TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot11,414Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 6 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Mar 19

Жуда кўп шеърларим қўшиққа, монологга айланиб кетган. Баъзилари ғазабимни қўзғаса, баъзилари ўзимга ёқади. Бу қизчалар ҳам жўр бўлиб "Ҳайитингиз бўлсин муборак" шеъримни ўқишибди... Ажабо, буларни бундай ўрантирган ота-онаси ким экан, болалигидан Исломга мухаббатини оширишда хизмат қилаётган устозлари ким экан... Мен йиғладим бу қизчаларнинг шеъримни ўқиганини тинглаб... Аллоҳ буюк! Бир бандасига раҳми келса Ўзига энг осий бўлган қавм ичидан уни танлаб олиб мусулмон қилиб қўярканда... Аллоҳ истаса Иломга қарши қилич кўтарган аждодларнинг авлоди Ислом йўлида қалам тебратиши мумкин экан... Беҳисоб шукр, беҳисоб шукр, беҳисоб шукр... Абдурроҳман Мешаян

1,050 views

Na-publish Mar 19

1,010 views

Na-publish Mar 19

​​​​​​АЛЛОҲ ТАРАФИНИ ОЛГАН САҲОБАЛАР Суҳайб, Билол, Аммор, Хаббоб розияллоҳу анҳум ва бошқалар... Бир куни Муҳаммад Алайҳиссалом, Суҳайб ва Билол-ла суҳбат қурарди. Ўрганмоқлик учун энг буюк Калом, Аммор ва Ҳаббоб ҳам тайёр турарди. Набийнинг қошида бўлганди ҳозир, Иймонга келганлар заиф ва фақир. Уларга минг ҳавас қилсангда арзир, Саҳоба бўлганди бу зотлар ахир... Шу кун ўтиб қолди Набий ёнидан, Бир гуруҳ Қурайшнинг зодагонлари. Ва лекин дунёга келган онидан, Башарнинг шарафсиз, нотавонлари. Набийнинг ёнида Билол ва Суҳайб, Аммор ва Хаббоблар кўриб борлигин. Улар сўз бошлашди топгандек зўр айб, Билмасдан ўзларин мутлоқ хорлигин. "Эй Муҳаммад! Сен ўз қавминг ичидан, (Наҳот айт) Шуларга бўлдингми рози? Орамиздан Аллоҳ неъмат берганлар, Биз қолиб шу фақир зотларми ўзи? Энди биз шуларга эргашмоғимиз- Керакми ўзинг айт бу бизга малол! Уларни ёнингдан хайда балки биз, Сенга эргашармиз шунда эҳтимол. Бизлар булар билан бир жойда бўлсак, Кўнглимиз айнийди дақиқа сайин. Сен бундайлар билан тўпланмоқликаа, Алоҳида бир вақт айлагил тайин!" Ўшал он мўъжиза бўлдику содир, Бу мўъжиза мени йиғлатур ғоят. "Анъом"ни ўқисин ким бўлса қодир, Нозил бўлди эллик иккинчи оят! Эй Суҳайб! Эй Билол! Аммор ва Хаббоб, Қандоқ тан олмайлик шарафингизни? Ота-онангизмас, Аллоҳ ўшал тоб, Олиб турган бўлса тарафингизни. Сизга дунё аҳли хавас қилмоғин, О билсангиз эди, билсангиз эди. Аллоҳ Набийсига ўз Каломида, Хитоб қила туриб шундайин деди: "Эртаю кеч Роббиларига, Унинг юзини ирода қилиб, Дуо этаётганларни хайдама"(Анъом 52) Гарчи ўшал Қурайш зодагонлари, Фақирлар-ла бирга таом емасди. Қул ва фақирларни кўрган онлари, Уларни сира ҳам одам демасди. Бир боқинг Набийсин севган фақирлар, Хаққа бўйсундию жаннатга етди. Нотавон Қурайшнинг зодагонлари, Охир жаҳаннамнинг тубига кетди. Абу Жаҳл, Утба, Шайба ва яна, Бошқа Қурайшликлар гарчи эди бой. Ололмади улар хасаддан ёна, Буюк саҳобалар қаторидан жой. Кўринг бўлсаларда камбағал ё қул, Бўлган бўлсаларда ўз вақтида хор. Саҳоба бўлдилар Билол ва Аммор, Суҳайб ва Хаббоб ҳам шу қаторда бор! Диққат қил мусулмон азиз биродар, Тушкунликка тушма, бўлсангда фақир. Бой кофирлар сенга бўлмас баробар, Дахрий подшохлар ҳам тенгингмас ахир! Улар бу дунёда қисқа бир муддат, Кайфу сафо айлар ўзинг биласан. Сен эса жаннатда абадул-абад, Гўзал хурлар билан ишрат қиласан! Хавасинг келмасин қирқ йил бенамоз, Олтмиш йил рўзасиз "каттаконлар"га. Ўзингни қадрла, қийматингмас оз, Хавас қилма пасткаш зодагонларга. Борар ери аниқ хар бир жоҳилнинг, Борар ери аниқ кофир арбобнинг. Улар давомчиси Абу Жаҳлнинг, Сен Суҳайб-у Билол, Аммор, Хаббобнинг! @A_meshayan 02:43-02.07.2021 Абдурроҳман Мешаян

943 views

Na-publish Mar 18

982 views

​​​​​​​​#БУЮК#САҲОБАЛАР#ҲАЁТИДАН #ИКРИМА#РОЗИЯЛЛОҲУ#АНҲУ Ярмук жанги битди, жангнинг сўнгида, Оғир жароҳат-ла учта мужоҳид. Чанқаб ётар эди жанг майдонида, Чеккан дардларига Худодир шоҳид. Бир ён Айёш ибн Абу Робиа, Бир ён Ҳорис ибн Ҳишомдир ташна. Тили тангайига ёпишганича, Бир қултум сувга зор ётарди ошна. Ҳорис зўрғагина баъзўр пичирлаб, Сув сўради, унга сув тутилган дам. Боқса Икримада қуриганча лаб, Сувсизликдан чекиб ётар эмиш ғам. "Сувни унга беринг" ўтинди Ҳорис, Аммо Икрима ҳам ичмасдан сира. Лаби қуруқшаган Айёшга сувни- Тутинглар дегандек қилди ишора. Айёш узатилган сувни ичишга, Улгурмай жон берди икки дўсти ҳам- Ташналиги қонмай кўзларин юмди, Насибдир уларга шаҳидлик бу дам.. Хақнинг Ёзганига тан бераман ман, Тақдирнинг ишлари ажибдир рости. Ота-Абу Жаҳл Аллоҳга душман, Ўғил-Икрима бир Аллоҳнинг дўсти. Ота вафот этди кофир ҳолида, Куфрга лиқ тўла кўзларин ёпиб. Ўғил эса юзи Хақнинг олдида- Ёруғ бўлганича шаҳидлик топиб... Йиллар бўйи динга Исломга қарши, Муслимларга қарши айлаб ёмонлик. Мусулмон бўлдию, бўлди у яхши, Расулуллоҳ унга бергач омонлик. Дўстим, биродарим ичса, падаринг Намоз ўқимаса сен ҳам эргашма. Аллоҳ гўзал ёзган бўлса қадаринг, Кўлмакдан ҳам ҳосил бўладир чашма. Отанг ичса, чекса ундан нолима, Фақатгина ҳолис қилгил насиҳат. Аллоҳ раҳм қилгил дегил ҳолима, Ва тоат қил мудом борми йўқ сиҳат. Иблис қилолмайди санинг ҳолинг танг, Сенга насиб бўлсин шаҳиддек ўлиш. Энг яхши йўлинг шу агарда отанг- Абу Жаҳл бўлса Икрима бўлиш. @A_meshayan 17:39-12.01.2022 Абдурроҳман Мешаян

