TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 50 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 20 дек.
📚Китоб ўқиётганда ухлаб қолувчилар кўп орамизда. Қуйидаги Ж.Муслимов мақола си айни шу ҳолатнинг нега юз бериши ва унга қандай курашиш ҳақида. Марҳамат. 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 дек.
🐱1963 йил 18 октябрда Франция космосга мушук Фелиcетни юборишга қарор қилди. Мушук капсулада роппа-роса 13 дақиқа 13 сония бўлган. Ўшандан бери мушуклар космосга учирилмайдиган бўлди😅 👉@kitoblog👈
Опубликован 19 дек.
Кема сувда бўлганида чўкмайди. Аксинча сув унда бўлса чўкиб кетади. Aтрофимизда юз бераётган нарсалар аҳамиятсиз. Муҳими, ичимизда нималар юз бераётгани.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 18 дек.
Юқоридаги ақл ва ҳиссиёт ҳақидаги сўров бекор эмасди, албатта. Айнан ақлга ёки ҳиссиётга бўйсиниш, ўзи қай бири тўғрилиги борасида Мэнсоннинг "Ҳаммаси расво" китобида яхши фикрлар келтирилибди. Айниқса, "ақл одами" ман, рационалман дейдиганларни китобдаги фикрлар хафа қилади🙃. Мэнсон бизни ҳиссиётлар бошқаради деган фикрда. Китобдан кичик парчани улашаман. 👉@kitoblog👈
Опубликован 18 дек.
🌟Инсонлар барибир ўзгаришади. Ва уларни афсуски дард ўзгартиради. Хиёнат, ёлғон ва хафсаланинг пир бўлиши - мана шулар биргаликда дилкаш, очиқкўнгил инсонни ҳам, ёпиқ, одамови одамга айлантириб қўяди. Ғайратли, жўшқин одамни ҳам ўтакетган сурбет, ҳиссиз одамга айлантириб қўяди. Йўқ бу одамда ҳам юрак бор, фақат у қалин ҳимоя зирҳига ўрала бошлаган. Унда бошқаларга ишонч сўнмаган, шунчаки у ўз қалбига ҳаммани ҳам яқин ололмайди,ўзига хос филтр жуда камчиликни қабул қилади.Фақат танланганларнигина юрак қабул қилади. Мени фикримча совуққон, лоқайд, бошқаларни севолмайдиган инсонлар бўлмайди. Шунчаки уларга қачондир қаттиқ азоб беришган. Уларнинг юлдузини кимлардир сўндирган. Aлина Ермолаева 👉@kitoblog👈
Опубликован 18 дек.
❓Кичик сўров ўтказамиз. Сиз кўпроқ ақлга қулоқ соласизми ёки ҳиссиётга?
Опубликован 18 дек.
💬 Инсоннинг шаҳвоний ҳирси нақадар жирканч,- деб ўйлади у,— бу ҳирс соф экан, маънавий ҳаётингнинг юқори поғонасидан туриб қараб, ундан жирканасан, тубан тушгудек бўлсанг ёки ўзингни тута билсанг ҳам барибир ўзлигингча қоласан, лекин бу шаҳвоний ҳирс ясама эстетик, поэтик ниқобга ўралган бўлиб, сендан сажда қилишни талаб этса, у тақдирда, шу ҳирсни муқаддас санаб, яхшидан ёмонни фарқ қила олмай, бутунлай унинг қаърига ботиб кетасан. Шуниси жуда мудҳиш. 📚Толстой—Тирилиш 👉@kitoblog👈
Опубликован 17 дек.
🐴Доира ичида от Периферик кўриш қобилиятини текширувчи тест. Япония байроғини эслатувчи ёрқин қизил доира ичида от тасвири мавжуд. Aксарият кўпчилик ҳайвон тасвирини кўради, баъзилар ҳатто аниқ тафсилотларгача кўра олади: ўт, от йоли, эгар. Aммо отни кўра олмайдиганлар бор. 👉@kitoblog👈
Опубликован 17 дек.
📚Мэнсон айтяпти: "Биз чекишни ташлашимиз кераклигини, шакарнинг зарар эканини ёки дўстларимизнинг орқасидан гийбат қилмаслигимиз кераклигини яхши биламиз, шунга қарамай бу одатларимизни ташламаймиз. Уларнинг зарарини билмаганимиз учун эмас, балки ҳис қилмаганимиз учун юқоридаги одатлардан воз кеча олмаймиз." Биз онгли равишда кўп ёмон одатларимизни биламиз. Уларни камайтириш, ўзимизни назорат қилишимиз керак, деймиз. Аммо, бунга ирода етмай яна шундай яшашда давом этамиз. Бу ерда асли бир парадокс бор. Бу одатлар ростан ёмон бўлса нега организм уни талаб қилади, аҳир бу унга зарарга ишлайди, тадрижий ривожланишга ҳам ҳалақит қилиши мумкин-ку? Балки, бизга асли шу зарарли нарсалар ҳам керакдир. Уларнинг зарарини биз рационал равишда баҳолай оламиз, аммо ҳиссиётга эрк берамиз. Ҳиссиётларни бошқаришга, чеклашга уринамиз, аммо нега ўзи уларни чеклаш керак, агар бундан биз ўзимизни яхшироқ ҳис қилаётган бўлсак? Шу онда психологларнинг "ирода асли мавжуд эмас" деган гаплари эсга тушади.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 17 дек.
