TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 15 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 22 окт.
.. Умуман олганда бугунги замон китобхони асарни ўқиш давомида яқин келажакни эмас шу атрофидаги ҳаётни ва ўзини кўради. Асарда башорат қилинган кўплаб нарсалар бугун яратилган ва деярли ҳар куни ишлатиб келамиз. Рангли телеэкранлар, симсиз қулоқчинлар, робот…
Опубликован 22 окт.
Бугунги кун адабиёт бўйича иккита Нобел мукофоти билан боғлиқ. Иосиф Бродский 1987 йилда мукофотни қўлга киритган. Жан-Пол Сартр эса 1964 йилда Нобелдан воз кечган - мукофотни олиш унинг фуқаролик эркинлигини чеклайди деб ўйларди. Умуман у мукофотни сиёсийлаштирилган деб ҳисобларди. 👉@kitoblog👈
Опубликован 22 окт.
.. Умуман олганда бугунги замон китобхони асарни ўқиш давомида яқин келажакни эмас шу атрофидаги ҳаётни ва ўзини кўради. Асарда башорат қилинган кўплаб нарсалар бугун яратилган ва деярли ҳар куни ишлатиб келамиз. Рангли телеэкранлар, симсиз қулоқчинлар, робот итлар, 3Д тасвирлар ва виртуал олам шулар жумласидан. Шундай экан ўқувчи асар орқали айни замонга ўзгача нуқтайи назардан қарашга муваффақ бўлади, технологик ривожланишнинг салбий оқибатларига баҳо бера олади. Албатта қандай ривожланиш йўлини танлаш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ. Муҳими бир ўринда қотиб қолмаслик. Асарда айтилганидек: “Инсонданми, машинаданми ёки кутубхонаданми, нажот кутиб ўтирманг. Дунёни қутқариб қолиши мумкин бўлган нарсани ўзингиз яратинг, борди-ю, бу йўлда чўкиб кетсангиз ҳам, жилла бўлмаса соҳилга қараб сузганингизни англайсиз”. Хўш, бу фикрлар қайси асарга ёзилган сизнингча? 👉@kitoblog👈
Опубликован 21 окт.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун бугун. Тил, алифбо ҳақида асосан байрамларда бонг урамиз. Шаҳсан ўзим ҳам кўпроқ рус, инглиз тилларида китоблар, мақолалар ўқисамда, она тилимизнинг қадрини тушурмаган бўлардим. Назаримда тобора тезлашиб бораётган оммавий маданият, косполитизм ва миллатларо бирлашувда ўзликни сақлаб қолиши мумкин бўлган энг кичик ҳусусият она тили бўлса керак. Шундай экан полиглот бўлсангиз ҳам ўз она тилингизни унутманг.. Байрам муборак. 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 окт.
1953 йил, 20 октябрда Рей Бредберининг "Фаренгейт бўйича 451 даража" китоби нашр қилинган эди. Илмий фантастика жанри классикасига айланган антиутопиялардан. Бу асарнинг ўзига хос иссиқликка таъсирчан нашри. Бу китобни фақат саҳифаларига олов ёқиш орқали ўқиш мумкин. 451 даража бу қоғоз ёниши учун талаб этиладиган кўрсаткич. 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 окт.
Og‘ir! Bir yigit boshni ayni navqiron yoshda bosh egishi juda og‘ir! Ammo chorasiz qolgan onangning ko‘ziga qarash, shu kungacha yukingni ko‘tarib kelayotgan oilangni qiyin ahvolga tushib qolsa-da senga sezdirmaslikka urinayotganini bilish og‘irroq ekan!…
Опубликован 20 окт.
Og‘ir! Bir yigit boshni ayni navqiron yoshda bosh egishi juda og‘ir! Ammo chorasiz qolgan onangning ko‘ziga qarash, shu kungacha yukingni ko‘tarib kelayotgan oilangni qiyin ahvolga tushib qolsa-da senga sezdirmaslikka urinayotganini bilish og‘irroq ekan! Men bugun shu og‘irliklar oldida bosh egib sizdan yordam so‘rayapman yaxshi odamlar! Har ne bo‘lsin, har qanday holda bo‘lsin odam hayotga tashna bo‘larkan. Har ne iloj bilanda uzoqroq yashagisi kelarkan, shunchaki bo‘y berib ketgisi kelmas ekan. Ikki yarim yilki dard bilan kurashyapman, ikki yarim yilki umrim shifoxonaga, muolajalarga bog‘langan. Har qanday og‘ir damda taslim bo‘lmay umid bilan ertamni kutaman! Bugun ana shu umidimga tirgak kerak, menga yordam kerak yaxshilar! Tashxis: Surunkali glomulonefrit, buyraklar qurishi. 2019-yildan buyon haftasiga uch marta gemodializ muolajasi. Ayni damda jigar va yurak muammolari va boshqa ikkilamchi kasalliklar. UZCARD 8600061076558492 Tojimatov Azizbek HUMO 9860350102401345 Tojimatov Azizbek
Опубликован 18 окт.
Мазохизм.Садизм. Муҳаббат тенглик ва озодликка асосланади. Агар бўйсунишга асосланса, шериклардан бири ўзининг шахсий яхлитлигини йўқотса, бундай алоқа қандай рационаллаштирилишига қарамасдан мазохистик қарамликдир. Садизм ҳам кўпинча муҳаббат ниқоби остида намоён бўлади. Бошқа одамни бошқара туриб, бу унинг манфаатлари йўлида қилинаётганини таъкидлаш мумкин ва бу кўпинча муҳаббатнинг намоён бўлиши сифатида кўзга ташланади. Бироқ бундай хулқ асосида ҳукмронликка интилиш ётади. Эрих Фромм - Озодликдан қочиш 👉@kitoblog👈
Опубликован 15 окт.
"Нархи бор нарсаларнинг қиймати бўлмайди" 1844 йил 15 октябрда буюк инқилобчи-файласуф Фридрих Ницше туғилган. Бутун умри давомида оғир касал бўлган файласуф инсон кучи, иродаси ҳақида инқилобий ғояни яратган. Шу муносабат билан Ницшенинг ажойиб иқтибосларини эсаласак: Кўраётган нарсангга кўз юмиш мумкин, лекин ҳис қилаётган нарсани юрагингдан беркитолмайсан. Эркаклар севганига нисбатан шавфқатсиз бўлади, бу қандайдир ҳусусмат сабабли эмас. Эркак ўзини севгида жуда эркин ва жўшқин ҳис қилади ва шу сабабли у бошқаларнинг туйғусини ҳис қилишдан маҳрум бўлиб қолади. Аёллар эркакларга нисбатан таъсирчан бўлишади, чунки улар асл ҳиссиётни эркаклардек чуқур ҳис қила олмайди. Агар эркак аёл билан дўст бўлишга келишса, аёл буни эркак кўпроғига эриша олмаслигини билиб мажбур бўлаяпти деб ўйлайди. Биз дидимизга мос нарсаларни мақтаймиз. Демак, ниманидир мақташ бу ўз шахсий дидимизни мақташдир. Бошқаларга виждонан муносабатда бўлувчилар, ҳушмуомалаликдан йироқ бўлишади. Ўз ўзидан нафратлануви, норози эркак дардига фақат ақлли аёл севгисигина ёрдам бера олади. Аёллар эркаклар билан осонгина дўст бўлиши мумкин, аммо уни сақлаб қолиш учун оз бўлсада жисмоний антипатия лозим. 👉@kitoblog👈
Опубликован 14 окт.
