TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 51 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Ġun 29
#Истилоҳлар Ал-Интибоҳ — Аллоҳнинг бандасини ғафлат ҳолатидан огоҳлантириб уйғотишидир. @Rahimjon_Aliy
Hashtags
Ippubblikat Ġun 29
Иброҳим алайҳиссаломнинг нафсида "Мен махлуқотлар ичида энг раҳмлиман", деган фикр пайдо бўлди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни осмонга кўтариб, бандалар нима амал қилаётган бўлсалар, ҳаммасини кўрсатди. Иброҳим алайҳиссалом: "Эй Роббим, уларни ҳалок қил!" дедилар. Аллоҳ таоло: "Эй Иброҳим, Мен сендан кўра бандаларимга раҳмлироқман. Тушгин, шоядки улар тўғри йўлга қайтсалар ва тавба қилсалар", — деб марҳамат қилди. "Шарҳул Ҳикам ал-Атоия" китобидан @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 29
Ошиққа маҳбубидан ажралишдек қаттиқ хавф йўқдир... Шайх Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 29
"Мен эшигинг ортида турган сенман" @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 29
"АЛЛОҲ" ДЕБ ЗИКР ҚИЛИШ Оғзингизни ёпиб, иложи бўлса кўзингизни ҳам ёпиб, ичдан сассиз-овозсиз «Аллоҳ» дейишни давом эттиринг... Мана шундай, овозсиз, тил, лабларни қимирлатмасдан, бировга билдирмасдан қилинган зикрни – зикри қалбий дейдилар. Бунинг савоби жуда баланд. Биров сезмагани учун, унда риё таҳликаси бўлмайди, бошқаларнинг ҳам диққати қаратилмайди. Аллоҳ биладиган бундай зикрни фаришталар ҳам эшитмас эмиш... Бир инсон Аллоҳ йўлига пул сарфласа, Аллоҳ унга 700 баробар савоб ёзади. («Рамузул Аҳодис», 691-б.) 700 баробар, ҳадисда айтилаяпти. Масалан сиз масжид, хайрли жойларга, муҳтож кишиларга эҳсон қилсангиз 700 баробар савоб топасиз. Минг сўм берсангиз, 700000 сўм бергандек бўласизлар. 10000 сўм берсангиз, 7000000 сўм бергандек бўласизлар. Жуда савобли иш бу. Лекин яна бир ҳадис бор: «Аллоҳни зикр қилиш, яъни, «Аллоҳ, Аллоҳ» дейиш, «Лаа илаҳа иллаллоҳ» дейиш – Аллоҳ йўлида пул сарфлашдан 100 баробар зиёдадир. Агар савоб 700 баробар бўлса, бошқа савобли иш эса ундан 100 баробар зиёд бўлса, 70000 савоб бўлади. Яъни, киши бир марта Аллоҳ деса, унга 70000 савоб ёзилади. Ақлли одам шунча савобдан қочадими? Охиратни, савобни ўйлаган одам зикр айтишдан қочмайди, парвосизлик қилмайди, имконни қўлдан бой бермайди... Яна бир ҳадисда: «Овоз чиқармасдан риёсиз, шуҳратсиз, ичдан қилинган зикр, жаҳрия қилинган зикрдан 70 марта савоби ортиқроқ» эканлиги айтилади. Демак, ҳадисларга биноан (70000 х 70 = 4900000) 4 900 000 та савоб бўлади муҳтарам биродарлар. Инсон қалбдан бир марта Аллоҳ деса, шунча миқдор савоб топади. Яна бир марта айтса, яна шунча савоб... Оз эмас бу!!! "Ислом ва аҳлоқ" китобидан @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 28
Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади. __ Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: “Қачон мўмин банда ухласа, унинг руҳи Аршга кўтарилади. Агар банда таҳоратли ҳолида ётган бўлса, унинг руҳига Аршда Аллоҳ таолога сажда қилишига ижозат берилади” (Ибн Муборак Китабуз-Зуҳд, Фатҳул Борий) @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 28
Ўзи ҳам еб, ўзгага ҳам берадиган сахий, жавонмард, рўза тутиб ўзгага улашмайдиган обиддан яхшироқдир. Саъдий Шерозий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 28
Мен ундан: -Ишқ недир?-деб сўрадим. У чуқур ўйга толди... Бу мен учун керакли жавоб бўлди ва унинг ҳузуридан чиқиб кетдим. Саййид Ҳамид Ризо қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 28
Тариқат машойихлари иттифоқан ибодат ўн қисм бўлади деганлар. Ундан тўққиз қисми хомушлик ва сукут қилишда, бир қисми эса инсонлардан қочишликдадир деганлар. Шайх Алоуд Давла қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 27
Шайх Абу Саид Қуддиса сирруҳуга: – Фалончи сув устида юрар экан, – дейилганда, шайх дедилар: – Балиқ ҳам, бақа ҳам сув устида юради. – Фалончи ҳавода учар экан, – дейилганда, дедилар: – Қушлар ҳам ҳавода учади. – Фалончи бир замонда шарқдан ғарбга бориб келар экан, – дейилганда, дедилар: – Иблис ҳам бундай қила олади. Шунда шайхга савол берилди: – У ҳолда сизга кўра камолот нима? Шайх дедилар: – Агар зоҳиринг халқ билан, ботининг эса Ҳақ (Аллоҳ) билан бўлса, у камолотдир. Бу мақом — истиқомат мақомидир. Бу мақом соҳиблари — ором топган, барқарор, ва турли ҳолатларни бошидан ўтказган, барча ҳолларда собит тура оладиган зотлардир. Улардан сирларни фош қилиш, ёки одамлар орасида фитнага сабаб бўладиган даъволар содир бўлмайди. Бас, одоб чегарасида тўхтай олган ва барча ишини Аллоҳ билан боғлаган зот қандай бахтли ва гўзал кимсадир! "Руҳул баён" тафсиридан @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 27
*** Чопиб чиқдим далаларга мен, Юрагимда саман кишнайди. Атрофимда етти сайёра, Етти иқлим — ҳаммамиз дайди... Шамол болиш бўлар бошимга, Қумбўронлар ёқимли увлар. Чаманларни кезганим учун Атиргулнинг ҳидлари қувлар. Севгум дилдан, боримни ечиб, Рангларингдан либос тўқийман. Зикринг айтган борлиқни ичиб, Косасида Фурқон ўқийман! Кўзларимни Сенга қадасам, Нигоҳимни узмасам бир зум. Юрагимни кузак тубида Баҳор келиб, гуллар табассум! Чопиб чиқгум далаларга мен, Севишимни минг бор айтаман! Атрофимда етти сайёра, Атрофингда ўзим дайдиман! Раҳимжон Али 05.10.22 @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 27
Сен сезмаган, Аллоҳни сенга берган улуғ неъматларидан бири Солиҳлар учун маҳбуб бўлмоқлигингдир. «Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Роҳман муҳаббат пайдо қилур» (Марям сураси, 96-оят) Ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу оят тафсирида: "Аллоҳни муҳаббат пайдо қилиши Солиҳларни қалбларидаги сен учун бўлган муҳаббат!" деганлар. Низор Ҳаммодий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy