TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват24,760Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 80 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 27 июл.

​Қайси олим ва ёзувчилар ўз тушида ижод қилган? Уйқу пайтида бизнинг миямиз у аллақачон қабул қилган маълумотларни мутлақо бошқача тарзда талқин қилади. Кун давомида олинган барча маълумотларни қайта ишлаш, саралаш ва таҳлил қилиш кўпинча ухлаётганимизда,тушда рўй беради. Баъзан натижа ҳақиқий кашфиётга олиб келади. Масалан, атом тузилиши ҳам Нилс Борга тушида келган, ҳудди кимёгар Фридрих Кекулга бензол формуласи ва Дмитрий Менделеевга машҳур даврий жадвал ҳам тушида намоён бўлгандек. Ричард Вагнер ўзининг "Тристан ва Изолда" асарини ўзи яратмаганлигини, фақат тушида эшитганини айтган. Рассом Салвадор Дали эса ухлашдан олдин қўлида катта темир қошиқ олиб ётган, тушида тасвирлар пайдо бўлса, қошиқ тушиб кетиб у уйғониб кетган ва тушидаги тасвирларни чизиб қўйган. Шунақа гаплар..Қанийди китобларни ҳам тушда ўқиб қўйиш иложи бўлса😅 👉@kitoblog👈

1,260 views

Опубликован 27 июл.

📚Аристотель-Политика 👉@kitoblog👈

1,510 views

Опубликован 27 июл.

Платон тугади. Кейинги бекат эса Арасту(Аристотел). Унинг "Политика"(Сиёсат) асарини кўчириб олдим. Қуйида файлни ташлайман, унча катта бўлмаган трактат экан. Платон Суқротнинг шогирди бўлса, Арасту Платоннинг шогирди бўлган. У гарчи ҳам шогирд, ҳам дўст бўлсада кўп масалада кейинчалик Платон ғояларига қарши чиққан. Шу сабабли ҳам адолатли бўлиш борасида қуйидаги гап машҳур: Платон дўстим, лекин ҳақиқат ундан устунроқ.. 🙂 Шунинг учун ҳақиқатни айтишдан чарчаманг дўстлар😅 👉@kitoblog👈

1,080 views

Опубликован 27 июл.

​💬Виждон билан қўрқоқлик моҳиятан битта нарса, Бэзил. "Виждон" деганлари қўрқоқликнинг расмий номи, холос. Тамом-вассалом. 📚Дориан Грей портрети—Оскар Уайльд 👉@kitoblog👈

1,320 views

Опубликован 27 июл.

🎙Ғор ҳақида афсона(подкаст) Ниҳоят ёздим🙂 Платоннинг "Давлат" асари ҳақида қисқача ва ғор масалидан олинадиган ҳулосалар: ➖ Соялар ва ғоялар дунёси ҳақида ➖ Ғоялар билан учрашув, тафаккур "Матрица" си ➖Бошқаларни уйғотиш, жамиятни ҳақиқатга бошлаш ➖Фикрлашда кўпчиликдан ўтиб кетиш ва Суқрот ўлими ✅Умуман подкастда шунга ўхшаш кўп фикрлар билан танишиш мумкин. Подкаст ҳақида фикрларингизни эса комментда қолдиринг? 👉@kitoblog👈

1,140 views

Опубликован 26 июл.

​Aгар сиз нотўғри иш қилсангиз ва сизга ҳеч ким танбеҳ бермаса, бу шунчаки сиздан воз кечишганлигини англатади. Бу сабоқни бутун умрга эслаб қолинг. Сиз ёмон иш қилаётганингизни тушунасиз, лекин ҳеч ким сизга ҳеч нарса демайди, бу ёмон аломат. Балки сиз танқидни эшитишни хоҳламаслигингиз мумкин, лекин кўпинча бизни чиндан севадиган ва бизга ғамхўрлик қиладиганлар бизни танқид қилишади. Агар улар ҳам кўриб туриб индашмаяптими, демак бизга беэътибор бўлиб қолишган. 📚Ренди Паусч "Сўнгги маъруза" 👉@kitoblog👈

1,210 views

Опубликован 26 июл.

📚Нега китоб ўқиш лозим ➖Билимни кўпайтиради ➖Стрессни тушуради ➖Саводни оширади ➖Хотирани яхшилайди ➖Диққатни оширади ➖Сўз бойлигини кўпайтиради 👉@kitoblog👈

11,500 views

Опубликован 26 июл.

