TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 82 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 15 мар.
Партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Қумқўрғон туманида бўлиб, партиянинг туман Кенгаши ҳамда ҳудуддаги БПТлар фаолияти билан танишди Партия фаоллари билан юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар юзасидан суҳбатлашилди. “Адолат” СДП Сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар, ҳаётга татбиқ этилаётган партия лойиҳалари доирасида олиб борилаётган ишлар ва уларда бошланғич партия ташкилотларининг фаоллигини ошириш борасидаги муҳим масалалар юзасидан фикрлар алмашилди. — Бошланғич партия ташкилоти — бу сиёсий партия фаолиятини мувофиқлаштиришда, танилувчанлигини оширишда ҳамда ҳаётий ғоя ва ташаббусларни илгари суришида алоҳида аҳамиятга эга, — деди жараёнда партия раҳбари Робахон Махмудова. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 15 мар.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Сурхондарё вилоятида бўлиб, сурхондарёлик “адолатчилар” ва маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашди Ҳудуддаги партия дастурий вазифаларининг бажарилиши, лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида қилинаётган ишлар ҳолати билан яқиндан танишилди. Йиғилишда партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятида янада самарадорликни таъминлаш, кадрлар захирасини мустаҳкамлаш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш, партия аъзоларининг сиёсий билимлари ҳамда фаоллигини ошириш ва бошқа устувор масалалар муҳокама қилинди. Жараёнда партия раҳбари ўтган даврда партиянинг Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан амалга оширилган ижобий ишлар ва эришилаётган ютуқларни эътироф этар экан, йўл қўйилган айрим камчиликларга ҳам эътибор қаратиб, уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар билдирди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 12 мар.
https://uza.uz/uz/posts/ayol-baxtidan-olam-munavvar-boladi_578244
#ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ 🎞Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан якунига етган ҳафта давомида қилинган ишлар, ўтказилган муҳим тадбирлар юзасидан ҳафталик дайжест. Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати ✅ Бизни кузатиб боринг adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 8 мар.
Мукофот ва эътироф муборак, Наргизахон! Давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорига кўра, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан давлат ва жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ аёл-қизлар мукофотланди. Улар орасида “Адолат” СДПнинг фаол аъзоси, ташаббускор қизимиз Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани “Қўшчинор” газетаси мухбири Юнусова Наргиза Туйчимурод қизининг “Зулфия” номидаги давлат мукофотига муносиб деб топилгани бизни беҳад қувонтирди. Ижодкор қизимизнинг фидокорона фаолиятига бўлган эътироф барча партиядош аёл-қизларимизга бўлган эътибордир. Ўз навбатида ушбу юксак мукофот Наргизахон қатори барча “Адолат”чи қизларимизни Ватанимиз равнақи йўлида янада фаол бўлишга ундайди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши жамоаси ва кўп минг сонли партиядошларимиз номидан Наргизахон Юнусовани юксак мукофот билан самимий муборакбод этаман ва келгуси ишларига омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайман. Робахон МАХМУДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 8 мар.
https://telegra.ph/AYOL-BAHTIDAN-OLAM-MUNAVVAR-B%D0%8ELADI-03-08
Опубликован 8 мар.
Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар! Сиз азизларни, Сизларнинг тимсолингизда барча аёл-қизларимизни гўзаллик ва нафосат байрами – 8 март билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Бу қутлуғ айёмда барчангизга энг самимий, энг эзгу тилакларимни йўллайман! Ўзбекистон “Адолат” СДП мамлакатимизнинг янада равнақ топиши, аҳолимиз ҳаётини муносиб даражага кўтариш, аввало Сиз, азизларнинг орзу-ниятларингиз ва манфаатларингизни рўёбга чиқаришни ўз олдига катта вазифа қилиб қўйган. Бу борада сизлар билан биргаликда халқимиз тинчлиги, юртимизнинг гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида биргаликда Сайловолди дастурларида илгари сурган ғояларимизни амалга ошириб, Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилишимизга ишонамиз. Бизнинг тилагимиз, мақсадимиз битта – оилангиз, фарзандларингиз, жонажон мамлакатимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинг! Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилаймиз. Байрам муборак бўлсин, муҳтарама онахонлар, азиз опа-сингиллар! Робахон МАХМУДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 4 мар.
Ижтимоий адолат — ижтимоий тенглик сари “Адолат” СДП жамиятимизнинг ҳар бир жабҳасида ногиронлиги бор шахсларни мамлакатнинг барча тенг ҳуқуқли фуқаролари сингари, тенглик асосида фаолият юритишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди — Робахон Махмудова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси. Батафсил adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 1 мар.
АДОЛАТЛИ ҚОНУНЛАР аҳоли фаровонлиги, мамлакат тараққиёти учун хизмат қилади ... 28 000 сўмлик алкоголь маҳсулотини маркировкалаш қоидаларига риоя қилмасдан сотган тадбиркорга нисбатан солиқ инспекцияси қарори билан 36 миллиард 547 миллион сўм жарима қўлланилгани қанчалик адолатли? 📌– Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт. Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак. ✍️ Робахон МАХМУДОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси. Батафсил adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Депутатлик_сўрови Газ қуйиш шохобчаларидаги муаммолар юзасидан депутатлик сўрови киритилди Сўнгги йилларда ёқилғи-энергетика тармоғини комплекс ривожлантириш ҳамда энергия ресурсларига тобора ошиб бораётган эҳтиёжни таъминлашнинг муҳим омили бўлган энергия манбаларини диверсификация қилиш бўйича изчил ишлар олиб борилаётганлигига қарамасдан, соҳада айрим камчиликлар сақланиб қолмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси ҳамда партия марказий Кенгаши билан ҳамкорликда жойларда олиб борилган ўрганишлар ва фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар шуни кўрсатмоқдаки об-ҳавонинг совиши натижасида табиий газни етказиб бериш камайгани ёки вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисида олдиндан истеъмолчиларни хабардор қилмаслик, ёқилғи қуйиш шохобчаларида навбатларда вақт йўқотишларга ва табиийки аҳолининг ҳақли эътирозлари сабаб бўлмоқда. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирига мавжуд ҳолат бўйича асослантирилган тушунтириш ва изоҳ берилиши юзасидан депутатлик сўрови юборилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 23 февр.
Газ қуйиш шохобчалари ҳақида онлайн маълумот олиш тизимини жорий этиш мақсадга мувофиқ Юртимизда куз-қиш мавсуми бошланиб, ҳаво ҳарорати пасайганда газ босимининг пасайиши оқибатида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолиятига вақтинчалик чекловлар ўрнатилади. Бу эса, мамлакатимиздаги автомобилларнинг катта қисми газ ёқилғисида ҳаракатланганлиги боис бир қатор қийинчиликларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат яна бир муаммони келтириб чиқармоқда. Яъни газ қуйиш шохобчаларининг ишлаш графиги, реал режимда ишлаётгани ёки ишламаётгани каби маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги учун кўплаб навбатлар пайдо бўлишига олиб келмоқда, одамлар совуқ кунларда ушбу навбатларда бир неча соатлар давомида қолиб кетишга мажбур бўлмоқда. Биз замонавий, инновацион рақамли технологиялар даврида яшамоқдамиз. Мазкур вазият хорижий тажриба асосида ҳар бир газ қуйиш шохобчалари ҳақида маълумотлар умумлаштирилган онлайн ахборот тизимини яратиш ва тизимли фаолиятини йўлга қўйишни тақозо этмоқда. Ушбу онлайн тизимда шохобчаларнинг ишлаш вақти, ишлаётгани ёки ишламаётгани, айни ҳолатдаги ёқилғи қолдиғи ва бошқа маълумотларни акс эттириш мақсадга мувофиқ. Ушбу тизим фаолияти Энергетика вазирлиги томонидан муваффақиятли йўлга қўйилса, аҳолининг оғири енгиллашган, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали сунъий равишда газ етишмовчилиги юзага келтирилишини олди олинган ва кенг жамоатчиликни рози қилган бўламиз. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз депутатлари томонидан Энергетика вазирлигига депутат сўрови киритамиз. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Матбуот хизмати adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Андижоннома_газетаси 📌“Андижоннома” газетасининг навбатдаги сонида “Адолатли жамият йўлида” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Андижон вилоятида бўлиб, андижонлик “адолатчилар” ва маҳаллий кенгаш депутатлари билан учрашувлари, жараёнда эътибор қаратилган муҳим масалалар, белгиланган вазифалар, шунингдек, янги таҳрирдаги Конституция тарғиботи, ҳудудий партия кенгашлари фаолиятини жонлантириш ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар ҳақида сўз боради. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags