TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti28,130Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 42 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Aww 12

"Роббим, Сендан солиҳларнинг йўлини, солиҳларнинг субутини ва солиҳларнинг хотимасини сўраймиз". @Rahimjon_Aliy

2,210 views

Ippubblikat Aww 11

Кўнгил ошхонасида турли хил лаззатли таомлар товоқ-товоқ турганида нега энди пасткаш инсонларнинг ошхонасига коса тутишим керак?! Мавлоно Румий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

2,830 views

Ippubblikat Aww 11

ОШИҚЛАР Ўн саккиз минг оламда ҳайрон бўлган ошиқлар, Топмай маъшуқ чароғин сарсон бўлган ошиқлар. Ҳар дам боши ўргулиб, кўзи халққа телмуриб, Ҳу - ҳу дею журқулиб, гирён бўлган ошиқлар. Куйиб ёниб кул бўлган, ишқида булбул бўлган, Кимки кўрса қул бўлган, мардон бўлган ошиқлар. Йўл устида ҳак, бўлган, сийналари чок бўлган, Зикрин айтиб пок бўлган, нолон бўлган ошиқлар. Ҳиммат қурин боғлаган, юрак бағрин доғлаган, Фарёд уриб йиғлаган, гирён бўлган ошиқлар. Гоҳи юзин сарғайиб, гоҳи йўлида ғариб, Тасбеҳлари ё ҳабиб, жавлон бўлган ошиқлар. Аҳмад сен ҳам ошиқ бўл, сидқинг бирла содиқ бўл, Даргоҳига лойиқ бўл, жонон бўлган ошиқлар. Хожа Аҳмад Яссавий қуддиса сирруҳу Журқулиб - қоврилиб, куйиб @Rahimjon_Aliy

2,000 views

Ippubblikat Aww 10

Халифаи рошид Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дарвешлар хусусида шундай деганлар: "Бу одамлар ишқ билан ҳаққ-ул яқин мартабасига эришган, ҳақиқат моҳиятини англаган зотлардир. Улар бу дунёда вужудлари билан борлар, аммо руҳлари баландларда учиб юради. Улар Аллоҳнинг ердаги халифалари ва Унинг динининг жарчиларидир". @Rahimjon_Aliy

1,970 views

Ippubblikat Aww 10

Ким ўз Роббини таниса, Уни севади. Ким дунёни таниса, ундан воз кечади. Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

1,860 views

Ippubblikat Aww 10

Ҳаргиз намирад он, ки дилаш зинда шуд ба ишқ, Сабт аст дар жаридаи олам давоми мо. ___ Кўнгли ишқ билан тирилган одам ҳеч қачон ўлмайди, чунки олам жараёнида бизнинг давомимиз уланган. Хожа Ҳофиз ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

1,660 views

Ippubblikat Aww 10

Орифлар кўйини қилганлар ёд, Най ноласидан шавққа тўларлар дилшод. Бир тоифа тан нафсига бўлди банда, Бир тоифа жонию жаҳондан озод. Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,750 views

Ippubblikat Aww 10

Соқов одам Қуръонни берилиб, овоз чиқариб ўқисам, Кар эса: қанийди бир эшитсам, Кўр бўлса: "бир бора кўрсам армоним йўқ эди" - дейишади. Бизни эса телефон "ўлдиради". @Rahimjon_Aliy

5,630 views

Ippubblikat Aww 10

Имом Авзоъий раҳимаҳуллоҳ қалби синиқлик билан шундай йиғлаб чиқарканларки жайнамозларини кўрган одам, биронта ёш бола ҳўллаб қўйибди деб ўйлар экан. Бейрутда оналари билан ҳижратда яшаганларида, волидалари эрталаб жойнамоз ҳўл ҳолатда топар, уйлангаларидан кейин эса, аёллари шу ҳолатни кузатар экан. Ҳатто, бир куни қўшни аёл чиқиб, "Келинпошша, ҳа бу домланинг жойномозига сал хушёр бўлмайсизларми, ёш бачалар туш қилиб кетибди-ку!", деганда, Қўшни хола, буни ёш болалар ҳўлламаган, бу Шайхнинг кўз ёшлари! - деган эканлар. @Rahimjon_Aliy

2,050 views

Ippubblikat Aww 9

Ҳар бир инсон ёмғир томчиси кабидир. Кимдир лойга, кимдир гул япроғига тушади. Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,460 views

Ippubblikat Aww 9

Барча йўлларнинг охири — Сенсан! Менинг йўлимни эса аввали Сенсан! @Rahimjon_Aliy

1,720 views

Ippubblikat Aww 9

Саҳл ибн Абдуллоҳ ат Тустарий шундай деган эканлар: «Бизда етти асосий қоида бор: 1. Аллоҳнинг Китобини маҳкам ушлаш. 2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш. 3. Ҳалол таом ейиш. 4. Озор беришдан тийилиш. 5. Гуноҳлардан четланиш. 6. Тавба. 7. Зиммадаги ҳақ ҳуқуқларни адо этиш. @Rahimjon_Aliy

1,990 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••404142434445•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485