TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 45 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 19 янв.
📰The Guardian нашри бўйича 2021 йил адабий оламдаги бир нечта муҳим воқеалар: 11 ноябр - Ф.М.Достоевскийнинг 200 йиллиги ! ⠀ 📒Янги китоблар ⠀ The Code Breaker. Walter Isaacson. ⠀ Леонардо да Винчи ва Стив Джобс биографи энди ДНКни таҳрир қила оладиган инқилобий восита бўлган Crispr ҳақидаги китоб билан қайтиш қилмоқда Beyond Order: 12 More Rules for Life. Jordan Peterson. ⠀ Россиядаги бир йиллик реабилитациядан сўнг, шов шувли канадалик психолог ўзининг "12 та ҳаёт қоидалари" глобал бестселлерининг давомини тақдим этади. Aжойиб китоб бўлиши кутилмоқда. Noise. Daniel Kahneman, Olivier Sibony и Cass R Sunstein "Думай медленно... решай быстро", «Nudge. Как улучшить наши решения о здоровье, благосостоянии и счастье» каби китоблари билан машҳур бўлган уч муаллиф қарор қабул қилиш жараёнини қандай яхшилаш борасида тадқиқот орқали бирлашадилар. Қуйидаги китобда улар тадқиқот маҳсулини ўқиш мумкин. ⠀ Four Thousand Weeks. Oliver Burkeman Aгар сиз 80 ёшгача яшасангиз, сизнинг умрингиз тўрт минг ҳафта давом этади... вақтдан қандай қилиб унумли фойдаланиш ҳақида илҳом берувчи ва ўзига хос тадқиқот. ⠀ Foragers and Kings. David Graeber и David Wengrow. Ўтган йили антрополог ва анархист Грейбер ўлимидан уч ҳафта олдин якунлаган инсониятнинг янги тарихи ҳақидаги китоб. ⠀ Terry Pratchett: The Official Biography. Rob Wilkins. "Discworld" серияси муаллифининг ёрдамчиси ва дўстидан Пратчетнинг 25 йиллик ҳаёти ҳақидаги биография. Яна янги китоблар ҳақида,каналда маълумотлар берамиз. ⠀ 👉@kitoblog👈
Опубликован 19 янв.
📚Иккиёқлама тушунарсизлик. Кўпчиликка тушунарли ва зийрак ёзувчиларнинг фожеаси шундаки, уларни жуда юзаки ҳисоблашади ва чуқур ўрганишмайди. Аксинча тушунарсиз, мавҳум ёзувчиларнинг омади шундаки, ўқувчи уни тушунишга тинимсиз ҳаракат қилади ва ўқувчининг ўз тиришқоқлиги унга қувонч бағишлаб, ёзувчини яхши дея ҳисоблай бошлайди. Ницше - "Человеческое, слишком человеческое". 👉@kitoblog👈
Опубликован 18 янв.
Испанка грипп эпидемияси пайтидаги 1920 йилги газетадан (дунё аҳолисининг тахминан 30% юқтирган): "Кайфиятни кўтаринг! Эҳтимол, 1921 йил янада омадли бошланади." Орадан 100 йил ўтиб яна такрор🙂 👉@kitoblog👈
Опубликован 18 янв.
📚Толстойнинг "Тирилиш" дан: Ҳамма одамлар қисман ўз ақли билан, қисман бировнинг ақли билан яшайди, иш тутади. Одамларнинг бир-биридан асосий фарқи ҳам уларнинг ўз ақли ёки бировнинг ақли билан яшашига боғлиқ. Баъзи одамлар, аксарият, ўз фикрларини зеҳний машқ учун қурол деб биладилар, ақл-идроклари ҳаракатлантирувчи қайиши олинган машина ғилдиракларига ўхшаб қолади, қиладиган ишларида бировларнинг фикрига — урф-одатга, ривоятларга, қонунга бўйсунадилар; бошқалар эса ўз ақл-идрокларини ўзларининг бутун фаолиятларини вужудга келтирувчи асосий куч деб ҳисоблаб, деярли ҳар доим ақл-идрокларининг талабига қулоқ соладилар ва шунга итоат қиладилар. Фақат аҳён-аҳёндагина, ўшандаям танқидий мулоҳазадан кейин, бошқаларнинг қарорига бўйсунадилар. ❗️Сиз қандай одамсиз, бошқаларга қулоқ соласизми ёки ўз билганингизча иш тутасизми? 👉@kitoblog👈
Опубликован 18 янв.
Толстой китобларини ўқиш жараёнида😅 👉@kitoblog👈
Опубликован 17 янв.
