TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват18,690Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 3 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 5 июл.

​​Ҳозир кечга баъзи фикрлар келиб қолди да. Илҳомнинг шу постига аёллар фикр билдира олмай, ғишт қалаб ўтиргандир) Мен постдаги маълум фикрларга қўшилсам-да ундаги хулосага қўшила олмайман. Жинсларнинг ўзига жуфт танлаш жараёнини ибтидоийдан ҳам чуқурроқ биологик, генетик жиҳатдан сабабларини қидириш керак. Аёллар ҳам эркаклар ҳам бирдек биологик жиҳатдан кўпроқ насл қолдириш шу орқали генларининг кўпроқ тарқалиши, узоқроқ яшашидан умидвор бўлади. Эркакларда бу борада имконият кўпроқ улар турли аёллар билан алоқада анча кўп(тарихда 800 нафар фарзанди бўлган қирол бўлгани ҳақида ўқигандим) насл қолдириши мумкин. Бугун фақат социал жиҳатлар, этика эркакларни бундай пала партиш алоқалардан ушлаб туради. Аёлларда эса бу борада маълум чегара бор, дейлик максимум 15-20 та фарзанд кўра олар соғлиғи имкон берса. Шунинг учун ҳам улар ўзига жуфт танлашда анчайин талабчан. Улар кам имкониятдан унумли фойдаланиш учун мос жуфтни топишлари керак. Қушларда ҳам, турли сутэмизувчиларда ҳам урғочилар айни шунинг учун бақувват, кучли эркакларга интилишади. Кўпайиш даврида айнан нарлар орасида модаларни ром этиш учун турли жанглар ўтиб туради. Шу орқали улар аёллар танловини ютишга уринади. Бугун эса жисмоний кучдан кўра, ижтимоий қудратнинг ўрни юқори. Шу сабаб аёллар жуфт танлаганда шу эркак унга ростан соғлом фарзанд кўришга имкон берадими, эртага фарзандлар катта бўлса таъминлай оладими каби факторлар муҳим ҳисобланиб, онгостига ўрнашиб бўлган. Шунинг учун “аёллар бойларга ўч” деган фикр шаклланган, бу биологик ўзини сақлаб қолиш ва насл қолдириш инстинктидек гап. Ҳайвонот оламида эркак жониворлар доим аёллар эътиборини қозониб насл қолдиришга уринади. Шу сабабли барча ҳайвонларнинг эркак жинсдагилари кўриниши чиройли кўринади. Масалан, фақат эркак товусларнинг пати ёйилиб чиройли кўринишга келади. Аммо айнан одамларда тескариси: аёллар доим кўриниши, мейк ап билан эркакларни ўзига ром этишга уринади. Бу ўзига ҳос аномалия дейди Ричард Докинз "Худбин ген" асарида. Балки шу нарсалар эркакларни кўпроқ полигамроқ қилса керак.. Янаям ким билади) 👉@kitoblog👈

1,480 views

Опубликован 14 июн.

Ўта идеаллаштириш — сунъийлаштиришдир. Ўта идеаллаштирилган қаҳрамонлар — севимли ширинликни кўп еб юбориш натижасида кўнгил беҳузур бўлиши таассуротини беради. Фанатлик — сиғинишнинг бир шакли. Ирода Умарова, «ШОУ-АДАБИЁТ»

1,630 views

Опубликован 14 июн.

Оруэлл ҳақида бизга алдашган😏 Умуман олганда Оруэллнинг ўзи ёзиб кетмаган бўлса унинг асл ғояларини нима ҳақида эканини билиш қийин.. 👉@kitoblog👈

1,830 views

Опубликован 10 июн.

Мана бу ҳазилни Тик токга кирмайдиганлар тушунмайди🙂Чунки Бонуни йигити бор.. https://t.me/factorbooks/1683 👉@kitoblog👈

1,600 views

Опубликован 1 июн.

