TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват13,219Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 79 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 3 мая

#ТАБРИК Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари! Барчангизни 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан қизғин табриклайман! Фидокорона меҳнати, азму шижоати билан адолат ва холислик тарафдори бўлган Сиз каби фаол журналистлар ва матбуот ходимларини бениҳоя қадрлаймиз ва шарафли фаолиятингизни ҳурмат билан эътироф этамиз. Соҳа вакилларининг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиб беришдаги етакчилигини нечоғлиқ муҳим эканлигини яхши биламиз. Эзгуликка хизмат қилаётган меҳнатларингиз халқ назарида улуғвор, жамият ҳаётида қадрлидир. Қадрли оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар! Сизларни, бугунги касб байрамингиз муносабати билан яна бир бор табриклаб, барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, мамлакатимиз аҳолисини холис ахборот билан таъминлашдек масъулиятли ва шарафли касбингизда улкан муваффақиятлар тилайман! Робахон Махмудова, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

1,030 views

Опубликован 3 мая

ЯНГИЛАНГАН КОНСТИТУЦИЯ — учинчи ренессанснинг ҳуқуқий пойдевори Бундан бир йил аввал, 2023 йилнинг 30 апрель куни мамлакатимизда ўтказилган умумхалқ референдумида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Бу том маънодаги тарихий воқеа эди. Шу куни мамлакатимизда аҳамияти ва кўлами жиҳатидан мислсиз сиёсий воқелик юз берди. Буни ҳатто яқин-яқингача тасаввур этиш ҳам мушкул эди, аммо ирода ва иқтидор жасорати билан амалга оширса бўларкан: давлатчилигимиз тарихида янги таҳрирдаги Конс­титуциянинг қабул қилиниши илк маротаба халқимизнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлди. Батафсил adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

917 views

Опубликован 1 мая

#ТАҚДИМОТ Бугун янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси умумхалқ референдуми асосида қабул қилинганлигининг 1 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида партиямиз томонидан яратилган Конституциямизнинг аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова йиғилганларга партия ташаббуси билан яратилган Бош қомусимизнинг аудио китоби аҳолининг кенг қатлами учун мўлжалланган бўлиши билан бир қаторда давлат бошқаруви тизимида фаолият юритаётган кадрларнинг меҳнат фаолияти ва малакасини оширишда яқин кўмакчи бўлишини таъкидлаб ўтди. Қолаверса, ушбу жараёнда партия раҳбари академия ректори Адҳам Бекмуродовга мазкур аудиокитоблар тўпламини топширди. Академия ректори партия ташаббуси билан яратилган Асосий қонунимизнинг аудио китоби жамиятимизда ҳуқуқий саводхонликни оширишда ижобий самара беришини алоҳида эътироф этиб, партия томонидан тақдим этилган аудио китоблар келгусида академия ахборот-ресурс марказига жойлаштирилиши ва ушбу муассаса тингловчиларига ўқув ва меҳнат фаолиятларида асқатишини айтиб ўтди. Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

1,390 views

Опубликован 30 апр.

#ТАҚДИМОТ Юридик университетда ҳам Бош қомусимизнинг аудио китоби тақдимоти бўлиб ўтди Бугун, 30 апрель — янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси умумхалқ референдуми асосида қабул қилинганига бир йил тўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан яратилган Конституциямизнинг аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбирлар бир қатор олий таълим муассасаларида кўтаринки руҳда ўтди. Хусусан, юридик кадрларни тайёрлаш бўйича мамлакатимизда таянч олий ўқув ва илмий-услубий муассаса ҳисобланган Тошкент давлат юридик университетида ўтказилган тақдимот тадбири ҳам ўзгача мазмун-моҳият касб этди. Партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ва партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова йиғилганларга партия ташаббуси билан яратилган янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоби аҳолининг кенг қатламига мўлжалланган бўлиши билан биргаликда мазкур олийгоҳнинг талаба-ёшларига ҳам ўқув жараёнларида Бош қомусимиздаги халқчил нормаларнинг мазмун-моҳиятини теран англаш, мамлакатимиз қонунчилиги асосини чуқур ҳис этишда яқин кўмакчи бўлишини таъкидлаб ўтди. Қолаверса, партия раҳбари университет кутубхонаси учун совға сифатида мазкур аудиокитоблар тўпламини университет ректори Исламбек Рустамбековга топширди. Шунингдек, жараёнда партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев партия келгусида ҳам мазкур аудио китоблардан ушбу университет тизимидаги барча техникумларга бепул етказиб беришни режалаштирганлигини айтиб ўтди. Тадбир якунида университет ректори Исламбек Рустамбеков партиянинг аҳоли, хусусан ёшлар ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришдаги ташаббусларини эътироф этиб, самимий миннатдорчилигини билдирди. Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

942 views

Опубликован 30 апр.

