TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 46 из 84 · 1,001 постов
#Халқ_сўзи_газетаси #Муносабат Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудованинг "ИНСОНПАРВАРЛИК ТАМОЙИЛИНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ" сарлавҳали мақоласи "Халқ сўзи" газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди. 📖 Батафсил бу ерда ўқинг Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
#Қутлов ЭЗГУЛИК ВА БИРДАМЛИК ТАНТАНАСИ МУБОРАК БЎЛСИН! Табиат гўзаллашиб, қуёш ўзининг заррин нурлари билан нафақат ён-атроф, балки қалбларимизга ҳам илиқлик улашаётган ушбу лаҳзаларда аҳли мусулмон уммати томонидан хайрли амаллар ва хуш ниятлар асносида қаршиланаётган Рамазон ҳайити билан барча юртдошларимиз, қадрли партиядошларимизни самимий муборакбод этаман! Ҳар бир байрамнинг мазмун-моҳияти унинг инсонларга бағишлайдиган қувонч ва умидида мужассам бўлади. Рамазон ҳайити бизга шуни кўрсатадики, фазилат ва яхшилик йўли — энг улуғ йўл. Қалбга нур, жамиятга тараққиёт, миллатга бирлик келтирадиган йўлдир! Рамазон ойида сабр ва тақводан ташқари, халқимизнинг бирдамлиги, меҳр-мурувват ва бағрикенглиги яна бир бор ўз аксини топади. Хусусан, Ҳадиси шарифда битилган “Амалларнинг энг афзали мўмин кишининг қалбига хурсандчилик улашишдир”, деган ҳикматга мос равишда, халқимиз бир-бирини қўллаб-қувватлаш, муҳтожларга кўмак бериш, жамиятда яхшиликни тарғиб этишда муносиб фидокорлик кўрсатади. Бинобарин, байрам арафасида давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Муборак Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарор Ватанимизда дин ва эътиқод эркинлиги, инсоний қадриятларга бўлган юксак ҳурматнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди, десак, янглишмаган бўламиз. Жумладан, қарор доирасида эҳтиёжманд инсонларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш, турли ҳудудларда хайрия тадбирларини ўтказиш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш йўлида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, Рамазон ойи ва ҳайити — инсонларни нафақат рўза тутиш ва ибодатга, балки ота-она, қариндош-уруғ ва ёрдамга муҳтож кишиларга эътибор қаратишга чорлайдиган улуғ айёмдир. Шу фурсатдан фойдаланиб, Яратганнинг марҳамат ва мағфиратга тўла кунлари ортидан келган қутлуғ Рамазон ҳайити юртимизга тинчлик-осойишталик, хонадонларимизга қут-барака олиб келишини, қилинган ибодат ва дуолар ижобат бўлишини тилайман! Ҳайитингиз муборак бўлсин, азизлар! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
#Муносабат КЕЧИРИМЛИЛИК — ИНСОНПАРВАРЛИК ТАМОЙИЛИНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ Юрт равнақи, жамият тараққиёти инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан бошланади. Ўзбекистон бугун дунё ҳамжамиятига “Инсон қадри учун!” деган бош эзгу ғоя асносида айнан шу тамойилларни илгари сурган ҳолда ривожланаётган давлат сифатида танилмоқда. Мамлакатимиз юксалиши йўлида олиб бораётган бирдамликдаги саъй-ҳаракатимиз, турли соҳалар ривожида қўлга киритилаётган, эътироф этишга арзигулик муваффақият ва натижаларимиз ҳам, энг аввало, мазкур жиҳатга асосланиши билан эътиборга молик, албатта. Шу нуқтаи назардан, муборак Рамазон ойининг файзли ва шукуҳли кунларида давлатимиз раҳбари томонидан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармоннинг имзоланишини кенг жамоатчилик катта хурсандчилик билан қарши олди. Сўнгги йилларда юртимизда афв институти механизми инсонпарварлик ва адолат мезонларига ҳамоҳанг тарзда шаклланди ҳамда жазо муддатини ўтаётган, қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий кирган шахсларга янги ҳаётга қайтиш имкониятини тақдим этмоқда. Аҳамиятлиси, ушбу хайрли анъана нафақат улар учун, балки жамият учун ҳам ўзига хос тарбиявий аҳамиятга эга. Боиси, афв адолат мезонларини таъминлаб, жамиятимизда одиллик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Фармон билан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 488 нафар шахс афв этилди (Ўтган йили бу кўрсаткич 426 нафар эди). Жумладан, уларнинг 100 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 268 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 34 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 86 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди. Биз бу рақамлар ортида бир неча юзлаб инсонлар тақдири ўзгариши, уларни оилалари катта умид ва интизорлик билан кутаётганини инобатга олсак, жиноятга бериладиган жазо ижро тизими фақат муқаррар жазолаш эмас, балки инсонни тўғри йўлга қайтариш, унинг ижтимоий реабилитациясини таъминлашга ҳам қаратилганини англаймиз. Бугун озодликка чиқаётган шахсларнинг катта қисми Рамазон ҳайитини ўз уйида кутиб олади. Афв этилганларнинг тақдирини ўзгартириб, жамият, фуқаролар учун фойдаси тегадиган шахсларга айланишига дебоча бўлган ушбу воқеликдан сўнг ота-оналар фарзандлари билан қайтадан учрашмоқда, болалар эса отаси ёки онаси кўксига бош қўймоқда. Бу, ўз навбатида, кечиримлилик – жамиятни бирлаштирувчи, уни кучли ва бағрикенг қиладиган юксак фазилат эканини англатади. Хатолар инсонни тарбиялайди, дейишади. Аммо баъзан бу дарс бағоят оғир кечади. Биргина кичик хато ҳам инсоннинг ҳаётини ўзгартириши, уни оиласидан, эркидан, жамиятдаги ўрнидан айириши мумкин. Бироқ, айрим хатолар борки, улар фақат жазо билан эмас, тўғри йўлга қайтиш имконияти билан ҳам қабул қилиниши керак. Биз, инсонпарвар ва адолатпарвар жамият барпо этиш йўлида афв институтининг аҳамиятини юксак баҳолаймиз. Чунки, адолат фақат жазо билан эмас, балки тарбия, инсон қадрини улуғлаш ва жамиятга қайтариш йўли билан ҳам таъминланади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
#Муносабат АЁЛЛАР ВА ЁШЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ИЖОБИЙ ТАЖРИБАЛАР АЛМАШИНАДИГАН МУҲИМ МАЙДОН Яна саноқли кунлардан кейин Ўзбекистон дунёнинг 200га яқин мамлакатлари парламентарийларининг энг йирик мулоқот майдони — Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясига мезбонлик қилади. Марказий Осиё минтақасида илк марта ўтказилаётган мазкур халқаро тадбир мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим тарихий воқеа сифатида муҳрланиши муқаррар. Ўрни келганда таъкидлаш лозим, мамлакатимизнинг Парламентлараро иттифоққа аъзолиги 2017 йилда, яъни Ўзбекистон ўз тараққиётида янги босқичга ўтган, изчил ислоҳотларни дадил бошлаган пайтда қайта тикланди. Ўтган қисқа давр ичида, жумладан, миллий парламентаризм ва барқарор ривожланиш соҳасида улкан тажриба тўпланди. Юртимизнинг қатор соҳаларда эришган ютуқлари йирик халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
Опубликован 25 мар.
Ташаббускор ва адолатпарвар депутатлар сафини кенгайтиришга интиляпмиз! Ҳар қандай сиёсий партиянинг куч-қудрати унинг нафақат марказий, балки қуйи бўғиндан тортиб, маҳаллий ва ҳудудий тузилмалари фаолият самарадорлигига бевосита боғлиқ. Жамиятда адолат ва қонунийликни қарор топтириш, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда эса депутатлик корпуси, партиянинг халқ орасидаги фаол, фидойи, ташаббускор депутатлари етакчи ўрин эгаллайди. Боиси, бугун халқ ишончини оқлаш, долзарб муаммоларни ҳал қилиш ва қонун ижодкорлигида фаол иштирок этиш ҳар бир депутат, парламент вакилининг асосий вазифасидир. Шундан келиб чиқиб, партиямиз Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан “Адолат” социал-демократик партияси ҳудудий ҳамда маҳаллий Кенгашларидаги масъуллари, депутатлари иш фаолиятида самарадорликни ошириш, қонун ижодкорлигида билим ва салоҳиятини юксалтириш, уларни ташаббускор ва амалий кучга айлантириш мақсадида икки кунлик семинар-тренинг ташкил этдик. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#Cеминар_тренинг Партиянинг халқ депутатлари туман Кенгашлардаги депутатлари учун ўқув семинари бўлиб ўтди “Адолат” СДП томонидан туман, шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлари учун “Маҳаллий Кенгашлар ва депутатлар фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Семинарда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, фракция раҳбари Робахон Махмудова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, партия ходимлари, партиянинг ҳудудий Кенгаш раислари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Семинар давомида партиямиздан сайланган депутатларнинг ваколат ва масъулияти, уларнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштироки, маҳаллий даражадаги муаммоларни парламент минбарига олиб чиқиш механизмлари ва самарали ҳамкорлик йўллари бўйича маърузачилар томонидан батафсил маълумотлар берилди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Hashtags
🔴#Live Айни дақиқаларда семинар-тренингда "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова маъруза қилмоқда. — Бугунги кунда туман ва шаҳар Кенгашларида 188 та депутатлик гуруҳлари ташкил этилишига эришилди. Бу эса, ўз навбатида “Адолат” СДП нафақат Олий Мажлис Қонунчилик палатасида, балки ҳудудлардаги маҳаллий Кенгашларда ҳам катта кучга эга эканлигини кўрсатади. Биз бу кучдан албатта халқимиз учун, аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиб ижобий натижага эришишлари, аҳолининг давлатдан, жумладан партиянинг ҳудудлардаги вакиллари бўлмиш депутатлардан рози бўлиб яшашларига эришишимиз энг олий мақсадимиздир. - дея таъкидлади партия етакчиси. 🟢Жараённи биз билан бирга кузатинг Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Hashtags
🔴#Live Аввал хабар берганимиздек, куни кеча “Адолат” СДП томонидан вилоят Кенгашларидаги партия депутатлари учун семинар-тренинг ташкил этилган эди. Бугун “Адолат” СДП томонидан туман, шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлари учун “Маҳаллий Кенгашлар ва депутатлар фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда. Семинарда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, фракция раҳбари Робахон Махмудова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия ходимлари, партиянинг ҳудудий Кенгаш раислари ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда. 🟢Жараённи биз билан бирга кузатинг Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Hashtags
#Cеминар_тренинг 🎞“Адолат” СДП Марказий аппарати томонидан маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлари учун “Маҳаллий Кенгашлар ва депутатлар фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш” мавзусида ўтказилган семинар-тренинг жараёнидан репортаж. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Hashtags
#Семинар_тренинг МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРДА ДЕПУТАТЛИК ФАОЛИЯТИ: самарадорлик ва ҳамкорликни кучайтириш йўлида Маълумки, 2024 йил 27 октябрь куни мамлакатимизда йирик сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди. Сайлов натижасига кўра, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган депутатлар эндиликда партиямиз Сайловолди дастурида белгиланган мақсадларни рўёбга чиқариш, халқ манфаатларини ҳимоя қилиш ва жойлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этмоқда. Бу жараёнда маҳаллий Кенгашларда депутатлар фаолиятини самарали ташкил этиш, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятини кучайтириш, партия депутатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда “Адолат” социал-демократик партияси Марказий аппарати томонидан маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлари учун “Маҳаллий Кенгашлар ва депутатлар фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. – Партиямиздан кўрсатилган номзодлардан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 21 нафар номзодимиз депутат этиб сайланган бўлса (11 нафари ёки 52,2 фоизи хотин-қизлар), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашларига 103 нафар (45 нафари ёки 41,7 фоизи хотин-қизлар), халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига эса 752 нафар (278 нафари ёки 37 фоизи хотин-қизлар)ни ташкил этди. Ушбу рақамлардан ҳам кўриниб турибдики, партиямиздан депутатликка номзодлар кўрсатишда бевосита гендер тенгликка алоҳида эътибор қаратилган. -дея таъкидлади Робахон Махмудова. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Hashtags
🔴#Live Айни вақтда "Адолат" СДП Марказий аппаратида халқ депутатлари Маҳаллий Кенгашларига “Адолат” СДПдан сайланган депутатлари учун “Маҳаллий Кенгашлар ва депутатлар фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда. Семинарда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, фракция раҳбари Робахон Махмудова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партиянинг ҳудудий Кенгаш раислари ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда. 🟢Жараённи биз билан бирга кузатинг Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Hashtags
#Муносабат МАОРИФГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН САРМОЯ – МАЪРИФАТПАРВАР ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ Таълим ҳар қандай давлатнинг келажагини белгилайдиган энг муҳим соҳалардан биридир. Демак, бу тизимда меҳнат қилаётган педагоглар, мактаб ва боғча раҳбарларининг муносиб иш ҳақи билан таъминланиши жамият тараққиёти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Улуғ айём, халқимизни қадимий ва ҳамиша навқирон байрами – Наврўзи олам арафасида давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон таълим тизимида ислоҳотлар изчил давом этаётганининг ёрқин далилидир. “Адолат” социал-демократик партияси ўқитувчи ва таълим муассасалари раҳбарларининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш тарафдори эканини кўзда тутсак, бу нафақат соҳа вакиллари, балки биз, “адолатчилар”ни ҳам қувонтирди. Чунки партиямиз электоратининг салмоқли қисмини айнан таълим соҳаси ходимлари ташкил этади. Бу борада, партиямизнинг Сайловолди дастурида қуйидаги вазифалар аниқ белгилаб қўйилган: “Партия электоратининг асосий қисмини ташкил этувчи ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш ва рағбатлантириш бундан кейин ҳам доимий диққат-эътиборимизда бўлади. Биз ота-оналарнинг таълим-тарбия жараёнига фаол жалб этилишига, оила, мактаб ва маҳалла ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз. Таълимга инвестиция – бу келажакка инвестиция, халқ фаровонлиги, давлатнинг рақобатдошлигини таъминловчи омилдир. Шу боис, биз узлуксиз таълим тизимини мунтазам такомиллаштириш, сифатли таълим-тарбия бериш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш тарафдоримиз.” Мақсадимиз маърифатпарвар жамият қуриш экан, соҳа ходимларининг моддий манфаатдорлигини ошириш энг тўғри йўл эканига шубҳа йўқ. Чунки улар нафақат таълим жараёнини ташкил этади, балки бутун бир янги авлоднинг шаклланишига бевосита таъсир кўрсатади. Мазкур фармон билан 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб мактаб директорлари маоши 20 фоизга, ўринбосарлариники 15 фоизга оширилиши, боғча директорлариники эса мактаб директор ўринбосарлари даражасига тенглаштирилиши – таълим муассасалари раҳбарларига бўлган ишонч ва эътирофнинг амалий натижасидир. Шунингдек, фармонга кўра, уларнинг фаолият самарадорлигига асосланган устамалар берилиши ҳам кўзда тутилган. Хусусан, 2026 йил 1 январдан бошлаб директор ва ўринбосарлар учун KPI (иш фаолиятда самарадорлик кўрсаткичлари) тизими жорий этилиши мактаблар бошқарувида масъулият ва самарадорликни оширишга хизмат қилади, албатта. Бундан ташқари, мактабларнинг мустақил ривожланиши янада такомиллаштирилмоқда. Яъни, энди мактаб биноларини ижарага беришдан тушган маблағларнинг 75 фоизи ўша мактаб эҳтиёжи учун ишлатилади. Бу эса мактаб инфратузилмасини яхшилаш, таълим сифати ва шароитларини модернизация қилиш имконини беради. Партиямиз олий ва умумий ўрта таълим тизими ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилаш, иш ҳақларини бозор талабларига мос даражада шакллантириш ҳамда мутахассисларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалаларини ҳар доим қўллаб-қувватлаб келади. “Адолат” СДП фаоллари нафақат фармонни қўллаб-қувватлайди, балки таълим соҳаси ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг моддий ва маънавий ҳимоясини янада кучайтириш йўлида амалий таклиф ва ташаббусларни илгари суришда давом этади. Зеро, маорифга йўналтирилган сармоя келажак авлоднинг баркамол шахслар бўлиб вояга етишида муҳим аҳамият касб этади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags