TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 46 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Nob 20
"Очиб олдим Instagramm"
Na-publish Nob 20
"Ота сиздан айрилганимда" Шеърнинг тўлиғи каналда бор. Қидирувга сарлавҳани ёзсангиз чиқади.
Na-publish Nob 18
#Очиб_олдим_инстаграмм (Шиғирча) Бўлмоқлик учун "юлдуз" Очиб олдим "инстаграмм". Кейин кечаю-кундуз, Қолдирмасдан бир грамм- Ҳаётимни ёритдим, Эрталабдан кечгача. Кўрсатиб бош оғритдим Иштонбоғим ечгача. Куним гоҳида шодон, Баъзан хафа ўтарди. Уйландиму мен нодон, Хотин "актив" кўтарди. Кўрсата бошладим ман, Ўтин ёрганимизни, Биргаликда сомсага, Ҳамир қорганимизни, Хомийлар ҳисобига, Тоғга борганимизни. Иш етганда тобига, Боғга борганимизни. Қанақа рашк қизғониш, Йиғиштирдим ҳаммасин. Нима қипти кўришса, Хотинимнинг маммасин? Тушиб кетди гормоним, Эркаклигимку ўлди. Лозим кийдим йўқ тўним, Коммент ёзишса бўлди. Хотин қалбаки Жей Ло, Ўзим сохта темир Майк. Саҳифам кузатсанг ўўўў, Индамасдан босгин лайк. Танқид қилганлар майли, Танқид қилиб ўлишсин. Сохта Мажнун ва Лайли, Ва ёрга қул бўлишсин. Бир икки насиҳатчи, Албатта бизни ўйлар. Кибр қилиб уларни, Атаймиз ҳасадгўйлар. Ўзимиз ҳам биламиз, Биздан кўра мол тузук. Нуқул пиар қиламиз, Мошин, саёҳат, узук... Чмолигим исботига, " История"м тўладир. Бир кун ўлсам қабрда, Майли азоб бўладир. Сизга нима яп-янги, Турмушдан биз мамнунмиз. Иккаламиз цыркдаги, Томошабоп маймунмиз Кўрсатаман бир куни, Юрганимизни хажда. Қиламиз хотин ва мен, "Фолловер"ларга сажда. Ётоқдаги ишни ҳам, Кўрсат деб санчманг найза. Кўрсатамиз албатта, "Актив" бир кун камайса. @A_meshayan 03:48-19.11.2024 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Nob 18
#Меҳрибоним Сўзласангда гапга қўшиб қалампир, Мен учун ҳар сўзинг бол меҳрибоним. Розиман ишқинг-ла бошим айлантир, Кўнглимни фатх этиб ол меҳрибоним. Бош қахрамондирсан севги қиссамга, Ишқинг тўғри келсин маним ҳиссамга. Не бор деб солурсан нуқул киссамга, Кўнгимга ҳам гоҳ қўл сол меҳрибоним. Садоқат бобида тутганим тутум: Бўғзимдан ўтмайди таом бир ютум, Таом не бўлибди сув ҳам бир қултум, Сенга бўлса бир кор-ҳол меҳрибоним. Қанийди атрофинг гулга буркасам, Эркалаб қошингга бармоқ суркасам. Лек аждардек атай олов пуркасам, Омад қушим бўлсин шол меҳрибоним. Ёлғиз бургут истаб ишқ мазасини, Излаб юрганда ўз ожизасини- Кўриб сендек Аллоҳ мўъжизасини, Забоним ҳайратдан лол меҳрибоним. Кексалик бир куни қаттиқ тирмашса, Ёшлик гулимизга келиб чирмашса. Нақадар бахт ахир тутсакда хасса Бирга бўлсак кампир-чол меҳрибоним. Ҳаёт боқий эмас ташлаб боғимиз, Аниқдир бирма-бир қирилмоғимиз. Содир бўлгач қайта тирилмоғимиз, Жаннатда мен билан қол меҳрибоним. @A_meshayan 00:55-19.11.2024 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Nob 17
