TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 10 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 21 дек.
Агар оҳирги тенденцияга эътибор берсак нашрларда таржима китоблар анча кўпайганини кўрамиз. Ўтган йилларда китоблар таржимаси сустлигини айтган бўлсак, бу йил ҳатто барини ўқиб чиқишга ҳам улугрмадик. Ҳатто 2020-2021 йилларда хорижда нашр этилган китобларнинг ҳам таржималари нашр қилинмоқда. Бу яхши, аммо бу ўринда "ўша тажималарнинг сифатичи?" деган масала ҳам олдинги ўринга чиқмоқда. Google Translate дан фойдаланганлар билади. Бемалол русча, инглизчадан яхши таржима қилади. Фақат кейин баъзи ўринларни тўғирлаб чиқиш лозим. Аммо ҳамма таржимани ҳам тўлиқ бу дастурда қилиб бўлмайди. Айниқса бадиий адабиётлар. Муаллифнинг услуби, бадиийликни ёритиш учун тажрибали таржимон маҳорати ҳам талаб қилинади. Бу борада эса мана энди камчиликлар кўзга ташланиб бормоқда. Таржимада, стилистика, имлода қўпол хатолар ҳам учрамоқда. Энди сон лртидан қувмасдан сифатга эътибор бериш вақти ҳам келди назаримда. Сизнинг фикрингиз қандай? Оҳирги қайси китобларда таржимада кўп хатоларни учртадингиз? 👉@kitoblog👈
Опубликован 18 дек.
💬 “На ҳокимлик орзуси, на садизм ва на қандайдир майл-истаклар йўқ. Тепадагиларда бошқарув рулини сақлаб қолиш учун мотивация йўқ, гарчи барча бирдек бахтли бўлса-да, ҳаёт шу қадар маъносизки, бундай жамиятнинг мавжуд бўлішига ишонгинг келмайди”. Дж. Оруэлл қайси асарга таъриф бермоқда? 👉@kitoblog👈
Опубликован 18 дек.
Oldingi postlarda "Lolazor" haqida yozgandim. O'zbek adabiyotidagi eng kuchli romanlardan biri. Balki eng kuchlisidir. Bugun qadrdon Book.uzda kitob yangi nashrining taqdimoti bo'ldi muallif ishtirokida. Kayfiyatim ham, sog'lig'im ham yaxshi emasligiga qaramay bordim va xayriyatki kelibman dedim. O'zim uchun juda ko'p narsa oldim. Doimgiday, asosiy xulosalar kundalikka yoziladiyu, lekin kanalga ham ba'zi fikrlarni yozib qo'yaman. Murod Muhammad Do'st yarim hazil, yarim chin ohangda o'lganimdan keyin men haqimda xotira kitoblari yozilmasin deb vasiyat qilib ketaman dedi. Chunki, yolg'on bo'ladi. Balandparvoz bo'ladi. Nodirabegim Ibrohimovaning bir hikoyasi bor. Yozuvchi vafotidan keyin falon yillik yubileyida xotini so'zga chiqib, rahmatli erim adabiyotga umrini bag'ishlagan edi, doim yonida tirgak bo'lardim, asarlarini birinchi menga ko'rsatardi, holis baho berardim kabi shablon gaplarni gapiradi. Lekin eri tirikligida yozganlaridan ko'p pul topmasligi, boshqalardan ortda qolib yashashayotganini diydiyo qilib, erkak bo'lib tuzukroq ish, pul top deb har kun egovlaydigan xotin bo'lgan. Murod Muhammad Do'st Abdulla Qahhorning xotini Kibriyoning yolg'on xotiralari haqida gapirdi. Yoki Abdukarim Mirzayevning tavsiyasidan keyin bosib o'qilayotgan Zarifa Saidnosirovaning "Oybegim mening" xotiralar kitobida ham chinidan yolg'oni ko'p. @salimov_blogi
Опубликован 16 дек.
1985 ни ўқияпман. Ҳали бошлари, Бержесснинг ўзидан олган интервьюлари. Умуман биринси қисм Оруеллни тушунмаганлар учун қўлланма. Бержесс ҳар жиҳатдан 1984 йилни, Оруелл антиутопиясини тушунтириб беришга уринади. Умуман 1984 ни ўқиганлар воқеаларни тоталитар давлатлар, Собиқ Иттифоқ билан қиёслашади. Аммо, аслида асар ёзилган пайтдаги 1948 йилги Британия ҳам шу каби сиёсатдан ҳоли бўлмаган. Оруелл ўша пайтдаги Британ социализмини тасвирлашга уринган. "1985" га эса аниқ таъриф беришга қийналман, ўқийверайлик-чи қани.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 16 дек.
