TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 25 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 23 июл.
Олдос Ҳакслининг "Ажиб янги дунё" асарида паст табақали одамларга кичиклигидан китоблар ва гулларга нафрат туйғуси сингдирилади. Сунъий рефлекс ҳосил қилинади. Бизда эса баъзиларда бу рефлекс табиий бор.😐
Опубликован 19 июл.
Жаҳон адабиётининг энг машҳур ёзувчилари ҳикоялари. 👉@kitoblog👈
Опубликован 19 июл.
📚Агар дам олиш кунлари қандай китоб ўқисам экан, деб юрган бўлсангиз, қуйида бир ҳикоялар тўпламини тақдим қиламан. Жек Лондон, Ремарк, Нодар Думбадзе, Мопассан ва бошқаларнинг турли ажойиб ҳикоялари жамланган. Марҳамат ёқимли мутолаа. Мутолаа орқали мароқ билан дам олинг! 👉@kitoblog👈
Опубликован 16 июл.
Жером Сэлинжер асари ҳақида ёзганларим. АҚШда тақиқланган, машҳур қотилларнинг эса севимли асари ҳақида🙂 http://bugun.uz/67307 👉@kitoblog👈
Опубликован 14 июл.
Бугун сиёсатчилар айтишади-ки, гўёки халқ эркинликдан фойдаланишни билмагунча, эркин бўлишга лойиқ эмас. Бу ҳудди аҳмоқларнинг "сузишни ўрганмагунча, сувга тушма" деб айтишига ўхшайди. Томас Маколей, инглиз тарихчиси 👉@kitoblog👈
Опубликован 11 июл.
Чарлз Дахигнинг "Власт привычки" асарида инсонларда одатлар шаклланишининг 3 босқичи айтилади. Сигнал>Одат>Мукофот Яъни дастлаб одат пайдо бўлишига сигнал берилади. Иш амалга оширилади. Шундан сўнг мукофот, қониқишнинг бўлиши эса ишни одатга айлантиради. Масалан: Асаббузарликлар, чарчоқ сигнал бўлади. Одам сигарет ёки алкогол ичади. Асаблар жойига келиб, одам ўзини эркин сеза бошлайди. Сўнгра бу ҳолат доимий одатга, ўрганиб қолишга олиб келади. 👉@kitoblog👈
Опубликован 8 июл.
Янги китоб. Одатлар, уларнинг шаклланиши ва йирик компаниялар маркетингда бундан қандай фойдаланиши ҳақидаги китоб. Қизиқ экспериментлар ва реал мисоллар бор. Нега баъзи маҳсулотлардан фойдаланиш одат тусига киргани, битта одатни ўзгратириш ҳаётимизни қанчалик ўзгартириши мумкинлигини билиш мумкин. Қисқаси, ажойиб. Тавсую. 👉@kitoblog👈
Опубликован 7 июл.
Вакцина олишга ҳеч ҳафсала қилмаётгандим. Ниҳоят бугун олдим. Шу фурсатдан фойдаланиб ҳаммадан рози-ризолик сўраб қўймоқ... А йўғе, нима деяпман ўзи вакциналар аксинча иммунитетни ошириб, касаллик юқишини олдини олади-ку🙂 Вакцина олишдан аввал вакциналар тарихи, ковидга қарши вакциналар бўйича қизиқиб нетдан ўқидим. Вакциналар бирон касаллик микробининг заифлашган, ўлдирилган шакли ҳисобланади. Яъни улар танага вирус кирганлигига сигнал беради ва иммун тизимининг унга қарши антитаналар ишлаб чиқарилишига олиб келади. Вакцинадаги заиф вирус хавфсиз ва юқмайди, аммо организм буни барибир хавф сифатида баҳолаб, қарши курашишни бошлайди. Шу сабабли вакцина олсангиз бир неча кун бош, бўғимлар оғриғи, ҳолсизлик бўлиши мумкин. Мени ҳозир қўлим бироз оғриб турибди. Бу айнан ковид-19 юқтирилгандаги дастлабки белгилар, иммунитет кураши. Бу оқибатлар кейин ўтиб кетади, аммо ҳақиқий касаллик келиши билан организм бунга тайёр бўлади ва ортиқча салбий оқибатларсиз уни бартараф этади. 18-асрда ўлимларнинг 10-20% чечак ҳасталиги сабаб бўлган. Дастлабки вакцина ҳам "сигир чечаги" га қарши 1796 йилда Эдвард Дженнер томонидан қўлланган "Вакцина" сўзи маъноси ҳам айни шундай. Кейинроқ Луи Пастер ўлган микроорганизмлардан вакцина тайёрлашни йўлга қўйган. Қутуришга қарши вакцина яратувчиси ҳам Пастерлигини кўпчилик билса керак. Қисқаси вакциналар инсон ҳаётини сақлашда муҳим рол тутиб келган. Вакцина олишдан қўрқманг. Турли гап сўзларга учмай, ўзингиз кўпроқ изланинг. 👉@kitoblog👈
Опубликован 5 июл.
Бизнинг ҳаётимизда туйғуларни ўлдирадиган аскетизмга ўрин бўлмаслиги керак, айни чоғда, туйғуларни ўтмаслаштирадиган қўпол бузуқчиликка ҳам йўл қўйилмаслиги лозим. Гедонизм одамларни ҳаётнинг хар бир лаҳзасини ундан тўла-тўкис баҳраманд бўлган ҳолда яшаб ўтишга ўргатади, чунки ҳаётнинг ўзи ҳам лип этиб ўтиб кетадиган бир лаҳзада, холос. Оскар Уайльд
Опубликован 3 июл.
Менталитет Ушбу атаманинг таърифи француз олими Люсен Левий-Брюл (1857-1939) томонидан таклиф қилинган. Ибтидоий халқларнинг жамоавий ҳаётини ўрганиб чиққан олим "коллектив тасаввур" деб менталитетни таърифлаган. Немис файласуфи Эрнест Кассирера (1874-1945) дунёни ва табиатни идрок этиш орқали менталитет пайдо бўлишини тушунтирган. Менталитет - бу маълум бир гуруҳ (этнос, халқ, миллат) га хос бўлган, одат бўлиб қолган фикрлаш тарзи. Менталитет - турли қарашлар, ахлоқий қадриятлар, хулқ-атвор нормалари, дин ва эътиқодлар, ҳаётий кўрсатмалар ва маданий хусусиятларнинг мураккаб тизимини ўзида акс эттиради. Ушбу тасаввурлар тўплами маълум бир гуруҳ одамларининг хулқ-атвори, муносабатлари ва ҳис-туйғуларида ифодаланади ва у онгсиз, мулоҳаза юритишни талаб этмайди (Герд Телленбах 1903-1999). Менталитет асрлар давомида шаклланиб, инсон онгида мустаҳкам ўрнашиб боради. У одамнинг бошқа мамлакатга кўчиб ўтиши ёки бошқа этник гуруҳга "кириши" туфайли ўзгариб қолмайди. Ўзгариш фақат бир неча авлоддан кейин содир бўлади. 👉@kitoblog👈
Опубликован 2 июл.
Консерватив жамиятнинг маънисиз қонун-қоидаларидан чарчаганлар учун. «Алиса мўжизалар мамлакатида» асари ҳақида Bugun.uz колумнисти Ўктам Ўринтоев ушбу асарнинг тақризини тақдим этади Батафсил — bugun.uz/57312 Расмий | LIVE | Дайжест
Опубликован 2 июл.
Инглиз ёзувчиси Льюис Кэрролнинг ”Алиса Мўжизалар мамлакатида” асари нашр этилганининг дастлабки йилларидаёқ катта муваффақиятга эришган. Ёзувчи Оскар Уайльд ва Англия қироличаси Виктория асарга жуда юқори баҳо берганлар. Ҳатто қиролича Виктория китобни ўқиб кўргач, асарга шунчалик қизиқиб қолади-ки, ёзувчининг бошқа китобларини ҳам келтиришларини сўрайди. Аммо, йиғиб келинган китоблар уни ҳайратга солади. Чунки, муаллифнинг бошқа китоблари математика бўйича қўлланмалар эди. Ҳа Льюис Кэррол тахаллуси остида ижод қилган Чарльз Доджсон аслида математик бўлиб, шу фандан дарс берарди. Алиса ҳақидаги эртакни эса у дўстининг қизи Алиса Лидделга туҳфа сифатида ёзганди. Эртак жуда ёқиб қолгач, қизалоқ Кэрролга эртакни нашр қилишга ундайди ва шу тарзда машҳур асар пайдо бўлади. Бош қаҳрамон прототипи ҳам айнан Алиса Лиддел эди. Тўлиқ бугун.. 👉@kitoblog👈