TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 75 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 14 авг.
Бир йўловчи йўлда ўтирган файласуф Суқротдан сўрабди: - Шаҳаргача неча соат йўл бор? Суқрот жавоб берибди: - Боравер... Сайёҳ кета бошлабди ва йигирма қадамча юргач, Суқрот бақирибди: - Икки Соат! Йўловчининг жаҳли чиқибди: - Нега шуни дарҳол айта қолмадинг? - Ия сени қандай тезликда юришингни қаердан биламан. П. С. Шу хазилни ўқисам, "3 ойда IELTS дан 7 балл оберамиз", "2 ойда рус тилида гапиришни ўргатамиз" каби эълонлар эсга тушади.Aҳир ўқув марказлари ўқувчи қай тезликда ўзлаш- тиришини олдиндан қаердан билади?😅 👉@kitoblog👈
Опубликован 14 авг.
💬Муваффақият — тасодиф эмас. У вазиятлар ва имкониятларнинг олдиндан айтса бўладиган ва натижали жамланмасидан туғилади. Мазкур босқичда —Билл Жой, Билл Гейтс, малакали хоккей ўйинчилари, даҳолар, Жо Флом, Жанклоу оиласи, Боргенихтлар оилалари тарихини ўрганганимиздан сўнг мукаммал юристлар келиб чиқишини аниқлаш асло қийин эмас. Уларнинг барчаси демографик инқироз пайтида дунёга келган, уларнинг тасарруфида Нью-Йоркнинг энг яхши мактаблари ва меҳнат бозорининг максимал қулай имкониятлари бор эди. Уларнинг бари, албатта, яҳудийлар эди, шунинг учун, келиб чиқиши туфайли консерватив юридик фирмаларнинг эшиклари уларга ёпиқ эди. Уларнинг ота-оналари тикувчилик индустриясида мазмунли иш топдилар ва болаларига ҳуқуқдорлик ҳиссини сингдира олдилар. Болалар энг зўрига бўлмаса ҳам, яхши университетларга кира олдилар. Улар энг ақлли талабалар бўлиши шарт эмас, шунчаки ақлли эканликлари етарли эди. 👉@kitoblog👈
Опубликован 13 авг.
Barcha g‘alabalar o‘zingni yengishdan boshlanadi. 👉@kitoblog👈
Опубликован 13 авг.
Amīcus Plato, sed magis amīca veritas Бу лотинча ибора "Платон дўстим лекин ҳақиқат ундан афзалроқ" дегани. Иборада баъзан Платон ўрнида Суқрот ҳам келади. Платон Суқротнинг шогирди бўлсада, ўз асарларида шундай таъкидлайди: Бу китобларни ўқир экансиз, Суқрот ёки бошқа номлар ҳақида эмас, ҳақиқат ҳақида ўйланг. У устозининг баъзи фикрларига қарши чиққан. Платоннинг шогирди ва дўсти эса Арасту. Ибора айни юқоридагидек вариантда бўлишида Арастунинг "Никомах этикаси" асари сабаб. Арасту ғоялар ҳақида гапираркан, мавжуд фикрларга қарши чиқиш унга осон эмаслиги, зеро бу фикрлар уни дўстлари томонидан айтилганини, таъкидлайди. Аммо шунга қарамай, ҳақиқат учун ўзимизга яқин одамларни ҳам инкор қилиб туриш лозим, дейди. Бу ерда у Платонни назарда тутган. Шунақа гаплар, кўпинча танишлар, яқин кишилар фикри хатолигини сезиб турсакда гапиролмаймиз. Истиҳола қиламиз. Аммо, ҳақиқат афзалроқ, турфа фикрлар бўлиши ёмон эмас. Ҳақиқат баҳсда туғилади. Ҳа, лекин бу ҳақиқатни шундай етказингки, суҳбатдошингиз чўчиб кетмасин, шунчаки ўйга толиб қолсин. 👉@kitoblog👈
Опубликован 13 авг.
Бугун Халқаро чапақайлар куни Ҳа чапақайларнинг ҳам ўз куни бор. Ўнгақайларга эса ҳар куни байрам.😅 Аслида бундай байрам бўлиши ғалати туюлсада, унинг амалий сабаби бор. Байрам орқали чапақайлар ишлаб чиқарувчиларга турли асбоб-ускуналар яратишда чапақайлар физиологиясини ҳам ҳисобга олишни эслатиб туришади. Турмушдаги кўплаб нарсалар ёзув анжомлари, қайчилар, ўроқ ва шу каби буюмлар ўнгақайларга мўлжалланган. Ва чапақайлар уларни ишлатишда қийналишади. Турли станколар, қурилмалар ҳам, транспорт воситалари, самолет бошқаруви ҳам кишиларнинг ўнг қўлли бўлишига мўлжалланган. Бу чапақайларнинг баъзи соҳаларда дискриминацияга учрашига сабаб бўлади. Шу сабаб улар орасида стресс ва шизофрения касаллиги кўпроқ ўчрайди. 1990 йилги тадқиқот чапақайлар кўпроқ автоҳалокатларга учрашини аниқлаган. Уларга бўлган эътибор 1980 йилда америкалик полициячи Франклин Уинборн сабабли ошган. У чапақай бўлгани учун пистолет қинини чап томонида олиб юрмоқчи эди, аммо низом бўйича қин ўнг томонда туриши керак деб белгиланган. Унинг ишдан ҳайдалиши эса оммавий ҳаракатларга сабаб бўлган. Чапақайлар клуби ва кейинроқ улар куни ҳам нишонлана борди. Шунга қарамай чапақайлар орасида қобилиятли кишилар кўп учраши маълум. Дунёда 15% га яқин одамлар чапақай. Кўплаб машҳурлар Льюис Кэрролл, Альберт Эйнштейн, Чарли Чаплин, Архимед, Михаил Ломоносов, Исаак Ньютон ва Чарльз Дарвинлар чапақай бўлган. Футбол, теннис, стол тенниси, қиличбозлик каби спорт турларида чапақай бўлиш катта имконият тақдим қилади. Бу соҳаларда чапақайлар катта муваффафиятларга эришган. Ҳуллас байрам муборак! ❓Хўш, каналда чапақайлар қанча экан? 👉@kitoblog👈
Опубликован 13 авг.
💬Яҳудийларнинг муваффақиятларини одатда уларнинг маърифатлилиги ва интеллектуал маданиятга дахлдорлиги билан тушунтиришади. Улар қадимдан «китоб одамлари» ҳисобланади. Бу таърифда муайян ҳақиқат бор. Лекин юридик мактабларда фақатгина раввинларнинг болалари кирган эмас, оддий тикувчиларнинг болалари ҳам кирган. Касбий ютуқларга эришишнинг ҳал қилувчи афзаллиги Талмудни такрорлашнинг натижаси бўлган интеллектуал интизом эмас, амалий заковат ва зеҳн бўлган. 📚М. Гладуэлл—Зукколар ва ландовурлар 👉@kitoblog👈
Опубликован 13 авг.
📚Дарон Аджемўғлу ва Джеймс Робинсон - "Нега баъзи мамлакатлар бойроқ" Дарон Аджемўғлу ва Джеймс Робинсоннинг "Нега баъзи мамлакатлар бойроқ" асаридан фикрлар келтираман: Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида то улар 1945 йилда ажралмагунча ҳеч қандай фарқ бўлмаган. Географияси, тили, маданияти бир бўлган 2 давлат аҳолисининг бири бугун 2-чисидан 10 баравар кўпроқ даромад топади ва ўртача умр ёши ҳам 10 йилга ошиқ. Бор йўғи ярим аср ичида. Батафсил 👉@kitoblog👈
Опубликован 12 авг.
Фрейминг эффекти Бир хил маълумотни тақдим этишнинг турли хил усуллари, одамларда кўпинча турли хил ҳис-туйғуларни уйғотади. Масалан: Ўхшаш маҳсулотлардан бирига "90% ёғсиз" таърифи ёзилган, бошқаси эса "10% ёғли" деб таърифланган. Aйнан 90% ёғсиз дейилгани одамларга кўпроқ маъқул бўлади. Гарчи иккала таъриф ҳам бир хил бўлсада, одам одатда улардан фақат биттасини кўради. 📚Даниел Канеман "Секин ўйланг... Тез қарор қилинг" китобидан 👉@kitoblog👈
Опубликован 12 авг.
📚Бен Оливер. "Келажак сиртмоғи" Йил: 2020. 290 бет (босма). Узоқ келажакни тасаввур қилганмисиз? Aркан - юқори технологияли қамоқхона. Лука Кейн 9-70-981 рақамли маҳбус, ҳозир унинг бутун ҳаёти фақат овоз ўтказмайдиган камерада мавжудлигидан азоб чекиб ўтмоқда. Кунлар эса кўнгил айнитар даражада: жадвал бўйича тушлик, бир соат ёлғиз юриш, назоратчи Рен ва операцион тизимнинг овози. Унинг билакларига магнит кабеллар жойлаштирилган ва кўкрагига портловчи мослама осилган, агар у қочишга ҳаракат қилса, унинг юраги парчаланиб кетади. Дунё узоқ вақтдан бери абгор аҳволда: энди тирик одам шунчаки бир нотавон. Ҳамма нарса тизим томонидан бошқарилади ва маҳбуслар ресурс, ҳомашё сифатида ишлатилади. Ҳар куни наноботлар Лукадан энергия олишади ва ҳар олти ойда киборглар учун янги протезлар синовдан ўтказилади. Нажот топиш учун умуман имконият йўқ. Aммо у озод бўлиши керак, оиласини топиши ва дунёдаги тартибсизлик учун ким айбдорлигини топиши керак! Ва тизим ишдан чиққанида, Лука имкониятдан фойдаланишишга қарор қилади. Aммо у Aркан ташқарисида, дунёда нималар бўлаётганини биладими? Қамоқхона деворлари балки ҳақиқий дунёнинг даҳшатларидан унинг ягона ҳимоясидир? 💾Асарни юклаб олиш 👉@kitoblog👈
Опубликован 12 авг.
