TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti16,020Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 6 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Mar 22

"Қанча-қанча одамларни гапирган гапи ҳалок қилганини кўрдик. Лекин бирор кишини сақлаган сукути ҳалок қилганини кўрмадик". Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,220 views

Ippubblikat Mar 22

МАВЛОНО ШАМС ТАБРИЗИЙ МАҚОЛОТ ​​*** Мен шундай инсонларданманки, китобни ёзиб ўтириш қўлимдан келмайди. Агар менинг ҳолатларимни ёзмоқчи бўлсалар, буни бошқалар ёзсин — чунки мен бундай ишга мос эмасман. Менинг сўзларим оддий ва тартибли эмас, улар келганича…

1,090 views

Ippubblikat Mar 21

МАВЛОНО ШАМС ТАБРИЗИЙ МАҚОЛОТ ​​*** Мен шундай инсонларданманки, китобни ёзиб ўтириш қўлимдан келмайди. Агар менинг ҳолатларимни ёзмоқчи бўлсалар, буни бошқалар ёзсин — чунки мен бундай ишга мос эмасман. Менинг сўзларим оддий ва тартибли эмас, улар келганича айтилади. Агар кимдир мендан тартиб, қоида ва чиройли баён кутса, у адашади. Чунки менда бу нарса йўқ. Кимки менинг сўзларимни тушунса, у қалб билан тушунади — ақл билан эмас. Чунки бу сўзлар қалбдан чиққан ва қалбга етади. Кўп одамлар зоҳирга қараб ҳукм қилади, лекин ҳақиқат зоҳирда эмас. Агар сен зоҳир билан чеклансанг, ҳеч нарсага етолмайсан. Менинг гапларим баъзан қаттиқ, баъзан ғалати туюлади. Лекин бу сўзлар нафсни синдириш учун айтилган. Ким нафсини синдирмаса, ҳақиқатни топмайди. Мен дунё аҳлининг мақтовига муҳтож эмасман. Агар барча мени ёмон деса ҳам, бу менга зарар қилмайди. Чунки менинг ишим одамлар билан эмас, Ҳақ билан. Кимки Ҳақни истаса, у ўзини ташласин. Ўз “мен”идан кечмасдан туриб, ҳеч ким Ҳаққа етолмайди. Кўпчилик менинг сўзларимни эшитиб, уни оддий гап деб ўйлайди. Аммо бу сўзларнинг ичида шундай маънолар борки, уни ҳар ким тушуна олмайди. Бу йўл — оддий йўл эмас. Бу ерда ҳар ким ўзича гапириб юравермайди. Бу ерда ҳақиқий ҳолат керак, даъво эмас. Кимдир келиб: “Мен ҳам билувчиман, мен ҳам тушунаман”, дейди. Лекин у фақат сўз билади, ҳолни билмайди. Сўз билан ҳол орасида жуда катта фарқ бор. Агар инсонда ҳол бўлмаса, унинг гапи фақат қуруқ даъводир. Ҳақиқий нарса эса — қалбдаги ҳолдир, тилдаги эмас. Менинг сўзларимни эшитган киши, агар унда қобилият бўлса, унинг қалбида бир нарса уйғонади. Агар қобилияти бўлмаса, у фақат сўзни эшитиб ўтади, холос. Бу йўлда китоб ўқишнинг ўзи етарли эмас. Кўп китоб ўқиган билан, агар инсон ўзини ўзгартирмаса, у ҳеч нарсага эришмайди. Одамлар илм билан мақтанади. Лекин бу ерда илм эмас, ихлос ва ҳол керак. Илм сени эшиккача олиб боради, лекин ичкарига кирита олмайди. Кимки бу йўлда юрмоқчи бўлса, у ўзини тарк этсин. Ўзини қўймаган одам, ҳеч қачон бу сирга ета олмайди. Бу сўзларни ҳар кимга айтиб бўлмайди. Чунки ҳар ким уни кўтара олмайди. Ҳар бир сўзнинг ўз эгаси бор. (Давоми бор)

