TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 48 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Lul 13
Чиндан ҳам дардларнинг энг ёмони беахлоқ тилдир. Даволарнинг давоси ёқимли ва чиройли хулқдир. Аҳнаф ибн Қайс роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Lul 13
Жаннатни амал қилмасдан талаб қилиш гуноҳлардан бир гуноҳдир! Шафоатни ҳеч бир сабабсиз умид қилиш алданишликдир! Ўзи итоат қилмаган Зотдан раҳмат умидида бўлиш эса жоҳиллик ва аҳмоқликдир! Маъруф Кархий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Lul 13
50 00 та китоби бўлган италян ёзувчиси Умберто Эко уй кутубхоналари ҳақида шундай деган эди: “Сотиб олинган ҳар бир китобни ўқиб чиқиш керак деб ўйлаш ҳам, ўқий оладиганидан кўпроқ китоб сотиб олганларни танқид қилиш ҳам аҳмоқликдир. Бу янги идиш-товоқ, стакан, отвёртка ёки парма сотиб олишдан олдин борларини ишлатиб бўлиш керак, деган фикрга ўхшайди. Ҳаётда шундай нарсалар борки, уларнинг бир қисмидангина фойдалансак-да, доимо кўп захирамиз бўлиши керак. Масалан, китобларни дори деб тасаввур қилсак, уйда бир неча эмас, кўп китоб бўлиши маъқуллигини тушунамиз: ўзингизни яхши ҳис қилмоқчи бўлганингизда, “дори жавони” ёнига бориб, бориб, китоб танлайсиз. Тасодифий эмас, балки айнан ўша пайтга мос китобни. Шунинг учун доимо танлаш имкониятингиз бўлиши лозим! Фақат битта китоб сотиб олиб, ўқиб чиқиб, сўнг ундан қутулувчилар китобга шунчаки истеъмолчи нуқтаи назаридан ёндашади, яъни уни истеъмол маҳсулоти, товар деб билади. Китобни севувчилар эса китоб ҳеч қачон оддий товар бўлмаган ва бўлмаслигини яхши билади”.
Ippubblikat Lul 11
Агар бандалар Аллоҳнинг улуғлигини тафаккур қилганларида эди, асло У Зотга осий бўлмасдилар. Бишр Ҳофий қудиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Lul 11
Маъмар ибн Рошид роҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: "Яҳё алайҳис салом икки ё уч ёшларида "Нега биз билан ўйнамайсан?" деган ёш болаларга: "Ахир ўйин-кулги учун яратилдимми?" деган эканлар". @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Lul 11
— Ўлимга тайёрмисан? — Ҳа, албатта! — Унга ҳозирликни қандай топдинг? — Доимо таҳоратда юриш ва ҳамиша Аллоҳнинг зикри ила банд бўлиш билан! @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Lul 11
БАХТИЁРЛИКНИНГ АЛОМАТИ БЕШТАДИР: Қалбни мулойим бўлмоқлик, Йиғини кўпаймоқлик, Дунёдан парҳез қилмоқлик, Қисқа орзу қилмоқлик, Ҳаёнинг кўпаймоқлиги, БАХТСИЗЛИКНИНГ ҲАМ АЛОМАТИ БЕШТАДИР: Қалбнинг қорайиб кетмоқлиги, Кўз ёшининг қуримоқлиги, Дунёга рағбат қилмоқлик, Узун орзу-хаёл қилмоқлик, Ҳаёнинг кам бўлмоқлиги. Шақиқи Балхий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Lul 10
*** Бизнинг на дунё на давлатимиз бор, На ҳайбат, на виқор – шавкатимиз бор. Аввали нутфамиз, охири тупроқ, Бир қоп сомончалик савлатимиз бор. Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Lul 10
*** Қулингман, қулларинг шаштини бергин, Йўлингда тавбакор ашкини бергин. Дунё дарсхонадир, менга умрбод – “Ўлимга ҳозирлик” машқини бергин! _______ *Ашк — кўз ёш Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Lul 7
Исмларнинг аввали "Аллоҳ" бўлди. Шунингдек, "Аллоҳ"дан қаттиқ ҳайратда қолиш орифлар ҳолининг бошланишидир. Ҳаким Термизий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Lul 7
Боязид бизларнинг орамизда худди Жаброил фаришталар орасида бўлгани кабидир. Жўнайд Бағдодий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Lul 7
Онам сув сўради. Ариқдан музни ёриб, сув келтирдим. Онам уйқуга кетган экан, сувни унинг олдида тутиб турдим. Қўлларим қотиб қолди. Онам уйғонди. Кўзани кўтариб турганимни кўриб, сувни ичди ва мени дуо қилди. Аллоҳ ато этган барча мартабани онамнинг дуосидан топдим. Боязид Бистомий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy