TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 60 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 22 окт.
Кеча тил байрамига қўшиқ айтдик, шеър ўқидик, мажлислар ўтказдик. 2030 йилгача қандайдир лойиҳалар белгилаб олдик. Энди реал иш қиладиган пайт келди. Қачон жаҳон адабиётининг дурдона асарлари, замонавий хорижий илмий-оммабоп китобларни таржима қиламиз? Қачонгача "ўзбекчаси чиқармикин" деб орзу қилиб юраверамиз? Балки, кейинги тил байрамига, янги шеър ёзмасдан, янги китоблар таржима қилармиз? 👉@kitoblog👈
Опубликован 22 окт.
❇️Оқибат билан эмас, сабаб билан курашиш лозим. Нехлюдов бу баҳайбат зални, бу портретларни, қандилларни, курсиларни, мундирларни, бу қалин деворларни, деразаларни бир-бир кўздан кечирар экан, бу бинонинг нақадар катталигини, бу маҳкаманинг эса ундан ҳам салмоқдорлигини, фақат бу ердагина эмас, балки бутун Россияда ҳеч кимга кераги бўлмаган кулгили нарсалар учун мояна оладиган амалдорлар, мирзолар, қоровуллар, чопарлар армияси нақадар кўплигини эслаб: — Мана шу мунофиқликка озмунча куч, озмунча маблағ сарф бўладими ахир, — деб ўйлади. Шунга кетаётган кучимизнинг юздан бир ҳиссасини биз ўз кайф-сафоли хаётимизни таъмин этадиган мана шу хўрланган бечораларга ёрдам учун сарф қилганимизда, нималар бўлмас эди. Ахир,- деб ўйларди Нехлюдов така-пука бўлган боланинг заъфарон юзига қараб, — йўқчиликдан уни қишлоқдан шаҳарга юбораётган пайтда биронта раҳмдил одам топилганда эди ёки бўлмасам у шаҳарга келгандан кейин ҳам, фабрикада ўн икки соатлаб ишлаб чиққач, ўзидан катта кишилар орқасидан қовоқхонага эргашиб бораётганида: «Борма, Ваня, яхши эмас»,- дейдиган одам топилганда, бола бормас ва ножўя иш қилмас эди. Бола бечора шаҳарда ёввойи ҳайвон боласидек довдираб яшаган, битлаб кетмаслик учун сочини қирдириб, усталарининг бозорини қилиб бериб юрган, шуңча йил давомида унга раҳм-шафқат қиладиган биронта одам топилмаган; аксинча, шаҳарга келганидан бери усталаридан, ўртоқларидан, кимки алдаб кетса, ичса, бировни сўкса, кимки бировни калтакласа, фоҳишлик қилса – шу мард одам деган галдан бошқани эшитмаган. У бемор бўлиб қолгач, оғир меҳнат, пиянисталик, фоҳишлик туфайли ишдан чиқиб қолгач, эси оғиб беҳудадан-беҳуда шаҳарда санғиб, аҳмоқлик қилиб, қандайдир бир омборга кириб, ҳеч кимга кераги йўқ палосни ўғирлаб чиққанидан кейин эса биз, давлатманд, ўқимишли кишилар, болани мана шу аҳволга туширган сабабларни йўқотиш ўрнига, болани ҳалок қилиш йўли билан ишни тўғриламоқчи бўламиз. Нақадар даҳшат! Бу қаттиққўлликми ё бемаъниликми, билмайсан киши. Иккови ҳам ҳаддан ташқари ошиб кетган кўринади. Нехлюдов энди, кўз ўнгида бўлиб ўтаётган нарсаларга ортиқ қулоқ солмай, ана шуларни ўйларди. Борган сайин очилаётган бу ҳақиқат уни даҳшатга соларди. У шуларни олдин нега пайқамаганига, бошқалар нега кўра олмасликларига ҳайрон бўларди. 📚Толстой—Тирилиш 👉@kitoblog👈
Опубликован 21 окт.
👤Френсис Фицджеральднинг сирли тарихи Фицджеральд ўзининг "Буюк Гетсби" асари ва асар асосида олинган киноси билан ҳаммага машҳур. Ёки Бред Пит рол ўйнаган "Бенжамин Баттоннинг сирли тарихи" фильми ҳам унинг асари асосида олинган. Унинг ҳаёти ўша асарлардагидек экцентрик кечгани эса кўпчиликка нотаниш. 👨🏻🎓Френсис даврининг энг нуфузли мактаб ва университетларида ўқиган. Иқтидорли ёш ёзувчи университетдаги ҳикоялар танловларида доимо ғолиблар қаторида бўлган. Аммо кейинги иш фаолиятида у унчалик ҳам муваффақиятга эришмади. Ўша пайтдаги зодагон оиладан бўлган соҳибжамол Зельда билан унаштируви ҳам айнан Френсиснинг молиявий ҳолати яхши эмаслиги сабаб бузилган. Шундан сўнг Фицджеральд катта пул топиб, албатта Зельдага уйланишни ният қилади. 📚Дарҳақиқат, у 24 ёшида ёзган "Жаннатнинг бошқа томонида" номли дастлабки романи унга ҳақиқий шухрат келтирди. Омадсиз ёзувчи бирдан, АҚШ нинг энг машҳур журналлари орасида талаш бўлиб қолган. У энг кўп ҳақ тўланадиган ёзувчига айланиб, кетма кет ҳикоялари унга ҳам шухрат, ҳам даромад келтирди. Табиийки у севгилиси Зельда билан турмуш қуради ва уларнинг ҳашаматли, қизғин ҳаёти бошланди. 👨👩👧Улар Американинг таниқли жуфтлигига айланишди. Доимий кўнгилхушликлар, кечалар, турли тадбирлар ва скандаллар уларнинг одатий ҳаёт тарзига айланганди. Кўчларда такси капоти устида сайр қилишар, шаҳар фаввораларида бемалол чўмилиб юришар, спектакль премерасига эса ҳатто яланғоч келишдан ҳам тап тортишмасди. Ўз вақтида ҳар иккаласи ҳам ижод билан шуғулланарди. Манхеттендаги ҳашаматли виллада, айш ишратда ҳаёт кечиришарди. ✈️Кейинроқ Европага саёҳат. Париж. Зельда рақс, рассомлик билан шуғулланса, Френсис шу ерда Ҳемингуэй билан қадрдон бўлиб қолади. Америкага қайтишади ва вазият орқага кета бошлайди. Буюк депрессия бошланганди. Зельда ўзгариб, номаълум овозларни эшита бошлайди. Фицджеральдни раққоса Айседора Дункан(Есениннинг хотини) дан рашқ қилиб, ўзини ўлдирмоқчи ҳам бўлади. Маълум бўлишича унда шизофрениянинг оғир шакли бошланган. Руҳий касалликлар шифохонасига ётади. Френсис депрессияга берилиб, алкоголга муккасидан кетади. Ижод борасида ҳам ишлар орқага кетган, оҳирги ёзганлари ўқилмай қолганди. Ҳатто ўша пайт тугатилган "Буюк Гетсби" романи ҳам муваффақиятга эришмайди. Гарчи яна уйлансада бу кетма кет ташвишлар ўзини кўрсатиб, у 44 ёшида инфарктдан вафот этади. Зельда эса орадан 8 йил ўтиб жиннихонадаги бир хонада қамалиб қолиб ёнғинда вафот этган. 📝Шу тарзда бу ўзига ҳос жуфтлик "live fast die young" вакиллари ҳаёти якунланди. Фицджеральд ўлимидан бир йил ўтиб "Буюк Гетсби" бестселлерга айланади. Уруш пайти асарнинг 150 000 нусҳаси фронтга юборилгани ҳам асар мавқеи қанчалик эканини кўрсатади. Бугун эса Америка адабиётини Ф.С. Фицджеральд асарларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Буюк Гетсби эса мактаб ва коллежларда дарс дастурларига киритилган. У "йўқотилган авлод" нинг энг ёрқин вакили сифатида тарихда қолди. 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 окт.
Густав Лебоннинг Омма психологияси китоби ҳақида бир неча марта ёзгандим. Бу китобнинг ўзбекчаси чиқишида ёшлардан иборат жамоа ишлаган. Аммо танланган асар жиддий ва мураккаб эди. Ўзим ҳам баъзи фикрлар билан ёрдам берганман. Таржимон эса Раҳимжон Қудратов. Шу китоб ниҳоят сотувга чиқаётган экан. Ҳа китобга тақризни ўзим ёздим, аниқроғи каналдаги постдан олинди😇 Эрта-индин Book.uz дўконида чегирмалар экан. Шу ва бошқа китобларни олишингиз мумкин. Ёқимли мутолаа. Китобни ўқисангиз биргаликда муҳокама қиламиз.🙂 👉@kitoblog👈
Опубликован 20 окт.
📒BBC тадқиқотига кўра 60% одамлар ўзлари ҳали ўқимаган китобларни ҳам ўқиганман деб ёлғон гапиради. 📝Қуйида одамлар ўқиганман деб ёлғон гапирувчи китоблар Топ-20 лиги: 1. «Алиса в Стране Чудес», Льюис Кэрролл 2. «1984», Джордж Оруэлл 3. Трилогия «Властелин Колец», Дж. Р. Р. Толкин 4. «Война и мир» , Лев Толстой 5. «Анна Каренина» , Лев Толстой 6. «Приключения Шерлока Холмса» , Артур Конан Дойл 7. «Убить пересмешника» , Харпер Ли 8. «Дэвид Копперфильд», Чарльз Диккенс 9. «Преступление и наказание» , Федор Достоевский 10. «Гордость и предубеждение» , Джейн Остин 11. «Холодный дом», Чарльз Диккенс 12. Цикл книг о Гарри Поттере, Дж. К. Роулинг 13. «Большие надежды» , Чарльз Диккенс 14. «Дневник Анны Франк», Анна Франк 15. «Приключения Оливера Твиста» , Чарльз Диккенс 16. «Пятьдесят оттенков серого» , Э. Л. Джеймс 17. «Десять негритят» , Агата Кристи 18. «Великий Гэтсби» , Ф. Скотт Фицджеральд 19. «Поправка-22», Джозеф Хеллер 20. «Над пропастью во ржи», Дж. Д. Сэлинджер 📍Сиз ҳам ўқимаган китобларингизни, ўқиганман деб ёлғон ишлатганмисиз? 🙂 👉@kitoblog👈
Опубликован 19 окт.
📚Толстойнинг "Тирилиш" ини ўқияпман. Қуйидаги каби фикрни адашмасам Юнгда ҳам ўқигандим. Одамнинг бошқалардаги ғаши келадиган жиҳатлари аслидан ўзидан ғаши келадиган ҳусусиятларидир. Одам ўзидан норози бўлса, бошқа ҳеч ким билан муроса қила олмайди. Ўзи билан тил топишмагунча, бошқалардан мамнун бўла олмайди. Ўз қабиҳлиги, айбларини биладиган одам айниқса ич ичидан қийналаверади.. 💬Улар (одамлар) мен тўғримда нима деб ўйласа ўйлайверсин, уларни алдай оламан, лекин ўзимни алдай олмайман-ку. Тўсатдан у, кейинги вақтларда одамларга нисбатан, айниқса бугун князга, Софья Васильевнага, Миссига, Корнейга нисбатан ҳис этган нафрати — ўзидан нафратланиш эканлигини тушунди. Шуниси қизиқки, ўзининг қабиҳлигига иқрор бўлар экан, бир томондан алам қилган бўлса, иккинчи томондан негадир шодлик ҳис этар, хотиржам бўларди. 👉@kitoblog👈
Опубликован 19 окт.
📝 Каналда ўзи канал юритадиган админлар, копирайтер, SMM чилар ҳам кўплигини биламан. Шу постда ўзим пост ёзишда фойдаланадиган ва матн билан ишловчиларга фойдали бўлган баъзи ботларни улашмоқчиман: 🔗@googleTranslatorOrg_Bot Google таржимон @YTranslateBot Яндекс таржимон. Исталган тилдаги матнни ўзбекчага таржима қилиб беради. Ҳозир онлайн таржимонлар анча "ақлли" бўлган. Айниқса ўзим Google дан кўп фойдаланаман. У бадиийлаштириб таржима қилади, Яндекс эса қисқа ва лўнда. Кейин бироз ўзингиз таҳрир қиласиз бўлди. 🔗@tarjimon_rus_bot эса Google нинг русча-ўзбекча таржимони ҳолос. Фақат қўштирноқ, баъзи белгилар тушиб қолади. Лекин Google дан деярли фарқи йўқ. 🔗@bexatobot бу бот лотин-кирилл, кирил-лотин алифбога матнни тез ўзгартириб беради. Ҳатто док(word) файл жўнатсангиз, алифбони ўзгартириб қайтиб жўнатади. Қ, ғ, ҳ лар фарқига боради. @юзер ларни ўгирмай, оригиналда қолдиради. Жуда фойдали бот. 🔗@TexifyBot Бирон китоб ё баннердан ёзув, матн ёқиб қолди, каналда бермоқчисиз. Аммо, ё расмини жўнатишга тўғри келади ёки матнни қўлда териб чиқасиз. Бу бот эса ўша матнни расмга олиб жўнатсангиз бўлди, дарҳол матн ҳолида қайтиб жўнатади. Таҳрирлаш мумкин. Қ, ғ, ҳ ларни ҳам ажрата олади. Pdf да китоб ўқувчилар айниқса, иқтибосларни шундай олса бўлади. 🔗@chotamreaderbot дейлик бирон сайтдаги мақолани каналда бермоқчисиз. Линкни ташласангиз, ҳамма сайтга кириши керак. Кўпчилик бундай қилмай ўқимай қўяверади. Бу бот эса турли сайтлар линкларини лаҳзали кўриш(instant view) ҳолатига келтириб беради. Сайт мақоласини Telegraph да ўқигандек ўқиш мумкин. 🖋Ҳозирча шулар. Яна имкон бўлса бундай хизматлар билан улашаман. @kitoblogдан узоқлашманг. 👉@kitoblog👈
Опубликован 19 окт.
💬Ҳар тонг Африкада кийик уйғонади. У шердан тезроқ югуриши керак, бўлмаса ўлжага айланади. Ҳар тонг Африкада шер ҳам уйғонади. У кийикдан-да тезроқ югуриши керак, акс ҳолда у очликдан ўлади. Сен кимлигинг аҳамиятсиз — шерми ёки кийик. Муҳими қуёш чиқдими, югуриш керак. Т. Фридман. 👉@kitoblog👈
Опубликован 18 окт.
Aлександр Чагай айтади: Aҳмоқлар бахтга осон эришади, ақл ва тажриба эса циник ва скептикларни дунёга келтиради. Ростан ақллилар ўзини бахтли сезиши қийин. Кўп нарсадан қониқиш ҳосил қилмайди. Мукаммалликка интилади. "Ақллилик балоси" дейишади буни.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 18 окт.
Ҳаммага салом. Оҳирги пайтлар бироз фаолликни камайтиргандим.🙂 Бу китоб ўқимаётганимдан эмас, аксинча ишлар кўпайиб кетганидан. Ҳам постлар сифатини ҳам тушуриш ниятим йўқ. Аммо энди яна фаоллашамиз. Ҳа Телеграмда энди коммент-изоҳ ёзиш функцияси қўшилибди. Шунга каналга гурух бириктириб қўйдим. Энди фикр алмашиш янада қулайроқ бўлади, назаримда. Барчага хайрли кун ва ёқимли мутолаа🙂 👉@kitoblog👈
Опубликован 16 окт.
📚Buyology: Замонавий истеъмолчи миясига ҳаяжонли саёҳат - Мартин Линдстром Aжойиб китоб! Китобда онгимизга таъсир қилиш механизмлари ниҳоятда аниқ тасвирланган. Бу китоб аслида нима харидорнинг эътиборини чиндан ҳам ўзига тортиши ва ўзига кераксиз, унчалик фойдасиз бўлган нарсаларга пул сарфлашга нималар мажбур қилишини тушунтиради. "Buyology" брендларнинг қудрати ва тўғридан-тўғри онг остига таъсир этувчи реклама кучи ҳақида сўзлайди. Aгар сиз: ➖бренд логотиплари қанчалик муҳимлигини ва онг остига таъсир қиладиган реклама қанчалик самарали эканлигини тушунишни истасангиз; ➖асосий дунё динлари истеъмолчилар сотиб олиш хатти-ҳаракатларига қандай таъсир қиллиши; ➖чекловлар ва соғлиққа оид огоҳлантиришларнинг таъсири қандайлиги; ➖рекламадаги сексуал мазмундаги тагмаънолар қанчалик ўринли эканини билмоқчи бўлсангиз - ушбу китобни диққат билан ўқинг. Aйтганча, ушбу китоб асосидаги экспериментал тадқиқотлар учун 7 миллион доллардан ошиқ маблағ сарфланган! 👉@kitoblog👈
#kitobxon_fikri#mutolaa_sehri Дориан Грей: агар кўзгу қалбимизни кўрсатганда, унга қарай олмасдик "Дориан Грей портрети" асари ҳақиқий адабиёт иҳлосмандлари, саънатсеварларни кириш қисмиданоқ ўзига ошуфта этади. Оскар Уайльднинг тасвирлаш услуби ва Лорд Генри фалсафаси эса ўқувчини янада асарга маҳкам боғлаб қўяди. Одамлар болалигида ҳали пок қалбли бўлади. Улар ҳали ҳаёт паст-баландини кўрмаган, яхши ва ёмон каби тушунчалардан ҳам йироқ бўлади. Дориан ҳам қисман шундай қалбли йигит эди. Одам феъл атвори шаклланишида ташқи омиллар, атрофимиздагилар асосий рол ўйнаганидек, унинг катта бўлиб дунёқараши шакланишига Лорд Генри ва рассом Безил катта таъсир ўтказишди. Безил доим уни кўкларга кўтарса, аксинча Генри ундаги энг тубан истакларни, ҳайвоний ҳис туйғуларни намоён этишга уринди. Безилни доим ёрдам ва мададга тайёр фариштага қиёсласак, Гарри эса иблисдек инсоннинг ич ичидаги ўзи ҳам тан олишга қўрқадиган фикрларини қўрқмай юзага чиқара оларди. Айнан Лорд Генрининг таъсири эса якунда залворлироқ бўлиб чиқди, зеро одам ўзини қанчалик аҳлоқий, эзгу деб баҳоламасин лорд айтаётган гаплар ҳақлигини тан олмай иложи бўлмасди. "Ёшлик асрашга арзимайдиган ягона нарса" дейди Лорд Генри. Дориан эса бу ёшликни сақлаб қолишга уринарди, зеро у ёшлиги ва гўзаллиги эвазига барчани ўзига ром этганди. Аммо, одамнинг кўриниши чиройли бўлиб қолсада, қалби у қилган гуноҳлар, шафқатсизликлар, разилликлар эвазига бужмайиб, хунук ҳолатга келиб қолиши мумкин. Агар қалб ўрнига қилган ёвузликларимиз юзимизда намоён бўлсачи, унда ҳам ёмонликларни қила олармидик? Кишилар бир бирига қарай олармиди ё дунёни тасқара чеҳралар босиб кетармиди? Тасқара юзимизга қарай олмаймиз, аммо айни дамда юрагимиз қанчалик соф, унга боқа олармикинмиз? Биз-ку балки йўқ, аммо бош қаҳрамонимизда бу имконият бор эди. Унинг виждони, қалбини ўз портрети намойиш қиларди. Шунинг учун Дориан портретни бошқалардан ҳам, ўзидан ҳам яширарди. Кўпинча бу асарга таърифларда Дориан Грей ва асосий персонаж Лорд Генрини салбий қаҳрамонлар дея эътироф этишарди. Аслида бундай асарларда салбий ёки ижобий персонажлар бўлмайди. Чунки уларнинг ҳаракатлари ўз фалсафаси ва асосларига эга. Биз буни ўз қаричимизда ўлчаб, бир томонлама баҳолаб аксинча персонажларни чеклаб қўйган бўламиз. Уларга ҳукм ўқишимиз керак эмас, аксинча уларни ўрганиш, таҳлил қилиш керак ҳолос. Агар ўзимиз Дорианнинг ўрнида бўлиб қолсак, ёшлик ва гўзалликни сақлаб қолишга уринмасмидик? Имкониятимиз бўлганида Генридек гедонистик ҳаётни афзал кўрмасмидик? Кўрардик албатта, лаззатланиш одамлар учун бахтданда устунроқ тушунча. Биз доим бахтли бўлмаслигимиз мумкин, аммо ҳаётдан мамнун яшашни, ҳотиржамликни ҳис қилиш қанчалар ёқимли. Гедонизм фақат кайфу сафодан иборат эмас, у ҳаётнинг ҳар бир онидан шунчаки лаззатланиб яшашга ундайди бизни. Муаллиф Генри фикрлари орқали ўша пайт янги тушунча бўлган гедонизмни кўпчиликка тушунтиришга уринган. Асарда турли тарихий фактлари, воқеаларнинг тасвирланиши, қимматбаҳо тошлар, мусиқа, матолар ва саънат ҳақидаги моҳирона фикрлар эса Оскар Уайльд ҳақиқий интеллектуал бўлганини кўрсатади. Асарда Сибила ва Дориан ўртасидаги "муҳаббат" га тўҳталиб ўтирмадим, бу ўсмирларга ҳос оддий ҳавас эди ҳолос. Дориан Сибиланинг ролларини, Сибила эса Дориандаги жозибани ёқтириб қолганди ҳолос. Психолог Карл Юнг кишида нафақат онгости истаклар, балки кишида аҳлоқий маданий жиҳат борлигини эътироф этган. Бу маданият киши ўша онгости истакларига бўйсиниб бузуқликлар, аҳлоқсизликлар қилганида қийналади, уни йўлдан қайтаришга уринади. Дорианнинг умри оҳирида ҳам шу аҳлоқий морал уйғонган назаримда. Унинг виждони қилган ишларидан росмана афсус чекишни бошлаганди. Бутун умр ўзига андармон бўлган одам, якунда ўзига ёқмай қолганди. Энди ҳаётини ўзгартирмоқчи бўлганида эса афсуски кеч эди. Қилинган барча разилликлар портрет акс этсада, унинг ҳаётига ҳавф солмасди. Унинг танаси аллақачон бундай ҳаётдан ўлиб бўлганди. Ўзининг чиркин қалбини буткул йўқотмоқчи бўлган "гўзал шаҳзода", портретни йўқотиб аслида ўз умрига зомин бўлди ҳолос. ✍️Ўктам Ўринтоев
Hashtags