#ТАҚДИМОТ Конституциямизнинг аудио китоби тақдимоти бўлиб ўтди Бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ҳамда партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида янги таҳрирдаги Бош қомусимизнинг аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Партия фаоллари, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ва талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова йиғилганларга партия ташаббуси билан яратилган янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоби аҳолининг кенг қатлами, хусусан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини юксалтиришда ижобий самара бериши, халқчил нормаларнинг кенг тарғиб қилишдаги афзалликлари ҳақида маълумот берди. Қолаверса, ушбу жараёнда партия раҳбари университет кутубхонаси учун совға сифатида мазкур аудиокитоблар тўпламини олийгоҳ ректори Илҳом Тўхтасиновга топширди. Шунингдек, жараёнда сўз олган партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев иштирокчиларга партиянинг бу борадаги режалари ҳақида маълумот берар экан, келгусида Конституциямизнинг аудио китобини бошқа олий ва ўрта таълим муассасалари, имконияти чекланганлар билан ишлаш жамиятлари ва, албатта, Миллий кутубхона тизимидаги ахборот ресурс марказларига ҳам бепул тарзда етказилиши кўзда тутилганлигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, ушбу тадбир доирасида «Хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, оилада зўравонликни олдини олиш» мавзусида давра суҳбати ҳам бўлиб ўтди. Жараёнда сўз олганлар мамлакатимизни келгуси етти йилликда ривожлантиришга қаратилган «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида ҳам жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш борасидаги аниқ вазифалар белгиланганлиги борасида сўз юритдилар. Жумладан, аёл-қизларимизнинг иқтидори ва орзу-истакларини юзага чиқариш борасида кенг имкониятлар яратилаётганлиги эътироф этилди. Бу борада партия томонидан янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоби яратилиши ҳам нозик хилқат эгаларининг ўз ҳуқуқларини теран англашларига хизмат қилиши айтиб ўтилди. Тадбир якунида партия вакилларига университет жамоаси ва талаба-ёшлар томонидан миннатдорчилик билдирилди ҳамда партияга аъзо бўлиш истагини билдирганларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

1,210 views

Опубликован 30 апр.

1,050 views

Опубликован 27 апр.

#Хоразм_вилояти «Истеъдод» клуби аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди Партия раҳбари Урганч аҳолиси билан яқиндан танишиш, жамоатчилик билан мулоқотлар ўтказиш давомида «Машъал» маҳалласида жойлашган 29-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, ўқувчиларга таълим бериш борасида педагог-ўқитувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан қизиқди. Ҳозирда мактабда 1078 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Замон талаблари асосида жиҳозланган синф хоналари тегишли ўқув материаллари билан таъминланган. Жараёнда партия раҳбари мазкур таълим масканида партиянинг Хоразм вилояти Кенгаши томонидан таъсис этилган «Истеъдод» клуби аъзолари билан учрашди. «Истеъдод»клуби аъзолари партия етакчиси билан суҳбат давомида орзу-умидлари, севимли машғулотлари, кўзлаган мақсад ва марралари борасида сўзлаб беришди. Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган учрашув сўнгида иқтидорли ўқувчилар Ўзбекистон «Адолат» СДП Хоразм вилояти Кенгаши томонидан «Адолат дўпписи», «Адолат белбоғи» махсус совғалари ҳамда сертификатлар билан тақдирланишди. Шунингдек, тадбир сўнгида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган бир гуруҳ ўқитувчиларга партиянинг аъзолик билетлари топширилди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

1,120 views

Опубликован 27 апр.

#Хоразм_вилояти Хоразмлик мураббийлар ва спортчи ёшлар тақдирланди Партия раҳбари Хоразм вилоятига хизмат сафари давомида Урганч шаҳар ёшлар спорт мажмуаси Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби шуғулланувчилари билан учрашди, муассасада яратилган шароитлар ва қулайликлар билан қизиқди. Ушбу масканда бадиий, спорт ва тромпалин гимнастика турлари бўйича машғулотлар ташкил этилган бўлиб, вилоят бўйлаб боғча ва мактаблардан 5 ёшдан юқори бўлган ўғил-қизлар келишади. Ҳозирда шуғулланувчилар сони 300 нафардан зиёдни ташкил этиб, уларнинг аксарияти қиз болалардан иборат. Робахон Махмудова мураббийлар билан суҳбати чоғида болаларга таълим ва тарбия бериш жуда масъулиятли вазифа экани тўғрисида сўз юритиб, машаққатли ва шарафли ишларида муваффақиятлар тилади ҳамда муассасанинг шуғулланувчилари даврасида бўлиб, уларни юртимиз келажаги учун муносиб, собит қадамли ва комил инсонлар бўлиб вояга етишларида тавсияларини берди. Учрашув сўнгида бир гуруҳ мураббийларга партиянинг ташаккурномаси ҳамда спортчи ёшларга «Адолат дўпписи» ва «Адолат белбоғи» махсус совғалари ҳамда сертификатлар топширилди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

1,080 views

Опубликован 27 апр.

