TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 77 из 84 · 1,001 постов
#Бор_меҳримиз_сенга_болажон #Беғараз_донорлик_акцияси “Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!" — беғараз донорлик акциясида партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ҳамда партия Марказий аппарати ва Тошкент шаҳар Кенгашининг бир гуруҳ масъул ходимлари иштирок этди. Айтиш жоизки, мазкур акция юзлаб партия фаоллари, депутатлари ва кўнгиллиларни бир мақсад йўлида бирлаштирди. Республика қон қуйиш марказида ўтказилаётган хайрли тадбирга ташриф буюрган ҳар бир иштирокчининг кўнглида мурғак болажонларимиз ҳеч қачон касал бўлишмасин, кўзлари ёшланмасин, умрлари узоқ бўлсин, Ватанимиз корига ярайдиган комил инсонлар бўлиб вояга етишсин, деган эзгу туйғу жўш урди. Жараёнларда сиз ҳам иштирок этинг! Бемор болажонларнинг соғайиши учун ўз ҳиссангизни қўшинг! adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
⚖️#ТАҚДИМОТ 🎞 Республика марказий Кўзи ожизлар махсус кутубхонасида Конституциямизнинг партиямиз томонидан яратилган аудио китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 27 мая
Республика марказий Кўзи ожизлар махсус кутубхонасида тақдимот Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан яратилган аудио китоби тақдимот тадбирлари республикамизнинг турли давлат ва нодавлат ташкилотларида, олий ва ўрта таълим муассасаларида, кутубхона марказларида ўтказилмоқда. Ана шундай тақдимот тадбирларидан яна бири, Республика марказий Кўзи ожизлар махсус кутубхонасида бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, партия Марказий аппарати масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолари, Республика кўзи ожизлар махсус кутубхонаси директори, масъул ходимлари, китобхонлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбир аввалида Робахон Махмудова аҳолининг барча қатлами учун Конституцион нормалар мазмун-моҳиятини қулай ва осон тарзда тушунтириш, иш, ўқиш ва кундалик ҳаётда Бош қомусимизнинг муҳим нормаларини самарали ўрганишга қаратилган масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, тадбирда Республика кўзи ожизлар махсус кутубхонаси директори Гулчеҳра Султанметова ҳам сўз олиб, партия томонидан яратилган Бош қомусимизнинг аудио китоб шаклидаги варианти мамлакатимиз қонунчилик асосларида қатъий белгилаб қўйилган тенг ҳуқуқлилик принципларига асосан, имконияти чекланган фуқароларга ҳам Конституциямиз нормаларининг мазмун-моҳиятини қулай, осон тарзда тушуниш, эслаб қолиш имкониятини яратиб бераётганлиги билан аҳамиятли эканлигини эътироф этиб, “Адолат” партиясининг бу каби эзгу ишлари келгусида ҳам бардавом бўлишига ишонч билдирди. Тадбир давомида “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев иштирокчиларга Янги таҳрирдаги Бош Қомусимизнинг тарихий аҳамияти борасида сўзлаб, янги таҳрирдаги Конституциямизда халқ манфаатини ифода этувчи, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини тўлақонли таъминлашга хизмат қилувчи муҳим нормалар акс этгани, партия томонидан яратилган аудиокитобнинг асосий мақсад ва вазифаси аҳолига қулай ва интерактив усуллар ёрдамида Бош қомусимиз мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилганлигини таъкидлаб ўтди. Савол-жавобларга бой ўтган тадбир сўнгида, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоблари Республика марказий Кўзи ожизлар махсус кутубхонасига тақдим этилди. Партия томонидан тақдим этилган аудио китоб кутубхона тизимидаги ахборот-ресурс марказлари электрон тармоғига жойлаштирилади. Эндиликда мазкур марказ фойдаланувчилари янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио форматини онлайн тарзда тинглаш имкониятига эга бўлади. Аудио китоб тақдимотлари давлат ва нодавлат ташкилотларида давом этмоқда. “Адолат” СДП Матбуот хизмати. Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 27 мая
#МУНОСАБАТ Белгиланган вазифалар ғояларимиз рўёбига хизмат қилади Бугун янги Ўзбекистонни барпо этиш, ривожланган давлатлар қаторига чиқиш йўлидан дадил бораётган мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда жадал ўзгаришлар давом этмоқда. Сир эмаски, амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг самараси кўп жиҳатдан фуқароларимизнинг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқ. Жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бугун ҳар доимгидан-да, долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боисдан Президентимиз бошчилигида барча соҳаларда амалга оширилаётган янгиланишлар замирида давлат органларини халқчил тузилмага айлантириш орқали фуқароларнинг кафолатланган ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш, уларнинг ҳуқуқий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш мақсадлари мужассам. Кўзлаган марраларимизга етишда барча давлат органларининг халққа яқин бўлиб, масъулларнинг кўпроқ одамлар орасида, маҳаллаларда юриб, уларнинг дарду ташвишларини тинглаб, муаммоларини биргаликда ҳал этишга интилиши жуда муҳим. Мазкур омил, айниқса, адлия идоралари фаолиятида энг устувор йўналишга айланиши жуда катта аҳамиятга эга. Чунки, туғилишдан тортиб, ҳаётнинг барча бошқа муҳим жабҳаларида одамлар адлия органларига мурожаат қилади, уларнинг ҳаракатига қараб, давлат сиёсатига баҳо беради. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги фармони том маънода ушбу тузилмани халқчил тузилмага айлантиради, десак адашмаймиз. Эндиликда адлия органлари фуқароларимизнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этишда мутлақо янгича тизим асосида ишлашга ўтадилар. Фармонда халқимиз фаровонлигини таъминлаш, уларнинг бугунги кунидан рози қилиш, эртанги кунига ишончини ошириш мақсадида адлия органлари фаолиятини трансформация қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш ва норма ижодкорлигини такомиллаштириш бўйича жуда катта вазифалар, марралар белгилаб берилди. Ўз ўрнида айтиш жоизки, давлат ва жамият ҳаётида адолат мезонлари ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга интилиб, аҳолининг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиб келаётган «Адолат» социал-демократик партиясининг кўплаб дастурий мақсадлари фармонда белгиланган вазифаларда ўз аксини топганлиги партиямиз вакилларини ушбу муҳим ҳужжатнинг ижросини самарали таъминлашда янада фаол бўлишга ундайди. Боиси, «халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилмоғи керак» ғояси давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлигини таъкидлаб, рақамли технологияларни давлат хизматларига кенг жорий этиш орқали аҳолига қулайлик яратишни, ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқи тўлақонли таъминланишини мақсад қилган партиямиз учун мазкур фармон ғояларимиз рўёбига дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Ишончимиз комилки, фармон давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида мамлакатимизда адолат ва ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этишда адлия органларининг роли ва масъулиятини янада кучайтиришга хизмат қилади. Робахон Махмудова, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 26 мая
Опубликован 25 мая
Илмга чанқоқ, интилувчан, изланувчан ёшлар мамлакатимизнинг эртанги истиқболи, ёрқин келажагини таъминловчи кучдир. Бугунги кунда ёшларимизнинг сифатли таълим олиши, ўз иқтидори ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз билим, тафаккурини ривожлантириш орқали дунё илм-фани, маданиятига салмоқли ҳисса қўшган буюк алломаларимизга муносиб издош бўлаётган йигит-қизларимизнинг муваффақиятлари барчамизни Ватанимиз равнақи йўлида янада фаол бўлишга ундайди. Куни кеча умидли ёшларимиздан бири — Ботир Қобиловнинг дунёнинг нуфузли университетларидан бири — Ҳарвард университетида докторлик унвонини олган илк ўзбек олими сифатида эътироф этилиши барча юртдошларимиз қатори биз, «Адолат»чиларнинг ҳам қалбини фахр-ифтихорга тўлдирди. Боиси, юртимиз тараққиёти ва халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш йўлида мамлакатимиз илмий салоҳиятини кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ролини оширишга кенг эътибор қаратиб келаётган ва бу борада олимларимизни, айниқса, ёш олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга интилаётган сиёсий куч сифатида ақлу заковати юксак, иқтидорли ёшларимизнинг эришаётган ютуқлари партиямизнинг дастурий мақсадларини юзага чиқаришда мустаҳкам замин яратмоқда. Зеро, биз интилаётган адолатли жамият олимларга таянади. Фурсатдан фойдаланиб, барча ёшларимизга ибрат бўлган Ботиржонни Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши жамоаси ва кўп минг сонли партиядошларимиз номидан докторлик илмий даражаси билан самимий муборакбод этаман ва илм йўлидаги келгуси ишларида зафарлар ёр бўлишини тилайман! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 24 мая
⚖️ Эндиликда барча кутубхоналарда Бош қомусимизнинг аудио китобини тинглашингиз мумкин Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппарати ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан, Бош қомусимизнинг партиямиз томонидан яратилган аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова, партия Марказий аппарати раҳбарияти ва масъул ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолари, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси раҳбарияти ва ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди. Қизғин лаҳзаларга бой ўтган тадбирда, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоблари кутубхонага тақдим этилди. Шунингдек, мазкур аудио китобнинг электрон шакли кутубхона тизимидаги барча ахборот-ресурс марказларининг интеграциялашган ягона тармоғига жойлаштирилди. Эндиликда, ҳар бир фуқаро ўзи истиқомат қилаётган ҳудуддаги ахборот-ресурс марказларида Конституциямизнинг янги таҳрирдаги китобининг аудио форматини тинглаш ва юклаб олиш имкониятига эга бўлади. Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбирлар давлат ва нодавлат ташкилотларида давом этмоқда. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 24 мая
🎞 Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппарати ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан, партиямиз томонидан яратилган Бош қомусимизнинг аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
🔴#ОНЛАЙН Китобхонларимиз учун яна бир қулайлик Айни дамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида янги таҳрирдаги Конституциямизнинг партиямиз томонидан яратилган аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтмоқда. Тадбирда иштирок этаётган партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова мазкур аудио китобнинг аҳоли, жумладан, ёшларимизнинг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини оширишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритмоқда.🔤 Тадбир жараёнларини биз билан кузатиб боринг! adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
⚖️#Бухоро_Вилоят_Кенгаши Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда Бухоро давлат педагогика институти ҳамкорлигида «Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраймиз» мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, партия вилоят, туман-шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолари, Бухоро давлат педагогика институтининг педагоглари, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Очиқ мулоқот шаклидаги мазкур тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова эртанги кунимизнинг муносиб давомчилари бўлган ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш ва намунали оилаларни шакллантиришда таълим муассасаларида хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тадбирда институт ректори Баҳодир Маъмуров сўзга чиқиб, мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраш борасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида энг қуйи бўғин бўлмиш маҳалла ва хонадонгача кириб борадиган тизим яратилганини ҳамда ушбу ёндашув амалиётда ўзининг ижобий натижасини бераётганлигини эътироф этди. Жараёнда сўз олган партия фаоллари мамлакатимизни келгуси етти йилликда ривожлантиришга қаратилган «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида ҳам жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш борасида аниқ вазифалар белгиланганлиги хусусида сўз юритдилар. Жумладан, аёл-қизларимизнинг иқтидори ва орзу-истакларини юзага чиқариш мақсадида кенг имкониятлар яратилаётганлиги эътироф этилди. Партия томонидан янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоби яратилиши ҳам нозик хилқат эгаларининг ўз ҳуқуқларини теран англашларига хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди. Партия раҳбари институт кутубхонасига аудиокитоблар тўпламини тақдим этди. Тадбир якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган талаба-ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 24 мая