TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 4 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Mar 31
"Шафтоли" Эй муддати ўтган шафтоли, Чиридинг, сен ширадан ҳоли. Бўшатиб қўй энди растани, Сендан тўйиб бўлди аҳоли. 2023 @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 30
Алҳамдулиллаҳ тўрт дақиқа олдин кеч соат 02:07 да янги бир зўр шеъримни битирдим. Беҳисоб шукр. Номи "Жаннатнинг маҳрига берадиганим"
Na-publish Mar 30
#Золим_оталар -Шоир қувончли шеър қуриб қолғонми? Қаламинг миллатнинг дардин олғонми? -Нимасини айтай отаси урган, Қиз дардига қалбинг қулоқ солғонми? Нафратим ўқлари сизга қадалар, Ўз қизин хор қилган золим дадалар. Ҳовлингда ажойиб гул турса ўсиб, Уни таълим деган булоқдан тўсиб. Уялмасдан қандай мақтанадирсан, Яхши боғбонман деб кекирдак чўзиб? Итлар ҳам ўзини шер деб атарлар, Ўз қизин хор қилган золим падарлар. Уйингизда ўсса жаннатий лола, Йиғин ичга ютиб халқдан уёла. Ҳар тун қилиб чиқса Хаққа ёлвориб, Ёрилган лаблар-ла қон туфлаб нола. Дўзахнинг энг туби сизга аталар, Ўз қизин хор қилган золим оталар. Мусулмонман дейсиз зардангиз қайнаб, Нимангиз мусулмон кетдингиз айнаб. Набий урганмилар Фотимани ҳеч, Ё дўқ эшитганми қизлари Зайнаб? Еру-осмон сиздан бўлмиш задалар, Ўз қизин хор қилган золим дадалар. @A_meshayan 18:32-30.07.2025 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 29
Na-publish Mar 29
Атиргулим Боғдан излар ифорингни ўксик кўнгил, тўйиб-тўйиб сени хидлаб тортдим енгил. Кел бўлайлик биз тутинган ака-сингил, Бўлгин маним биродарим атиргулим. Одамзотга вафо қилиб жафо топдим, Хақиқатни сўзлагандим жазо топдим. Хидоятни қалбга жойлаб даво топдим, Жигаримла баробарим атиргулим. Эшигимни ҳеч келмаюр дўст қоққани, Душман пойлар изларимни дил ёққани. Қучай десам азиз бузрукворим қани? Тирилтиролмайди зарим атиргулим. Борган сари яқинлашар вақт соатим, Манзурмикан Яратганга итоатим? Умрим хуржунида фақат бор тоатим, Ҳилол янглиғ кўнглим ярим атиргулим. Хатом кутиб рақиб турар пистирмада, Пушмондирман халққа дардим сиздирмада. Шайтонларга эшсан дея қиздирмада, Энг севганим Зоти Карим атиргулим. Сўрма мендан ясминми ё мен деб хушрўй, Икковинг ҳам мухлислари кўп парирўй. Аммо санинг ифорингдан эмас хушбўй, Сепиб юрган мушканбарим атиргулим. Исмин айтсам ҳаяжондан энтикканман, Мен бир зотга жуда ёмон ичикканман. Бир минг тўрт юз йилдан ортиқ кечикканман, Кўрмоқликка пайғамбарим атиргулим. P.S: Ўн тўққиз йил олдин ёзгандим. Умр сувдай оқди @A_meshayan 2007-2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 28
#Фаластин_қўшиғи Бўлмайдими ёнмасдан, Тинчгина ошим ердим. Ўз чанқоғим қонмасдан, Душманимга сой бердим. Ғанимда йўқ шароит, Шафқат қиларман дердим. Миннатдор бўлмади ит, Гарчи е деб мой бердим. Келибманки оламга, Муслимман деб қад кердим. Тўлдириб пиёламга, Ёв ташна деб чой бердим. Оёғин тилмасин деб, Йўлидан тикан тердим. Пиёдайди ғамин еб, Минсин дея той бердим. Энди афсус бор дилда, Ўтмишда бахтли эрдим. Қирқ саккизинчи йилда, Ватанимни бой бердим. @A_meshayan 20:04-28.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 28
Қалдирғоч_уяси Қалдирғоч, қалдирғоч, Бир солсам разм. Инингда илонлар, Қилмоқда базм. Уянг тепасида чирқиллаябсан, Полапонларинг еб, Қилдилар ҳазм. Тасвирга наср-лол, Ожиздир-назм, Ҳимоя қилмоққа, Этмадим жазм. Қалдирғоч, қалдирғоч, Ининг бузилғон. Волиданг йўқ, падар- Жони узилғон. "-Ёрдам бер!" дейсанми? Тўйга кетябман, Кафтдан ёғ оқизиб- Ей ош сузилғон. Уммат қотиб ухлар, Кўзлар сузилғон, Биз-лаъин, Сен-малак, Сулҳлар тузилғон. Қалдирғоч, қалдирғоч, Аканг "Тоййиба?" Уканг ҳам нефт сотиб, Кетмиш бойиба? Сен олов ичрасан, Улар миқ этмас. Оғир кунда бари, Кўздан ғойиба? Араб қушлар кетмиш, Йўлдан тойиба, Ажамнинг ҳам иши, Ширк, мутойиба... Қалдирғоч, қалдирғоч, Қўшнингдир палид. Қўриқчининг бўлмоққа, Йўқ ибн Валид. Сабр қил чиқади, Инингдан ҳали. Янги Али, Умар, Талҳа ва Ҳолид. Илон ва маймунга, Чатишган гибрид, Лаънатилар хордир, Забони иврит... @A_meshayan 20:33-27.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 27
Бу учинчи марта. Биринчиси "Лолазор" иккинчиси "Жайроним" учинчиси кеча ёзган шеърим, "Қалдирғоч, қалдирғоч" Шу уч шеър руҳиятимга ёмон таъсир қилди тўғрироғи оғир босим юклади. Шеър тайёр бўлганига анча бўлди, оққа кўчиришга жисмоний кучим бор, руҳий қувватим эса битган.