964 views

​​​​#БУЮК#САҲОБИЯ#АЁЛ #ҲИНД_БИНТ_УТБА_РОЗИЯЛЛОҲУ_АНҲО Бадр куни отанг ўлди- Утба ибн Робия. Сендек қизин қалби тўлди- Ғамга, қочиб тобия. Сен Исломга қарши эдинг, Кўзларингга тўлиб қон. Уҳуд жанги куни дединг: Мўминлардан олгум жон. Уҳуд куни хамма шоҳид. Қони шундоқ қайнадинг. Буюк Ҳамза бўлгач шаҳид, Жигарин сен чайнадинг. Қасосга топдим деб имкон, Байрамдек билдинг буни. Лек охир келтирдинг иймон, Макка фатҳ бўлган куни. Кун келиб бўлгувчи подшоҳ, Ўғлинг Набий қошида. Деди: Бир ва бордир Аллоҳ, Йигирма уч ёшида. Кўздан араз, қалбдан мараз, Дилдан ғараз қувилди. Бу шунчаки эмас фараз, Бор гуноҳинг ювилди. Кеча кофир аёл эдинг, Ким келтирмиш хаёлга. Бугун эса сен айландинг, Саҳобия аёлга. Ислом келмасдан аввал ҳам, Аслзода аёллар. Зино қилмоқликни бир дам, Сурмас эди хаёллар. Зино қилар эди фақат, Чўри, жория, қуллар. Зино қилмоқликка тоқат, Қилмасди озод гуллар. Тағин қилмас эди асло, Ҳур аёллар ўғрилик. Ҳамма жоҳил эди аммо, Ўлмаганди тўғрилик. Сен иймонга келганинг вақт, Ниқоб тортиб юзингга. Расулга бермоқ-чун байъат, Бординг, келиб ўзингга. Расулуллоҳ сендан сўрди: "Ибодат қилмоқликка, Ва Аллоҳни ягона бир, Илоҳ деб билмоқликка? Байъат қиласанми айтгин? Байъат қиламан дединг. Ва Аллоҳни ягона бир, Илоҳ биламан дединг. Расулуллоҳ на бир юзинг, На кўзларинг кўрдилар, Рост айтанинг билдинг ўзинг, Яна сендан сўрдилар: " Айтгин қиласанми байъат, Ўғрилик қилмасликка. Харом иш қилмасдан фақат, Зинони билмасликка. Сени чулғаб олди хайрат, Хайрон эдинг лол эдинг. Карахт бўлганингдан фақат, Набийга шундоқ дединг: Ё Расулуллоҳ ҳеч замон, Ўғирлик ва зинони. Озод аёл ҳам қиларми? Қаранг сўзда маънони. Озод аёл афифадир, Озод аёл малика. Дугонаси андишадир, Бахти Хақдан тахлика. Эй эри саҳобий аёл, Эй ўғли подшоҳ бир зот. Фирдавсда абадий қол, Руҳи покинг бўлсин шод. Яхшиямки бизнинг макон, Замонни кўрганинг йўқ. Бугун осур олиб арқон, Маликалар ўзга тўқ. Бугун озод аёллар ҳам, Ўғирликка ҳўб мойил. Зинони хам мана ҳар дам, Кўплари қилар қойил. Сен эса иймон топдингу, Лойқа умринг тиндирдинг. Ёмон саҳфангни ёпдингу, Суйган бутинг синдирдинг. Балта билан дединг чопиб: Сенга қилиб ибодат. На бўлди халоват топиб, Ва на бахту саодат. Бўлмаганинг учун қули, Харом ишрат ва айшнинг. Сен бўласан жаннат гули, Саййидаси Қурайшнинг! @A_meshayan 01:33-23.06.2021 Абдурроҳман Мешаян

1,010 views

Na-publish Mar 18

"Лолазор" Зулмат қуюқлашса оппоқ тонг- Яқинлигин сезган "лолазор" Сабринг кўриб қотиб қолдим донг, Эй ғанимлар эзган "лолазор" Қулагандан бери Усмонли, Кўйлакларинг қип-қизил қонли. Кулгунг синиқ, йиғингдир жонли, Эй кучуклар кезган "лолазор" Мени кўрсанг саволинг сани: "Салоҳиддий Айюбий қани?" Виждонимни қийнама мани, Эй урушдан безган "лолазор" Дунё бузар хасади доди, Маймунга айланган аждоди. Айни ўшаларнинг авлоди, Ҳаловатинг бузган "лолазор" Қарамасдан нолаларингга, Улғайтирган лолаларингга. Кўксингдаги болаларингга, Тўнғизлар ўқ узган "лолазор" Писмадончи фалон ва фалон, Биттаси ит, биттаси илон. Сенга уруш қилишиб эълон, Шум иттифоқ тузган "лолазор" Бефарқсан деб қарғама фақад, Бир кун келиб тиклагайсан қад. Душманингга наф бермас Ғарқад, Қисматинг Хақ ёзган "лолазор" "Лолазор" "Лолазор" "Лолазор" Тўрт томонинг қилдилар мозор. Ахир сенга ачинармиди, Пайғамбарга берганлар озор? @A_meshayan 03:57-18.03.2026 Абдураҳмон Мешаян

1,060 views

Na-publish Mar 17

​​Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу Эй жигаррангкўзли, елкалари кенг- Қорачадан келган Хақнинг ошиғи. Маним ҳайратларим осмонларга тенг, Ўлгунча ҳавасим келар очиғи. Онангиз Сумайя илк шаҳид бўлди, Ёш тошди кўзингиз қирғоқларидан. Отангиз Ёсир ҳам мардларча ўлди, Қутилиб мушриклар қийноқларидан. Кофирлар босдилар диндан қайтгин деб, Қизиган темирни баданларига. Жазирама иссиқ чоғларда эс еб, Кўмиб қўйдилар қум барханларига. Азобга чидолмай тилга олдингиз, Тил учида куфр калималарни. Виждон азобида ёмон қолдингиз, Набийга айтдингиз сўнгра аларни. Кўздан ёшингизни қўймоқ-чун артиб, Буюк Набий айтди гўзал хушхабар: "Аммор мўмин эрур сочидан тортиб, Билиб қўйинглар то оёғи қадар". Ухудда, Хандақда, айладингиз жанг, Шижоат тошиб қалб булоғингиздан. Айрилгач ҳам ҳолим демадингиз танг, Ямома жангида қулоғингиздан. Куфага амирлик қилган чоғингиз, Бири "Эй қулоғи кесик" зот деди. Сиз эса айтдингиз афзал қулоғим- Шу бўлар у Хақ-чун кесилган эди. Набий айлаганди бир кун башорат: "Сени ўлдиражак боғий тоифа". Сиз шаҳид бўлдингиз абадул-абад- Жаннатда ҳеч қачон бўлмайсиз хафа. Афсус Аммор ибн Ёсир сиз каби,, Ёвни қириб савоб ишламаганман. Тўқсон уч ёшда ҳам қилич тутгансиз, Менчи хатто ханжар ушламаганман! Эй жигаррангкўзли, елкалари кенг- Қорачадан келган баландбўй киши. Сиз қилган амаллар олтингадир тенг, Ҳавас қилмоқ биздек темирнинг иши. @A_meshayan 04-05-август 2023 Абдураҳмон Мешаян

883 views

Na-publish Mar 17

Яна бир "Лолазор" номли шеърим ҳам тайёр. Алҳамдулиллаҳ

808 views

Na-publish Mar 17

Учинчи жаҳон уруши Бошланди(ми) учинчи жаҳон уруши? Қиличлар қинидан суғурилгандир. Энди дов-дарахтлар қўрқади киши, Гўдак қони бирла суғорилгандир. "Тинчлик келтирдим" дер оғзи қон бўри, Гуноҳкор қилинур айбсиз оҳулар. Қазилди ўн минглаб чақалоқ гўри, Қах-қах отди қонхўр Нетаняҳулар. Ногоҳ ўлдирилса бир дайди кучук, Дод солур ҳар бийрон, ҳам тили чучук. Оғзидан сут таъми кетмаган ИНСОН- Ўлганда ўшалар жим турар нечук? Обод ўлкаларни қилганча пайҳон, Тўғрини эгри деб қилишар маълум. Хоиндир рўзнома, ойнаи-жаҳон, Мазлумни золим дер, золимни мазлум. Ўзга юрт конига кўзин тикканлар, Бузилган мантиққа оройиш бермиш. "Қайси мамлакатда бисёр бўлса нефт, Ўшал юртнинг хони диктатор" дермиш. "Сохта халоскорлар" бостириб кириб, Ўзга юрт султонин кетур ағдариб. "Адолат ўрнатдим" деб қилиб фириб, Келганлар аслида нефтин ахтариб. Бошланди(ми) учинчи жахон уруши, Тимсохлар йиғларкан ўлжасин еркан. Шайтон фариштаман деса эй киши, Ажабланма Дажжол Худоман деркан... P. S:Тавба-қуёш эрур, гуноҳлардир-қор Хақ қаҳридан устун, Хақ муҳаббати. Хар бир Фиръавннинг ўз Мусоси бор, Хар Абу Жаҳлнинг ўз Муҳаммади! (Сўнгги тўртлик анча эски шеъримдан иқтибос) @A_meshayan 02:48-18.03.2026 Абдураҳмон Мешаян

