TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 78 из 84 · 1,001 постов
⚖️#Бухоро_Вилоят_Кенгаши 🎞 Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Бухоро давлат педагогика институтида бўлиб, ушбу таълим даргоҳининг ҳарбий факультети фаолияти билан танишди. Бу ерда талабаларнинг юқори малакали таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар ва замонавий ўқув хоналарининг керакли ўқув жиҳозлари билан таъминланиш ҳолати ўрганилди. Шунингдек, жараёнда муассаса кутубхонаси ва ҳарбий факультет талабаларига партия ташаббуси билан яратилган янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоблари тўплами тақдим этилди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
⚖️#Бухоро_Вилоят_Кенгаши 🎞Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Бухоро давлат педагогика институтида бўлиб, у ерда ташкил этилган “Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраймиз” мавзусидаги тадбирда иштирок этди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Бухоро_вилояти_Кенгаши Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Бухоро вилоятига хизмат сафари билан борди. Даставвал партиямиз етакчиси Бухоро Давлат педагогика институтида бўлиб, институт қошида ташкил этилган БПТ фаолияти билан яқиндан танишди. БПТ аъзолари билан суҳбат давомида, аҳоли орасида партиянинг танилувчанлигини ошириш, партия лойиҳаларида илгари сурилаётган ғояларни аҳолига етказишда бошланғич партия ташкилотлари муҳим аҳамият касб этиши таъкидланиб, келгусида мазкур БПТ фаолиятини янада кенгайтириш борасида тегишли тавсиялар бериб ўтилди. Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Бухоро_вилояти_Кенгаши Робахон Махмудова Бухоро хизмат сафари давомида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят минтақавий филиалида бўлиб, тиббиёт ходимлари билан ташкиллаштирилган давра суҳбатида иштирок этди. Шунингдек, муассаса фаолияти билан яқиндан танишиб, тиббиёт масканида амалга оширилаётган самарали ишлар, илмий изланишлар натижасида қўлга киритилаётган муваффақиятлар билан бир қаторда, соҳа вакилларининг келгуси режалари билан ҳам қизиқди. Партия етакчиси «Адолат» СДП электоратининг салмоқли қисмини ташкил этадиган тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза этиш хусусида сўз юритиб, бу борада давлатимиз, қолаверса, партия томонидан амалга оширилаётган ишлар, чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтди. Самимий суҳбат, савол-жавоб тарзида ўтган тадбир сўнгида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти минтақавий филиалида БПТ ташкил этилиб, «Адолат» СДП ғояларига хайрихоҳлик билдирган 20 нафар саломатлик посбонларига Робахон Махмудова томонидан партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди. Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 21 мая
Биз – “Адолатчилар”нинг ғояларимиз ҳам жадид аждодларимизнинг эзгу мақсадлари билан ҳамоҳангдир («Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг “Туркистон маърифатпарвар зиёлилар меросининг фан, адабиёт, маданият ҳамда маънавият тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясидаги нутқи) Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар! Ҳурматли конференция иштирокчилари! Сўзимнинг аввалида “Туркистон маърифатпарвар зиёлилар меросининг фан, адабиёт, маданият ҳамда маънавият тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясида сизлар билан мулоқот қилиб турганимдан бағоят мамнунлигимни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Бугунги илмий-амалий анжуманимиз учун танланган мавзудан ҳам кўриниб турибдики, ўтган аср аввалида шаклланиб, нафақат ўзбек халқи, балки барча туркий миллатларга зиё нурини таратган жадид бобо-момоларимизнинг миллатимиз тарихи, илм-фани, адабиёти, маданияти ва маънавияти ривожидаги ўрни беқиёсдир. Қолаверса, ўз замонасининг зиё машъали бўлган жадид миллатдошларимизнинг нафақат ўтмишда, балки бугунги тараққиётимизда тутган ўрни ҳам бебаҳо. Чунки, улар бизга мерос қолдирган илмий, адабий-бадиий ҳамда маданий ва маърифий мероси бугунги тараққиёт йўлимизда ҳам дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда десам, адашмаган бўламан. Жумладан, биз – “Адолатчилар”нинг ғояларимиз ҳам жадид аждодларимизнинг эзгу мақсадлари билан ҳамоҳангдир. Ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топтириш, сифатли таълим олишини таъминлаш, шунингдек, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаб, Она Ўзбекистонимизни жаҳоннинг тараққий этган мамлакатлари сафидан ўрин олишига хизмат қилиш партиямизнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Миллат фидойилари – жадид бобо-момоларимизнинг яшаб ўтган умри, уларнинг Она Ватан озодлигига, миллат тараққиётига бахшида ҳаёти нафақат бугунги ёшларга, балки ҳар биримизга ибрат мактаби вазифасини ўтайди. Бугунги тинчлик ва адолат ҳукмрон, имкониятлар бисёр дориломон юртимизда жадид аждодларимиз каби Ватанни севиб, Ватанни ардоқлаб, унинг эртаси учун қайғурадиган авлодни тарбиялаш долзарб масала саналади. Шу ўринда қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу анжуман муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва уларнинг хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши ҳаётга татбиқ этилаётганининг ёрқин ифодаси ҳамдир. Жадидларимизнинг ҳаёт йўли, жасорати ва фидойилиги бугунги осойишта кунларга осонлик билан эришилмаганидан далолат бериб, мустақиллигимизни ва жонажон Ватанимизни янада ардоқлашга даъват этиб туради. Шуни ҳам айтиш керакки, маърифатпарварларимиз аёлларимизнинг таълим олиши Ватан фарзандларини билимли бўлиб, униб-ўсишлари йўлида ўта муҳим эканлигини ўз вақтида яхши англаб, теран ҳис этганлар. Бу борада сўз борганда, Янги Ўзбекистонда аёл-қизларимизнинг илмли, маърифатли бўлиши йўлида муҳим ташаббусларни илгари сураётган партиямиз маърифатпарвар зиёли аёлларимиз меросининг фан, адабиёт, маданият ҳамда маънавият тараққиётидаги ўрнига ҳам алоҳида эътибор қаратаётганлигини айтиб ўтмоқчиман. Зеро, миллатнинг илмли, юксак салоҳиятли фарзандларини зукко оналар тарбиялайди. Шу боисдан тарихга назар ташларканмиз, суронли йилларда янги ҳаёт қуриш истагида катта йўлга отланган жадид бобо-момоларимиз сафида кўплаб маърифатпарвар хотин-қизларимизнинг борлигини кўриб, уларнинг юксак жасоратларига гувоҳ бўламиз. Уларнинг ғоят қисқа, аммо, ибратли ва шарафли қисмати биз учун ўлмас сабоқдир! Жадидларимизнинг бугунги ютуқларимиз ва тараққиётимиздаги ўрни ҳақида ҳар қанча гапирсак оз. Шундай экан, бу каби конференциялар кўпроқ ўтказилиши ва жадидларимиз ижоди ва фаолияти кенг тарғиб қилинишини фақат ва фақат қўллаб-қувватлаш керак, деб ҳисоблайман. Бугун менга берилган фурсатдан фойдаланиб, анжуман иштирокчиларига омад ва зафарлар ёр бўлишини чин кўнгилдан тилаб қоламан. Эътиборингиз учун ташаккур!
Опубликован 21 мая
Опубликован 21 мая
Малакали аёл кадрлар сонининг ортиб бораётгани ҳаётнинг барча жабҳаларида фаолликни оширишга хизмат қилмоқда («Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг «Янги Ўзбекистон ҳуқуқий, дунёвий ва ижтимоий давлат сифатида ривожланишининг ижтимоий, фалсафий, иқтисодий ва сиёсий масалалари» халқаро илмий-амалий конференциясидаги нутқи) Ассалому алайкум ҳурматли конференция иштирокчилари! Муҳтарам меҳмонлар! Бугун менга берилган имкониятдан фойдаланиб «Янги Ўзбекистон ҳуқуқий, дунёвий ва ижтимоий давлат сифатида ривожланишининг ижтимоий, фалсафий, иқтисодий ва сиёсий масалалари» халқаро илмий-амалий конференцияга хуш келибсиз дейман! Конференциямизнинг мазмунли ўтишига қўшаётган беназир ҳиссангиз, ажратган қимматли вақтингиз учун барчангиздан миннатдорлик билдираман. Барчангизга яхши маълумки, «Инсон қадри учун» тамойили Янги Ўзбекистоннинг энг асосий принципларидан биридир. Мазкур тамойил асосида мамлакатимизда сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослар йилдан йилга такомиллашиб бормоқда. Мамлакатимиз тараққиёт стратегияларининг мазмун-моҳияти халқ фаровонлигини ошириш, иқтисодиётни ривожлантириш, тадбиркорликни жадаллаштиришга қаратилган бўлиб, пировард мақсадимиз, барча жабҳаларда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлигини таъминлашдан иборатдир. Кейинги етти йилда ушбу олий мақсад йўлида Қонун ижодкорлиги сифатини ошириш, баҳолаш институти жорий этилди. Коррупцияга қарши курашиш ва гендер-ҳуқуқий экспертиза туфайли ҳуқуқий экспертиза турлари кенгайтирилди. Сўнгги бир неча йил ичида «тартибга солувчи гильотина» усули билан ўз аҳамиятини йўқотган 4000 дан ортиқ ҳужжатлар бекор қилинди. Натижада амалдаги қонунчилик 10 фоизга қисқартирилди. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт нисбатан тез суръатлар билан ривожланмоқда. 2020 йил октябрь ойида ҳукумат рақамли инфратузилмани, электрон ҳукуматни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни рақамлаштириш, миллий IТ секторини яратиш ва IТ таълимни кучайтириш мақсадида «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини қабул қилди. Рақамлаштириш ва инновациялар барқарор ривожланишнинг барча миллий мақсад ва вазифаларига хосдир. Қолаверса, гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ҳукуматимиз диққат марказида турган муҳим масалалардан биридир. Ўзбекистонда аёлларни ҳар қандай дискриминациялардан ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий ҳимоя қилишни тартибга солувчи барча асосий халқаро шартномалар ратификация қилинган. Гендер тенглигини таъминлаш мақсадида «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари қабул қилинди. Малакали аёл кадрлар сонининг ортиб бораётгани ҳаётнинг барча жабҳаларида фаолликни оширишга хизмат қилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати ва бошқа раҳбарлик лавозимларида хотин-қизларнинг сиёсий фаоллиги ва салмоғи ортиб бормоқда. Ахборот технологиялари соҳасида гендер тенглиги барқарор ўсиб бормоқда: мобил телефон ва интернет фойдаланувчилари бўлган аёллар улуши кўпаймоқда. Яқиндагина пойтахтимизнинг Миллий медиа бирлашмаси томонидан ўтказилган «Миллий медиа маҳсулот яратишда аёллар сиймоси» мавзусидаги халқаро конференция ҳам фикримизнинг яққол исботидир. Ҳурматли халқаро илмий-амалий конференция иштирокчилари! Албатта, қисқа фурсатда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг барчасига бирма-бир тўхталиб ўтишнинг имкони йўқ. Бугунги конференция, жамиятимизнинг ҳар бир бўғинида, ҳар бир соҳа замирида амалга оширилаётган ишларни сарҳисоб этиш ва келажак режаларини белгилашда тажриба алмашиш майдонига айланишига ишончим комил! Ишонаманки, бугунги халқаро конференция доирасида ўрганганларимиз асносида, халқимиз ва давлатимиз манфаати йўлида хизмат қилувчи янгидан янги ғоя ва таклифлар, истиқболли лойиҳалар ижодкорига айланамиз! Эътиборларингиз учун раҳмат! Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 21 мая
#ТАБРИК Ҳурматли зиёкор кутубхоначилар! Сизларни 21 май — Республикамизда Кутубхоначилар куни муносабати билан «Адолат» СДП ва унинг кўп минг сонли аъзолари номидан самимий муборакбод этаман. Мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, ёш авлоднинг маънавий-маърифий маданиятини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган эзгу ислоҳотларда Сизлар каби илм ва зиё уйларининг фидоийлари бўлган кутубхоначи ходимларнинг ўрни беқиёс. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг қабул қилиниши ва унда 21 май санасини Республикамизда «Кутубхоначилар куни» деб белгиланиши ҳам соҳада фаолият олиб бораётган зиёкорларнинг фаолиятига бўлган юксак эътиборнинг намунасидир. Нафақат сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда, балки аҳоли ўртасидаги китобхонлик, маданий-ижтимоий ҳамда ҳуқуқий онг ва саводхонликни юксалтириш борасида кўплаб лойиҳаларнинг ташаббускори бўлган партиямиз учун ушбу сана кутубхоначиларимизнинг меҳнат фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Қадрли кутубхоначилар! Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга сиҳат-саломатлик, оилаларингизда тўкин-сочинлик, бахт-саодат, шоду-хуррамлик, шарафли ишларингизда янгидан-янги зафарлар тилайман. Ҳурмат билан, Робахон Махмудова, Сиёсий Кенгаш раиси. Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 13 мая
⚖️👍 Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар, Осиё хотин-қизлар форумининг муҳтарам иштирокчилари! «Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув» мавзусидаги Осиё хотин-қизлар форуми бизнинг юртимизда, кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида ўтказилаётгани барча ўзбекистонликларни мамнун этди, албатта. Ишончим комил, мазкур форум гендер сиёсати, хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиётдаги иштирокини янада кенгайтириш бўйича самарали мулоқот майдони бўлади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида етакчи аёлларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг давлат ва жамият бошқаруви ҳамда иқтисодиётдаги иштирокини янада кенгайтириш борасида тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонда форум ўтказиш ташаббусини илгари сурган эди. Бугунги нуфузли анжуманимиз мазкур ташаббуснинг амалий ифодасидир. Миллий ва халқаро тажрибалар уйғунлиги мамлакатимиз хотин-қизлари фаолиятида туб ўзгаришлар ясашига ишончим комил. Бу каби форумлар юртимизда янада кўпроқ ўтказилиши тарафдори сифатида тадбир иштирокчиларининг барчасига омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламан. Робахон Махмудова, Сиёсий Кенгаш раиси Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#ТАБРИК Эзгу фазилатларимиз мужассам айём 9 май – Хотира ва қадрлаш куни. Меҳр-оқибат, қадр-қиммат, аждодлар руҳига эҳтиром каби халқимизнинг энг эзгу фазилатларини ўзида мужассам этган улуғ айём бу. Мамлакатимиз сиёсий майдонида ўз ўрнига эга бўлган «Адолат» социал-демократик партияси бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз йўлида умрининг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказган инсонлар заҳматларини, «инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият» тамойиллари асосида, бемисл жасорат сифатида баҳолайди. Партия ғоялари, мақсад ва вазифалари моҳиятида ҳамиша ўтганлар руҳига эҳтиром кўрсатиш, тирикларни қадрлаш инсонийликнинг олий қадриятларидан бири эканлиги тараннум этиб келинади. Хотира бу қадр. Хотира бу тарих. Зотан, кечаги кунимиз улуғларини ёд этиш, халқимиз келажаги йўлида жонини фидо қилган инсонларни хотирлаш бугунги кунимизнинг қадрига етишга, шукроналикка ўргатади. Бутун мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Адолат» партияси номидан уруш фахрийларини, пиру бадавлат, хонадонларимиз файзи бўлмиш нуроний отахону онахонларимизни, барча юртдошларимизни табриклаймиз. Фурсатдан фойдаланиб барчангизга оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик, соғлик-саломатлик, хонадонингизга қут-барака тилайман! Юртимиз тинч, осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Партия_ташаббуси Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан ўтказилган «Миллий медиа маҳсулот яратишда аёллар сиймоси» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди. Жараёнда партиямиз раҳбари миллий контентларни яратишда аёллар сиймосига алоҳида урғу бериш ҳамда ОАВда аёлларнинг турли кўринишдаги камситиш, зўравонлик муаммолари каби ҳолатларнинг ёритилишига чек қўйиш борасида билдирилган фикр ва мулоҳазаларни юқори баҳолаб, ушбу мақсад йўлида аёл-қизларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда мустаҳкам асос сифатида, энг аввало, Бош қомусимизнинг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлади. Дарҳақиқат, янги ҳуқуқий маконда қурилаётган бугунги кунимиз ва эртамизнинг қандай бўлиши янгиланган Конституциямизнинг руҳига қанчалик таянишимиз, уни ижтимоий-ҳуқуқий имкониятларидан тўлиқ фойдаланишимизга, халқчил нормаларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англашимиз ҳамда уларга ҳурмат билан риоя қилишимизга кўп жиҳатдан боғлиқ. — Ўз навбатида мамнуният билан қайд этиб ўтмоқчиманки, юртдошларимизнинг ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятини юксалтириш борасида Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда замонавий ахборот технологияларининг кенг имкониятларидан фойдаланган ҳолда яратилган қулай ва интерактив юридик адабиётларга талаб юқори эканлиги барчамизга маълум. Шу сабабдан ҳам янгиланган Конституциямизнинг бир йиллиги муносабати билан партиямиз томонидан Бош қомусимизнинг аудио китоб шаклидаги варианти яратилди, — деди Робахон Махмудова. Конференция давомида партия етакчиси Миллий медиа бирлашмаси бошқарув раиси Шерзодхон Қудратхўжага у раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети кутубхонаси учун партия ташаббуси билан яратилган янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоблари тўпламини тақдим этди. Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags