TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti37,970Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 46 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Lul 23

"Ҳар на қилсанг, ошиқ қилғил, Парвардигор..." @Rahimjon_Aliy

2,960 views

Ippubblikat Lul 23

Мана бу учаётган қушларга боқ! Қара, улар на экадилар, на бирор нарса етиштирадилар?! Уларнинг ризқини бераётган Аллоҳ, сени ташлаб қўярмиди? Бас, истамасликни ўрган! Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,160 views

Ippubblikat Lul 22

Аллоҳ ҳузурига борганимда, бирор кишини ғийбат қилганим учун ҳисоб-китоб қилинмаслигимни умид қиламан. Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

2,910 views

Ippubblikat Lul 21

ЁРГА ЕТАР КУН БОРМИ, ЁРОНЛАР? Ҳамду санолар айтай Худога, Ёрга етар кун борму, ёронлар? Етгайму додим нозук адога, Ёрга етар кун борму, ёронлар? Шум толеимдан кўрдум жафони, Золим рақиблар кўрди вафони, Ҳолим сўр эмди, бергил давони Ёрга етар кун борму, ёронлар? Булбулдайинким фарёд этарман, Ишқ дафтарини бунёд этарман, Кўнлумни бир дам мен шод этарман, Ёрга етар кун борму, ёронлар? Қачон висолинг бўлғай муяссар, Ишқингда кездим ҳам баҳру ҳам бар, Дарду аламга тўлди кўнгуллар, Ёрга етар кун борму, ёронлар? Ғам баҳри қилди мавжини бунёд, Ишқингда қилдим минг оҳу фарёд, Ўтти нигорим чун сарви озод, Ёрга етар кун борму, ёронлар? Ҳажр аҳли келди, тутти ёқамдин, Бағрим тилинди пайкони ғамдин, Фарёд этарман ушбу аламдин, Ёрга етар кун борму, ёронлар? Шамъи фироқинг кўксимда ёнди, Кўз ёшим оқиб бағримга томди, Ғафлатда қолган Машраб уёнди Ёрга етар кун борму, ёронлар? Бобораҳим Машраб қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,770 views

Ippubblikat Lul 18

Ким дунё билан беллашса, дунё уни йиқитади. Ҳар бир нарсанинг маҳри бор, жаннатнинг маҳри дунёни бор-буди билан (қалбан) тарк этишдир. Абу Сулаймон Дороний роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

5,970 views

Ippubblikat Lul 18

Аллоҳдан рози бўлган кишига агар бир бало етса, у офият бўлишини севмайди, агар Аллоҳ унга офият берса то Аллоҳнинг Ўзи офиятни ўзгартиргунига қадар уни ўзгартирмайди. Агар Аллоҳ уни бой қилиб қўйса, фақир қилишини хуш кўрмайди ва агар уни камбағал этса, уни бой қилишини истамайди. Аллоҳни рози қиладиган нарсага рози бўлиб, Аллоҳ истаган нарсани хоҳлайди. Бишр Ҳофий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

3,770 views

Ippubblikat Lul 18

АЛЛОҲГА ТАВАККУЛНИНГ ЮКСАК НАМУНАСИ Агар осмондан қатра ёмғир ёғмаса, ердан бирон нарса униб чиқмаса, шундан сўнг ризқимга аҳамият берсам, албатта ўзимни кофир деб гумон қиламан. Суфён Саврий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,890 views

Ippubblikat Lul 17

#Муножот Гоҳ Подшоҳлигинг билан "келасан", ўзимни фуқаро ҳис қиламан. Гоҳ Парвардигорлик билан "келасан", ўзимни қул ҳис қиламан. Гоҳ Рафиқлик билан "келасан", Сени "Дўстим" дейман Гоҳ Муҳаббат билан "келасан", Сени "Ёрим" дейман. Гоҳ қурбат билан "келасан", ўзимни унутиб қўяман. Гоҳ Салтанатинг, Азаматинг, Қудратинг билан "келасан", қўрқувдан титраб кетаман. Ўзингдан бошқалардан узган ҳам Ўзинг! Ўзингдан бошқа қизиқ машғуллик қолдирмаган ҳам Ўзинг! Илтимос, энди Ўзинг ташлаб қўйма! Илтимос, энди Ўзинг қўйиб юборма! @Rahimjon_Aliy

3,000 views

Ippubblikat Lul 17

Баъзан муаммоларга ўралашиб, ўзингизни гўё учмаётгандай ҳис қилишингиз мумкин. Балки, ўша оннинг ўзида баланд парвоз қилаётгандирсиз. Ахир учоқ (самолёт) ҳам баландга кўтарилгач жойидан жилмаётгандай туйилади. @Rahimjon_Aliy

2,720 views

Ippubblikat Lul 17

📋| Юнус Эмро 🎙| Раҳимжон Али Ⓜ️анба: @Rahimjon_Aliy ♻️Улашинг📲 👉https://t.me/rahimjon_aliy

2,570 views

Ippubblikat Lul 17

ТАРИҚАТ СУННАТЛАРИ Эй дарвеш! Билгилки, тариқат 6 суннатдан иборат: Биринчиси – намозни жамоат билан биргаликда ўқиш. Иккинчиси – кечалари эрта уйғониб, бедор бўлиб, таҳажжуд намозини ўқиб, зикр ва дуо ила машғул бўлиш. Учинчиси – ҳар доим пок, озода юриш. Тўртинчиси – доимо таҳоратли бўлиш. Бешинчиси – таъзим билан зикр қилиш. Олтинчиси – беш вақт намоздан кейин ҳар гал пайғамбарлар, валийлар, Ислом подшоҳи, она, ота, пир, устоз ва фарзандлари ҳақига дуо қилишдан иборат. Хожа Аҳмад Яссавий раҳимаҳуллоҳ "Рисола дар одоби тариқат" китобидан. @Rahimjon_Aliy

3,090 views

Ippubblikat Lul 17

Доимий зикр қилган одам зикрдан ҳосил бўлган важду истиғроқ билан шундай бир мартабага етадики, зикр қалбини қуршаб олганидан зокир бозорга кирса ҳам ҳеч қандай овозни эшитмайди. Авлиё Кабир қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,160 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••4445464748•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485