TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 4 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Apr 2
Пайғамбарлар орасида энг узоқ яшаган ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом ҳақларида ҳикоят қилинишича, минг йилдан ортиқроқ умр кўрганларидан сўнг, у кишининг жонларини олиш учун ўлим фариштаси келди. Ва у кишидан: «Эй Пайғамбарларнинг энг узун умр кўргани, сиз дунёни қандай тушундингиз?» деб сўради. Шунда Нуҳ алайҳис салом айтдилар: «(Дунё) гўё бир ҳовлининг икки эшиги бўлиб, уларнинг биридан кириб бошқасидан чиқиб кетдим!» @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 2
Имом Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бизга имом Абу Ҳанифанинг қирқ йил беш вақт намозни бир таҳорат билан ўқиганлари, уйқулари ўтирган ҳолатларида бўлиши, пешин ва аср оралиғида бир лаҳза ором олишлари, қиш пайтида туннинг аввалида бир лаҳза ухлашлари ва Қуръони каримни икки ракатда жамлашларининг хабари етиб келган». @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 2
Ё, Раб! Эшигингда ул гадомен, Ки бошдин аёққача хатомен. Навоийҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 1
МАВЛОНО ШАМС ТАБРИЗИЙ МАҚОЛОТ Мен сенга айтган нарсаларимни тушунмаганинг учун, яна тушунтиришимни сўрадинг. Мен айтдим: аслида бу ишоралардир (яъни рамзли маънолардир). Ишоралар эса шохли дарахтга ўхшайди — унинг икки томони бор. Сен ўзингни танимагунингча, бу ишораларни ҳам тушуна олмайсан. Агар тушунсанг, энди яна бошқа ишора керак бўлмайди. Шеър: Бир киши кўлмакда ўз аксини кўриб кулди, Ҳолбуки, ўз айбини кўрмаяпти. (Яъни инсон бошқалардан кулмасин, аввал ўзини кўрсин.) Ояти каримада айтилган: «Одамлар тушунмайдилар» — яъни уларнинг ақллари етарли эмас. Ақл бор жойда ишқ (руҳий муҳаббат) ҳам бўлади. Ақл инсонни тушунишга етаклайди, ишқ эса уни янада чуқурроқ маънога олиб киради. Ақл шундай дейди: «Бор, ўрган!» Ишқ эса дейди: «Кетма, шу ерда қол!» Ақл баъзан инсонни ҳақиқатдан узоқлаштириши мумкин, ишқ эса уни яна яқинлаштиради. Бу гапни шундай тушуниш мумкин: сен гўё тухумдан чиққан жўжасан. Аввал тухум ичида эдинг, кейин ташқарига чиқдинг. Энди яна сувга тушишни хоҳлайсан, лекин сен энди бошқа ҳолатга ўтгансан. Инсон ҳам шундай: у бир ҳолатдан иккинчисига ўтади. Аввал у билмас эди, кейин била бошлайди. Агар сен ўз ҳолатингни тушунсанг, орқага қайтишни истамайсан. Агар инсон денгизга етса, у энди кичик сувларни изламайди. Чунки у катта ҳақиқатни топган бўлади. Бу дунёда турли инсонлар бор: – баъзиларнинг қалби пок, – баъзиларники эса ҳали тўлиқ уйғонмаган. Мўминларнинг руҳи пок қушларга ўхшайди, бошқалар эса ҳали оддий ҳолатда. Инсоннинг ички ҳолати унинг қандай эканини кўрсатади. Охирида айтилади: Соғлом қалб эгалари — Аллоҳ учун севувчилар ва Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрувчилардир. (Давоми бор) https://t.me/rahimjon_aliy
Ippubblikat Mar 31
МАВЛОНО ШАМС ТАБРИЗИЙ МАҚОЛОТ Сен билан суҳбат қилганда, инсон ўзини енгил ҳис қилади. Чунки бу суҳбат ташқи дунё ҳақида эмас, балки инсоннинг ички дунёси – хаёли ва руҳи ҳақидадир. Аслида, инсонни чалғитадиган ҳам, унга ёрдам берадиган ҳам ўзининг ички ҳолатидир. Агар инсон ўз нафсидан қутулмаса, у ҳар доим хаёллар гирдобига тушиб қолаверади. Агар инсонда завқ ва маъно бўлмаса, бу дунёдан унга фойда йўқ. Инсон қалби доимо ҳаракатда, у ҳеч қачон тўхтамайди. Мен шундай демоқчиман: сен эшитаётган ҳар бир гапда бир маъно, бир сир бор. Агар шу сирни тушунсанг, ҳақиқатга яқинлашасан. У ерда фақат гап эмас, балки чуқур маъно бор. Бу маънони англаган одам ҳеч қачон бекор қайтмайди, чунки у ерда қалбга керакли нарса топилади. Бир куни одамлар Мусо алайҳиссаломнинг ҳузурига келдилар. У зот уларга: «Эй иймон келтирганлар!» – деб мурожаат қилдилар. Одамлар ҳайрон бўлиб сўрашди: – Биз киммиз? Жавоб берилди: – Сизлар Аллоҳ танлаган, танитилган инсонларсиз. Исо алайҳиссалом шундай дедилар: – Ким Мусони тўғри таниса, у ҳақиқатни таниди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: – Агар Мусо ва Исо ҳақиқатини тушунсангиз, ўзингизни ҳам таниб оласиз. Яна шундай дейилди: – Агар ўзингизни танимоқчи бўлсангиз, бошқаларни