TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot26,340Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 17 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Peb 14

1,600 views

Na-publish Peb 14

Кераксиз ошиқ Дедим: Эмасдирман кўркам, Нетай дунё экан биркам. Кўзим ўпиб дединг эркам: "Сенинг гўзал юрагинг бор" Дединг: Дуо қилгил мани, Аллоҳ яхши кўрар сани. Лофмас қалбим ҳис қилгани, Ижобатли тилагинг бор. Дедим: Дардим бениҳоя, Ўзингга топ бошқа қоя. Дединг: "Айлашга ҳимоя, Қувват тўла билагинг бор. Забонимдир гоҳи игнам, Дединг: Асло йўқдир гинам. Даволайман беморгинам, Ўқлар тўла курагинг бор. Ёмон тушларим келди ўнг, Қон йиғлайман ҳануз ҳўнг-ҳўнг. Дединг: Ўргатиб қўйиб сўнг, Менга нима керагинг бор? @A_meshayan 05:35-14.02.2026 Абдураҳмон Мешаян

1,490 views

#Ёмон_билиняпти_отамнинг_ўрни Бургут эдим баланд учардим дастлаб, У кетдию қолди қанотим пастлаб. Хаққига дуолар шивирлайди лаб, Ҳаёт кўзин очди мендайин кўрни, Ёмон билиняпти отамнинг ўрни. Хақ битган қисматга не учун нолий? Майли бўлмасада хон ёки волий. Фарзанд учун дада-қаҳрамон олий! Бола кўзи кўрмас отадан зўрни, Ёмон билиняпти отамнинг ўрни. Ачомлайин десам армон қучоғи, Ичимни қиздирар ҳасрат ўчоғи. Юракка тиралгач соғинч пичоғи, Бориб қучоқладим қор босган гўрни, Ёмон билиняпти отамнинг ўрни. Эй отаси тирик инонгил инон, Бир хил йиғлар ота ўлганда чунон- Тожикми, грекми, олмонми, юнон, Қўшиғиммас кўрдим йиғимга жўрни, Ёмон билиняпти отамнинг ўрни. Қулоққа илк кирган айтган азони, Кўрмадим фироқдан ортиқ жазони. Ёш эдим, хом эдим умр қозони, Яхшилаб пиширди мендайин ғўрни, Ёмон билиняпти отамнинг ўрни. Жаннатда кўрарман демоқ афзалда, Отанг кўммоқ бўлса тақдир азалда. Сеза бошларкансансан хатто асалда, Ширин таъмни эмас тахирни, шўрни, Ёмон билиняпти отамнинг ўрни. Мен ҳам қарияпман кун ўтган сайин, Қўл дағал, юз ажин, сўзларим...майин. Дадангни унут деб шайтони лаъин- Ўргимчакдек тўқир тузоқни, тўрни, Ёмон билиняпти отамнинг ўрни. @A_meshayan 23:36-11.02.2026 Абдураҳмон Мешаян

2,830 views

Na-publish Peb 10

1,800 views

Na-publish Peb 8

3,150 views

Na-publish Peb 7

​​ОТА Игнага термулинг, фикрланг бироз, Ҳаммага тиксада бежирим либос. Ўзи белибосдир ўзи яланғоч, Игнани отага айладим қиёс. Фарзанд учун ота қолганда ҳам оч, Уни тўйдиришга топгайдир илож. Борини тутади ўз фарзанди деб, Билдирмайди ўзи қолганин муҳтож. Чойга тушганда қанд, ё тушса новвот, Қайноқ чой тафтидан эриб кетади. Гарчи қандни энди тарк этар ҳаёт, Чойингга ширин таъм бериб кетади. Чойга тушган қандга ўхшайди ота... Дер: Бемор бўлмасин қизиму ўғлим! Гар бемор бўлсалар андуҳга бота, Улар яшасинлар мен топай ўлим! P.S: Дадамни жуда соғиндим. Тирик бўлсалар ҳаммаси бошқача бўлган бўлармиди... @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

3,000 views

Na-publish Peb 4

​​МУСОФИР ЙИГИТНИНГ АРМОНИ... Аллоҳ сизга хадя қилган халолликнинг- Нетай хатто яқинга йўлолмадим. Қиролиман гуноҳ номли қиролликнинг, Она сизга яхши фарзанд бўлолмадим... О волидам сиздан бордир меҳр қарзим, Эх шунинг хам мингдан бирин тўлолмадим. Маъсиятлар билан кечиб хаёт тарзим, Она сизга яхши фарзанд бўлолмадим. Шайтон чалган ноғорага мосдир рақсим, Хануз сажда холатида ўлолмадим. Меҳримни хам қилолмасдан тўғри тақсим, Она сизга яхши фарзанд бўлолмадим. Дегандингиз бўлгин болам укангга бош, Ўздан ортмай жигаримни қўллолмадим. Менинг бағрим, унинг эса буйраги тош, Она сизга яхши фарзанд бўлолмадим. Хориждаман ёрга хар кун битиб мактуб, Сизга йилда битта нома йўллолмадим. Мени қилди тирикчилик дарди мағлуб, Она сизга яхши фарзанд бўлолмадим. Сўнгги йўлга кетаролди битта томчи- Сув томизиб лабларингиз хўллолмадим. Қани Умар солса хам кам юзта қамчи, Она сизга яхши фарзанд бўлолмадим. @A_meshayan 00:53-10.03.2020 Абдураҳмон Мешаян

1,960 views

Na-publish Ene 31

Золимни аяб Менинг дардим юзта туяга ортса, Ҳаммаси тил тортмай ўларди. Шу қадар кўп кўз ёш тўккан одамман, Орол денгизи бемалол тўларди... Дўстим кўп хўрлади гувоҳи бўлган, Ер-осмон тўлин ой юлдузлар айтсин. Аммо ҳануз эмас виждоним ўлган, Деёлмадим қарғаб: Худодан ҚАЙТСИН!" @A_meshayan 01:50-01.02.2026 Абдураҳмон Мешаян

1,870 views

Na-publish Ene 31

1,960 views

Na-publish Ene 29

​​​​НЕЧУН ЙЎҚЛАЙ ҚОЛМАЙСАН? Хасратлардан толмишман, Руҳан ёлғиз қолмишман, Дилга қайғу солмишман, Нечун йўқлай қолмайсан? Бир келишга қилдинг зор, Кўзларимга дунё тор. Бу гардундан кўчгим бор, Нечун йўқлай қолмайсан? Оқшомлари бедорман, Ёлғизликдан безорман, Шифо топмас беморман, Нечун йўқлай қолмайсан? Қалам сотди асрорим, Топганларим-ашъорим, Хушнуд қилиб ағёрим, Нечун йўқлай қолмайсан? Мозорга элтар йўлим. Келиб боғлаб қўй қўлим. Эй менга тансиқ ўлим, Нечун йўқлай қолмайсан? @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

2,180 views

Na-publish Ene 29

Мен Қуръонни варақлайвердим эскирди, Аммо руҳим енгиллашди сўнг эс кирди! 14:49-29.01.2026 Абдураҳмон Мешаян

2,140 views

Na-publish Ene 27

Икки дугона суҳбати -Дугонажон янгилик бордир! -Тўйинг бўляптими вой Чарос? -Йўғей ҳали жуда ёшманку, Ҳомиладор эканман ҳолос! @A_meshayan 2010 Абдураҳмон Мешаян

2,360 views
12•••5•••10•••151617181920•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384