#Икки_қушлилар Бу дунё бир камдир товус гўзалдир, Лек овози хуник тинглангиз бундоқ. Булбулнинг сасичи ширин асалдир, Бироқ юзи хуник яралган шундоқ. "Иккингизни асло у кўрмас деб тенг, Бордир уруш ўтин ёқаётганлар. Тинч яшай десангсиз қулоғим кар денг, Товус ва булбулни боқаётганлар. @A_meshayan 20:00-17.11.2024 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Nob 17
#Кабутар Кўчиб кетмай туриб олис Жанубга, Қўрқиб қишдан, чўчиб қордан кабутар. Ниҳоят жон кирсин биздек маҳбубга, Хуш хабар келтиргин Ёрдан кабутар. Жонимни Ёримга фидо этайми, Хар тонг буюксан деб нидо этайми, Ё зулмдан қочиб жой банд этайми? Асхоби қахф кирган ғордан кабутар. Боғларда эсмоқда қўрқув шамоли, Қандай бўлсин унда эркнинг камоли? Насиб бўлса ўшал Гўзал жамоли, Машрабман, қочмасан дордан кабутар. Қабих сайёдларга қучоғинг очма, Арзон кимсаларга қиммат ишқ сочма. Дон сепсам холисдир пириллаб қочма, Мен каби меҳрга зордан кабутар. Митти кўзчаларинг тортса ҳам хира, Онгинг хира тортмай жаннатга кир-а. Билсанг фаришталар ажралмас сира, Қалбида Чин Ёри бордан кабутар Қалбида Аллоҳи бордан кабутар. @A_meshayan 19:25-17.11.2024 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Nob 17
#Майхоначи Фироқ мени қарор қилган ўлдирмоққа, Ичмоқликка мажбур бўлдим майхоначи. Моне бўлма қадаҳимни тўлдирмоққа, Ёрим учун манфур бўлдим майхоначи. Ёпма менга шаробхонанг дарвозасин, Ўқиб келдим тоза ишқнинг жанозасин. Узат менга қизил майнинг энг тозасин, Дард қошида мағрур бўлдим майхоначи. Ёлғончи ёр илон янглиғ эшилдику, Пошнасида қоқ юрагим тешилдику. Йиғлашимга шўрлик сурнай қўшилдику, Наҳот бекор масрур бўлдим майҳоначи. Хурлиқони севиб қолган кўзим ўйгил, Насимийдек товонимдан келиб сўйгил. Мендек куйма ўз тенгингга кўнгил қўйгил, Ҳар не ишқда мабрур бўлдим майхоначи. Қизил дема маним юзим қаро-қаро, Ҳазил дема ишқдан бағрим яро-яро. Ишқ деб эсин еган девоналар аро, Элда ёмон машҳур бўлдим майхоначи. @A_meshayan 03:28-16.11.2024 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Nob 16
#Ошиғингдан_ол_хабар Дунёда севгидан надир муқаддас, Оламда нима бор ишқдан мўътабар? Севишганлар мастдир ичмай мусаллас, Ошиғинг холидан олиб тур хабар. Замин пойимизга ёйилган тўшак, Ундан туриб кўкка отайлик мушак. Қўнғироқ айлагил кўтаргум гўшак, Ошиғинг холидан олиб тур хабар. Жоним наҳот менга фироқ раводир? Васлинг мени тортар оханрабодир. Бахтиёрман мендан олсанг хавотир, Ошиғинг холидан олиб тур хабар. Ҳолим жуда ёмон сўрайсан лекин: "Яхшимисан жоним" бир нарса дегин. Сенсиз қандоқ яхши бўлишим мумкин? Ошиғинг холидан олиб тур хабар. Дарвозамни ургил, эшигим қоққил, Меҳринг гулханида жонимни ёққил. Бахтни дуо айлаб, хижронни "оқ қил", Ошиғинг холидан олиб тур хабар. Меҳр танқислашиб кетган шаҳарда, Одамлар тилидан оққан заҳарда. Мени ёлғиз қўймай шому сахарда, Ошиғинг холидан олиб тур хабар. Ажал-отга миниб йўл чиққан чопар, Бир кун келиб мени адашмай топар. Ўлсам очиқ кўзим ўзинг бўл ёпар, Ошиғинг холидан олиб тур хабар. @A_Meshayan 19:03-16.11.2024 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Nob 15
