TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 70 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 2 сент.
💬Оддий одам фақат юздан бирини ўз кўзи билан кўради, қолган тўқсон тўққиз фоизини эса китоб орқали ўрганади. 📚Рей Бредбери. Фаренгейт бўйича 451 даража 👉@kitoblog👈
📚Чингиз Айтматов, Мухтор Шохонов – "Чўққида қолган овчининг оҳи-зори" асарига тақриз. #забаржадга_тақриз Тарих, миллат ва адабиёт контекстига умумий назар.. Батафсил 👉@kitoblog👈
Hashtags
Опубликован 1 сент.
Ҳаёт тарзи учун япон маслаҳатлари тўплами 1. Aгар муаммони ечиш мумкин бўлса, ҳавотирга ўрин йўқ. Aгар уни ечиш имкони бўлмаса хавотирдан фойда йўқ. 2. Ўйлаб кўриб - қарор қил. Қарор қилдингми - ўйлама! 3. Кетаётганни тўхтатма, келаётганни қайтарма. 4. Тез бу шунчаки танафуссиз секин ишлаш. 5. Яхши одамнинг душмани бўлиш, ёмон одамнинг дўсти бўлишдан афзал. 6. Юқорига интилишни хоҳлаган одам нарвонни ихтиро қилади. 7. Энг узоқ йўл ҳам яқинидан бошланади. 8. Ғам йиртилган кийимга ўхшайди, уни уйга ташлаб кетиш керак. 👉@kitoblog👈
Опубликован 31 авг.
Кўпинча ўқийдиган китобларимиз биз ҳақимизда кўп нарса англатади, деймиз. Кимларгадир ёқтирадиган китобларига қараб баҳо берамиз. Аслида эса одамга у ҳеч қачон ўқимайдиган китобига қараб баҳо бериш осонроқ. У ёқтирмайдиган нарса, қилмайдиган иш одам ҳақида кўпроқ нарса айтади. Инсон ўзини нималарда чеклай олиши унинг ҳақиқий иродаси, характерини кўрсатади. 👉@kitoblog👈
Опубликован 31 авг.
Одамларнинг хотирасида Анахарсиснинг қуйидаги иборалари ҳалигача сақланиб қолган: «Кема қурилган ёғочнинг қалинлиги тўрт энлик эканини билган одам кемада кетаётиб ўлим билан унинг ўртасидаги масофа ҳам тўрт энлик эканини унутмаслиги керак». @kitoblog
Опубликован 31 авг.
Мустақил бўлиш мумкин, аммо уни сақлаб қолиш, қийин дейишади. Бугун албатта кимдир мустақилликни биздан куч билан тортиб ололмаслиги мумкин. Аммо, иқтисодий-сиёсий жиҳатдан, ҳарбий қудрат борасида ўзига қарам қилиб олиши мумкин. Ўз сиёсатингни ўзинг юритолмасанг, аҳоли тақдирини ўзинг ҳал қила олмасанг, табиий бойликларни топшириб қўйсанг демак мустақиллик фақат қоғозларда қолган бўлади. Исталган давлат, гуруҳ ёки одамнинг мустақиллиги, эрки аввало иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлишига боғлиқ. Иқтисодий мустақил бўлмай тўлақонли эркинликка эришиб бўлмайди. Шу эркинликни сақлаб қолайлик.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 30 авг.
🎙Николо Макиавелли ва унинг "Ҳукмдор" асари ҳақида. Уни нега танқид қилишган, асар ҳукмдорлар шафқатсизилигини оқлаб берадими? Барчаси ҳақида. 👉@kitoblog👈
Опубликован 30 авг.
Макиавелли ва "Ҳукмдор" китоби ҳақида бир нималарни айтиб берсаммикин ёки шартмасми🤔 @kitoblog
Опубликован 30 авг.
Демократия учун ҳамма бирдек жавобгардир. Унинг юкини президентдан тортиб то жамиятнинг ҳар бир фуқароси ўз елкасида кўтариб юриши лозим. Хом хаёллардан тезроқ қутилиш керак. Демократия йўлини танлаганимиз учун осмондан олтин ёғишини кутиб ўтирмайлик. Идеал жамият қуришимизгача ҳали узоқ. Бу ғояни ақл-идрок ва қалб билан ҳис этмоқ лозим. Қачонки, ҳокимият мавжуд имкониятлардан фақат ўз манфаати йўлида эмас, балки халқ манфаатлари йўлида ҳам фойдаланса, шундагина демократия мева беради. Шунинг учун, менимча, ҳозир жавобгарлик туйғуси тоталитар тузум давридагига нисбатан ниҳоятда юқори бўлиши керак. Баъзан каминага шундай туюладики, ўзларини демократ деб атайдиган айрим кимсалар фақат ўша сўзнинг жарангдор товушига маҳлиё бўладилар, холос. Моҳиятни эса яхши тушунмайдилар. 📚Чўққида қолган овчининг оҳи-зори. Чингиз Айтматов, Мухтор Шохонов. 👉@kitoblog👈
Опубликован 29 авг.