ҳам англашга ҳаракат қилинг. Чунки инсонлар бир-бирига боғлиқ. Кейин одамлар тушунишдики, улар Пайғамбарни аввал тўғри танимаган эканлар. Аммо охирида ҳақиқат очилди: – «Ким мени таниса, у Аллоҳни таниди». Ким ўзини танимаса, у йўқотилган инсон кабидир. Унинг қалбида қанча имконият ва бойлик бўлмасин, у бундан фойдалана олмайди. У гўё хазина топган, лекин уни ишлатишни билмайдиган одамга ўхшайди. Бунинг маъноси шу: инсон аввало ўзини англаши керак. Шундагина у тўғри йўлни топади. Насиҳатлар, гаплар ва шеърлар ҳам инсонни шу йўлга бошлаш учун айтилган. Баъзан инсон жим қолиши керак. Чунки сукутда ҳам чуқур маъно бор. (Давоми бор) https://t.me/rahimjon_aliy
Ippubblikat Mar 31
Банд бўл, токи мушкулинг ҳал бўлсин. Инсон учун машғулликдан яхшироқ даво йўқдир. Фаҳриддин ар-Розий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mar 30
Ким уч нарсани ҳимоя қилса, шарафини сақлайди: тилини, ғазабини, ҳавасини. Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mar 30
Юсуф алайҳиссаломга деди: — Ака-укаларингиз Сизни қудуққа ташлаганларида Сизга қандай муносабатда бўлишган эди? Юсуф алайҳиссалом шундай жавоб бердилар: — Сиз мендан ака-укаларим қилмишлари ҳақида сўраманг, балки меҳрибон Роббим менга кўрсатган лутфу марҳамати ҳақида сўранг. Абу Ҳайён ат-Тавҳидийнинг "Ал-Басоир ваз-захоир" китобидан, 7/186 @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mar 29
✍Абдулкарим Баҳриддин (Карим Баҳриев) 📜Муножот 🎙| Раҳимжон Али ўқиди Ⓜ️анба: @Rahimjon_Aliy ♻️Улашинг📲 👉https://t.me/rahimjon_aliy
Ippubblikat Mar 29
КЕТГИМ КЕЛМАЯПТИ, ОНАЖОН! Шамоллар уйғонди - барг ҳаяжонда. Ҳатто ер остида қўзғалди илон, Дунё кўзларини очаётганда Кетгим келмаяпти, Онажон. Ўнгирларда кезар муздек ҳаволар, Ишқалаб қобоғин кўтарар осмон. Мана шу боғларни кўрмасдан туриб, Кетгим келмаяпти, Онажон. Қизларнинг овози келяпти мунис, Ишқ десам - дафтарга сачраб кетди қон. Суймаса суймапти бир чиройли қиз, Дунёда қиз камми, Онажон. Бегуноҳ биттадир, у ҳам осмонда. Қўлга чивин қўнди - қувмоққа йўқ жон, Чивинлар, чумчуқлар юрган жаҳонда Менга жой йўқмиди, Онажон? Гарчанд мунгли қўшиқлар айтдим, Гарчанд азоб кўрдим мудом бепоён, Мен ҳали дунёдан тўйган йўқ едим, Дунё тўйдимикан мендан, Онажон? Карим Бахриев @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mar 29
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Таниқли журналист, шоир ва таржимон Карим Баҳриев акамиз бугун вафот этибдилар. Азиз каналимиз обуначиларидан журналист устозимиз ҳақларига дуои хайр қилишларини сўраб қоламиз. Абдулкарим ака билан ижтимоий тармоқ орқали, гаплашиб, фикрлашиб турардик. Жудаям камтар, самимий, зиёли ўзбек ўғлони эдилар. Шу каналимизда ҳам, бундан аввалги каналимизда ҳам аъзо эдилар. Аллоҳ Раҳматига олиб, охиратларини обод қилсин! @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mar 26
* * * Ёд этиб шавқингни, синган хаста диллар шоддир, Шиша дилларга бу чил-чиллар муборакбоддир. Оҳ ва кўз ёшим эгиз, мен бир ажиб миробман, Шу шамол, бу сув билан дард боғларим ободдир. Ғафлат ичра мен ҳаётни меҳрибон билдим ғалат, Ҳар дамим қўш тиғли ханжар, умр эса жаллоддир. Ҳайратим оғзи метин, юмшоқдир ундан тоштухум, Фолбоқар ойнам синиб, бунданки у зурёддир. Умр қушим парвози тинди шиша кўнглим ичра, оҳ, Тип-тиниқ ушбу қафаснинг соҳиби сайёддир. Зору муҳтожмиз агар-чи, биз қаноат бир-ла бой, Ташна дил қонғайму ҳеч, дунё саробободдир. Бўлди булбул нозга тутқун, ҳолбуки, бир урса пар, Кўркиданмас гул, ўзидан ҳам ўзи озоддир Ақлу ҳуш жоми синиқ, ундан саломатлик оқар, Телбалик роҳат яратмакда ажиб устоддир. Васл оқшомида исфандлар не хуш чарсиллади, Ишқни мадҳ айлаб куйибдурман, бу — бир исботдир. Кўп улуғ тушларга лоқайдмиз, нечунким, ўнгда ҳам Ухлагудек дамда бир дунё, ахир, бунёддир. Биз Хито — нақш ўлкасин кезсак, оёқнинг излари Мўйқаламдир гўиё, сурган ажиб Беҳзоддир. Сурмалар бахтлар қаросиндан нишон киприкдаги, Ишқни кокиллар сезиб тўлғанди — жим фарёддир. Кекса бу жонимни ковлаб, бахт йўлин очдим, не бахт Қомати ёй, чунки Бедил, тешаи Фарҳоддир. Мирзо Абдулқодир Бедил роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy