TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 2 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 28 июл.
✅Дастлабки саволларга жавоблар. У тебя новый анонимный вопрос: Салом. Неча ёшсиз? Қаерда ўқигансиз/ўқияпсиз? Ҳозирда ким бўлиб ишлайсиз? 29. Битирганман. Молия соҳасида. У тебя новый анонимный вопрос: Qaysi shahardansiz Янгийўл. У тебя новый анонимный вопрос: Oilalimisiz uylanganmisz Ҳа. У тебя новый анонимный вопрос: Qaysi ta‘lim dargohini tugatgansiz va hozir nima bilan shug‘ullanasiz ТАТУ. Молия соҳаси У тебя новый анонимный вопрос: Eng yoqtirgan yozuvchi va asaringiz Бундайлар кўп) Майли Камюнинг "Бегона"сини айта қолай) У тебя новый анонимный вопрос: Eng sevimli mashg‘ulotingiz Интелектуал ўйинлар ўйнаш ва бунга саволлар тузиш. 👉@kitoblog👈
Опубликован 28 июл.
@kitob_ombori дан илҳомланиб мен ҳам аноним чат қилишни ўйладим. Савол эгалари кўринмайди. Исталган савол, таклиф ва фикрлар бўлса http://t.me/questianonbot?start=23823380 орқали жўнатинг. Жавоб беришга уриниб кўраман🙂 👉@kitoblog👈
Опубликован 26 июл.
- Нега Шекспир тақиқланган? - деб сўради Ёввойи. Бош губернатор елкасини қисди. - Чунки у эскилик; асосий сабаб шу. Бизга эскилик сарқитлари керак эмас. — Aммо эски нарсалар ҳам ажойиб бўлади ку. - Aйнан. Гўзаллик жозибали ва биз одамларни эски нарсаларга жалб қилишни хоҳламаймиз. Уларга янги нарсалар ёқиши шарт. (с) Олдос Ҳаксли—Ажиб янги дунё 👉@kitoblog👈
Опубликован 26 июл.
Кеча Алишер Саъдуллаев каналида янги "Жадидлар" покетбуки бўйича аудиосуҳбат бўлди. Тўплам бўйича юрган кўплаб саволларга жавоблар берилди. Жумладан китобларни 23 минг нусҳада наш этилиши, муаллифларга гонорарларга 1,5 млрд сўмга яқин маблағ сарфланган. Бу катта сумма тўғри. Лекин, айнан шу каби тўпламлар, китобларга ажратилгани ижобий ҳодиса. Чунки 23 минг нусҳа бу бизда катта тираж ва кўплаб китоблар текинга турли мактаблардан тортиб, турли ташкилотлар, китобхонларга етказиб берилмоқда. Жадидлар ва улар ижоди тарғиботи ҳам сўнгги пайтларда аҳамияти ошиб бормоқда. Умуман бу каби китобларни шу тарзда пиар қилинмаса бошқачасига тарқатиш ҳам қийин ҳам назаримда. Жадидлар тарихи, улар ҳаракатининг аҳамиятини ўрганиш, баҳолаш муҳим албатта. Улар балки бугун ўз қадрияти, мақсадини топа олмаётган ёшлар учун ҳам бир мотиватор бўлиб катта саҳнага чиқиши мумкин. Балки кўпчиликни янада қатъийроқ бўлишга ҳам руҳлантирар. Аммо шу ўринда бугун жадидлар чиқмаяпти, ўзи неожадидлар кимлар деган муҳокамалар кўп кузатилади. Лекин бир савол туғулади бугун алоҳида қандайдир неожадидларга эҳтиёж борми? Агар бўлса улар жамият учун нима қилиб бериши керак? Аҳир тарихда жадидлар мустақиллик, миллий ўзлик учун курашган ва бугун бу нарсалар бизда бор. Хўш янги жадидлар қайси ғоя асосида бирлашади, ўзи бирлашиши керакми? Бу ўринда адибларга яна неожадид сифатида қараш ҳам қайсидир маънода нотўғри. Бугунги адибларнинг жамиятдаги роли 20-аср бошидагидан фарқ қилади. Уларнинг аҳамияти ҳатто тармоқдаги блогерларчалик ҳам бўлиши қийин. Ишқилиб шу каби зиддиятлар бор.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 23 июл.
Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ўзидан бездирувчи тизими ҳақида 1. Кутубхонага киришда қаттиқ текширувдан ўтасиз, аввал металлодетектордан ўтасиз, ўтгач эса, гвардия ҳодими аввал қўлингиздан бошлаб пастга қараб уч тўрт ердан ушлаб, текширади. Ёзда юпқа кийимга қараб аниқ кўриш мумкин бирор нарса яширмаганини. Лекин, ушлаб текшириш шарт. Кейин, сумкангизни очтириб, ичини обдон кўради, бу нима деб сўрайди, жавоб берасиз. 2. Шундан кейиноқ гардеробга ўтасиз, "ширинсўз" ходималар тарбия дарсини ўтишади, ҳар бир ёш бундай сийловдан "бебаҳра" қолмайди. Сумкангизни олиб киришингиз мумкин эмас, шу билан бирга сумкангизда нарсаларни қолдириб киришингиз ҳам иложсиз, катта қилиб ёзиб қўйишган "гардеробга қўйилган сумкаларингиз ичидаги нарсаларга жавоб бермаймиз!" Жавоб беролмаса, сумкани ичкарига қўйсин, бўлмаса жавоб берсин. Қизиғи сумкангиз ичидаги бор нарсани қўлизга оволасиз, компьютер, уни қувватлагичи, китоблар, дафтарлар, ручкалар ва ҳ.к. Айтганча, ҳар бир китоб учун рухсатнома ҳам олишингиз керак. 3. Кутубхонанинг асосий қисмига гувоҳномасиз кира олмайсиз, гувоҳномани олиш пуллик. Қўлингиздаги нарсалар билан иккинчи текширув "пост"ига келасиз. Постда одамларни кўп кўрганидан зерикиб кетган гвардия ҳодими қўрслик билан (шунисига тушунмайман, биз ўта жиддий юз ифодаси бўлмаса ҳам гвардия ва иив ҳодимларини бирдек ҳурмат қилаверамиз) текширувдан ўтказади, гувоҳномангизни кўради, ундаги расмингизни сизга ўюшатишга ҳаракат қилиб икки-уч бор қарайди. Қизиғи, ҳодим китобларни ҳар бирини тезда варақлаб чиқади. Бу нега керак тушунмадим. 4. Кутубхона ичи ҳам психологик жиҳатдан одамни эзади, унинг ичида жуда кўп нарса мумкин эмас, масалан телефондан фойдаланишда ҳам муаммолар бор. 5. Кутубхонадан ўзингизга керакли китобни топдингиз, қизиғи шу ерда бошланади. Уни нусхалаб олишингиз мумкин эмас. Тўғрироғи, 15%ини нусхалаш мумкин. Муаллифлик ҳуқуқини тушунамиз, лекин, бу чиқарилганига 50 йилдан ўтган китобларга ҳам тегишли экани таажубга солади. 6. Чиқиб кетишда ҳам юқорида айтганим, жиддий юз ифодасидаги гвардия ҳодими яна гувоҳномани сўрайди," "чиқиб кетяпманку, бу нега керак", десангиз, "талаб шунақа", - дейди. Чиқиб кетаётганда кириш гувоҳномасини сўрайдиган Ўзбекистондаги ягона ташкилот Ўзбекистон "Миллий" кутубхонаси бўлса керак. Хуллас, кутубхона ёшларни ўзидан бездиради, психологик жиҳатдан қандайдир қафас ичига киргандек эзади, бемаъни қоидалар ва тартиблар кўп. Аслида кутубхоналар эркинликни ҳис қилишга ёрдам берадиган муҳит яратиши керак, шундагина ўзига чорловчи, оҳанрабо бўлиб ўқувчиларни ўзига чорлайди. Кутубхонага кириш ҳамма учун бўлиши керак. Ишонинг юқоридаги тартиблар одамни чарчатади, бездиради холос. Ҳозир ўқувчилар мажбурликдан, бошқа танлов йўқлигидан (кутубхонада босма ва электрон китоблар, диссертациялар ресурси жуда катта) Миллий кутубхонага боришга мажбур. Миллий кутубхона раҳбарлари кутубхона ғоясини қайтадан кўриб чиқишлари, унинг фаолияти моҳиятини ўзгартиришлари керак. Кутубхонанинг ютуқлари ҳам бор, масалан, ичкарида барча хизматлар пуллик, пулини эса ўша рухсатнома картасидан ечиб олишади. ☝️Бу шахсий фикрлар, кутубхонада кўрганларим. Аслида, бошқача кўз билан қараш ҳам мумкин. Каналга уланиш👇 https://t.me/vatanparvarmas
Опубликован 22 июл.
Британ тарихчиси ва ёзувчиси Ян Мортимер ёзади: "Мен китобларни шунчаки бўш вақтни ўтказиш ва роҳатланиш учун ўқимайман. Мен доим ниманидир ўрганиш учун ўқийман. Эрталаб уйғониб кунлик лойиҳаларимга, режаларимга қарайман. Қандай тушунарсиз мавзуларга дуч келсам шу соҳада китобларни топиб ўқишга киришаман. Режаларим олдинга юриши учун қайси мавзуни билишим керак бўлса шу соҳадан китобларни ўқийман" Бу яхши фикр аслида. Кўпчилик нима мавзуда китоб ўқишни билмай юради. Бадиий китоблар ку майли, аммо бирон мавзудаги, илмий китобларни танлашга қийналади. Иложи бўлса одам кун давомида ўзига учраган нотаниш тушунчалар, мавзуларни ёзиб бориши керак. Дейлик бир неча кун, ҳафта давомида. Кейин энг кўп учраган нотаниш мавзуга бағишланган китобни қидириш ва ўқишга ўтириш мумкин. Одам ўзи қизиққан йўналишдаги китобларни ўқиши яхши. Аммо ҳали ўзи унчалик билмайдиган аммо ўрганиши лозим бўлган билимларни, мавзуларни биринчи даражада ўргангани мақсадга мувофиқ. Бу ҳам мутолаа учун китобни танлашнинг бир усули. 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 июл.
Мурод Муҳаммад Дўстнинг "Лолазор" романини ўқишни бошладим. Энг яхши ўзбек романларидан ва балки энг яхшиси деб ҳам таъриф беришади. Кўплаб адабиётшунослар, танқидчилар эътирофига сазовор бўлган асар. 1990 йил адиб шу асари учун Хамза номидаги мукофтни ҳам олган экан. Ўзи шунақа эътирфоларни эшитганим учун ҳам ўқишга қизиққандим. Муаллиф ҳам қизиқарли шаҳс, ўша пайтлар И. Каримов матбуот котиби ҳам бўлган. Кейинроқ сиёсатдан ҳам кетди, жамоатчилик назаридан ҳам бир мунча четга кетгандай бўлди. Романнинг бошланиши маиший муаммоларга бағишлангандай туюлади. Муносабатлар, турғунлик даври одамлари, адабий жараёнларга назар солса бўлади. Лекин ҳарактерлар бор. Қаҳрамонларнинг ҳар бирининг ўз шаҳсияти, қарашлари ажралиб туради. Мавжуд орамиздаги одамлар тасвирлангандай туюлади. Асардан ҳали кўп нарса кутаяпман лекин, кўпчилик турлича талқин қилар экан. Ўқиганлар бўлса фикрларни изоҳда қолдирса ҳам ҳурсанд бўлардим🙂 👉@kitoblog👈
Опубликован 19 июл.
Бировнинг муаллифлик ҳуқуқи устидан “Робин Гуд”лик қилиб асарларини текинга тарқатворишга қанаққарайсиз, фикрингизни комментда қолдиринг демоқчийдиму комментим ёпиқ. Шул боис фикрларинг ўзларингда туриб турсин)) Карикатура: @habikatura
Опубликован 19 июл.
Бировнинг муаллифлик ҳуқуқи устидан “Робин Гуд”лик қилиб асарларини текинга тарқатворишга қанаққарайсиз, фикрингизни комментда қолдиринг демоқчийдиму комментим ёпиқ. Шул боис фикрларинг ўзларингда туриб турсин)) Карикатура: @habikatura
Опубликован 19 июл.
Жадидлар ҳақидаги янги тўплам Ёшлар ишлари агентлиги томонидан нашр қилинибди. Кўпчилик блогер-у, машҳурларга совға сифатида борганидан билдик-да🙂. Биз ғарибларга берилмаса керак, лекин сотувда борми? Шу ҳақида эълонларга кўзим тушмади ёки ҳаммаси тарқатишгамикин? 👉@kitoblog👈
Опубликован 18 июл.
Инкузартнинг бугунги Путин-Зелинский расмидан кейин кўплар танқид қилишни бошлади. Бўлди мен учун унинг ижоди тўхтади, дейишмоқда. Қизиқ, аслида Инкузарт бу ерда аниқ бир томон тарафини олмаган. У шунчаки "Ҳақиқат қайси томондан қарашга боғлиқ демоқда" ҳолос. Аҳир орамизда Путин ҳақ деб билувчилар сон мингта ку, улардан ҳам юз ўгирамиз-ми? Бу ҳам майли. Аҳир ўзимиз эмасмидик ижодкорларни шаҳсиятига эмас, ижодига қараб баҳолаймиз деган. Кечагина ёзувчи Ҳолид Ҳусайний фарзанди трансгендер эканидан фахрланиши, фарзандини қўллаб қуватлашини айтганда буни тўғри қабул қилганлар, уни асарлари учун яхши кўраверадиганлар бугун Инкузартни сазойи қилмоқда. Мана асл башараси дейилмоқда. Қизиқ, яна шаҳсиятга ўтяпмиз ёки сиёсий қарашлар ижодга тўсқинлик қилаверармикин. Ундай десак бундай ижодкор, адиблар ҳам кўп ку. Қизиқ ҳақиқат ким томонда, стандартларимиз эса 2 хил. 👉@kitoblog👈
Опубликован 18 июл.
Майдалашиб кетманглар, майдалашиб..