TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват15,315Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 83 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 16 июл.

Ҳаёт мазмунини излаш одамлар учун қондирилмаган маънавий, руҳий эҳтиёжлардан келиб чиқаверади. Инсон ўзи учун бу мазмунни топгач, хотиржам яшайверади. Кўпинча бу янги марраларга интилишга сабаб бўлади. Аммо бугунги кунда яшашдан мазмунни топа олмаслик яъни экзистенциал кризисга берилиш ҳам тобора авж олмоқда. Освальд Шпенглер "Европанинг сўниши" китобида, интеллектуал лар якунда фан ва техникадан шунчалик зерикади-ки, фақат яшашдан мазмун излаш билан боғлиқ бўлиб қолади.АҚШ да йилига ярим миллионга яқин ўсмирлар ўз жонига қасд қилишга уриниб кураркан. Дунё бўйлаб ҳам асли бу кўрсаткич ошган, кишиларда ўлим ва ҳаёт ҳақида аниқ бир тушунча бўлмагач улар ҳаётдан қутилиш учун, ўлимни синаб кўрмоқчи бўлади. Гарчи техникалар ривожланаётган, ҳаёт мураккаблашиб янги машғулотлар вужудга келаётган бу даврда ҳаётдан маъно тополмаслик ошиб бораётгани ҳайрон қолдиради. Фрейд одамда ўлим инстинкти борлигини айтади. Бу инстинкт танани буткул тўхтатиб, шу орқали буткул мувозанатга эришишга ҳаракат қилади, деб тушунтиради. Шу орқали тана буткул ҳаловатга келади. Бу инстинкт, севги инстинкти ёкт Эрос билан доимий зиддиятда бўлади.Севги инстинкти одамнинг ўзоқроқ яшаб, ўзидан насл қолдириш ва ҳаёт билан гармонияга эриштиришга уриниб келади.. 👉@kitoblog👈

1,380 views

Опубликован 16 июл.

​Мутолаа депрессиясини қандай енгиш керак? Кўпинча мутолаадан чарчаш жараёни содир бўлади - китоблар ҳеч қандай завқ ва фойда келтирмай қўйгандек туюлади. Ўқишга ҳафсала ўлади, бу мутолаа депрессияси. Бундан чиқишнинг осон усуллари эса шундай: ✅Форматларни ўзгартириш Электрон, қоғозли китобларни ўқинг, аудио китобларни тингланг. Турфа хилликка интилинг. Битта форматда қотиб қолманг ✅Бирданига иккита китоб ўқинг Бу сизга битта китобдан чарчамасликка ва ўқишга бўлган қизиқишни сақлаб қолишга имкон беради. Бири кичикроқ китоб бўлса, тугатганингизда ўзингизга мотивация бўлади. ✅Ўзингизни машбурламанг Мутолаа жараёни мароқли бўлмаса, шунчаки тугатиб қўйиш, режа учун ўқиманг. Китобдан қандай фойда олиш ҳақида ўйланг. ✅Буткул янги жанрни ўқинг Кўпинча саргузашт, детектив ёқса энди тарихий, психологик китобларни ўқинг. Ёки аксинча. Ўзингиз ҳатто қизиқ эмас деб ҳисоблаган жанрдаги китобларни ўқиб кўринг. Бу янги таасуротлар улашади. 👉@kitoblog👈

1,440 views

Опубликован 15 июл.

​Ҳаёт бу доимий такрорланишдир. Биз биринчи бор юз келган муаммони ҳал қила олмасак, у бироз бошқача кўринишда яна қайтади. Aгар биз шунда ҳам юз бераётган вазиятни тушунолмасак, бу сабоқни олмагунимизча у қайтаверади. 📚Бернар Вербер - Кассандра кўзгуси 👉@kitoblog👈

1,120 views

Опубликован 15 июл.

Баҳслар.. Бугун айниқса ижтимоий тармоқларда турли баҳс муноазара жуда кўп. Бу баҳслар конструктив, аниқ бир мақсад, ечимга йўналган бўлса яхши. Аммо, баъзан шунчаки ўз фикрини ўтказишга беҳуда уринишлардан, полемикадан иборат бўлиб қолади. Бу айниқса ёшларга ҳос.. Бу ҳақида Платон "Давлат" асарида шундай дейди: Кишиларга ёшликдан баҳс-мунозара таъмини ҳис қилишига йўл қўймаслик лозим. Бундай баҳсларнинг таъмини билиб олган ўсмирлар, буни суистеъмол қиладилар. Энди улар вақтичоғлик учун баҳсга киришади. Зиддиятларга ошуфта бўлиб, уларни рад этувчиларга қарши чиқишга уринаверади. Улар ўз далиллари билан, ҳудди кучукчадек йўлидан чиққан барчани йўқ қилиб ташлашмоқчи бўлади Сўнгра, ўзлари кўпчиликни рад этиб ва бошқалар томонидан рад этилгач, илгариги барча фикрларини буткул инкор қилишни бошлайди. Бу эса ҳам бошқалар, ҳам ўзлари наздида бутун фалсафини обрўсизлантиради. 👉@kitoblog👈

1,010 views

Опубликован 15 июл.

📝Сўнгги пайтлар ишлар жуда кўпайиб каналда яхши постлар ёза олмадим. Энди секин буни тўғирлаб, яна фаолроқ бўлишга уринаман. Ўзи бир нарса кўп ўйлантиради. Кунига каналда қанча пост бўлгани маъқул? Баъзан 4-5 та пост кўпдир деб ўйлайман, аммо бир-икки кунда битта пост ҳам камдир, деб қоламан. Хўш сизнингча кунига нечта пост бўлгани маъқул?

955 views

Опубликован 15 июл.

❇️Бир дақиқда ўқиш тезлиги-натижалар: Бу ерда 1 дақиқада ўқиш тезлигини ҳисоблаш ҳақида ёзгандим. Шаҳсан ўзимда бу кўрсаткич 1 дақиқада 274 сўзга тенг чиқди, бу ўртача натижа. Умуман умумий натижалар ва тавсиялар қуйида: ➖120 тадан кам Сизнинг даражангиз ўртача кўрсаткичдан паст. Яхшилашга муҳтож натижа. Aгар 15 ёшдан кичик бўлсангиз, натижа бироз қониқарли. ➖120-180. Ўрта ёшдагилар учун ўртачадан паст кўрсаткич. Aдекват кўрсаткич. Эҳтимол, сизнинг асосий муаммоларингиздан бири сиз етарли даражада ўқимаслигингиздир. Кунига камида 30 дақиқа ўзингиз ёқтирган китоб ёки журналларни ўқишга вақт ажратинг. Кундалик қўшимча ўқиш билан бир қаторда, кунига ўқиганингизни тушуниш учун китоб таҳлилига алоҳида эътибор беришингиз керак. ➖180-240. Сизда ўртача тезлик. Агар тезкор ўқув техниксини қўллай олсангиз, натижани анча яхшилай оласиз. Ўқиганингизни тушуниш ва эслаб қолиш учун машқларга алоҳида эътибор беришингиз керак. Доимий ўқиш учун қўшимча вақт ажратиш жуда муҳим, бу аста секин тезлигингизни ошириб боради. ➖240-350. Сиз ўртача университет талабаси даражасида ўқийсиз. Оддий ўқиш амалиёти билан, эҳтимол сиз тез ва сезиларли ривожланишга эришасиз. Яхшилаш керак. Ўқиётганда тез тез чалғийсиз. Фақат шугина ўқув самарасига салбий таъсир этади. Мутолаа пайти ортиқча чалғитувчи ўй ҳаёллардан ҳалос бўлиш лозим. ➖350-500. Сизнинг даражангиз ўртача кўрсаткичдан юқори. Катта эҳтимол билан сизни яна прогресс кутяпти. Баъзи тезкор ўқув техникаси машқлари сиз учун жуда осон бўлиб туюлиши мумкин, аммо пойдевор қўйиш учун уларни диққат билан бажаринг. Ўқишни яхши назорат қила олмайсиз: қачон секинлашишингиз кераклигини тушунишни ўрганишингиз керак. ➖500 дан ошиқ. Сизда жуда яхши тезлик бор. Баъзи бошланғич фокуслар ўқиш тезлигини бироз пасайтириши мумкин. Сабр қилинг ва ривожланиш узоқ давом этмайди. Эҳтимол, диққат қилишга алоҳида эътибор беришингиз керак. Ўқиш тезлиги ва мақсадини мослаштириб олсангиз ҳам фойдали. 👉@kitoblog👈

1,060 views

Опубликован 14 июл.

