TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti22,460Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 7 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Mar 16

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм 1. Албатта Биз Уни қадр кечасида нозил қилдик. 2. Лайлатул қадр нима эканини Сиз қаердан билар эдингиз? 3. Лайлатул қадр минг ойдан яхшироқдир. 4. Унда фаришталар ва Руҳ Парвардигорилари изнига кўра барча иш билан тушадилар. 5. У (кеча) токи тонг отгунча омонликдир. https://t.me/rahimjon_aliy

1,890 views

Ippubblikat Mar 16

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азизлар, муборак кунларнинг муборак кечаси муборак бўлсин!

1,620 views

Ippubblikat Mar 8

АСҲОБИ СУФФАНИНГ ФАЗИЛАТИ Асҳоби Суффа — Масжиди Набавийнинг суффа (айвон) қисмида яшаган, Қуръони Карим илмини ўрганган ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг дарслари ҳамда суҳбатларидан бемисл фойда олган саодатли зотлар эдилар. Мадинаи Мунавварага келган бу зотларнинг на уй-жойи бор эди, на яқин қариндошлари. Улар учун дунёдаги энг улуғ машғулот — Аллоҳнинг Китобини, Росулуллоҳнинг суннатларини ва дин ҳукмларини ўрганиш, ўз ораларида муҳокама қилиш ва бошқаларга ўргатиш эди. Асҳоби Суффа шундай жамоа эдики, уларнинг ахлоқи, фоний ва ўтиб кетувчи дунёвий нарсаларга майл қилишдан мутлақо пок эди. Қалблари охират хавотирига тўла бўлган. Ҳеч қандай мол ва савдо уларни Аллоҳнинг зикридан тўсмасди. Қўлга киритаолмаган дунёвий нарса учун қайғурмасдилар, қўлларига тушган дунёликка ҳам кўп хурсанд бўлмасдилар. Улардан кўплари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида қўмондонлик, элчилик каби юксак хизматларда ҳам бўлганлар. Нафсларини ёмон хулқлардан поклаб, яхши ахлоқлар билан безатган эдилар. Асҳоби Суффадан бўлган Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу аънҳу ҳикоя қиладилар: “Бир куни Асҳоби Суффадан баъзиларимиз бир жойга тўпландик. Орамиздан бири Қуръони Карим оятларини ўқий бошлади ва бизларни Аллоҳни зикр қилишга даъват қилди. Шу пайт Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васаллам ҳузуримизга келдилар. Муборак бармоқлари билан давра шаклини чизиб, давра бўлиб ўтишимизни ишора қилдилар. Дарҳол у зот атрофида давра бўлиб ўтирдик.” Сўнгра у зот: “Бироз олдин ораларингда нима муҳокама қилаётган эдинглар?” — деб сўрадилар. Биз: “Фалончи Қуръон оятларини ўқий бошлади, бизларни Аллоҳ таолони зикр қилишга чақирди,” — дедик. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: “Хўш, энди олдин қилган ишларингизни яна такрорланг. Мен Аллоҳнинг раҳмати сизнинг устингизга тушаётганини кўрдим. Жаноби Ҳақ рози бўлган шундай бир амалда сизларга ҳамроҳ бўлишни хоҳладим.” https://t.me/rahimjon_aliy

2,310 views

Ippubblikat Mar 6

Қанчадан-қанча қувноқ, мамнун одамлар бор, уларнинг қувноқлиги улар учун омадсизлик. Яна қанча ғамгин, маҳзун қалблар бор, уларнинг бу қайғуси нажотдир. Абу Бакр ад-Даккий роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

2,300 views

Ippubblikat Mar 6

Агар бандалар Аллоҳнинг улуғлигини тафаккур қилганларида эди, асло У Зотга осий бўлмасдилар. Бишр Ҳофий қудиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,750 views

Ippubblikat Mar 5

"Албатта, инсонлар денгизлардир. Бас, уларнинг туби (қалби) ҳақида ҳукм чиқарма. Сен фақат уларнинг қирғоқларинигина кўрурсан, холос". https://t.me/rahimjon_aliy

2,120 views

Ippubblikat Mar 5

"Раҳматим эса ҳамма нарсадан кенгдир". Аъроф сураси, 156-оят https://t.me/rahimjon_aliy

1,650 views

Ippubblikat Mar 5

"Албатта, Парвардигорим яқин ва ижобат қилгувчироқдир". Ҳуд сураси, 61-оят https://t.me/rahimjon_aliy

1,630 views

Ippubblikat Mar 4

Фақатгина сенга керак бўлган нарсани ол, қолгани юкдир. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу https://t.me/rahimjon_aliy

2,210 views

Ippubblikat Mar 4

Ҳама обод бўлди, бўлмадим обод дастингдин, Ки мен ҳар қайга борсам, дод этарман, дод дастингдин... Бобораҳим Машраб қуддиса сирруҳу https://t.me/rahimjon_aliy

1,580 views

Ippubblikat Mar 3

Шариат дейди: Сеники — сенинг, меники — менинг. Тариқат дейди: Сеники — сенинг, меники ҳам — сенинг. Маърифат дейди: На меники бор, на сеники. Ҳақиқат дейди: На сен борсан, на мен. Шамс Табризий роҳматуллоҳи алайҳи https://t.me/rahimjon_aliy

1,840 views

Ippubblikat Mar 3

Ҳақиқий иймон — бу дунёнинг рангларига бўялмасдан, у дунёнинг нақшларини кўра олганлар ва ўша илоҳий оламнинг садоларини эшита олганларнинг иймонидир. Шамс Табризий қуддиса сирруҳу https://t.me/rahimjon_aliy

1,560 views
12•••5678910•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485