"Ҳукмдор" тугади.Сўнгги иқтибос: Тақдирни мен ҳайқирган дарёга ўхшатаман. У тошади, қирғоқларни ўйиб, дарахтларни қўпоради, уйларни йиқади, ерларни ювиб кетади, янги ерларни барпо қилади. Жиловлашни эплолмайдиган одамзот эса унинг жўшқин босқинидан ҳар ёққа тумтарақай қочади. Майли, шундай бўла қолсин, инсон қўрқиб қочади ҳам дейлик. Лекин дарё тошмаган пайтда эҳтиёт чоралари кўришни, дамбалар, тўғонлар қуришни инсонга ҳеч ким тақиқламайди-ку?! Дарё тошганда уни каналларга буриб юборадиган, дамбаларга бориб тўсилиб тўхтайдиган қилиб қўйиш мумкин-ку!? Тақдир ҳам шундай. У ўзининг кучини ақлли жасорат, мардлик тик турмаган ерда кўрсатади, тошқинини тўсиқ бўлмаган ерларга буради. 👉@kitoblog👈
Опубликован 29 авг.
✅Инсон ақли уч тоифага бўлинади. Биринчиси, барча нарсанинг моҳиятига ўзи етиб боради. Иккинчиси, биринчиси етиб борган нарсани англайди. Учинчиси, на ўзи бирон нарсани тагига етади, на бошқалар етиб борган нарсани англайди. Биринчи хил ақл — буюк истеъдоддир. Иккинчи хили — катта ақлдир. Учинчиси — нобопдир. •Ҳукмдор асарининг сўнгги бобларига келяпман. Асар бугун тугайди ниҳоят😇 Кейин яна шу йўналишда давом этамиз. 🔜Ундан ташқари ўқилаётган китоблар: 📚Ҳ. Ҳессе—Чўл бўриси 📚Ч. Айтматов, М. Шохонов—Чўққидаги овчи.. 📚Наоми Кляйн—Доктрина шока(Бу китобни барча сиёсат ва жамият ҳаётига қизиқувчиларга тавсия қиламан. Капитализмнинг энг фожеали ҳолатларидан тортиб АҚШ империалистик сиёсати, Ироқ ва бошқа урушларнинг асл моҳияти ҳақида сўзлайди.) Мароқли мутола🙂 👉@kitoblog👈
Опубликован 29 авг.
Фитна назарияси тарафдорлари бор. Улар ҳар бир ишда кимларнингдир қўли бор, ғаразли мақсадлар ётади, деб ҳисоблайди. Коронавирус атай аҳолини камайтириш учун яратилган, вакцианциядан мақсад болаларни ақлсиз қилиш, дунёни масонлар,қора кучлар бошқаради каби фикрлар кўтариб юришади. Ваҳоланки уларда бунга аниқ асослар йўқ, шунчаки бошқа фитначилар, конспирологлардан эшитган ҳолос. Хўш нега одам фитна назарияларига берилиб кетади? Бунинг асосий сабаби бу одамларнинг эътиборга, диққат марказда бўлишга муҳтожлиги. Одамлар ўзини аҳамиятли ҳис қилишни хоҳлашади. Шу сабабли кимлардир уларни йўқ қилмоқчи, зарар бермоқчи деган ҳаёлга берилишади. Иккинчи сабаб эса билимга, дунёқарашга бориб тақалади. Қанча кам билимга эга, анализ-синтез қилолмайдиган одамлар осонроқ йўлдан бориб, шунчаки жар солинаётган, ҳайратомуз фикрларга дарров ишонади. Шунинг учун ўқинг, ўрганинг. Билганларингизни бошқалар билан ҳам улашинг. Ўзингизни жуда аҳамиятли ҳисобламанг. Минглаб галактикалар орасидаги, Сомон йўли галактикасининг, Қуёш тизимидаги сайёрларидан бири бўлган Ернинг 7 млрд аҳолисидан биттаси сизсиз ҳолос. 👉@kitoblog👈