📚Ф.М.Достоевский—Ойдин тунлар «Оний ҳаловат! Бир инсон умрига кифоямас-ми, бу?» Ойдин тунлар асарини аслида бундан анча йиллар олдин ўқигандим, ўшанда оддий севги қиссасидек таасурот ўйғотганди,ҳолос. Аммо бу гал асарни ўқир эканман, барча ҳиссиётларни бошдан ўтказгандек, бош қаҳрамоннинг кечмишларини, психологик ҳолатини ўз кўзим билан кўриб тургандек бўлдим. Бош қаҳрамон бир ҳаёлпараст йигит. Лекин у ортиқча маиший нарсаларга бош қотириб ўтирмайди, уларни ҳаёл қилмайди. Нураган уйлар, атрофдаги одамларнинг фаолияти, кўчадаги одамалар унга бегона, арзимас нарсалар.Унинг ҳаёлида ўзга олам бор, у шу оламида яшайди. Ўзи қай бири ҳақиқий ҳаёт эканига ҳам шубҳа қилади. Тушида капалакка айланиб қолган Хитой ҳукмдорини ёдга солади.Ўшанда ҳукмдор асли туши ҳақиқий ҳаётми ёки яшаётган умри тушми деган саволлар гирдобида қолганди. Бизнинг ҳаёлпарастнинг эса нафақат турмушда омади келмаган, балки шаҳсий ҳаётда ҳам. У энди ўзи танишган гўё иккинчи ярми деб ўйлаган қизни учратгандаёқ, бир кичик тарсаки олди: "Уни яхши кўриб қолиш мумкин эмас". Кошки кўнгил раъйига қарши чиқиб бўлса... Лекин йигит ҳақиқий самимий ва том маънода ҳалол инсон эди.У шундай севарди-ки, бу севгиси севган инсонига ортиқча юк бўлишни хоҳламасди. Ҳатто севганига бошқа инсон билан бахтли бўлишига ҳам ёрдам берарди. Билмадим, бу йигитнинг ростдан ҳам самимий соф истагимиди, ёки сўнгги сонияларгача севгилисига бўлган умидимиди? Менимча, иккинчиси. Чунки, севги кишини ҳар кўйга солади, киши севган одами гарча уни севмасада у билан бирга лаҳзалардан оний бахтни ҳис қилади. Аммо сўз бошидаги иқтибосга қайтамиз: лаҳзалик бахт, бир неча кунлик сармастлик кишининг бутун умрига баробарми? Киши ўша онлар учун, энди қолган умрини бир маромда ўтказа оладими? Йўқ бу етарли эмас, балки Достоевский бошқа фикрдадир,аммо мен киши ҳаловатга ва бахтга эришишга уринишда давом этавериши керак деб ҳисоблайман. Киши мутлақ ҳаловатга эришмаслиги аниқ, аммо фақат бахтли ўтмишни эслаб ҳам яшаб бўлмайди. «О, агар у сиз бўлсангиз эди!» Асардаги мен учун энг самимий сўзлар.. У сиз бўлсангиз...Сиз у эмас.Аксинча. Сиз кимгадир доимо яхшилик қилишингиз, меҳрибон, самимий ва ғамхўр бўлишингиз мумкин, аммо "ўша бошқа" си ўрнини боса олмайсиз. Осмондаги ойни маржон қилиб тақмайсизми у эмассиз.Бор йўғи шу. У сизни севолмайди, уни ғамхўрлик, меҳр билан ўзингизники қилиб олишингиз мумкин, аммо қуруқ танага, жисман эгалик қиласиз. Унинг қалби бошқа одамни деб тураверади. Ҳақиқий самимият эса сиз бошқа бировга ҳеч ғаразсиз яхшиликлар қилиб, меҳр бериб ундан шундай жавобга умид қилмасликдир. Ўша инсоннинг одатий муносабатини тўғри тушуна олишдир.Аммо, бунга кўпчилигимиз қодир эмас, қодир бўлиши ҳам қийин. Киши бировга меҳр бераркан, камида бироз эътиборга ҳаққим бордир, деб ҳисоблайди. Аммо ростдан шундайми? У сиздан меҳрни қарзга сўраганмиди? Нега қарши шундай жавоб бўлиши керак ёки ростдан бўлиши кераг-у, одамлар сурбетлашиб кеттими? Мен нотўғри фикрлаяпманми. Билмадим. Аммо мен ҳавас қиламан. Бировга ҳеч таъналарсиз яхшилик қиладиганларга, бировдан катта умид қилмайдиганларга, бошқалардан ҳафсаласи пир бўлмайдиганларга. Зеро бировдан нимадир кутиш фақат бизнинг айбимиз, ўзгаларнинг маъсулияти эмас.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 14 окт.
Фейсбукда ўзининг кўплаб тақризлари билан танилган Илҳом Салимов Телеграмда ҳам блог очибди: @salimov_blogi Ўзгача, ақлни чарҳлайдиган фикрлар ва қочиримлардан баҳра олишни истасангиз обуна бўлинг. Яқинда ўзбекчада чиққан Ажиб янги дунё ва қатор классик асарларга фикрлар бари шу янги букблогда👉@salimov_blogi 👉@kitoblog👈
Опубликован 13 окт.
💬"Эйнштейнга қарши 100 муаллиф" китоби чиққач, Эйнштейн шундай деган эди: "Агар ноҳақ бўлганимда биттаси ҳам етарди". Стивен Ҳокинг- "Вақтнинг қисқача тарихи" 👉@kitoblog👈