TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti33,110Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 44 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Aww 5

Оҳки, ишқ айлади шайдо мени, Солди жунун кўйига савдо мени. Ҳазрат Навоий роҳматуллоҳи алайҳи https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,890 views

Ippubblikat Aww 4

Ихлос - Аллоҳ билан банда ўртасидаги сирдир. Уни ёзиб қўймоқчи бўлган фаришта, бузмоқчи бўлган шайтон ва оғдирмоқчи бўлган ҳавои нафс ҳам билмайди. Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ https://t.me/Rahimjon_Aliy

2,200 views

Ippubblikat Aww 2

Бир куни Қурайш қавмидан биттаси Салмон Форсий розияллоҳу анҳу ёнида ўз устунлиги ҳақида мақтана бошлади. Уни тинглаган Форсий ҳазратлари шундай деди: – Мен ҳам ўзимни танитай: мен сассиқ бир сувдан яратилдим, кейин ҳам сасиган бир жасадга айланаман, сўнгра амалларнинг торозида тортилган жойига бораман. Торозида яхшилик тарафи оғир босса, энг устун мен бўламан. Агар енгил келса, ёмонларнинг ёмони бўламан! @Rahimjon_Aliy

3,030 views

Ippubblikat Aww 1

Дунёнинг роҳати уч нарсадур: Ҳазрати Ҳақ таоло тоати, Қуръон тиловати ва биродарлар зиёрати. Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,580 views

Ippubblikat Aww 1

Ажрини Аллоҳдангина кутганлар, ҳамиша ҳузурда яшарлар...🕊🕊🕊 @Rahimjon_Aliy

3,090 views

Ippubblikat Aww 1

ГЎЗАЛЛИК Хурсанд бўлганингда энг яхши кўрган инсонингга боғланасан. Хафа бўлганингда эса сени энг кўп яхши кўрадиган кишига боғланасан. Икки ҳолатда ҳам улар битта инсон бўлиши қандай гўзал! Шайх Али Тантовий @Rahimjon_Aliy

3,100 views

Ippubblikat Aww 1

АЛЛОҲНИНГ АҲЛИ СИФАТИ ҲАҚИДА Аҳлуллоҳлар Аллоҳ таоло сирларига омонатли бўладиган зотлардир. Агар уларни топсангиз, Аллоҳни топибсиз. Улар сиздан рози бўлса, Аллоҳ ҳам сиздан розидир. Улар Аллоҳ таолонинг омон бандаларидир. Улaрга яқин бўлишда Аллоҳга яқин бўлиш бордир. Улардан узоқ бўлишда Аллоҳ таолодан узоқлашиш бўлади. Улaрга итоатда бўлиш — Аллоҳга итоатли бўлишдир. Ҳаким Термизий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

2,500 views

Ippubblikat Lul 31

Мусобақалашиш Аллоҳ таоло ва Унинг розилигини топиш сари тез юришдир. Банда дунёдаги насибаларидан маҳрум бўлишига парво қилмайди. Ҳаким Термизий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

2,680 views

Ippubblikat Lul 31

Қалб эшигимизни қоққанларга қалбимизни очдик… Шамс Табризий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

2,410 views

Ippubblikat Lul 31

Сабр барча ғамлардан нажот топиш калитидир Сабр қил, эй, кўнглим! Ахир Ишқ — сабр қилмоқдир! Мавлоно Румий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

2,390 views

Ippubblikat Lul 31

Биз сўзларимизни сатрларга эмас, қалбимизга ёздик! Агар қалбингизни кўзи бўлса ўқир, қулоғи бўлса эшитар, тили бўлса суҳбатлашар... Мавлоно Румий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

3,210 views

Ippubblikat Lul 31

Моддий ризқлар бомдоддан кейин, маънавий ризқлар эса асрдан кейин тақсимланади. Имом Шаъроний қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,030 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••4243444546•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485