TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti20,660Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 8 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Mar 3

Инсон шамдек эриб кетмаса, "ёняпман" демаслиги керак. Агар ёнишдан қўрқса, муҳаббат эшигидан кирмаслиги керак. Инсон ё ўзи чўғдек юракли бўлиши керак, ёки чўғни сиғдира оладиган даражада юракли бўлиши керак. Шамс Табризий қуддиса сирруҳу https://t.me/rahimjon_aliy

1,290 views

Ippubblikat Mar 2

Аллоҳумма лакал ҳамду кама янбағии лижалали важҳика ва ли аъзими султоник. Аллоҳим, Сенга Ўзингни буюклигинг ва салтанатингни улуғлигига яраша ва муносиб ҳамд бўлсин. Изоҳ: Фаришталар ушбу калималарнинг савобини ёзишдан ожиз қолишган. Ёдлаб, доим такрорлаб юриш кўп манфаатлар олиб келади, ин шаа Аллоҳ. https://t.me/rahimjon_aliy

2,210 views

Ippubblikat Mar 2

Тақво бу Улуғ Зотдан қўрқишдир, нозил этилган нарсага амал қилишдир, озига рози бўлиш ва кетадиган кунга тайёрланишдир. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу https://t.me/rahimjon_aliy

2,630 views

Ippubblikat Mar 2

Бир киши шоҳдан-шоҳга учаётган чумчуқни кўриб қолди. Оғзида бир парча гўшт билан дарахт тепасига интиларди. Шунда киши ўша дарахт тепасига чиқди. Ва у ерда қари, кўзи кўр илонни кўрди. Чумчуқ илонга яқинлашганда илон вишиллади ва оғзини очди, чумчуқ гўштни унинг оғзига ташлади. Бу илоннинг ризқи дарахтнинг тепасига етиб боради. Кўр илонга уни чумчуқ элитиб беради. Чумчуқ чирқиллаганда илон оғзини очади. Ажабо! Кўр илонга чумчуқни кўрсатган зот ким? Якка-ю ёлғиз Аллоҳ эмасми?! У зот барча жонзотларнинг ва чумчуқнинг ҳам Парвардигоридир! "Аллоҳни ёд эт" китобидан https://t.me/rahimjon_aliy

1,390 views

Ippubblikat Mar 2

Қалб сиррига эришган зотларни биласанми, қанақа бўлишади? Ғазабланмайдилар! Хафа бўлмайдилар! Қалбни вайрон қилмайдилар! Қалблари вайрон ҳам бўлмайди! Ҳар бир нарсада гўзалликни кўрадилар! Ҳар бир нарсани инсон боласидан деб билмайдилар, Роббиларидан деб биладилар! Ҳар бир нарсани Ундан умид қилиб, кутадилар! Сукут сақлайдилар! Сукут сақлаб туриб (сукут орқали, қалбдан) гаплашадилар! Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳи https://t.me/rahimjon_aliy

2,630 views

Ippubblikat Mar 2

Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш, Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш… Мир Алишер Навоийҳазратлари https://t.me/rahimjon_aliy

1,250 views

Ippubblikat Mar 1

Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳи шундай деганлар: "Мен сўфийлар билан бирга юриб, улардан икки сўзни истифода қилдим: "Биривақт қиличдир, агар сен уни кесмасанг, у сени кесади.Иккинчисинафсингни ҳақ билан машғул қилмасанг, у сени ботил билан машғул қилади". https://t.me/rahimjon_aliy

1,490 views

Ippubblikat Fra 28

Тобеинлардан бири айтади: “Абу Бакрни кўрдим, тилини ва нафсини маломат қиларди. Тилини кўрсатиб: “Мана шу мени ҳалокат манбаларига гирифтор қилган”, дер эди”.😢 Изоҳ:Жаннатнинг саккиз эшигидан чақирилувчи зотки тилларига шу қадар эҳтиёткор бўлган эканлар. https://t.me/rahimjon_aliy

1,550 views

Ippubblikat Fra 28

Аллоҳдан ўлимгача итоатда собит қолишни сўранг, ва қалбларнинг ўзгаришидан Ундан паноҳ сўранг. Ҳолатлар ўзгаришидан кейинги ҳалокатлардан сақланинг, чунки итоатдан кейин гуноҳга ботишдан кўра даҳшатли нарса йўқ! Ибн Ражаб ал-Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,640 views

Ippubblikat Fra 28

"Сен бир гулни севсанг, уни қўпориб ташламайсан. Ахир севиш эга бўлиш билан боғлиқ эмас. Севиш - унга қиймат бериш, қадрлаш биландир!" https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,500 views

Ippubblikat Fra 25

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Сўраган азиз биродарларимиз учун "Раббонийликни англаш" ҳамда "Муҳаббатнинг 40 йўриғи" аудиоларимиз мундарижасини қайта жойладик. Аллоҳ таоло барчамизга манфаатли қилсин! https://t.me/rahimjon_aliy

1,560 views

Ippubblikat Fra 25

Мавлоно Шамс Табризий МУҲАББАТНИНГ 40 ЙЎРИҒИ БИРИНЧИ ҚОИДА ИККИНЧИ ҚОИДА УЧИНЧИ ҚОИДА ТЎРТИНЧИ ҚОИДА БЕШИНЧИ ҚОИДА ОЛТИНЧИ ҚОИДА ЕТТИНЧИ ҚОИДА САККИЗИНЧИ ҚОИДА ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚОИДА ЎНИНЧИ ҚОИДА ЎН БИРИНЧИ ҚОИДА ЎН ИККИНЧИ ҚОИДА ЎН УЧИНЧИ ҚОИДА ЎН ТЎРТИНЧИ ҚОИДА ЎН БЕШИНЧИ ҚОИДА ЎН ОЛТИНЧИ ҚОИДА ЎН ЕТТИНЧИ ҚОИДА ЎН САККИЗИНЧИ ҚОИДА ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚОИДА ЙИГИРМАНЧИ ҚОИДА ЙИГИРМА БИРИНЧИ ҚОИДА ЙИГИРМА ИККИНЧИ ҚОИДА ЙИГИРМА УЧИНЧИ ҚОИДА ЙИГИРМА ТЎРТИНЧИ ҚОИДА ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ҚОИДА

1,520 views
12•••5678910•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485