Бадиий ёки илмий оммабоп адабиётлар(non fiction) ўқиш ҳамманинг ўз хоҳиш истаги. Бадиий китоблар кўпроқ таасуротни, фикрлашни ривожлантирса, илмий китоблар билим, маълумотлар беради. Аммо, ҳеч қачон бадиий ва non fiction китобларни ўзаро солиштириш, таққослаш ярамайди. Баъзилар илмий адабиётларга буткул берилиб кетиб, бадиий адабиётдан фойда йўқ, деган ҳулосага келади. Бадиий китобларни менсимай қўяди. Бундай калта фикрлашнинг ўзи одамнинг асли бадиий китобга эҳтиёжи борлигини кўрсатади. Асли ҳамма дастлаб эртаклар, бадиий китоблар билан мутолаага қизиққан. Кейин ўзгариш, илмий китобларга меҳр қўйиш мумкин, аммо бадий адабиётга ҳиёнат қилиш, уни чиқитга чиқариш керак эмас. ❓Сиз кўпроқ қандай китоблар ўқийсиз? 👉@kitoblog👈
Опубликован 15 янв.
Бугун сиёсатчилар айтишади-ки, гўёки халқ эркинликдан фойдаланишни билмагунча, эркин бўлишга лойиқ эмас. Бу ҳудди аҳмоқларнинг "сузишни ўрганмагунча, сувга тушма" деб айтишига ўхшайди. Томас Маколей, инглиз тарихчиси 👉@kitoblog👈
Опубликован 14 янв.
Хўш байрамга мос китобларга тўҳталсак.. Умуман уруш ва уруш қатнашчилари матонати, эркакларнинг ички руҳияти ҳақида Ремарк асарларида жуда яхши ёзилган. "Ғарбий фронта ўзгариш йўқ", "Уч оғайни", "Қора обелиск", "Лиссабондаги тун" ва "Қарзга берилган ҳаёт" каби асарлари кўпчиликка таниш. Эркаклар сабри, журъати ва ички олами ҳақида, уруш ва ундан кейинги ҳаёт қийинчиликлари ҳақида Ремарк маҳорат билан ёза олган. Тавсия қиламан. Сиз Ремарк асарларини ўқиганмисиз? Таасуротлар қандай? 👉@kitoblog👈
Опубликован 14 янв.
Бугун байрам экан🙂 Мен ҳам 27 кун бўлсада хизматда бўлганман, ҳисобга ўтар🥳 Барча мард, жасур ватан ҳимоячилари, эркакларимизни табриклайман. Аёлларга тиргак, оилага устун, ватанга ҳақиқий ўғлон бўлишларига тилакдошман! 👉@kitoblog👈
Опубликован 13 янв.
📺Кўпчилик оҳирги пайтлар мақтаган Soul(Қалб) мултфильмини кўриб тугатдим. Кўпчилик мақтаганича бор, ажойиб фильм. Катталар учун ҳам, болалар учун ҳам бирдек қизиқарли бўлади. Сюжет қизиқарли ва яхши мазмунга ҳам эга. Умуман олганда, яшашни, ҳаётни қадрлашни ўргатади. 💬Баъзи иқтибослар: Бир кичкина балиқ, катта балиққа айтибди: — Мен окенанни топмоқчиман, океанда яшамоқчиман. Шунда катта балиқ: — Сен шундоқ ҳам океандасан-ку, мана шу океан, дебди. Кичик балиқ эса: — Бу океан?! Аҳир бу оддий сув-ку. *** — Сен энди қандай яшамоқчисан? — Менми билмадим, аммо энди ҳаётнинг ҳар бир дақиқасида яшамоқчиман.. Қисқаси, кўринг 👉@kitoblog👈
Опубликован 12 янв.
Юқоридаги ҳолат кўпларга таниш албатта. Кўпинча бир яхши китобни ўқиш жараёнида, асарни ким биландир муҳокама қилгиси, баъзи тушунмаган жиҳатларини очиқлашга уринади. Аммо, доим ҳам бундай шерик топилмайди. Лекин буни бошқа йўли бор. Бу асарга фикр ва тақризлар ёзиб қолдириш. Мени канал очишимдан ҳам бош мақсад шу, ўзим ўқиётган китобларни бошқаларга ҳам таништириш. Нодир асарларнинг қизиқ жойларини бошқаларга ҳам улашиш. Шу орқали асарга ва асар ҳақидаги фикрларимга бошқалардан жавоб олиш. Кўп тақризларни Фейсбукдаги "КД" гуруҳига ҳам ёзиб бораман. Ҳозир ижтимоий тармоқлар ривожланган асрда бошқалар ҳам шундай қилиши мумкин. Тармоқдаги профил ёки адабий гуруҳларда фикр қолдиришингиз мумкин. Бу орқали ҳам бошқаларга асарни улашасиз, балки ўз фикрлаш, тасвирлаш қобилиятингизни ҳам чарҳлаб оласиз. 👉@kitoblog👈
Опубликован 11 янв.
Ўзгача йўналишдаги ажойиб китобни тугатгандан сўнг🙂 👉@kitoblog👈