TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 55 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 29 нояб.
🌟Инсонлар барибир ўзгаришади. Ва уларни афсуски дард ўзгартиради. Хиёнат, ёлғон ва хафсаланинг пир бўлиши - мана шулар биргаликда дилкаш, очиқкўнгил инсонни ҳам, ёпиқ, одамови одамга айлантириб қўяди. Ғайратли, жўшқин одамни ҳам ўтакетган сурбет, ҳиссиз одамга айлантириб қўяди. Йўқ бу одамда ҳам юрак бор, фақат у қалин ҳимоя зирҳига ўрала бошлаган. Унда бошқаларга ишонч сўнмаган, шунчаки у ўз қалбига ҳаммани ҳам яқин ололмайди,ўзига хос филтр жуда камчиликни қабул қилади.Фақат танланганларнигина юрак қабул қилади. Мени фикримча совуққон, лоқайд, бошқаларни севолмайдиган инсонлар бўлмайди. Шунчаки уларга қачондир қаттиқ азоб беришган. Уларнинг юлдузини кимлардир сўндирган. Aлина Ермолаева 👉@kitoblog👈
#Якшанбага_тавсия Ўқувчи Кеча рус киноижодкорлари олган “Ўқувчи”(Ученик) фильмини кўрдим. Фильм Канн кинофестивалида ҳам тақдирланган экан. Кинода диний мутаасиблик қандай оқибатларга олиб келиши яққол кўрсатиб берилган. Бош қахрамон Венямин мактаб ўқувчиси. У онаси билан яшайди ва Инжилни ўқишга муккасидан кетган. У ҳаётдан, одамлардан юз ўгириб зоҳидлардек яшашга ўтади. У Инжилдаги ҳар бир оятларни айтиб бера олади ва ҳаётда ҳам ҳудди китобда ёзилганидек яшаш тарафдори. У жамият аҳлоқини айнан муқаддас китобларда ёзилгандек бўлишини хоҳлайди. У қизларнинг бикини кийишига, мактабда жинсий тарбия ва эволюция мавзулари ўтилишига қарши. Гомосексуалларга буткул қарши. Черков ва роҳибларнинг турли удумларига ҳам қарши. Умуман фильмда юқоридаги барча мавзулар алоҳида қамраб олинган. Фильмда мана шу биз интернетда баҳслашиб ва жар солиб юрадиган ҳолатларинг реал ҳаётдаги оқибатлари кўрсатилган. Қисқаси, фильмни барчага тавсия қиламан. Кўплаб маълумотларга эга бўласиз ва жиддий ҳаётий зиддиятларни кўрасиз. Фильм қатъий +18. 👉@kitoblog👈
Hashtags
Опубликован 28 нояб.
Мутолаа депрессиясини қандай енгиш керак? Кўпинча мутолаадан чарчаш жараёни содир бўлади - китоблар ҳеч қандай завқ ва фойда келтирмай қўйгандек туюлади. Ўқишга ҳафсала ўлади, бу мутолаа депрессияси. Бундан чиқишнинг осон усуллари эса шундай: ✅Форматларни ўзгартириш Электрон, қоғозли китобларни ўқинг, аудио китобларни тингланг. Турфа хилликка интилинг. Битта форматда қотиб қолманг ✅Бирданига иккита китоб ўқинг Бу сизга битта китобдан чарчамасликка ва ўқишга бўлган қизиқишни сақлаб қолишга имкон беради. Бири кичикроқ китоб бўлса, тугатганингизда ўзингизга мотивация бўлади. ✅Ўзингизни машбурламанг Мутолаа жараёни мароқли бўлмаса, шунчаки тугатиб қўйиш, режа учун ўқиманг. Китобдан қандай фойда олиш ҳақида ўйланг. ✅Буткул янги жанрни ўқинг Кўпинча саргузашт, детектив ёқса энди тарихий, психологик китобларни ўқинг. Ёки аксинча. Ўзингиз ҳатто қизиқ эмас деб ҳисоблаган жанрдаги китобларни ўқиб кўринг. Бу янги таасуротлар улашади. 👉@kitoblog👈
Опубликован 27 нояб.