Охири қандай бўлади? Тўғриси, мен билмайман бу ижтимоий бузуқлик қандай якунланади. Бу тўғрида Достоевский кўп ёзган. Лондон, Диккенс ва Горькийни ўқиганлар, ҳарқалай, ўзига тасаввур қила олади. Лекин, минг афсуски, бугунги плутократлар ҳеч нима ўқимаган, уларга, яхшиси ҳикоя қилиб ё тасвирлаб бериш керак. Мен ўзбек плутократиясига бугун тунда New order (Новый порядок, Янги тартиб) фильмини кўришни тавсия этаман. Сизларнинг интеллектингизга мос ва сизларнинг келажагингиз ҳақида бу фильм. Албатта кўринглар, ҳурматли қаланғи қасанғилар.
Опубликован 15 дек.
Телеграмда блоглар айниқса китоб блогерлари анча кўпаймоқда. Бу яхши, зеро китобхонлар ўз ортидан қанча кўп бошқаларни эргаштирса шунча яхши. Бугун бу борада бир фикрни кўргандим: "Бир нечта китобни ўқиганлар ҳам ўзини букблогер деб эълон қиляпти" деган. Лекин бу тўғри эмас агар ўша одам шу бир нечта ўқиган китоби ҳақида фикрлар, постлар берса уни китоб блогери дея оламиз. Аммо бу борада бошқа критерия бор. Баъзилар букблог деб каналига таъриф берсада фақат турли расмлар, кундалик шахсий фикрлар, диний иқтибослар у, мотивацион воқеаларни пост қилиб боришади. Буни энди букблог деб ҳисоблаб бўлмаса керак. Лекин шу "букблог" тушунчасининг ўзи шаклланаётгани, жамиятга кириб бораётгани ўзи ҳам ютуқ. Шу йўналиш шаклланишида озми кўпми бу блогнинг ҳам ҳиссаси бор бўлса керак. Бу борада ҳам тажрибали букблогерлар шаклланмоқда. Book Talks ҳам уюштирилаётган экан, бу жуда яхши ҳабар. Бу каби форумлар янада кенгроқ давралар, расмий муносабатларга ҳам кўчиб ўтади деган умиддаман. Барча китоб блогерларига омад🙂 👉@kitoblog👈
Опубликован 13 дек.
Киши тафаккури ривожланишида энг катта ролни СЎЗ ўйнаган. Одамлар атрофдаги нарсаларга таъриф бериб, сўз орқали тушунтириб бера олганида ҳақиқий когнитив революция юз берган. Агар биз сўзлашни билмаганимизда атрофимиздаги нарсаларни, жараёнларни тушуна ва тушунтира олмасдик. Қадимги грек файласуфларида ҳам одам фақат сўз билан ифодалай олалиган нарсаларгина мавжуддир деган назариялар бўлган. Бу борада Ювал Ной Ҳарари ҳам Сапиенс асарида етарлича тўхталган. Киши янги сўзларни, таърифларни ўйлаб топа боргани сари унда тафаккур ривожлана борган. Шунда одамлар нарсаларни, тушунчаларни бир биридан ажратишни, турлашни ўрганган. Гарчи ҳайвонларда ҳам тил бўлсада, улар маълум даражада бир бири билан гаплашсада, бу инсонларникидан фарқ қилади. Зеро улардаги тил ўта примитив, содда ва чекланган кўринишда. Тасаввур учун делфинлар интеллекти, 5-6 ёшли бола интеллекти билан тенглиги (!) ҳақидаги факт ҳам кифоя. Кишининг кўп нарсани билиши ўз навбатида кўп сўзлар, категроияларни ҳам билишини ифодалайди. Кишида сўзлаш қобилияти имитация, қайтариш орқали ривожланади. Бола бошқаларга тақлидан гапиришни ўрганади. Гарчи лингвист Ноам Хомский ёш бола биологик жиҳатдан сўзлашга ва грамматикани билишга мослашган деган ғалати фикрни берган бўлсада. Хомский ноҳақлиги бола тил ўрганишга бир неча йилни сарфлашига тўғри келишини ўзиёқ исботлайди. Зеро билим олишда ҳам шундай деб ҳисоблайман.Киши бошқаларга тақлид, ҳавас орқали билим ўрганишга ҳаракат қилади.Бунинг учун эса бошқалар билимини намойиш қилиб, кўз кўз қилиши керак. Умумий жиҳатдан олиб қараганда бизга соҳавий билимлар керак бўлади. Бу биз маълум соҳада, йўналишда муваффақиятга эришишимиз учун холос. Бу ўринда билим мақсад йўлидаги шунчаки бир воситадек кўринади. Аммо, мақсадларимиз аниқ бўлмаган, ўзгарувчан бўлган бу замонда киши қанча кўп соҳаларни билиши жуда аҳамиятлидир. Бир яхши одам айтгандек, вақт борида билим олиш, ўрганиш керак, зеро эртага билим керак бўлганда вақт топилмаслиги мумкин. 👉@kitoblog👈
Опубликован 12 дек.
