-мулкка эга бўлса ҳам, барча тамаларни рад этиб, фақирона ҳаёт кечирганлар. @Rahimjon_Aliy

1,680 views

Ippubblikat Jan 21

Ҳеч бўлмаса бир киши билан – ҳамма нарса ҳақида – худди ўзим билан гаплашгандек гаплашишни хоҳлайман… Фёдор Достоевский, ёзувчи @Rahimjon_Aliy

1,790 views

Ippubblikat Jan 21

"Одамлардан узоқлашиб, Аллоҳ билан суҳбатдош бўлган кишига намунча яхши!" https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,620 views

Ippubblikat Jan 21

Rahimjon Ali pinned «Азизлар! Каналимизга жойланаётган барча нарса халқнинг (яъни, Сизларнинг) мулкингиздир. Ундан истаганча фойдаланишингиз, истеъфода этишингиз мумкин. Ҳатто бунинг учун каналимиз линкини ҳам тарқатишингиз шарт эмас. Фақат муаллифлар (улар асосан Аллоҳнинг азиз…»

views

Ippubblikat Jan 20

МАН НОЛА ҚИЛАЙ ШОМУ САҲАР… Ман нола қилай шому саҳар дод, эшигингда, Жонимни берай, шўхи паризод, эшигингда. Ул лолаву райҳону суман, тоза қизил гул, Ҳам сарв букулди, қади шамшод эшигингда. Хўбони жаҳон бўлса тақи Юсуфи Канъон, Султону амир бандаё, озод эшигингда. Зулфинг Сани бу жонима юз доми балодур, Жоним қуши сайд ўлди чу сайёд эшигингда. Олам бориси лаззати ҳуснунгни топибдур, Гирёну фиғон, нолаву фарёд эшигингда. Савдойи муҳаббатга тушубман Сани излаб, Ўлтурди ғаминг, кўзлари жаллод, эшигингда. Ашким тўкубон ҳажру ғамингда кеча-кундуз, Вайрона ватан – манзул обод эшигингда. Ул ҳусну жамолинг ўти Машрабға тушубдур, Парвонасифат куйди, паризод, эшигингда. Бобораҳим Машраб қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,930 views

Ippubblikat Jan 20

🎥Mavlono Jaloliddin Rumiy 🎬1-bo’lim 🇺🇿O'zbek tilida 📹HD formatda ⚔️Salohiddin Ayyubiy serialini ushbu kanalda ko’rishingiz mumkin!👇 @Tarixiy_filmbot

1,550 views

Ippubblikat Jan 20

🎥Mavlono Jaloliddin Rumiy 🎬1-bo’lim 🇺🇿O'zbek tilida 📹HD formatda ⚔️Salohiddin Ayyubiy serialini ushbu kanalda ko’rishingiz mumkin!👇 @Tarixiy_filmbot

1,530 views

Ippubblikat Jan 20

ШАМС ҲАҚИДА ҲИКОЯ Бир шогирд Шамси Табризийнинг олдига келиб деди: — Устоз! Ҳамма ишқ йўли оғир, дейди. Мен ишқни ҳис қилгим келади, лекин жоним титраб кетадиган ёки кўзимдан қон оқадиган даражада эмас. Ишқнинг осонроқ йўлини менга кўрсатинг. Шамс табассум қилди, осмонга қараб деди: — Ўғлим, ишқ — оташдир. Ишқни оғриқсиз истаган одам, гўё оташ ичида туриб, ёнмасликни истаган одамга ўхшайди. Шогирд деди: — Унда мен нима қилай? Қўрқяпман… Шамс уни булоқ ёнига олиб борди. Қўлини сув устига қўйиб деди: — Қара! Бу сув сокин. Аммо унга тош ташласанг, тўлқин кўтаради. Қалбинг ҳам шундай. Агар унга ишқ тушса, у энди сокин қолмайди. Шогирд сўради: — Унда нега ошиқ бўлиш керак? Агар натижаси азоб бўлса? Шамс кулумсираб деди: — Ишқ азоби — азоб эмас! Бу — ўсиш. Сен дунёга келганингда онанг азоб чеккан, лекин ўша азоб дунёдаги энг катта шодликка айланган. Ишқ ҳам шундай: у сени оддий одамдан нурли одамга айлантирадиган азобдир. Сўнг Шамс деди: — Оғриқсиз ишқни истаган одам, аслида, учмасдан осмонга етмоқчи бўлади. Бу эса мумкин эмас. Шогирд йиғлаб, паст овозда деди: — Мени кечиринг, устоз… Ҳатто ёнсам ҳам. Шамс жавоб берди: — Оташга хуш келибсан! @Rahimjon_Aliy

2,400 views

Ippubblikat Jan 20

Бу дунёда Кечаги, Бугунги, Эртага бўладиган жами жиноятларнинг дояси Аллоҳсизликдир. Абдурраҳмон Водилий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

2,440 views
12•••5•••10•••1213141516•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485