#bolalik Бугун болалар куни экан, майли болалик ҳақида ўша пайтлар ўқилган китоблар ҳақида фикр юритсак. Мутолаага қизиқиш менда болаликдан бўлган. У пайтлар уйда совет пайтидаги эски китоблар бўларди. Н. Носовнинг "Билмасвойнинг саргузаштлари", А. Линдгреннинг "Карлсон ва миттивой" каби асарлардан кейинчалик Х. Тўхтабоевнинг ҳам Ҳошимжон ҳақидаги барча китобларини қизиқиб ўқиб чиққандим. У пайтлар смартфон, ижтимоий тармоқлар йўқ эди, бўш вақтда кўчада ўйнаса ёки китоб ўқиса бўларди🙂. Кейинроқ Шерлок Ҳолмс ҳикояларини ўқигандим. Ўша пайт жуда ёққанди асар. Ҳозир китоблар ҳам, имконият ҳам кўп назаримда. Ҳатто электрон вариантларда ўқиш мумкин. Бундан фойдаланиб барча болаларга китобга меҳр қўйишни, ота оналарга эса болаларини мутолаага қизиқтиришни тавсия қилардим. Буни келажакда сизга аниқ фойдаси бўлади. Ҳатто моддий жиҳатдан. Янаям ўзингиз биласиз🙂 👉@kitoblog👈

1,720 views

Hashtags

Опубликован 31 мая

Қодирийнинг "Меҳробдан чаён", "Ўткан кунлар" романлари яна қайта нашр қилинаётган экан. Яқинда "Меҳробдан чаён" нинг аудиокитобини тугатгандим. Илгари қайсидир парчаларни ўқигандим у, ҳеч тўлиқ асарни ўқимаган эканман. Энди ўқиб чиқдим. Бу асарни айтганда кўпчиликнинг кўз ўнгига Анвар ва Раънонинг мухаббати кўз олдига келса керак. Ҳудди Отабек ва Кумушга ўхшаб. Лекин асар бошидаёқ бу "Худоёрхон ва муншийлари ҳақидаги роман" экани айтилади. Ростдан шундай аслида. Китобда хонлик даври, хон саройидаги вазиятлар, канизаклар аҳволи, давр одамлари, имомлар ҳарактери, манфаатлари яхши очиб берилга. Севги мавзуси бунда оҳирги ўринларда турса керак. Лекин мени асардаги бошқа жиҳат ўзига тортди. Қуйида асарга спойлерлар бўлади(ўзи кўплар ўқиган бўлса янглик ҳам эмасдир). Бу Раънонинг журъати. Яъни уни хонга узатишлари маълум бўлгач Анвар алами келсада тақдирга тан беради, аммо Раъно бунга кўнмайди. Ўзи ташаббус кўрсатиб қочиш режасини тузади. Анварни бироз довдиратиб ҳам қўяди. Бу ҳам аёлларнинг ўзига ҳос бир исёни бўлса керакда. Лекин шу асарда ишқилиб бари бахтли якун топишини истадим негадир. Асар оҳиригача бундай бўлмаслиги эҳтимоли ошиб борардию, аммо якун қисман кутганимдай бўлди. Романнинг бадиий қиймати бўйича эса бир нима дейишим қийин. Сюжет, воқеалар ривожланиши китобхонни ўзида ушлаб тура олади. Ўқиш тавсия қилинадиган асар. П. С. Ҳа муаллифнинг айтишича бу бўлган воқеадан олинган экан. Хон саройида ростан шундай мирзо ишлаган экан. Аммо унинг умрининг оҳири борасида турли таҳминлар бўлиб аниқ хулоса йўқ экан. 👉@kitoblog👈

1,510 views

Опубликован 30 мая

​📝Бошланғич мактабдан то университетни битиргунча китобларни ёдлашдан бошқа ҳеч нарса қилмаган ўқувчида шахсий фикр ва мулоҳаза қилиш қобилияти сўнади. Бундай ўқувчи учун таълим фақатгина кўр-кўрона ёдлашни ва бўйсунишни англатади. 👉@kitoblog👈

1,290 views

Опубликован 29 мая

✅ Натижалар бу – одатларнинг қай даражада яхши эканини кўрсатувчи кечиккан мезондир. Шундай экан бойлик — бу молиявий одатларнинг, вазн – овқатланиш одатларининг, билим – ўқиб-ўрганиш одатларининг, хонангизнинг озода ёки тартибсиз экани эса саранжомлик одатингизнинг кечиккан тимсолидир. Нимани доимий такрорласангиз, шунга эришасиз. Ж. Клир "Атом одатлар" 👉@kitoblog👈