971 views

Na-publish Mar 17

Соат кечки 02:48 Янги "Учинчи жаҳон уруши" номли шеърим битди. Асабийлашдим. Оғир мавзу хархолда. Кейинроқ жойлайман

794 views

​​​​#МАСЖИД#КАБУТАРИ #Абдуллоҳ#ибн#Зубайр#розияллоҳу#анҳу “Масжид кабутари” “Масжид кабутари”- Сени Асмо бирла Зубайр кутган. Гўдак чоғинг икки олам сарвари, Хурмо чайнаб бериб оғзингга тутган! Намоздаги ҳушунг тилларда достон, Сендек саҳобага ким қилмас хавас? Бир куни сен тоат қилаётган он, Уй аҳлинг “илон!” деб чиқардилар сас. Намозин бузарди биздайин авом, Сен эса ортингга бир қайрилмадинг. Тағин этавердинг тоатда давом, Гўзал хулқингданда ҳеч айрилмадинг! Вужуд кўп тоатга чоғланганидан, На рукудан ва на саждадан толдинг. Соф қалбинг масжидга боғланганидан, “Масжид кабутари” лақабин олдинг! Жангларда шижоат кўрсатмоқликка, Сени Хақнинг Ўзи айлади қодир. Аёндир ёв томон борганинг тикка, Ифриқиййя ғазот(и) бўлганда содир! Бурбур саркардаси Жаржир найлади? Найларди чодирга қилди у хужум. Сўнгра мўминларни асир айлади, Мусулмонлар қолди қамалда гавжум. Жаржир аскарлари-юз йигирма минг, Жангда йигирма минг мусулмон ул дам. Ўттиз отлиқ билан Абдуллоҳ ўзинг, Жаржир томон бординг шиддат-ла илдам. Душман эса сени элчи деб ўйлаб, Жойидан жилмади бирор бир лаҳза. Кейин бир иш қилдинг...юрибмиз сўйлаб, Муттаҳам Жаржирга санчидинг найза! Бошин узиб илдинг найза учига, Баланд сасда айтдинг: Аллоҳу Акбар! Душман ишонмасдан ўзин кучига, Қочди...мусулмонлар қучдилар зафар! ...Бир муддат халифа бўлганинг аён, Ҳижоз ва Хуросон, Яман ва Ироқ- Сенга байъат берди, рост айлай баён, Бошингдан кулфатлар кетмади бироқ... Дунёда яшаркан одамзот кўрар, Турфа кун ва тунни яхши ва ёмон. Одамлар сотилиб берганча зарар, Ўтгач Ҳажжож Юсуф Сақафий томон- Онанг Асмо бирла қилдинг маслаҳат, У хам ўгит берди: “Бўл собитқадам! Хақ узра жон бериб, ўлсанг ўл фақат, Хақдан ташқарига чиқмагин бир дам” Бир кун шаҳид бўлдинг қолиб наилож, Шоирга кўп оғир ох ёзмоқ буни. Сендек саҳобани аямай Ҳажжож, Тап тортмай ўлдирди чоршанба куни. “Масжид кабутари”... “Масжид кабутари”... Сўнг Маккада турдинг уч кун осилиб. Холатимга боқсам мен борган сари, Йиғлашга тайёрман...қалбим эзилиб... О азиз Абдуллоҳ ибн Зубайр, Бугун хам кўп бизни янчаётганлар. Бизнинг Ақсомизда қилганча сайр, Тинмаяпти тиғин санчаётганлар. Маним орзум надир тўкмай кўз ёшин, Кўпайсин шижоат қиладиганлар. Сениндек ёв сафин ёриб, ёв бошин- Найзанинг учига иладиганлар! Санинг онанг Абу Бакринг қизи, Отанг-хаворийси Расулуллоҳнинг. Бизни учраштирсин жаннатда Ўзи, Мўъжизаси кўпку Буюк Аллоҳнинг! Қандоқ бахт гуноҳим Аллоҳ кечириб, Жаннатга кир деса мендек фақирга. Бўлсам Расулимиз Кавсар ичириб, Саҳобалар бирла жаннатда бирга! @A_meshayan 11:08-20.10.2020 Абдураҳмон Мешаян

939 views
12•••45678•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384