1,200 views

Ippubblikat Mar 21

☘Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Яқинда каналимизга хоссатан Сиз азизлар учун бир янгиликни олиб кирамиз. Дуоларингиз билан! 🌿 П.С.:Каналимизга жойлай бошладик: ШАМС ТАБРИЗИЙ ҲАЗРАТЛАРИ "МАҚОМОТ"АСАРИ @Rahimjon_Aliy

1,010 views

Ippubblikat Mar 21

Соқолинг ўзингдан сўнгра пайдо бўлди, аммо оқарди. Лекин сен ҳануз қорасан. Ўша ўша юзи қаро... Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу https://t.me/rahimjon_aliy

1,250 views

Ippubblikat Mar 21

Ҳақ таолога муҳаббат ила қилинган бир кунлик ибодат муҳаббатсиз қилинган етмиш йиллик ибодатдан афзалдир. Ҳазрат Яҳё Муъоз Розий раҳматуллоҳи алайҳи https://t.me/rahimjon_aliy

1,180 views

Ippubblikat Mar 21

Бишр ал-Ҳофий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. У зот менга: «Эй Бишр! Аллоҳ сени тенгдошларинг орасида нима сабабдан юқори даражага кўтарганини биласанми?» дедилар. Мен: «Йўқ, ё Расулуллоҳ!» деб жавоб бердим. У зот айтдилар: «Менинг суннатимга эргашганинг, солиҳ бандаларга хизмат қилганинг, биродарларингга холис насиҳатгўй бўлганинг ҳамда саҳобаларим ва аҳли байтимга бўлган муҳаббатинг — мана шу хислатларинг сени аброрлар (яхшилар) манзилига етказди». (Мухтасар Тарихи Димашқ, 5/194) https://t.me/rahimjon_aliy

1,420 views

Ippubblikat Mar 21

Йигитнинг энг яхши куни — манфаат келтирган кунидир, қилинган яхшилик эса энг боқий қолгувчи амалдир. Имом ал-Қурайзий ҳазратлари https://t.me/rahimjon_aliy

1,150 views

Ippubblikat Mar 21

Ўткинчи дунёда неъмат соҳиби уни йўқотишдан омонда эмас ва кунлар айланиб турувчидир Дунё — имтиҳонлар, ҳаёт эса синовдир. Бу дунёда кучли киши заифлашиши, бой эса фақир бўлиб қолиши мумкин. Тирик жон борки, бир кун вафот этади. Ҳақиқий бахтли киши — ўз моли, обрўси, илми ва соғлиғини дин хизмати ҳамда мусулмонлар манфаати йўлида ғанимат билган кишидир. Аллоҳ таоло айтган: «Бу кунларни (ғалаба ва мағлубият, шодлик ва қайғу кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз» (”Оли Имрон" сураси, 140-оят) "Далил ас-солиҳин" китобидан https://t.me/rahimjon_aliy

1,110 views

Ippubblikat Mar 20

Хайр, Рамазон! 🥹 https://t.me/rahimjon_aliy

1,410 views

Ippubblikat Mar 20

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муҳаббат аҳли бўлмиш ёронлар! Барчага Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Аллоҳ ҳаммамизни муҳаббатига ошно қилсин! Муборак ойда қилган яхши амалларимизни Ўзи Даргоҳида қабул қилсин! Яна ҳам ибодатида бардавом бўлишимиз учун тавфиқ ато этсин! https://t.me/rahimjon_aliy

1,780 views

Ippubblikat Mar 16

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен: “Аллоҳумма иннака ъафуввун, Каримун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний”, деб айтгин”,– дедилар”. Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти. “Эй Аллоҳ, албатта, Сен гуноҳларни афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт!”. https://t.me/rahimjon_aliy

2,200 views
12•••45678•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485