1,480 views

Опубликован 27 мая

​​Фрейд шаҳсни ҳаракатга ундовчи асосий тамойиллардан бири сифатда лаззатланиш тамойилини айтган. Унга кўра одам барча истаклар, эҳтиёжлари ва талабларини тезда қондиришга уринади. Лаззатланиш тамойили бир вақтда реаллик тамойили билан бирга вужудга келади. Кишида дархол ўз эҳтиёжини қондириш имкони бўлмаса яъни реалликка мос тушмаса у бу эҳтиёжни кечиктириб туради. М: мажлисда чанқаб турсак ҳам сув ичиш ноўрин деб ҳисоблаб мажлис тугашини кутишимиз мумкин ва ҳк. Кўпчилик Фрейдни боғлайдиган шаҳвоний мотивлар ҳам айнан шу тамойил асосида ривожланган. “..Фрейднинг лаззатланиш тамойилининг кейинги ривожи унинг бир томонлама ва етари асосга эга эмаслигини кўрсатди. Барча одамни шу тамойил орқали тушунтириш нотўғри. Дейлик қорни оч одамга чиройли картина берсангиз ҳам у барибир қотган нонни афзал кўради. Ёки ошиқ одамни АҚШ президенти қилиб қўйсангиз ҳам, у бундан кўра севгилисини бағрига босишни кўпроқ истайди. Ижтимоий мавқеи ва жамиятдаги ўрнидан мамнун бўлган одамлар ҳолатинигина лаззатланиш тамойили орқали тушунтирса бўлади. Бу борада муаммоси борларда эса лаззатланишдан ҳам кўра тан олинишга ва хукмронликка интилиш кучли бўлади. Отаси йўлидан кетаётган ва жамиятда ўз ўрнига эга катта ўғил ўзининг турли қондирилмаган талабларини қондириб лаззат олиши мумкин. Аксинча отаси ва акаси томонидан таҳқирланган ва эътибор берилмаган кичик ўғил эса бор кучи билан ўзини кўрсатиб қўйишга интилади. Унда тан олинишга эҳтиёж бор ва у ўзининг бошқа истакларини сезмайди, сезсада асосий масала тан олиниш, устунликка эришиш бўлиб қолаверади. Лаззатланиш тамойилининг бу камчилигини биринчи бўлиб Фрейднинг собиқ шогирди ва ашаддий рақиби Адлер бартараф этган. У кўплаб неврозларнинг асл сабаби лаззатланиш тамойилидан кўра хукмрон бўлиш(бошқалардан устун бўлиш) га уриниш эканини ишонч билан исботлаб берган. Таҳқирланган ёки жамиятда ўз ўрнига эга бўлмаган барча одамларнинг биринчи истаги жамиятда ўз ўрнига эга бўлиш, тан олинишдан иборат бўлади.” Карл Юнг “Замонамиз руҳи муаммолари” 👉@kitoblog👈

1,320 views

Опубликован 22 мая

Агар ёнингизда кимдир китоб ўқишга шўнғиган бўлса, у одамни ёнингизда деб ҳисобламасангиз ҳам бўлади. У бошқа жойда; у сиз билан ҳеч қандай алоқаси йўқ - у бошқа одамлар билан мулоқот қиляпти. Карел Чапек 👉@kitoblog👈

2,370 views

Опубликован 22 мая

Ўғил болаларга қирон келдими қанисилар😅 Китобхон йигитлар қани даврага🙂 П.С. Ҳаво ёмон бўлгани билан кўпчилик келибди, ажойиб. #book_talks 👉@kitoblog👈

1,220 views

Hashtags

Опубликован 21 мая

Эртага Book Talks экан. Китобхонлар учун қизиқарли тадбир бўлади деган умиддаман. Таклиф учун раҳмат! Бу каби тадбирлар албатта адабий муҳит ривожланишида катта рол ўйнайди. 👉@kitoblog👈

1,240 views
12345•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384