Кеча бир фильм кўргандим. Бир нарсани кўп ўйлайман. Ота-она ва фарзанд ўртасидаги бир-бирини тушунмаслик ҳолати қандай юзага келади. Болада дейлик ўтиш, ўсмирлик даврида кўп ўзгариш бўлади, дейлик. Лекин барибир ҳатто болалар катта бўлгач ҳам ота-она ва фарзанднинг ростмана дўст бўлиши қийин. Тўғри фарзанд улардан қўрқиши, қаттиқ хурмат қилиши мумкин. Уларга ўзгача муносабатда бўлар. Аммо нега бир уйда яшайдиган, ўзининг энг яқин одамлари билан дўст, ҳамфикр бўлганлар кам. Катталарни кўпинча улар эски давр одамлари деймиз. Эртага ўзимизчи, ёшлар нигоҳида шундай бўламизми? Биз бугун техникаларни яхши тушунадиган миллениаллармиз, тиктокерлармиз. Бу фарзанларимиз ҳолатини эртага яхшироқ тушунишга олиб келармикин. Қизиқ.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 26 нояб.
Китоб ўқиётганимда кўп кузатиладиган ҳолат. Китобдаги қайсидир гаплар шунга алоқадор бошқа ҳаёлларга берилишга олиб келади. Ҳаёл учиб қайларгадир кетади🙂Шу билан ўша бетни бошқатан ўқишга тўғри келади😅 👉@kitoblog👈
Опубликован 26 нояб.
Кўпинча бир гап эшитамиз: "Бугун ёшлар китоб ўқимай қўйди. Ҳаммаси телефон, интенет билан банд. Илгари биз кўп китоб ўқирдик. Ҳозирги ёшлар эса шунинг учун ҳам билимсиз, ақлсиз..." Юқоридаги фикрлар тўғри аслида. Ёшлар кам ўқияпти, билим олишга, ўрганишга қизиқиш кам. Лекин бунга сабаб бугунги технологиялар эмас, аксинча китоб ўқишдан, билимдан келадиган фойдада. Ҳўш китоб ўқиганлар, билимлилар етарлича қадрланяптими бизда? Ўз соҳаси мутаҳассиси бўлганларга юқори маошли иш тайинми? Аҳир китоб ўқишдан фақат маънавий манфаат кўзлаб ўқувчилар кам, бунинг учун улар моддий жиҳатдан таъминланган бўлиш керак. Йил китобхони ва шу каби китоб танловлар ҳам вақтинчалик манфаат беради ҳолос. Тизимли равишда билимли бўлишдан амалий фойда бўлиши керак. Бўлмаса шунча уринишлар бекор. Агар мамлакатда билим қадрланса, одамлар албатта шу билим учун ҳаракат қилади. 👉@kitoblog👈
Опубликован 25 нояб.
Ҳа танлов ҳали ҳам давои этяпти. Фейсбукда "Китобхонлар давраси" гурухида қатнашиш мумкин. 1 декабргача муддат. Пулли мукофотлар қўйилган. 👉@kitoblog👈
Опубликован 25 нояб.
Фейсбукда танлов бўлаётган эди. Шу "Менинг илмий тавсиям" танловига шу кунгача келган постлар рўйҳати. Фейсбук орқали линкда тақризларни ўқиш мумкин: 1. Густав Лебон—Омма психологияси асарига: https://www.facebook.com/groups/badiiy/permalink/3521627317905682/ 2. Ho Jun Chang — "Kapitalizm haqida sizga aytilmaydigan 23 narsa" https://www.facebook.com/groups/badiiy/permalink/3525704457497968/ 3. Tokavelli—Amerikada demokratiya asari https://www.facebook.com/groups/badiiy/permalink/3525901390811608/ 4. Why Nations Fail by D. Acemoglu and J. A. Robinson https://www.facebook.com/groups/badiiy/permalink/3527145434020537/ 5. Маккиндер—Тарихнинг географик ўқи (Mackinder. Geographical Pivot of History) https://www.facebook.com/groups/badiiy/permalink/3528090237259390/ 6.Самуэл Хантингтоннинг «Цивилизациялар тўқнашуви» асари ҳақида https://www.facebook.com/groups/badiiy/permalink/3528316517236762/ 7. Yuval Nuh Harari—Sapiens https://www.facebook.com/groups/badiiy/permalink/3529552717113142/ 8.Марк Менсон—Бефарқликнинг нозик саънати https://www.facebook.com/groups/badiiy/permalink/3531679946900419/ 9. Эдаврд Саид—Шарқшунослик https://www.facebook.com/groups/badiiy/permalink/3541250465943367/ 10. Дарио Соммер—21-аср аҳлоқи. https://www.facebook.com/groups/badiiy/permalink/3540156886052725/ 11. М.Гладуел—Зукколар ва ландовурлар. https://www.facebook.com/groups/badiiy/permalink/3535179089883838/ 12. Тур Ҳейердал—Кон Тикида сафар. https://www.facebook.com/groups/badiiy/permalink/3532577686810645/ Ўқинг, лайк босинг ва фикрларингизни қолдиринг. 👉@kitoblog👈
Опубликован 25 нояб.
Бошқаларнинг руҳий ҳолатларини ўқишни яхши кўраман. Шундай постларни ўқисам, ўзимни ҳам шу ўринда, руҳий қийноқлар оғушида кўргим келади. Ўз муаммоларимга бошқа кўз билан қарай бошлайман. Оҳирги пайтлар иродамни кўп синаб кўришга уринаман. Кўп вақтим бекор кетаётгандек туюлади. Бир-неча ишни бир вақтда қилишга тўғри келгани учун кўп чалғийдигандек туюлади, ўзимга. Вақтдан қандай тўғри, самарали фойдаланаси? 👉@kitoblog👈
Опубликован 24 нояб.
📚Толстой—Тирилиш «Халқ қириляпти, ўзи шунга ўрганиб кетган, ҳатто халқнинг ҳаёти таназзулга йўл олганини кўрсатувчи аломатлар вужудга келган,-болаларнинг ўлиши, хотинларнинг ҳаддан ташқари оғир меҳнати, озиқ-овқатнинг ҳаммага, айниқса қари-қартангларга етарли эмаслиги шуни кўрсатади. Халқ аста-секин шу ҳолга тушиб қолганки, аҳволининг бу қадар даҳшатли эканини ўзи кўрмайди ҳам, бундан нолимайди ҳам. Шунинг учун ҳам биз уларнинг бу аҳволини табиий ва шундай бўлиши керак деб ҳисоблаймиз». Энди халқнинг қашшоқлигининг асосий сабаби, халқни едириб-ичираётган ернинг ер эгалари томонидан тортиб олинганлигида экани Нехлюдов учун очиқ-ойдин эди, буни халқ тушуниб олган ва ҳамма вақт шуни пеш қилади. Ундан ташқари, болалар ва қарияларнинг сут йўқлигидан ўлиб кетаётгани равшан эди. Чунки халқ қўлида мол боқиш, буғдой экиб ундириш ва пичан ўриб олиш учун ер йўқ. Халқнинг бутун қашшоқлиги, ёки ҳеч бўлмаганда халқни қашшоқликка олиб келган асосий сабаб шундаки, халқни едириб-интирадиган ер халқ қўлида бўлмай, заминдорлик ҳуқуқидан фойдаланиб, шу халқнинг меҳнати билан кун кўраётган кишилар қўлида эди. Халққа энг зарур бўлган (шу қадар зарурки, одамлар шу ер йўқлигидан ўлиб кетаётган эдилар) ерни шу қашшоқ халқ ишлаб берарди, шу ердан ундириб олинган буғдойлар чет элга сотилиши, ер эгалари ўзларига шляпалар, ҳассалар, извошлар, ялтироқ нарсалар ва ҳоказо сотиб олиши учун ишлар эди. Илмий жамиятларда, ҳукумат идораларида ва газеталарда халқнинг қашшоқлиги сабаблари ҳамда уни кўтариш ҳақида вайсаймиз-у, аммо халқни ҳақиқатан ҳам кўтариши мумкин бўлган ва халқ учун зарур бўлган ерни унинг қўлидан тортиб олмасликдангина иборат бўлган бирдан бир восита ҳақида ғиринг демаймиз. -Нехлюдов Генри Жоржнинг асосий қоидаларини, унинг мухлиси бўлганини эслади, шуларни унутиб юборганига ҳайрон қолди. Ер хусусий мулк бўлиши мумкин эмас, сув, ҳаво ва қуёш ёғдуси сингари ер ҳам олди-сотди бўлиши мумкин эмас. Ерга ва ернинг инсонларга бераётган имтиёзларига барчанинг баравар ҳақи бор». 👉@kitoblog👈
Опубликован 23 нояб.
📚Ўқилган китобни ёдда сақлаш Кўпинча китобдан ўқилганларимиз бир неча кундаёқ дарҳол эсдан чиқиб қолади.Бу самарасиз мутолаадир. Ҳатто энг қизиқарли китобдан ҳам кўпинча асосий жойларини эслай олмаймиз. Бунга барҳам бериш учун Павел Палагин "Ҳосил йиғиш техника" сини амалга оширишни айтади. Деҳқон ҳам йилда бир неча марта ҳосил йиғиб олади,бўлмаса йил оҳиригача экинлари етиб бормай, чириб кетиши мумкин. Сиз ҳам бутун китобни оҳирида мазмунини чиқараман деб овора бўлманг ва ҳар бир бўлим "ҳосили" ни вақтида йиғиб олинг. ♻️Хосил йиғиш техникасининг уч босқичи 1⃣Тўхташ. Китобдаги блокни охиригача ўқиб чиқишингиз билан (бирор боб, бўлим,қисмни) ўқишни тўхтатиш, матнга қарамай, қисқа пауза қилиш керак. Бу бир сониядан камроқ вақтни олади. 2⃣ Моҳият. Расм, диаграмма, вазият ва шунга ўхшаш нарсалар шаклида ўқилган матннинг асосини тасаввур қилинг. Ҳаёлингизда янги маълумотларнинг асосий жиҳатлари ва улар юзага чиқарадиган мазмун пайдо бўлиши керак. Бизнинг узоқ муддатли хотирамиз бирон бир нарсани тасаввур орқали яхши эсда сақлаб қолади. Шунинг учун, агар сиз матннинг моҳиятини шу тарзда ҳосил қилишга муваффақ бўлсангиз, унда сиз уни яхшироқ ёдда сақлай оласиз. Ўртача, бунга 10 сония вақт кетади. 3⃣Aсосий қисмни сўзлаб бериш. Ўзингиз тасаввур қилган матннинг моҳиятини қисқа ва аниқ қилиб айтишга ҳаракат қилинг. Қанчалик қисқа бўлса, шунча яхши. Кўпинча мен буни ўзимга пичирлаб айтаман ва атрофда ҳеч ким бўлмаса, унда баланд овоз чиқариб бажаришга ҳаракат қиламан. Бу 10-30 сония давом этади. ✅Шундай қилиб, ҳар бир бўлимидан кейин ўқиш пайтида "ҳосил" ни ўқиш учун 20 дан 40 секундгача вақт керак бўлади, бу ўқишга сарфланган вақтни ҳам мазмунли, ҳам самарали қилади! 📝 Ҳа шундан кейин янада эсда қолиши ва оҳирида тақриз ёзишда кўмак бўлиши учун, шу қайтарганларингизни 3-4 гап бн ёзиб ҳам қўйинг. 👉@kitoblog👈
Опубликован 22 нояб.
Оталар ва болалар. Стивен Кинг ўғли — ёзувчи Джо Хилл билан биргa. Бир бирининг китобини ўқишмоқда. 👉@kitoblog👈