#Хоразм_вилояти Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида соҳа ходимлари билан учрашди. Учрашув давомида партия етакчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан филиалда онкология хизматларини замон талаблари даражасида ташкил этилганлиги, тиббий жиҳозлар билан таъминланиш даражаси, даволаш ҳамда диагностика биноларининг мавжудлиги, дори-дармонлар таъминоти ўрганилиб, соҳа ривожи учун ажратилган бюджет маблағларидан тўғри ва оқилона фойдаланилганлиги юқори баҳоланди. Маълумот ўрнида, шу кунга қадар мазкур марказда «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари» рўйхатида турган онкологик касалликлар билан хасталанган аёлларнинг 20 нафарида бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилган. - Филиалимиз чет мамлакатлардаги 9 та тиббиёт маркази билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган. Биздаги мавжуд имкониятлар натижасида вилоятдан даволаниш учун пойтахтга борадиган онкологик беморлар сони икки баробарга қисқарган бўлса, ўтган бир йил давомида ўлим ҳолатлари ҳам сезиларли равишда камайган. Марказга келтирилган замонавий технологиялар онкологик хасталикларни эрта босқичда аниқлашга ёрдам бераётганлиги ҳам эришаётган энг катта ютуқларимиздандир, - дейди филиал раҳбари Тоҳир Палванов. Робахон Маҳмудова тадбир давомида марказидаги БПТ фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Ҳозирги кунда мазкур БПТ 300 дан зиёд аъзоларни ўз атрофида бирлаштирган бўлиб, партиянинг дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ этиш, тарғибот-ташвиқот ишларида ҳам энг етакчи БПТлардан бири ҳисобланади. Учрашув сўнгида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган соҳа ходимларига партиянинг аъзолик билетлари топширилди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

1,050 views

Опубликован 27 апр.

#Хоразм_вилояти Партия раҳбари Хоразм вилоят минтақалараро «ҲОСПИС» шифохонаси фаолияти билан танишди Унда Робахон Махмудова бепул даволаш масканидаги беморлар ҳолидан хабар олиб, у ерда хизмат қилаётган ишчи-ходимлар билан суҳбатлашди. Аҳамиятлиси, партия раҳбари «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасининг 10 сонида чоп этилган «Чорак асрлик сарсонгарчилик барҳам топди» сарлавҳали мақола қаҳрамони Самандар ота Худойберганов билан учрашиб, унинг бугунги ҳаёти билан қизиқди. Партия фаолларининг саъй-ҳаракати билан Самандар отанинг Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармасига паспорт юзасидан қилган мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди. Ҳозирда отани нафақа билан таъминлаш ҳамда доимий яшаш жойи масалаларини ҳал этиш ишлари ҳам бошлаб юборилган. Робахон Махмудова Самандар ота билан суҳбатлашар экан, отахон қувончи чексиз эканини билдириб, партия фаолларига миннатдорчилик билдирди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

1,090 views

Опубликован 26 апр.

#Хоразм_вилояти Партия раҳбари хизмат сафари давомида Урганч шаҳрида жойлашган IT парк фаолияти билан танишди Муассаса ходимлари, партиянинг шаҳар ва туман Кенгаш раислари ҳамда фаоллари, IT соҳаси вакиллари иштирокида ўтган мазкур учрашувда IТ парк фойдаланувчилари учун замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган хоналар, мавжуд қулайликлар, ёшларнинг билим ва кўникмаларини ошириш учун яратилган имкониятлар кўлами ўрганилди. Сир эмаски, информацион технологияларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш бугун барча соҳалар қаторида партия тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан партия раҳбари мазкур жараёнда замонавий ахборот технологияларининг ютуқлари партия фаолиятини такомиллаштириш, самарадорликни таъминлаш, унинг аҳоли ўртасида танилувчанлигини оширишда муҳим эканлигини таъкидлаб, бу борада ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди. Шунингдек, соҳа мутахассислари билан ўзаро фикр алмашилиб, галдаги вазифаларни самарали амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

1,050 views

Опубликован 25 апр.

#Хоразм_вилояти Робахон Махмудова хоразмлик олимлар билан учрашди Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Хоразм вилоятидаги партия ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ ўрганишлари жойларда партия фаоллари, зиёлилар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ташкил этилаётган учрашувлар, давра суҳбатлари асносида давом этмоқда. Ана шундай учрашувлардан яна бири Хоразм Маъмун академиясида бўлиб ўтди. Унда партия раҳбари Хоразм «Маъмун» академиясида амалга оширилаётган ишлар кўлами билан яқиндан танишди. Жараёнда мамлакатимизда кечаётган муҳим сиёсий, ижтимоий, иқтисодий жараёнлар замирида илм-фаннинг ўрни беқиёс эканлиги, давлатимиз томонидан олимларимизга яратилаётган янгидан-янги имкониятлар борасида мулоҳазалар билдирилди. Робахон Махмудова академия қошида ташкил этилган кутубхона, музей-экспозициядаги ўзгаришлар, лабораториялар, замонавий талабларга тўлақонли жавоб берадиган бино имкониятларини юқори баҳолади, бу каби муваффақиятлар «Маъмун» академияси жонкуярларининг фидокорона хизматлари самараси эканлигини эътироф этди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

1,290 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••7778798081•••8384