TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 81 из 84 · 1,001 постов
#Ўзбекистон_24 Самарали ҳамкорлик – аҳолимиз манфаатларига хизмат қилади «Адолат» социал-демократик партияси Сайловолди дастурида илгари сурилган аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар асосида Соғлиқни сақлаш тизимида мунтазам равишда ўрганиш ишларини амалга ошириб келади. Ана шундай анъанавий тадбирлардан яна бири, соҳа фаолияти билан яқиндан танишиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш, ютуқ ва камчиликлар борасида ўзаро фикр алмашиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт Марказида бўлиб ўтди. Ўзбекистон «Адолат» СДП марказий аппарати ҳамда партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ўрганиш, марказ фаолияти билан яқиндан танишиш билан бир қаторда, «Адолат» ғояларига хайрихоҳлик билдирган онкология марказининг бир гуруҳ раҳбар ва ходимлари партия аъзолари сафига қабул қилинди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 9 апр.
Ўзбекистон “Адолат” СДП марказий аппарати, Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Миллий Университети ҳамкорлигида “Жамиятда хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, оилада зўравонликни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда, юртимизда хотин-қизлар Гендер тенглигини таъминлаш борасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ, мамлакатимизнинг ҳар бир жабҳасида, ижтимоий, иқтисодий соҳаларида, шунингдек, сиёсий соҳаларда ҳам кенгайиб бораётган хотин-қизларимизнинг иштироки алоҳида эътироф этилди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Ёшлар Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати бўйича яратилган шарт-шароитлар ҳолати қандай? Ўзбекистон «Адолат» СДП ҳамда партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида давра суҳбати ўтказилди. Унда партия Сиёсий Кенгаши раҳбарияти, фаоллари ва депутатлар марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Жараёнда партия раҳбари Робахон Махмудова«Адолат» СДПнинг дастурий мақсадларида мамлакатимизда тиббиёт соҳасини, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларни сифат жиҳатдан янада юксалтириш, касалликларни эрта аниқлаш, олдини олиш ва бу борада соҳага «Ақлли тиббиёт» тизимини кенг жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлаб, шу мақсадда партия ва соҳа ташкилотлари ҳамда вакиллари билан доимий ҳамкорликни самарали амалга ошириш халқимиз учун ҳар жиҳатдан манфаатли бўлишини айтиб ўтди. Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 7 апр.
https://uza.uz/uz/posts/partiya-vakillari-tibbiyot-markazi-faoliyati-bilan-tanishdi_586675
Опубликован 6 апр.
Ҳурматли Ўзбекистон жангчи фахрий Ветеранлари! Бугун, Ўзбекистон жангчи фахрий Ветеранлари бирлашмаси ташкил этилганлигига 30 йил тўлди. Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши аъзолари ва партия Марказий аппарати жамоаси номидан мамлакатимизнинг барча жангчи фахрий ветеранларини самимий муборакбод этамиз. Шуни алоҳида эътироф этиб ўтишимиз керак-ки, Ўзбекистон жангчи фахрий Ветеранлари бирлашмасининг юртимизда истиқомат қилаётган фахрий жангчилари, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, моддий, маънавий кўмак кўрсатиш борасида йиллар давомида амалга ошириб келаётган ишлари ҳар бир ватандошимиз учун юксак ибрат намунасидир. Қолаверса, Ўзбекистон жангчи фахрийлари Ветеран бирлашмаси ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат, юксак фидойилик ва меҳнатсеварлик руҳида тарбиялашдек шарафли ишга бош-қош бўлиб келаётганлиги билан партиявий ғояларимизга ҳамоҳанглик касб этади. Қадрли, Ўзбекистон жангчи фахрий Ветеранлари! Сизларни Ўзбекистон жангчи фахрий Ветеранлар бирлашмаси ташкил этилганлигининг 30 йиллик тантанаси билан яна бир бор муборакбод этган ҳолда, барчангизга оилавий тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, фаолиятингизга улкан ривожлар тилаб қоламиз! Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 5 апр.
“Яшил макон”: Дов-дарахтлар — табиат ва жамиятнинг бойлиги Юртимиз тупроғи шундай мўъжизакорки, ерга бир чўп суқилса барг ёзиб, новда чиқаради. Бундан завқланган ҳар бир кишининг боғ яратгиси келади. Аслан ҳам боғ яратиш иштиёқи халқимизга қадим-қадимдан мерос бўлиб қолган. Юрт тупроғини муқаддас билган шоҳлардан тортиб, оддий раиятгача ниҳол экиб, ўзидан бир боғ қолдиришни ният қилган ва бунинг уддасидан чиққан. Батафсил adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 30 мар.
Ассалому алайкум, қадрли партиядошлар! Хабарингиз бор, куни кеча муҳтарам Президентимиз раислигида «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги ишлар ҳамда чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, бу борадаги долзарб вазифалар белгилаб берилди. Дарҳақиқат, мамлакатимизда 9 минг 452 та маҳалла, жумладан, шаҳарларимизда 39 мингтадан ошиқ кўпқаватли уйлар мавжуд. Маҳалла фаоллари, бошқарув сервис компаниялари ушбу ҳудудларда кўчатлар экилишига бош-қош бўлишлари, ўзимиз ҳам истиқомат қилаётган масканларимизни ободончилиги, кўркамлиги йўлида фаоллик кўрсатишимиз лозим. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси фақатгина ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари билан аҳамиятли бўлиб қолмасдан, у халқимизнинг азалий анъаналари, қадриятларимизнинг бардавомлигига ҳам хизмат қилади. Бу йил баҳорда ушбу эзгу лойиҳа доирасида 125 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган. Ҳудудларда боғлар яратиш, йўл бўйларида 10 қатордан дарахт экиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Шу ўринда фаол, фидоий, ташаббускор партиядошларимизни ўз хонадонлари, кўча ва маҳаллаларида дарахт экиб, гўзал гўшаларимизни бунданда обод, боғ ичидаги бўстон масканга айлантиришга, жаннатмакон Ватанимизда экологик барқарорликни сақлаш, тозаликни таъминлашга чақирамиз. Ишонамизки, партиямизнинг кўп минг сонли аъзолари, хайрихоҳлари меҳнаткаш, бунёдкор халқимиз билан биргаликда «Яшил макон» умуммиллий тадбирида фаол қатнашадилар. Кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш ишларини ҳар биримиз ҳавас билан бажариб, мамлакатимизни яшил маконга айлантириш, экология мусаффолигини сақлашга ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшамиз! Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 28 мар.
Партия Марказий аппаратида ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Урсула Гачек бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг ўтган даврдаги фаолияти, партиянинг ғоя ва мақсадлари ҳамда Сайловолди дастуридан келиб чиқадиган вазифаларнинг ижроси, келгусидаги устувор йўналишлар хусусида сўз юритди. Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида яратиб берилаётган имкониятлар, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тўлақонли таъминлашга қаратилган ислоҳотлар хусусида ҳам сўз борди. Самимий руҳда ўтган учрашувда томонлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Байрам_қутлови Наврўзи олам муборак! Ассалому алайкум, азиз ватандошлар! Диёримизга қутлуғ қадамлари билан кириб келган баҳорнинг янгиланиш ва ёшариш, эзгулик ва меҳр-оқибат айёми бўлмиш Наврўзи олам билан барчангизни самимий муборакбод этаман! Наврўз ерга нур, элга ғурур, дилга сурур бағишлайдиган, меҳру мурувватли халқимизнинг азалий урф-одатлари бутун бўй-бастини яққол кўрсатадиган шодиёна сифатида қалбимизга яқиндир. Наврўз айёми асрлар оша халқимизнинг шонли тарихи, фалсафаси, қадриятлари, урф-одатларига ҳамоҳанг тарзда сайқал топган, азалий орзу-умидлари қадар миллатнинг қон-қонига сингиб кетган. Ўзбекистон «Адолат» СДП мамлакатимизнинг янада равнақ топиши, аҳолимиз ҳаётини муносиб даражага кўтариш йўлидан борар экан, бундай шарафли вазифани адо этишда Сиз, азизларнинг, орзу-ниятларингиз ва манфаатларингизни рўёбга чиқаришни ўзининг энг олий мақсади деб билади. Ушбу муаззам заминда, барчамиз оиламиз, мамлакатимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган эканмиз, бундай шарафли йўлда бир-биримизнинг меҳр-оқибатимизга, бағрикенг халқимиз муҳаббатига таянамиз. Табиат янгиланаётган, юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрган нурли лаҳзаларда, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, қилаётган эзгу ишларингизга файзу барака тилаймиз. Наврўз – кириб келаётган йил боши юртимизга қут-барака, халқимизга тинчлик, хотиржамлик ва фаровон ҳаёт олиб келсин. Ҳар бир хонадон бахт ва қувонч қўрғонига айлансин! Ҳазрат Алишер Навоий лутф этганларидек, ҳар тунингиз қадр, ҳар кунингиз эса Наврўз бўлсин! Ватанимиз равнақи йўлидаги шарафли меҳнатингизда ҳамиша улкан зафарлар, оилавий бахт, баҳорий кайфият ҳамроҳингиз бўлсин! Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 18 мар.
https://uza.uz/uz/posts/adolat-social-demokratik-partiyasi-siyosiy-kengashi-raisi-robaxon-mahmudova-surxondaryoda_579961
#ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ 🎞Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан якунига етган ҳафта давомида қилинган ишлар, ўтказилган муҳим тадбирлар юзасидан ҳафталик дайжест. Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати ✅ Бизни кузатиб боринг adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Давра_cуҳбати Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова иштирокидаТермиз давлат университетида“Янги таҳрирдаги Конституция – инсон, жамият ва давлат ривожининг гарови” мавзусидадавра суҳбати бўлиб ўтди. Унда партия раҳбари йиғилганларга янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилиниши ва унинг аввалгисидан фарқлари юзасидан тушунча берди. Қайд этилганидек, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланди. Аҳамиятлиси, Конституциявий қонунида кўплаб соҳа ва йўналишлар қаторида ёшлар масаласига ҳам алоҳида устуворлик берилган. Ёшлар ҳуқуқлари акс этаётган алоҳида моддага кўра, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилиши белгиланганлиги алоҳида эътироф этилди. Бу эса, мамлакатимизнинг ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилига содиқлигини исботлади. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сайловолди дастурида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида муҳим ташаббуслар акс этгани бежиз эмас. "Юрт келажаги ватанпарвар ёшлар қўлида" шиори остида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, партиямиз ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида сезиларли ишларни амалга оширмоқдалар. Натижада партиямизни қўллаб-қувватлайдиган ёш сафдошларимизнинг улуши кундан-кунга ошиб бормоқда. Тадбир якунида партия сафига қўшилиш истагини билдирган Термиз давлат университетининг бир гуруҳ талаба-ёшларига партия раҳбари томонидан аъзолик билетлари топширилди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags