TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 16 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Peb 19
Амр ибн Жамуҳ розияллоҳу анҳу Бой-бадавлат зот эдинг, Ҳамма кирар сўзингга. Энг сифатли ёғочдан, Бут ясатдинг ўзингга. Бироз енгиллашса ғам, Қурбонлик сўйиб у вақт. Фалокат ёғилган дам, Манотдан сўрардинг бахт. Олтмишдан ошган эдинг, Юзинг нуроний хушрўй. Канда қилмасдинг бутга, Суртиб қўйишни хушбўй. Ўғилларинг чидолмай, Сендаги бу ғафлатга. Бутни бир кун ташлвшди, Муносиб жой-ахлатга. Ғазабландинг фиғонинг, Фалаккача ўрлади. Кўр-кўрона ишончинг, Яна сени зўрлади- Бутни жойига қўйиб, Ювиб хушбўй сепмоққа. Гарчи Манот арзирди, Фақат олиб тепмоққа. Бу ходисот уч бора, Такрорлангандан кейин. Сенинг оғзингдан чиққан, Сўзларни такрор дейин: Равшанлашиб кўзларинг, Айтдинг тортмасдан хира: "Ахлат ичра ётмасдинг, Сен Илоҳ бўлсанг сира". Бир кун ўғлинг ўқиди, Сураи "Фотиҳа"ни. Дединг: Қуръонда ҳамма- Сўз шундай шохонами? Ўғлинг айтди: Қуръонда, Хар сўз шундоқ гўзалдир. Шоир дерки Хақ сўзи, На шеърдир на ғазалдир. Иймон топгач Ухудда, Этар бўлдинг иштирок. Оёғинг қаттиқ оқсар, Лек тиниқ эди идрок. Пайғамбардан сўрадинг: "Шаҳид бўлсам албатта. Чўлоқмас соғ оёқла, Юргайманми жаннатда? Тасдиқлади пайғамбар, Қабул бўлди зўр дуо. Аллоҳ сени қилмади, Шаҳидликдан мосуво. Қўшиқсевар, тўптепар- Зотларни севмоқ-андуҳ. Тажрибамдан билдимки, Бундан кирлашаркан руҳ. Саҳоба, ансорларга, Эргашсанг, юз ёруғдир. Дин осмонида юлдуз Амр ибн Жамуҳдир! @A_meshayan 15:29-19.02.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 19
ИншаАллоҳ ифтор соатига яқин Амр ибн Жамуҳ розияллоҳу анҳу хақидаги шеърни жойлайман. Мароқ билан ўқинг!
Na-publish Peb 19
Сафвон ибн ал-Муаттал розияллоҳу анҳу Эй чиройли юзли саҳоба Сафвон, Сизга ибн Салул бўҳтон айлади. Оиша онамиз йиғлади қон-қон, Бир мунофиқ тоза сувни лойлади. Оиша онамиз карвондан ортда- Мунчоғин йўқотиб қолиб кетганди. Гўзал ҳикматлар бор бунда албатта, Сиздек зот ёрдамга бориб етганди. Оиша онамиз кўрган чоғингиз, Биргина истиржо* айтдингиз холос. Туяни чўктириб мингач сиз уни, Карвонга етгунча чин эркакка хос- Туяни етаклаб кетавердингиз, Бирор гап отмоққа изламасдан важ. Енгилгина сават олиб кетганлар, Ҳаёл ҳам қилмасди бўшлигин ҳавдаж* Зино қилгансиз деб айлашди туҳмат, Покдомон ансорлар гарчи ёқлади. Арш Султони сизга ёғдирди раҳмат, Иккингиз Китобда Ўзи оқлади... Афсус бу фитнага қўшилиб қолди, Айрим олимлару айрим обидлар. Зайнаб бинти Жаҳшнинг синглиси Ҳамна, Хатто шоир Ҳассон ибн Собитлар. "Ифк"дан кейин ўтди орадан йиллар, Ислом учун жанглар қилавердингиз. Хасад қилаверди қулфланган диллар, Чунки Хақни олий билавердингиз. Қисматни олдиндан билолмас ҳеч ким, Инсон кезолмас ғайб қирғоқларида. Қиёматни кутиб ётибдирсиз жим, Ўлгач Арманистон тупроқларида. *ҳавдаж ичига одам тушадиган қилиб тўқилган сават) *истиржоъ («Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!») @A_meshayan 01:45-19.02.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 18
Ҳозиргина Аллоҳнинг ёрдами билан Сафвон ибн ал-Муаттал ас-Силмий розияллоҳу анҳу хақларидаги шеърни тугатдим. Бу саҳоба билан Ойиша онамизга бўҳтон уюштирилган бўлиб бу ходиса тарихга "Ифк" номи билан кирган. Аллоҳ Ўз Китобида бу азизларни оқлаган. Қисматни қарангки Аллоҳ учун яшаб ўтган бу саҳоба Aрманистон тупроқларида ётибди. Саҳобаларнинг ҳаёти жуда-жуда ажойиб барибир. Арманларнинг ўзи ҳам нақадар УЛУҒ ИНСОН Ватани тупроқларида ётганини билмаса керак. Шеърни сахарлик вақти каналга жойлайман ИншаАллоҳ. Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 18
Na-publish Peb 18
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу О Муоз нақадар бахтиёр зотсиз, Пайғамбарга доим ҳамроҳлик қилган. Асли сиз эдингиз уммат ичинда, Халол ва харомни энг яхши билган. Зулм кўп замонда тарихни ўқиб, "Муоз бунчалар ҳам бахтиёр" дедик. Вох Абдуллоҳ ибн Масъуд дер эди: "Уни Иброҳимга ўхшатар эдик!". Тўқима гап эмас айтаёганим, Набийнинг ўзи лутф айламиш буни. "Олимлар бошлиғи бўлар албатта, Муоз ибн Жабал қиёмат куни" Вафот этиб кетгач Абу Убайда, Умар қайтармасдан ақлининг раъйин. Муоздан ҳам кўра лойиқ деб қайда, Шомга амир қилиб айлади тайин. Шомга бир неча ой амир бўлдингиз, Гарчи кўзлар ўткир, бисёр эди куч. Ўттиз олти ёшга тўлганингизда, Жон олар фаришта сизга келди дуч. @A_meshayan 00:06-17.02.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 18
Ассалому Алайкум! Ҳаммага рамазон муборак бўлсин! Рамазон сўнггига қадар 60 саҳоба, ансор, тобеъин, таъба тобеъинлар хақида ўқийсиз. Олдинги йил ёзганларимни жойламайман.
Na-publish Peb 17
Ҳар йилги анъана давом этади: Ҳар куни саҳобалар, тобеъинлар, таба тоъбеинлар хақида шеърлар жойлаб бораман. Муоз ибн Жабалдан бошладим... Яхшиям Аллоҳ қалам берган экан. Беҳисоб шукр
Na-publish Peb 17
Na-publish Peb 17
РАМАЗОННИ СОҒИНГАНЛАР. Аллоҳ ризосинга зорман, Гуноҳим бисёр иқрорман. Орангизда мен ҳам борман, Рамазонни соғинганлар. Берсаларда тилло кўза, Ичмай шароб, тотмай бўза. Нақадар бахт тутмоқ рўза, Рамазонни соғинганлар. Виждон менга берур танбеҳ: Шеърга излайвермай ташбеҳ. Дер зикр қил айтгил тасбеҳ, Рамазонни соғинганлар. Бизга насиб этмай тақдир, Ўтди жанглар, Уҳуд, Бадр, Лек насиб Лайлат-ул Қадр, Рамазонни соғинганлар. Лаънатланмиш дунё дашти, Сўнмас мўминларнинг шашти. Таровеҳнинг бордир гашти, Рамазонни соғинганлар. Ўрганмишман бедорликка, Қалб маҳкуммас беморликка, Чорлаюрман ифторликка, Рамазонни соғинганлар. Нобакордир тўкмагин тер, Рўза тутма, сафо қил дер. Э йўқ ризқин жаннатда ер, Рамазонни соғинганлар. Роббим Аллоҳ, диним Ислом, Муҳаммад Алайҳиссалом- Расулим эрур дер мудом, Рамазонни соғинганлар. Умар ибн Хаттоб каби, Сахийдирлар офтоб каби, Аллоҳгадир ошиқ қалби, Рамазонни соғинганлар. Саждага теккандир боши, Жаннатийлар қариндоши. Салмон Форсийнинг диндоши, Рамазонни соғинганлар. Ўқиб намоз, ўқиб Қуръон, Дарра урган мисол саксон, Қилур лаъин макрин яксон, Рамазонни соғинганлар. Ғафлат гулин сўлдиражак, Нафс қутқусин ўлдиражак, Аллоҳ уйин тўлдиражак, Рамазонни соғинганлар. Ажал камонидан дайди, Бир кун бизга ўқ қадайди. Кун эмас, соат санайди Рамазонни соғинганлар. Бор бўларлар ҳар онида, Ўн бир ойнинг султонида. Рўзадорлар карвонида, Рамазонни соғинганлар. @A_meshayan 19:41-29.05.2015 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 15
Na-publish Peb 15