Na-publish Mar 27
"Жаннат"данқувилиш Темир эдим туйғулари занглаб кетган, Ҳаётимга кириб келишингдан олдин. Илк сен бўлдинг қийматимни англаб етган, Пўлатликдан юз ўгирдим бўлдим олтин. Гулшан бўлдим ваҳоланки чўл эдим мен, Гулхан бўлдим кул эдим мен, гўл эдим мен. Ишонч бердим қанот чиқди елкам узра, Дарё бўлдим илгарилар кўл эдим мен. Томир отдим униб чиқдим тошни ёриб, Бахт ясадим қувонч кўз ёшимга қориб. Кўл нимадир, Сой нимадир Дарё надир, Ўзиб кетдим уммон бўлдим бориб бориб. Туганмас бир садоқатга бўлдим қарол, Қуллигимни унутмишдим гўё қирол. Ҳаётимни тарк айладинг кўллик битди, Уммонлик ҳам бўлиб қолдим қақроқ Орол. Мен шу қадар кўзларингни соғиндимки, Дил қумсади севаман деб айтишингни. Аллоҳимга ёлворганча сиғиндимки, Кўп сўрадим Ундан менга қайтишингни. Энди сарғайган япроқдек чириганман, Олтинликдан темирликка қайтдим яна. Мавжланишга йўл бўлсиней қуриганман, Оловлигу чўғлик битди ёна-ёна. Нафрат бирла кўзларимга боқиб дединг: "жанозангга бормам хатто ўлганингда." Дўзахдаман, бўридайин мени единг, Жаннатдайдим сен ёнимда бўлганингда. @A_meshayan 22:26-27.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 26
ИншаАллоҳ бугун зўр ижодий янгилигим бор!
Na-publish Mar 26
"Сайёдга алданган оққушлар" Оққушгинам сен кечдинг воз, Мендек содиқ кўлингдан. Дунёдаги энг ваъдабоз, Сайёд чиққач йўлингдан. Бағримда кўп сузиб-сузиб, "Жуда гўлсиз" дединг сен. "Менга керак катта дарё, Кичик кўлсиз" дединг сен. Сўнг дарёларнинг пинжида, Устингдан кўп кулдилар. Э вох висол илинжида, Патларингни юлдилар. Оппоқ-оппоқ соф патларинг, Балчиқларга қоришди. Қара хуштор рўйхатларинг, Юзгинангми ёришди? Ёш оққушлар ҳали ҳам бор, Гўзалман деб қутурган. Кекса овчи қилгунча хор, Ердан тилло супурган. Бахтсиз бўлар, бўлар ҳомуш, Тушиб пасткаш қўлига. Дарёга ишониб оққуш, Тупурса ўз кўлига. @A_meshayan 02:10-27.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 26
Какку_какку_эй_какку Какку, какку, эй какку, Сенга вафо эртакку. Ҳаёт-ўйин, ишқ-қимор, Оила ҳам эрмакку. Қилмишинг эмас мавҳум, Сенга фақат хирс муҳум. Ўзга қушнинг инига, Қўйиб кетарсан туҳум. Меҳри тошиб кучаяр, Етим деб балки аяр? Ўзга қушнинг инида, Полапонинг улғаяр. Тушиб итдан қуйига, Ўйнаб нафснинг куйига. Ўз боласин аёллар, "Меҳрибонлик уйи"га- Ташлаб кетган сингари, Улар келиб илгари. Олмаганми сендан дарс, Тил-забони жангари? Хохлаганинг эй какку, Шаҳвоний бир истакку. Ин қурмайсан, меҳмонинг, Хар кун хар ҳил эркакку. Какку, какку, эй какку, Сенга хуштор эрмакку. Ҳаётдаги мақсадинг, Фақатгина бермакку. @A_meshayan 22:28-26.03.2026 Абдураҳмон Мешаян