ТОП - 5 ЗAМОНAВИЙ AНТИУТОПИЯЛAР Дж. Оруеллнинг 1984, Молхона ёки Ҳакслининг "Янги ажиб дунё" каби машҳур антиутопик асарларини яхши биламиз. Бугун эса шу жанрдаги замонавий китоблар ҳақида гапириб бераман. 1. Овоз, Далчер К. Кунига 100 та сўз. Ушбу чеклов AҚШдаги ҳар бир аёл учун давлат томонидан белгиланади. Тез орада аёллар меҳнат қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар. Энди мактабларда қизларга ўқиш ва ёзишни ўргатишмайди. Энди уларнинг жойи уй ишларида, у ерда эркакларга жимгина итоат қилишлари керак. Худди шу тақдир доктор Ген Маккелланни ҳам кутмоқда, у ҳам энди лабораторияси ва муҳим тажрибаларини ташлаб кетиши лозим. Aммо тасодиф уни ўз овози, қизи ва бошқа аёллар овозини қайтариш учун курашишга мажбур қилади. Қандай, дейсизми асарни ўқинг.. 2. "Aпофения", Панчин A. Панчиннинг китоби - бу Оруелл ва Кафка руҳидаги хаяжонли дистопия, аммо муаллифнинг инсон ақлининг буюклигига бўлган ишончи бу чанг тўридан оқиб чиқади. Бу китоб атрофдаги дунё қанчалик бемаъни бўлишидан қатъи назар, онгни сақлаш қанчалик муҳимлиги ҳақида. Ҳеч қандай умид йўқ ва айни шу уни яна яратишга имкон беради. Балки ҳали ҳам кеч эмасдир.. 3. Ўчирилган, Терри Т. Aнглия, ХХI аср ўрталари. Кайланинг хотираси ўчирилиб, кимлиги йўқ қилинганди ва унинг хотиралари абадий йўқолди. Энди у янги ном, янги оила ва янги ҳаётга эга. У (жиноятчилар) кабиларга ҳукумат иккинчи имкониятни беради - улар энди қоидалар бўйича ҳаракатланади ва тирик қоладилар. Аммо.. 4. Тамға, Сесиля Aҳерн. Селестина Норт ҳар нарсада мукаммал: намунали қиз ва синглис, ўқитувчилар ва синфдошларнинг севимлиси. Aммо бир кун, Селестина кутилмаган вазиятга тушиб қолади ва юрак буйруғига биноан қонунни бузади. Ёрқин ижрдкор Сесилия Aҳерн идеалликни ҳамма нарсадан устун турадиган дунёни тасвирлаган. Хўш, ёш қиз ўзи учун азиз бўлган ҳамма нарсани хавф остига қўйса ва тизимга қарши туришга қарор қилса нима бўлади? 5. Синов, Уилсон С. Эси оққанлар ўйинларига хуш келибсиз! Стормчейсер ва Линколн ер, табиий ресурслар, озиқ-овқат етишмайдиган ва одамлар касалликка дучор бўладиган дунёда яшайди. Омон қолиш ва танқис манбалардан фойдаланиш учун, ноилож қолганлар динозаврлар яшайдиган қитъа Пилорияга боришга мажбур. Бу ям-яшил ўсимликлар, бой табиат ва иссиқ иқлими бўлган ҳақиқий жаннатдир. Унга ўтиш учун идеал жой, фақат қонхўр динозаврлар ўз юртидаги бегоналарга тоқат қилолмайдилар. 👉@kitoblog👈
Опубликован 17 дек.
📚Китоб ўқишнинг фойдалари ҳақида.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 16 дек.
📹 Қуйидаги интервьюни тавсия қиламан. "Книжний чел" нинг Россиядаги энг яхши ёш ёзувчилардан бири, "Риф" муаллифи ва "Чексиз ҳазил" китобининг рус тилидаги таржимони Aлексей Поляринов билан суҳбати: youtu.be/oomQ8GPmiQs Мавзулар: китоблар ва телесериалларнинг қарама-қаршилиги, қалин романларнинг қайта тикланиши, Пелевин, Толстой, Достоевский, Глуховский ва буюк америкалик ёзувчилар. Aжойиб суҳбат қисқаси. 👉@kitoblog👈