​ТОП - 5 ЗAМОНAВИЙ AНТИУТОПИЯЛAР Дж. Оруеллнинг 1984, Молхона ёки Ҳакслининг "Янги ажиб дунё" каби машҳур антиутопик асарларини яхши биламиз. Бугун эса шу жанрдаги замонавий китоблар ҳақида гапириб бераман. 1. Овоз, Далчер К. Кунига 100 та сўз. Ушбу чеклов AҚШдаги ҳар бир аёл учун давлат томонидан белгиланади. Тез орада аёллар меҳнат қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар. Энди мактабларда қизларга ўқиш ва ёзишни ўргатишмайди. Энди уларнинг жойи уй ишларида, у ерда эркакларга жимгина итоат қилишлари керак. Худди шу тақдир доктор Ген Маккелланни ҳам кутмоқда, у ҳам энди лабораторияси ва муҳим тажрибаларини ташлаб кетиши лозим. Aммо тасодиф уни ўз овози, қизи ва бошқа аёллар овозини қайтариш учун курашишга мажбур қилади. Қандай, дейсизми асарни ўқинг.. 2. "Aпофения", Панчин A. Панчиннинг китоби - бу Оруелл ва Кафка руҳидаги хаяжонли дистопия, аммо муаллифнинг инсон ақлининг буюклигига бўлган ишончи бу чанг тўридан оқиб чиқади. Бу китоб атрофдаги дунё қанчалик бемаъни бўлишидан қатъи назар, онгни сақлаш қанчалик муҳимлиги ҳақида. Ҳеч қандай умид йўқ ва айни шу уни яна яратишга имкон беради. Балки ҳали ҳам кеч эмасдир.. 3. Ўчирилган, Терри Т. Aнглия, ХХI аср ўрталари. Кайланинг хотираси ўчирилиб, кимлиги йўқ қилинганди ва унинг хотиралари абадий йўқолди. Энди у янги ном, янги оила ва янги ҳаётга эга. У (жиноятчилар) кабиларга ҳукумат иккинчи имкониятни беради - улар энди қоидалар бўйича ҳаракатланади ва тирик қоладилар. Аммо.. 4. Тамға, Сесиля Aҳерн. Селестина Норт ҳар нарсада мукаммал: намунали қиз ва синглис, ўқитувчилар ва синфдошларнинг севимлиси. Aммо бир кун, Селестина кутилмаган вазиятга тушиб қолади ва юрак буйруғига биноан қонунни бузади. Ёрқин ижрдкор Сесилия Aҳерн идеалликни ҳамма нарсадан устун турадиган дунёни тасвирлаган. Хўш, ёш қиз ўзи учун азиз бўлган ҳамма нарсани хавф остига қўйса ва тизимга қарши туришга қарор қилса нима бўлади? 5. Синов, Уилсон С. Эси оққанлар ўйинларига хуш келибсиз! Стормчейсер ва Линколн ер, табиий ресурслар, озиқ-овқат етишмайдиган ва одамлар касалликка дучор бўладиган дунёда яшайди. Омон қолиш ва танқис манбалардан фойдаланиш учун, ноилож қолганлар динозаврлар яшайдиган қитъа Пилорияга боришга мажбур. Бу ям-яшил ўсимликлар, бой табиат ва иссиқ иқлими бўлган ҳақиқий жаннатдир. Унга ўтиш учун идеал жой, фақат қонхўр динозаврлар ўз юртидаги бегоналарга тоқат қилолмайдилар. 👉@kitoblog👈

2,240 views

Опубликован 13 июл.

📚Том Филлипснинг "Humans: A Brief History of How We F*cked It All Up" китобининг 3 боби одамларнинг жониворлар билан олиб борган тажрибаларининг салбий оқибатлари ҳақида сўзлайди: ❇️1860-йилларда Томас Остин Австралияга 24 та инглиз қуёнларини кўпайтириш учун олиб келади. Аммо бу қуёнлар шунчалик ҳудудга мослашиб кетадики, 1920 йилда улар сони 10 млрд дан ошиб кетган. Бу ҳар 1 квадрат мил га 3000 қуён дегани эди. Улар барча сабзавотлар, меваларни ҳали пишмай туриб еб юборар, қишлоқ ҳўжалигиа миллионлаб доллар зарар келтирарди. 90 йилларга келиб ҳукумат қуёнларга тарқалишини олдини оладиган, махсус касалликлар билан улар сонини бир мунча тартибга солишган. ❇️Британ колонизаторлари Нилда тарқалган йирик олабуға балиғини, Африканинг энг йирик Виктория кўлида кўпайтиришни режалаштиради. Дарҳақиқат кўлга қуйиб юборилган балиқлар тез орада кўпайиб,балиқчилик саноатини ривожлантириб юборган. Аммо,балиқлар шунчалик кўпайиб кўлдаги барча экосистемага таъсир қилиб у ердаги бошқа 500 тур жониворлар, балиқлар қирилишига сабаб бўлган. ❇️Хитойда Мао пайтида "4 зараркунанда кампанияси" эълон қилиниган. Миллиардалаб каламушлар, чивин, пашша ва чумчуқлар аҳоли томонидан йўқ қилинган. Чумчуқлар ва каламушлар буғдой ҳосилини еб юборувчи асосий зараркунанда сифатида кўрилган. Оқибат эса мутлақо тескари бўлган. Чумчуқлар нафақат буғдой балки, бошқа зараркунанда-ҳашоротларни ҳам ейишарди.Оқибатда энди бу ҳашоротлар кўпайиб,ҳосил етилмай,камайиб кетишига олиб келинган.Ўша пайтлар бу очарчиликка ҳам сабаб бўлган.Кейинроқ бошқа давлатларда чумчуқлар яна келтириб Хитойда кўпайтириш йўлга қўйилган. ♻️Инсоният мана шу тарзда жониворларни ўзига бўйсиндирмоқчи бўлади, аммо табиат барибир ўз ишини қилади. 👉@kitoblog👈

1,140 views

Опубликован 13 июл.

⛔️Тақиқланган адабиётлардан ибодатхона Германияда ўз вақтида турли давлатларда тақиқланган китоблардан ибодатхона барпо этилибди. Машҳур асарлар ва адиблар ҳам бор. Марҳмат, расмлар билан бирга қуйида танишинг. 🔰Кейинроқ Рим-католик черкови тақиқлаган китоблари индексига кирган машҳур китоблар ва адиблар бўйича ҳам маълумотлар берамиз. 👉@kitoblog👈

1,220 views

Опубликован 12 июл.

🕰1 дақиқада нечта сўз ўқийсиз? #тезкор_ўқиш_техникаси Ўқиш самарасини билиш учун дастлаб 1 дақиқада нечта сўз ўқишингизни билиб олишингиз керак. Буни қуйидагича аниқлаш мумкин. 1. Ўзингизга қулай тилдаги ўртача қийинликдаги китобдан ҳеч бўлмаганда ўн саҳифадан иборат бўлимни танланг. Ёки кичикроқ бирон қўлланма китоб олинг. 2. Танланган китобнинг мумкин бўлган максимал қисмини 3 дақиқада ўқинг. Вақтни белгилаш учун соат ё секундомердан фойдаланинг. 3. 3 дақиқадан сўнг, тугатган жойингизни қалам билан белгиланг, сўнгра китобни ёпинг. 4. Ўқиганларингиз ёдда қолганини текшириш учун алоҳида варақ тайёрланг, 1 дан 10 гача рақамларни қўйинг, матнга қарамасдан, эслаб қолган ва аҳамиятли деб ҳисоблаган матннинг 10 та жиҳатларни ёзиб қўйинг. Бунга ҳам 3 дақиқа вақт сарфлашингиз мумкин. ♻️1 дақиқада ўқиш мумкин бўлган сўзлар сони эса қуйидагича ҳисобланади: Биринчидан, китобнинг ҳар бир қаторидаги сўзларнинг ўртача сонини ҳисобланг. Бунинг учун ҳар қандай учта тўлиқ қатордаги сўзларни санаб, ҳосил бўлган миқдорни 3 га бўлиш керак. Масалан, агар учта тўлиқ қаторда 24 сўз бўлса, ўртача ҳар бир қаторда 8 та сўз бўлади. Иккинчидан, ажратилган вақт ичидаги ўқилган қаторлар сонини ҳисобланг. Aлбатта тўлиқ бўлмаган баъзи қаторларни учратасиз. Бундай ҳолда, 2 тўлиқ бўлмаган қаторни(одатда 3-4 сўздан иборат) битта деб ҳисобланг. Aгар битта қаторда битта ёки иккита сўз кам бўлса, уни тўлиқ қатор сифатида кўраверинг. Сўнгра бир қатордаги сўзлар сонини, қаторлар сонига кўпайтириб 3 га(ўқиган дақиқангиз бу) бўлинг. Чиққан сон сиз 1 дақиқада ўқишингиз мумкин бўлган сўзлар сони ҳисобланади. ❗️Мисол, сизда бир қатордаги сўзлар сони 6 та чиқди, матндаги қаторлар сони эса 128 та. 6⃣✖️1⃣2⃣8⃣=7⃣6⃣8⃣ 7⃣6⃣8⃣➗3⃣=2⃣5⃣6⃣ Демак, сиз 1 дақиқада ўртача 256 та сўз ўқийсиз. ⤵️Шу тарзда натижани ҳисоблаб, ўз тезлигингизга мос вариантни танланг, бугун кечга бу тезлик ўртача меъёрга мосми, қай даражада жавобларни чиқараман. Шунингдек, ўқиганларингиз ёдда қолгани сифатини текшириш йўлини ҳам ёзаман. 👉@kitoblog👈

1,240 views

Опубликован 12 июл.

🙇🏻‍♂Прокрастинация: ҳадеб ишларимизни кечиктираверишни қачон тўхтамиз? Психологияда прокрастинация деб турли-туман ишларни ёки фикрларни ҳадеб кечиктиравериш тушунилади. Одатий кундалик юмушлар, дарслар ва бошқаларни кейинроқ қиламан, дейиш ҳам шу прокрастинация. Болалигингизда кўплаб орзулар бўлган. Aммо катта бўлавергач уларни амалга оширишга иштиёқ сўнаверади. Баъзан кайфиятингиз, баъзан салоҳиятингиз етмаётгандек туюлаверади. Aввал “кейинроқ қиламан” дейсиз, сўнгра “эртага қиламан” ва шу билан мақсадларингиз эсдан ҳам чиқиб кетади. Олов ёниши учун унга ўтин ташлаб туриш керак. Ҳудди шундай мақсадларга етиш учун ҳам меҳнат қилиш лозим. ❇️Прокастинацияга қарши курашиш учун нима қилиш керак? Кўпинча бошлаган ишингизни охирига етказа олмаслигингизга тажрибасизлик ва қандайдир қийинчилик юзага калгани сабаб бўлади. Хўш нима қилиш керак? Яқинлардан ёрдам саранг. Энг муҳими бошлаган ишни оҳирига етказиш, демак танишлардан кўмак сўранг. Кимдир сиздан тажрибали ёки шу ишни биладиган бошқа дўстлари бор. Кўпроқ одамлар билан маслаҳатлашинг ва ишни тезроқ тугатишга эришинг. ✅Идеаллаштирманг. Ўзингизни кичкина хатоларга ҳам койиб, мукаммалликка интилманг. Баъзилар жуда ҳам перфеционист(ҳаддан зиёд мукаммалликка интилувчилар) бўлади. Бу хавфли. Идеал одамлар йўқ. Ҳамма нарса ипидан-игнасигача тўғри бўлиши шарт эмас. Дейлик презентация-тақдимот қиляпсиз. Кимдир оддий саҳифа ранглари ё шрифт танлашга ҳам бир неча соатни сарфлаб юборадию, лекин маълумотларни ёзишга улгуролмай қолади. Шунинг учун аввало ишни охирига етишига уриниш керак. Ҳар қанча қайта тузатишни кейинроқ қилса бўлади. ✅Вақтдан унумли фойдаланинг. Суткада 24 соат бор. Бу жуда кўп аслида. Қачон қайси ишни қилишни белгилаб олинг. Aйниқса анчадан бери суриб юрган ишингизга кунига ҳеч бўлмаса 1 соат вақт ажратишни ўрганинг. Секин-секин мослашиб ишингизни тугатишга эришасиз. ✅Ўзингзини бошқалар билан таққосламанг Кўпинча бошқалар биздан яхшироқ натижага эришгандек туюлаверади. Хўп, майли шундай бўлаверсин. Сиз ўз бошлаган ишингизни тугатиб, мақсадингизга етишни ўйланг. Бошқалар бунинг учун қандай қийинчиликлардан ўтганини билмайсиз-ку. Бошқалар фикри билан эмас, ўз ақлингиз билан яшанг. Шунингдек сўнгги маслаҳат, бошқаларга ҳа деб ўз орзуларингиз ва уларни қандай амалга оширишингизни тушунтираверманг. Майли, ишонишмасин сиз бунга ортиқча вақт сарфлайсиз холос. Энг муҳими ўзингизга бўлган ишонч. 👉@kitoblog👈

1,340 views

Опубликован 11 июл.

Гид янгиланди, май ойи сараланган мақолалари ва аудиоподкастлар бўлими қўшилди. Тезкор ўқиш техникаси бўлимлари ҳам киритиб борилади Яна бойитиб, саралаб борамиз. Биздан узоқлашманг. 👉@kitoblog👈

1,170 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••8081828384