Платон-Государство

1,470 views

Опубликован 26 июл.

Ниҳоят Платон(Афлотун) нинг "Давлат" асарини тугатдим. Анча йирик трактат турли бошқарув шаклларидан тортиб, бу давлатда фуқаролар, аёллар ўрни ва ёшлар тарбияси қандай бўлишигача ёритиб берган. Шунингдек Платоннинг ғоялар ва соялар дунёси ҳақида ҳам билиш мумкин. Қуйида Платоннинг асардаги асосий ғоялари ҳақида, Фалсафа-Луғат китобидан бир мақолани тақдим қиламан. Кечроқ, ниҳоят Ғор ҳақида афсонага подкастни чиқаришим керак. Бу сиёсий-ижтимоий блокимдаги дастлабки асар эди. Кейинги китоб ва муаллиф ҳақида эса... кейинроқ батафсил ёзаман🙂 Линк:https://teletype.in/@kitoblog/Platon 👉@kitoblog👈

1,030 views

Опубликован 25 июл.

✨Эскапизм нима?✨ Эскапизм бу исталган ёқимсиз ҳолат ва муаммодан қочиш ва унинг ўрнини бошқа кўнгилҳушлик билан тўлдириш. Буни кўпинча реалликдан қочиш ҳам дейишади. Яъни одам реал ҳаётдан бироз узоқлашиш, ташвишларни унутиш учун ижтимоий тармоқларга, кинолар кўриш ё мутолаага қаттиқ берилиб кетади. Одатий ҳаётдан қочишнинг кўплаб усуллари мавжуд: санъат, китоблар, кино, дин, ўйинлар, алкоголизм ва ҳк. Фрейд, "бизга берилган ҳаёт жуда мураккаб ва азобли" дейди ва "ҳаётни енгиллаштирувчи воситаларсиз унга бардош беролмаймиз" деб айтган. Умуман барча одамларда маълум вақт муаммолардан қочиш зарурати бўлади. Сиз барча нарса ечимини тополмайсиз, баъзан уни унутиш энг яхши йўл. Сиз ҳам реалликдан тез тез қочиб турасизми? 👉@kitoblog👈

1,140 views

Опубликован 25 июл.

💬Китоб ўқимайдиган одамнинг ўқишни билмайдиган одамдан фарқи йўқ. Марк Твен .. Утопияда эса китоб ўқийдиганлар, ўқишни билмайдигалар қўл остида ишлаши мумкин🙂 👉@kitoblog👈

1,080 views

Опубликован 24 июл.

📚Сенека—Мактублар Рим файласуф-арбоби, император Нероннинг тарбиячиси Сенеканинг турли аҳлоқ ва тарбия масалаларидаги Мактублар асари бор. Шу мактубларнинг Карим Баҳриев таржимасидаги вариантларини ўқиб қолдим. Фойдали ва ҳалиям актуал қисмларини каналда улашишга қарор қилдим. Ўқиб кўринг: ✅2-мактубдан: “Аммо бошқа нарсага ҳам диққат қил: турли-туман ёзувчиларни ва ҳар хил китобларни ўқийвериш ҳам саёқликка, кўчманчиликка ўхшамайдими? Агар қалбимда бирор-бир нарса ўрнашиб қолсин десанг, буюк аҳли донишларнинг униси ёки буниси билан узоқ вақт мулоқотда бўлиш, уларнинг қувваи ҳофизаси билан қалбни суғориш лозим бўлади. Ҳамма жойда ҳозир инсон – аслида ҳеч бир жойда йўқ инсондир. Ҳаётини саёқликда ўтказган одамнинг мезбони кўп бўлади, аммо чинакам дўстлари бўлмайди. Буюк донишмандларнинг ҳеч бири билан яқинлаша олмаган, ҳаммасини шошилиб, юзаки ўтказиб юборган кимса ҳам шундай бўлади” П. С: Бугун ҳам орамизда шундайлар кўп эмасми? Юзаки маълумотга эга бўлиб, ўзига бино қўювчилар ёки бирор бир адибнинг биттагина асарини ўқиб ўзини адибнинг ҳақиқий билимдони сифатида тутувчилар анчагина-ку. Ҳўш сиз қандай фикрдасиз, комментда ёзинг? 👉@kitoblog👈

1,020 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••78798081828384