Кафка — Жараён Анча вақтга чўзилган мутолаадан сўнг машҳур ёзувчи Франц Кафканинг “Жараён” асарини тугатдим. Роман 20-асрнинг энг машҳур асарларидан ҳисобланади. “Жараён” ҳақида кўп ижобий фикрлар гапирилсада, асарга тақриз, таҳлиллар кам учрайди. Қисқача сюжетга келсак. Банк ходими Йозеф К. нинг уйига тергов ходимлари келишади ва унинг устидан иш очилгани ҳақида ҳабар беришади. Аммо, айни нима сабаб, қайси жиноят учун иш очилгани маълум эмас. Бир томондан бунинг нима аҳамияти бор, аҳир бу дунёда ҳамма нимададир айбдор ку. Шу тарзда узундан узоқ чўзилган тергов ва суд жараёнлари бошланади. К. ўзининг айбсизлигини, бу қандайдир англашилмовчилик эканини билади, аммо буни исботлай олмайди. Кўплаб инсонлардан ёрдам сўраб мурожаат қилишга уринади, аммо ҳамма жойда буюрократия, тизим зиддиятларига дуч келади. Шу тарзда бир йилча вақт ўтиб уни туғилган куни арафасида, икки ходим келиб қўлга олиб кетади. Уёғи.. уёғини асарни ўқиб билиб оласиз. Романга одатда чуқур маъноли асар дея юқори баҳо берилган. Шунингдек кўпчилик бу қийин ўқиладиган, зерикарли асарлигини айтишади. Дарҳақиқат шундай. Мен асарни қийин тушуниладиган асар демасдим, балки бир воқеа жараёни қайта қайта тасвирланадиган монотон асар деган бўлардим. Шаҳсан мен 100 бетларгача асарни маза қилиб ўқидим. Кейин эса бир тарзда ўзгаришсиз кетадиган суд жараёни, судьялар ва адвокатларнинг бюрократияси, Қонун устуворлигининг икир чикирлари жуда зериктириб юборади. Оҳирги бўлимлар ҳам нисбатан яхшироқдир. Айниқса Йозефнинг оҳирги жумласи яхши чиққан. Кўпчилик асардан инсоннинг ҳаётдаги иложсизлигини кўради, жамият қоидалари абсурдлигини тушунади. Назаримда асардан чиқиладиган бош хулоса буюрократия ва қоғозбозлик иллатлари. Кафка ҳуқуқшуносликка ўқиган, аммо соҳасига қизиқмаганидан бу ҳолат тушунарлидир. Кафка мухлислари кечирсин-у, мен бу модернизм асарини мастрид асарлардан демаган бўлардим. Асар сунъий равишда чўзиб юборилгандек туюлади. Кейин асар ёзилиш тарихи билан танишиб, ростан шундайдир деб ўйладим. Кафка асарнинг боши ва оҳирини дастлаб тугатиб ўртадаги воқеаларни кейин ёзиб борган. Ўлими олдидан эса дўсти Макс Бродга “Қалъа”, “Америка” ва “Жараён”ни чоп этмасликни таъкидлаган. Чунки бу асарларни ҳали тугата олмаган, асарларидан ўзининг ҳам кўнгли тўлмаганди. Аммо Брод бу гапларга қулоқ солмай асарларни чоп эттирган. “Қалъа” тугалланмай қолгани шундоқ сезилади. Аммо “Жараён” ни Макс Брод кейинчалик турли бобларини маълум кетма кетликда йиғиб чиққан. Тузатишлар киритган, ҳатто асарни мантиқан якунлаб қўйган (!). Айнан Брод Кафкани танитишда жонбозлик кўрсатган, у каби кўплаб чех ёзувчилари популяризатори бўлган. Ҳатто ёзувчининг ўзи бошқаларга тавсия қилмаган асарни эса бугун зиёлилар элитаси оддий китобхонлар тушунмайдиган эталон асар дея эътироф этади. Ундаги “яширин” маъноларни бошқалар тушунмаслигида айблайди, уни турли услубларда талқин қилишади. Кафка яхши ёзувчи. Унинг хатлари, “Эврилиш”и ажойиб асар. Камю уни асарларини абсурд адабиётининг дастлабки вакилларидан ҳисоблаган. Уни асарларини абсурд жанрида деб бўлмасада, қаҳрамонлари ҳаракатида абсурдни тан олинишини сезиш қийин эмас. Лекин нарсаларни ўз номи билан аташ керак. Номларга, авторитетга эмас ҳақиқий асарларнинг ўзига баҳо бериш керак. Кафка 40 ёшида ўлган, балки кўпроқ яшаганда у янада ажойиб асарлар ёўган бўларди. Балки бугун биз бошқача, мукаммалроқ “Қалъа” ва “Жараён” ларни ўқиётган бўлардик.. Яна ҳам ким билади. 👉@kitoblog👈
Опубликован 11 дек.
📚Б.Гейтснинг 2021 йилги 5 тавсия китоби Янги йил байрами олдидан анъанага кўра Microsoft асосчиси, миллиардер ва китобсевар Билл Гейтс ўзининг Gates Notes блогида 2021 йил давомида ўқиган ва энг кўп ёқтирган китоблари рўйхати билан ўртоқлашди. Уолтер Айзексон — «Код бузувчи: Женнифер Дудна, генлар ва инсон келажагини таҳрирлаш» Ўзбек китобхонларига ўзининг «Стив Жобс» ва «Инноваторлар» биографик асарлари билан таниш, Time журнали бош муҳаррири бу гал америкалик биокимёгар ва кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Женнифер Дудна ҳақида ҳикоя қилади. Дудна CRISPR-Cas9 геномини таҳрирлаш технологиясини яратган. Бу технология миллиардлаб йиллар давомида бактерияларни агрессив вируслардан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган механизмга асосланган. Махсус оқсиллар ёрдамида бактериялар тажовузкор ДНКнинг бир қисмини «кесиб ташлайди», кейин эса уни аниқлаш ва йўқ қилиш учун ушбу намунадан фойдаланади. Бундан ташқари, кесилган бўлак бактерияларнинг авлодлари томонидан мерос бўлиб, уларда иммунитет ҳосил қилади. Женнифер Дудна ушбу «молекуляр қайчи» ёрдамида кўп ҳужайрали организмлар, жумладан, одамлар генларини таҳрирлаш ва кўплаб генетик касалликларнинг олдини олишда фойдаланиш мумкинлигини аниқлади. Гейтс CRISPR ген таҳрирлаш технологиясини сўнгги ўн йилликдаги энг зўр ва эҳтимол энг муҳим илмий ютуқлардан бири деб ҳисоблайди. Гейтс ва Мелинда фонди бу технологиядан фойдаланадиган бир қатор лойиҳаларни молиялаштиради. Айзексон асарда генларни таҳрирлаш билан юзага келиши мумкин бўлган ижобий ва салбий оқибатларни кенг қамровда кўриб чиқади, бунинг ахлоқий жиҳатларига ва келажакка қанчалик хавф солиши мумкинлиги ҳақида ҳам қайғуради. Агар келажак технологиялари аллақачон ҳаётимизга кириб келганига ишонч ҳосил қилмоқчи бўлсангиз, албатта, китобни ўқинг. Давоми: Bugunuzда ўқиш 👉@kitoblog👈
Опубликован 8 дек.
💬Ўз фикрини яхши ифодалай олмаслик — иллат; лекин мустақил фикрга эга бўлмаслик эса ундан ҳам баттарроқ иллат. Мустақил фикрлар, мустақил орттирилган билимлардангина туғилади. К. Д. УШИНСКИЙ 👉@kitoblog👈
Опубликован 7 дек.