#Булбулга_сўроқ Эй булбул дил бердинг бир атиргулга, Боғбонидан ишқин яширган кимдир? Ҳали илинж чўғи айланмай кулга, Кўзлардан денгизни тоширган кимдир? Унутдингми асл маҳбублигингни, Аслзодаларга мансублигингни. Тан олдинг курашмай мағлублигингни, Қўлингга оқ байроқ топширган кимдир? Боғбонга бориб айт гул бирла кулай, Узилмас никоҳнинг риштасин улай. Балоғатга етгач келганинг қулай- Деса айт кутаман шоширган кимдир? Ҳиёнат балою ишқ аъломасми, Забонингда ҳануз тавалломасми? Аллоҳ субҳанаҳу (ва) таоломасми- Орзуинг амалга оширган кимдир? @A_meshayan 02:45-16.11.2024 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Nob 14
#Дардим_тинглар_гитара Қайси гуноҳим учун, Сенга бўлдим рўбарў? Сени севмоқ келтирди, На бир шараф, на обрў. Мен эмас соғинганинг, Бўлди доллар ва еврў(о), Олтиндан қиммат қадрим, Нечун айладинг зерў(о)? Сени севган замоним, Икки кўзим кўрмиди? Сенга фақат Жипи бор, Мерси борлар зўрмиди, Ёлғонларинг ўргимчак- Тўқиган бир тўрмиди, Ҳиёнатинг ишқимга, Қазилган бир гўрмиди? Сени рози қилай деб, Қуриб кетди силлалар, Мақсадинг ишқмас фақат- Қаср, сарой виллалар. Темирқалби мисдирсан, Сендек сохта тиллалар, Илонлар ҳам қилоларкан, Товус каби жилвалар. Шердан кечиб қилдингми, Тулкиларга ўзни бахш, Садоқатни ўлдириб, Тирилтирдинг қабих фахш. Шираси кетган сақич, Сирти ювош, ич йиртқич, Бўйнингга учраган ит, Тиши билан солар нақш. Заминга тушдинг нечун Фалакдаги ситора, Қалбинг тозамас гарчи- Сочларинг Ниагара. Энди менга ошнодир, Қадаҳ, шароб сигара, Дардим тинглашга қодир, Кальян, чилим, гитара. P. S: Менинг дардим эмас @A_meshayan 20:44-14.11.2024 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Nob 14
Na-publish Nob 13
ОНАЖОНИМ ҚАРИБ БОРЯПТИ. Aйрилиқнинг қиличи ўткир, Кўрқув юрагимни ёряпти. Тан олишлик нақадар оғир, Онажоним қариб боряпти. К,айғулардан юзим ёришмас, Инсонки тупроққа қоришмас. Маним хамон ишим юришмас, Онам эса қариб боряпти. Онамнинг билмайман мен жинни, Дарди кўпми ёхуд ажини. Алам қатл қиляпти мени, Онам эса қариб боряпти. Мен нихолман ақлим карахтдир, Дооод волидам кекса дарахтдир. Бу юрагим ғамга пойтахтдир, Онам эса қариб боряпти. Укамдан айрилдим чидадим, Отамдан айрилдим йиғладим. Хаммасидан тўйдим чарчадим, Онам эса қариб боряпти. Бўйларидан ўзмишдир бўйим, Шеър хақида хаёлим ўйим. Шошмаяпман қилмоққа тўйим, Онам эса қариб боряпти. Ташландиқ черковдек харобман, К,адахдан тўкилган шаробман. Булут юзин тўсган офтобман, Онам эса қариб боряпти Ялло қилаяпман хорижда, Бир кун Лондон бир кун Парижда. Э, вох мени туққан фаришта(м), Онам эса қариб боряпти Жон волидам бамисли Орол- Денгизидек қуриб боряпти. Андуҳларга бўлмишман қарол, Онажоним қариб боряпти @A_meshayan 2015-йил Абдураҳмон Мешаян