TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti38,720Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 49 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Lul 6

Бир сонияда мени гулистон қиладир, Бир сонияда яна зимистон қиладир. Бир сонияда фозилу устод айлар, Ёш бола мисоли яна нодон қиладир... Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,780 views

Ippubblikat Lul 6

*** Қиёмат тонгида майсалар, Бағрида Муғанний най чалар. Кўксида гул бўлиб очилган — Ортидан санчилган найзалар. Муғанний @Rahimjon_Aliy

2,710 views

Ippubblikat Lul 6

Тупроқ бўлгинки, бағрингда гуллар очилсин... Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,930 views

Ippubblikat Lul 6

"Кел, кўр мени, Ишқ найлади?!" @Rahimjon_Aliy

2,960 views

Ippubblikat Lul 4

Аллоҳ тарафга йўлни бошланиши, Аллоҳни зикрини кўпайтирмоқлигинг билан ва сукут қилмоқни ҳам кўпайтирмоқлигинг биландир, натижада сенинг қалбингдан ҳикмат булоқлари отилиб чиқади! Доктор Али Жумъа @Rahimjon_Aliy

3,490 views

Ippubblikat Lul 4

Зоҳидлар охират подшоҳидир ва орифлар зоҳидлар подшоҳидир. Зуннун Мисрий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,430 views

Ippubblikat Lul 4

📋Хожа Юсуф Ҳамадоний қуддиса сирруҳу. ОДОБИ ТАРИҚАТ. 🎙| Раҳимжон Али ўқиди Ⓜ️анба:@Rahimjon_Aliy ♻️Улашинг📲

3,090 views

Ippubblikat Lul 4

"Ишқинг туфайли пайдо бўлган ул дардни, Ҳис қилиш мумкин-у, англатиб бўлмас..." @Rahimjon_Aliy

3,290 views

Ippubblikat Lul 3

ЗУННУН МИСРИЙ қуддиса сирруҳу ким бўлган эдилар? Келинглар, бугун у зотни ёд этамиз. @Rahimjon_Aliy

2,960 views

Ippubblikat Lul 3

Қачон қалблар Аллоҳдан йироқлашса, юз ўгиришга юзланса, қалб соҳибига лозим бўлган нарса — Аллоҳнинг валийларини зиёрат этсин. Унга бундан бошқа нажотни билмайман! Абу Туроб Нахшабий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

4,530 views

Ippubblikat Lul 3

Абдуссалом ибн Салома айтди: "Мен Иброҳим ибн Адҳамга фақирликдан қўрқишим ва биродарлар инсофи озлиги ҳақида шикоят қилдим. Шунда менга: "Эй Ибн Салома! Қаноатни маҳкам тут, зеро, ким қаноатли бўлса, беҳожат бўлади. Одамлар қўлидаги нарсага кўз тикишдан сақлан. Аллоҳ йўлида бир-бирларига ҳамдард бўладиганлар ўтиб кетишди, вассалом", дедилар. @Rahimjon_Aliy

3,470 views

Ippubblikat Lul 3

Ҳаким Термизий бобомизнинг ушбу китобларини ўқирканман, гўё "Ҳикам-ул Атоийя"ни ўқиётгандек бўляпман. Очиғи, "Ҳикам" дан кейин бундай ажойиб китоб ўқийман деб сира ўйламагандим. @Rahimjon_Aliy

3,080 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••4748495051•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485