💊Умумий адаптацион синдром Стресс назарияси асосчиси Ганс Салье стресс сабаби нима бўлмасин(шовқин, молиявий муаммолар, зерикиш ва кутилмаган хурсандчилик) стрессга қарши одам организми бир хил биокимёвий ўзгаришлар ва жисмоний симптомлар билан реакция билдиришини айтиб ўтган. Бу стандарт реакция эса GAS(General Adaptation Syndrome) умумий адаптацион синдром номини олган. У 3 босқичдан иборат: 1️⃣. Ҳавотир босқичи. Дастлабки стресс юзага келган, организмнинг унга қарши тайёргарлик босқичи. Кучли адреналин сабаб шу босқичдаёқ баъзилар стрессдан чиқиб кета олади. 2️⃣. Адаптация(мослашув) босқичи. Организм тайёргарлиги, ресурслари тугаётган босқич. Организм энергияни тежашга уринади. Айни шу пайтда одамларда дангасалик кузатилиш мумкин. Карантиндаги ишёқмаслик, уйқу айни шу босқичдаги стрессдир. Агар шу босқичда ҳам сиз стрессдан чиқа олмасангиз, ўзингизни қайтара олмасангиз 3-босқичга тушасиз 3️⃣. Силла қуриши босқичи. Энергия буткул қолмаган, психик бузилишлар кузатилади. Психосоматик касалликлар юзага чиқиши мумкин. Иммунитет тушиб, турли касалликлар қўзғалиши мумкин. Карантин пайтида бу босқичга тушиб қолиш ҳавфли. Шу сабабли постдан мақсад ҳам стрессга беланиб ётмай, тезроқ фаолликка ундашдир. ✅Стрессдан чиқишга нима ёрдам бериши мумкин: - Барча янгиликлардан воз кечиш - Ўзингиз назорат қила оладиган ишларга уриниш, шуғулланиш - Ҳар кунлик режа тузиб, амал қилиш - Бадантарбия билан шуғулланиш - Эмоцияларни чиқариб ташлашга уриниш ва сиз барибир қилмайдиган бир қанча тавсиялар. 👉@kitoblog👈
#Дўппинг авлоди - пост-совет авлоднинг боласи. Пост-совет авлод (70-80-йилларда туғилган) дунёқараш касодига учраган совет авлодидир. Пост-совет авлод ноль ҳолатидан на бир миллий, на дунёвий, на дин асосидаги замонавий тизимли қарашлар, қадриятлар ҳосил қила олди. Натижада шахсий ғурурдан маҳрум, принципсиз, довдираган авлодга айланди... Инфо-қаллоблар инвазияси пост-совет авлод ва унинг ўсиб қолган болаларига сохта, ҳаёлий енгиллик бергандек бўляпти. Псевдо-тренинг тадбирлар кўтаринки кайфият, допинг эффекти, эйфорияни бериб, ўзгача фикр қолиплари, примитивлашган сохта луғат билан кириб келяпти. Мен дўппинг ва унга хайрихоҳлик қилаётганлар гапига эътибор бердим. Яққол кўзга ташланадиган нарса — кимгадир ЭРГАШИБ ва СУЯНИБ яшаш зеҳнияти чуқур сингдирилган. Критик, танқидий, таҳлилий фикрлаш уёқда турсин, оддий маиший фикрлаш қандайдир семулякр рамзлар билан ўралашиб қолган ("мотивация", "инсайт(д)", "тренинг"...) . Мен "дўппинг" авлодининг диндор қатламидан хавотирдаман. Диндаги иттибоъ - эргашишнинг асл маъноси кўр-кўрона шахсларга эмас, илмий далилларга таянишни англатар эди. Энди бу "устозларга" кўр-кўрона "эргашиш" деган зеҳният билан алиштириб қўйилганини гўёки ҳеч ким сезмаётибди. Кошки эди, бу "устозлар" билим ва малака эгалари бўлса. Пост-совет авлоди қанчалик йўқотилган бўлса, "дўппинг" авлоди ҳам деградация парадини давом этадиган кўринади. Аммо ундан кейингиси эса, юқорида постимда айтганимдек, дин ва илм қадриятларига ишонмайди, чунки уларни бу пост-совет ва "дўппинг" авлоди тақдим қила олмайди. Пост-дўппинг авлод мен хали ҳаёлимга келтира олмаётган ўзгача суб-маданиятлар қобиғларини кашф қилиб, айримлари ижобий натижаларга олиб келса, айримлари деструктив бўлади. Дарвоқе, кескин ижтимоий табақаланиш ва технологик сакрашлар Кибер-панк муҳитини ҳосил қилиб, келажак авлод яшаб қолиш ва кураш тарзларини ўзлари ихтиро қиладилар. Чунки ҳозирги пост-совет ва "дўппинг" авлод ўзидан кейин ҳеч нима қолдирмайди. #futurologiya @subnazar
Hashtags