Биринчи таасурот Ҳеч шундай бўлган-ми? Кимнингдир фикрлари сизга маъқул кела бошлайди. У билан яқинлашишга, фикр алмашишга ҳаракат қила бошлайсиз. Агар тармоқда бўлса дўстлик таклифлари юборилади. Кейин турли мавзуларда суҳбатлар қилишни бошлайсиз. У сизга унчалик эътибор бермай юзаки қарай бошлаши мумкин. Аммо, у сизни пайқаб фикр алмаша бошлагач сизда мамнунлик ҳисси пайдо бўлади. Кейин уни янада яқинроқ била бошлайсиз: нима иш қилади, қаерда ўқийди, нималарни ёқтиради ва ҳк. Аста секин сизга буюк кўринган бу шахс асли сиздек оддий одам эканини тушуна бошлайсиз. У билан фикрларингиз ўхшашлиги ва қайсидир жиҳатдан тенг ижтимоий статусда эканлигингизни тушунасиз. Ўзингизга ишонч ортиб унга эргашиш учун янада янги билимларга интиласиз. Вақт ўтиб у билан қалин бўлиб кетасизу аммо энди у аслида сиз кутган шахс эмаслигини тушуниб етасиз. Унинг ёрқин фикрлари ҳам сизга оддий, содда туюла бошлайди. У билан яқин бўла бошлагач, ундаги мотивларни тушуниб етасиз ва унинг фикрлари эриш туюла бошлайди. Гўёки унда деградация бошлангадек. Ундан кўнглингиз қолади ва энди секин алоқаларни камайтирасиз. Асли у ўзгармаган, шунчаки сиз унга "эришиб" бўлганингиздан сўнг қизиқиш сўнади. Доим шундай, нимагадир эришсак кейин бошқа янги истаклар, марралар пайдо бўла бошлайди. Бу ҳудди ёш болани киндер сюрпризга қизиқишига ўхшайди. Бола киндерни кўргач ичида нима борлигига қизиқа бошлайди. Зарқоғозини олади. Қўлланмага қараб қийналиб булсада ўйинчоқни йиғади( ё катталардан ёрдам сўрайди). Мана ўйинчоқ тайёр! Мақсадга эришилди! Аммо.. аммо энди бола ўйинчоққа қизиқмайди. Бироз эрмак қилиши мумкин, аммо кейин ташлаб кетади. Асли мақсад шу ўйинчоққа эришиш эди-ку?! Йўқ, энди у бошқа нарсларга чалғийди. Мен ҳам бизнинг янги одамларга қизиқишимизни шунга ўхшатаман. Уларни англаб, "эришганимиз" дан сўнг, уларга қизиқишимиз йўқолади. Қизиқ...жуда қизиқ ҳолат. 👉@kitoblog👈
Опубликован 11 авг.
📝 Нобел мукофоти мавзусини бошлаган эканмиз, барча олимлар орзу қиладиган бу мукофотнинг яна бир қизиқарли ўзига хослигини айтиб ўтишимиз зарур. Нобел мукофоти совриндорларининг жуда кўпчилиги ўз вақтида бошқа Нобел мукофоти совриндорининг қўлида таҳсил олганлар. 1938 йил Нобел мукофотини олган физик Энрико Фермининг шогирдлари ва ходимларидан камида олти киши кейинчалик Нобел мукофоти совриндори бўлган. Бунинг изоҳи юзада турибди. Буюк олим бўлиш учун буюк олимдан ўрганиш керак, бошқа ким ўргата олади?! Шунинг учун илмий мартабани бошлаш пайтида машҳур устоз билан бирга ишлашдан ҳам фойдалироқ нарса йўқ. 📚М. Гладуэлл—Зукколар ва ландовурлар 👉@kitoblog👈
Опубликован 11 авг.
📚Алифни электронда ўқиб тақриз ёзганимда кўпчилик, китоб қачон чиқаркан, қоғоз варианти борми деб сўраганди. Мана ниҳоят Асахийда чиқибди, хоҳлагандар ўқиши мумкин. Асар яхши, magic realism жанрида. 📝Тақризим мана ўқиб кўринг 👉@kitoblog👈