TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 76 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 14 июн.
«Меҳр Карвони» «Нур» болаларига янада нур бағишлади Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова партиянинг ҳудудий Кенгашлари фаолиятини ўрганиш юзасидан Тошкент вилоятига қилган сафари доирасида Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси қарамоғидаги «Нур» оромгоҳига ҳам борди. Бу ерда партия билан Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги 30-меҳрибонлик уйининг ёзги таътилни ўтказиш учун ташриф буюрган 7-14 ёшли тарбияланувчилари ҳамда соғломлаштириш оромгоҳининг 100 нафардан зиёд болажонлари ва етакчилари учун яна бир мароқли тадбир ташкил этилди. Болаларнинг ёзги таътилларини янада мазмунли ўтказиш, уларнинг маънавий ва жисмоний ривожланишларига ҳисса қўшиш мақсадида ўтказилган тадбирда партия раҳбари юртимизда баркамол авлоднинг ҳар томонлама етук ва соғлом бўлиб улғайиши учун олиб борилаётган эзгу ислоҳотлар ҳақида фикр юритди. Қолаверса, «Адолат» СДП ҳам юртимиз келажаги бўлган болажонларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг униб-ўсишларида барча имкониятларни яратиб беришни ўз олдидаги устувор мақсадлардан бири этиб белгилагани алоҳида таъкидланди. Тадбир давомида болажонлар учун хайрия тадбири ва концерт дастури ташкил этилди. Концерт дастуридан сўнг болажонларга партия ва ҳамкорлар томонидан совғалар ҳамда бадиий китоблар туҳфа этилгани болалар учун яна бир кутилмаган совға бўлди. «Меҳр карвони» лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур тадбир болаларнинг ёзги таътилларини мазмунли ўтказишга, уларнинг ижтимоий ва маънавий ривожланишларига катта ҳисса қўшди. Айтиш жоизки, бундай тадбирлар болаларнинг фаол, ижодкор ва жисмоний соғлом бўлишларини таъминлашга ёрдам беради. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 14 июн.
https://telegra.ph/Insonlar-%D2%9Balbiga-j%D1%9El-topishning-adolatli-mezoni-06-14-3
Опубликован 14 июн.
ДОНОРЛИК – ҚАҲРАМОНЛИКДИР! Азиз донорлар! Аввало, барчангизни 14 июнь – Бутунжаҳон донорлар куни билан чин қалбимдан табриклайман! Бундан роппа-роса 19 йил олдин, аниқроғи, 2005 йилнинг май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Халқаро Ассамблеясида дунё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари томонидан беғараз қон донорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклиф маъқулланган эди. Шундан буён ҳар йили дунё миқёсида кенг нишонланадиган бу байрам юртимизда ҳам турли тадбирлар, хайрия акциялари сифатида ўтказиб келинади. Халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган меҳр-мурувватнинг бу олий кўриниши қанчадан қанча инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда, бемор юртдошларимизнинг турли оғир хасталикларни енгиб ўтишида муҳим омил ҳисобланади. Ҳурматли донорлар! Мамлакатимизда беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш, уни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш ишларида «Адолатчи»лар ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Партиямиз томонидан 8 йилдан буён анъанавий тарзда – «1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» ва «3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан «Бор меҳримиз сенга, болажон!» номи остида ўтказиб келинаётган беғараз донорлик акцияси мазкур эзгу мақсадга партиянинг хайрихоҳлигини намоён этади. Мазкур акция ўтган 8 йил давомида 28 833 нафар фуқароларни кўнгилли донор сифатида иштирок этишга, натижада 9 517 литр ҳаёт томчилари йиғилиб, 44 321 нафар болажоннинг саломатлигини тиклаш ва ҳаётини сақлаб қолишга сабаб бўлганини инобатга олсак, қўлга киритилган бу натижанинг ҳаётбахш кучини сезиш қийин эмас, албатта. Қадрли меҳр-мурувват соҳиблари! Барчангизга соғлик-саломатлик, оилавий бахт, ўқиш ва иш фаолиятингизда улкан зафарлар ёр бўлишини тилайман. Томирингизда оқаётган ҳаёт томчилари бундан кейин ҳам инсонлар саломатлигини асраб қолишда кўмакдош бўлсин! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 13 июн.
Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова партиянинг ҳудудий Кенгашлари фаолиятини ўрганиш юзасидан Тошкент вилоятига қилган сафари доирасида Чирчиқ шаҳрида партиянинг вилоятдаги барча туман Кенгашлари раислари, депутатлари ва фаоллари билан йиғилиш ўтказди. Йиғилишда ҳудудларда партия лойиҳаларининг амалга оширилиши, аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, кадрлар захирасини мустаҳкамлаш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш, партия аъзоларининг сиёсий билими ҳамда фаоллигини ошириш ва бошқа устувор масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жараёнда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари аъзоларига партия электорати манфаатларидан келиб чиқиб, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифаларини янада самарали ҳал қилишга қаратилган асосли таклифларни тизимли тайёрлаш ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессиялари кун тартибига мунтазам киритиб бориш масалаларида бир қатор кўрсатмалар берилди. Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган йиғилишда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда мавжуд камчиликлар ҳамда ҳали қилиниши лозим бўлган бир қатор устувор вазифаларга тўхталиниб, уларни бартараф қилиш бўйича аниқ тавсиялар берилди. Батафсил юқоридаги лавҳада⏫ Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Тошкент_вилоят_Кенгаши «ChirchiqSelmash» МЧЖ: бошланғич партия ташкилотига 50 нафар аъзо қўшилди Куни кеча «Адолат» СДПнинг Тошкент вилоятидаги ҳудудий Кенгашлари фаолиятини ўрганиш мақсадида Қибрай туманига борган партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова тумандаги «ChirchiqSelmash» МЧЖ қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти аъзолари билан учрашди. Учрашувда партиянинг қуйи бўғинлари фаолиятини янада ривожлантириш, электорат билан мунтазам самарали мулоқотни таъминлаш, лойиҳаларнинг натижадорлигини ошириш ва партия сафига янги аъзоларни кенг жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Самимий суҳбат, савол-жавоб тарзида ўтган тадбир сўнгида «Адолат» СДП ғояларига хайрихоҳлик билдирган 50 нафар МЧЖ ходимларига Робахон Махмудова томонидан партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди. Батафсил юқоридаги лавҳада⏫ Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Тошкент_вилоят_Кенгаши Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова партиянинг ҳудудий Кенгашлари фаолиятини ўрганиш юзасидан Тошкент вилоятига қилган сафари давомида Қибрай туманидаги «Опа-сингиллар» нодавлат-нотижорат ташкилотида ҳам бўлиб, ушбу муассаса ходимлари ва аъзолари билан учрашди. Учрашувда партия Сиёсий Кенгаши раиси ташкилот фаолияти билан яқиндан танишар экан, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан қизиқди. Фикр-мулоҳазалар ва қизғин савол жавобларга бой бўлган мулоқот давомида мамлакатимизда ногиронлиги бўлган хотин-қизларга яратилган имкониятлар, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди. Қолаверса, партия Сайловолди дастурида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашга доир мақсадларнинг ҳаётга татбиқ этилиш ҳолати ҳамда уларнинг натижадорлигини ошириш чоралари ҳақида суҳбатлашилди. Батафсил юқоридаги лавҳада ⏫ adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 7 июн.
https://telegra.ph/HAL%D2%9AARO-EHTIROF-06-07-2
Опубликован 2 июн.
Андижонда БПТлар сони яна биттага кўпайди 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан имконияти чекланган, бемор болалар ҳолидан хабар олиш учун Андижонга борган партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова вилоятдаги кўп тармоқли болалар шифохонасида бўлиб, у ерда фаолият олиб бораётган шифокорлар билан ҳам учрашди. Учрашувда «Адолат» СДП томонидан мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт соҳаси вакилларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида қилинаётган ишлар, эришилган ютуқлар хусусида сўз борди. Партия етакчиси андижонлик «Адолат»чилар, хусусан, тиббиёт соҳаси вакилларининг вилоятда партия дастурий мақсадларини амалга ошириш, лойиҳаларини ҳаётга самарали татбиқ этишдаги фаоллигини эътироф этиб, миннатдорчилик билдирди. Мулоқот давомида партиянинг вилоят Кенгаши масъуллари ва ҳудуддаги депутатларга шифохоналар билан ижтимоий масалаларда ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан аниқ тавсиялар берилди. Қолаверса, белгиланган вазифалар натижадорлигини таъминлаш мақсадида мазкур шифохонада партиянинг бошланғич ташкилоти ҳам тузилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 1 июн.
"Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Андижонда бўлиб, имконияти чекланган болалар ҳолидан хабар олди. Жумладан, «Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма йиллиги» маҳалласи, Учқўрғон кўчаси, 89-уйда яшовчи имконияти чекланган Ҳожиакбар Нуралиевни кириб кўрди. Уни Халқаро болалар куни билан табриклаб, байрам совғалари берди. Шунингдек, тиббиёт ходимларига Ҳожиакбарни соғломлаштириш бўйича тавсия бериб, партия томонидан ҳам амалий ёрдам кўрсатилишини ўз назоратига олди. Қолаверса, партия етакчисининг саъй-ҳаракати билан Ҳожиакбар Нуралиевга янги ўқув йилидан бошлаб, якка тартибда билим олиш учун шарт-шароит яратилди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 1 июн.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Андижон шаҳридаги вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасининг онкология бўлимида бўлди. Партия етакчиси шифохонада бемор болаларнинг даволаниши учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, бу ерда даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди. Мулоқотда келажагимиз умиди ва эртанги кунимиз эгалари бўлган болажонларимизни ақлан ва жисмонан баркамол қилиб тарбиялаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган эзгу ислоҳотлар, бу борадаги партиянинг хайрли лойиҳалари, мақсадлари хусусида сўз борди. Қолаверса, байрам муносабати билан совғалар улашилгани болажонларга бир олам завқу-шавқ бағишлади Меҳр-мурувват, эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлган бу каби тадбирлар партия Сиёсий Кенгаши раҳбарияти ҳамда фаолларимиз иштирокида республика миқёсида давом этмоқда. Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 1 июн.
Учрашув байрамга муносиб туҳфа бўлди Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Бухоро шаҳридаги 57-сон кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида бўлиб, тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Партия раҳбари муассаса тарбияланувчилари ва уларнинг ўқитувчи-тарбиячилари билан мулоқот қилар экан, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларимизни ақлан ва жисмонан баркамол қилиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган эзгу ислоҳотлар, болажонларга қаратилган юксак эътибор хусусида сўз юритди. Шунингдек, имконияти чекланган ўғил-қизларимизни соғломлаштириш, иқтидори ва орзу-истакларини рўёбга чиқариш борасидаги хайрли ишларга алоҳида тўхталиб, бу борадаги мақсадлар самарадорлигини таъминлаш юзасидан атрофлича фикр алмашди. Жараёнда партия раҳбари томонидан муассасада тарбияланаётган 59 нафар болага байрам совғалари улашилгани 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига муносиб туҳфа бўлди. Шу билан бирга, кўргазмали материаллар орқали болажонларнинг бадиий-эстетик тафаккурини ўстиришга кўмаклашиш мақсадида таълим муассасасининг барча ўқув хоналарига замонавий мониторлар ҳам тақдим этилди. Мухтасар айтганда, партия етакчиси билан учрашув муассаса ходимлари ва болажонлар учун унутилмас лаҳзалар ва таассуротларга бой бўлди. Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 1 июн.
ШУ БУЮК МИЛЛАТНИНГ КЕЛАЖАГИСИЗ! Азиз болажонлар! Сўзимнинг аввалида барчангизни бугунги қувончли тантана – 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Ҳеч шубҳа йўқки, сизларнинг барчангиз жонажон Ватанимизнинг бебаҳо бойлиги, буюк келажак ворисларисиз. Маълумки, бугун мамлакатимизда сизнинг жисмонан бақувват ва соғлом бўлиб ўсишингиз, билимдон ва зукко авлод сифатида камолга етишингиз учун улкан ишлар қилинмоқда. Сиз таълим олаётган боғча ёки мактаблар капитал таъмирланиб, ўқиш ва ўрганишингиз учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратиб берилишига жиддий эътибор берилаётир. Шунингдек, спорт билан шуғулланишингиз учун спорт майдончалари, сув ҳавзалари барпо этилмоқда. Буларнинг барчаси сиз ва тенгдошларингиз учун, албатта. Қолаверса, сизнинг беғубор ва тоза дунёнгиз, гулгун чеҳрангизда балққан табассум биз, катталарнинг ҳаётини мазмунли ва ёрқин бўлишида муҳим аҳамият касб этади. Барчангиз камолот пиллапоясига етганда, посбонлар, шифокорлар, ўқитувчилар, жаҳон чемпионлари, суд-ҳуқуқ органларининг ишончли вакили сифатида юртимиз тараққиётига ўз ҳиссангизни қўшишингиз аниқ. Бу йўлда биз, «Адолатчи»лар ҳам сизнинг ҳуқуқ ва манфаатларингизни ҳимоя қилишга, бахтли болалик завқини ҳис қилиб улғайишингизга, доимий эътибор ва ғамхўрликлар қуршовида бўлишингизга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз. Байрамингиз муборак бўлсин, азиз болажонлар! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube