TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 62 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Abr 17
Na-publish Abr 17
Na-publish Abr 16
АРЗОНЛАШГАН ҚАДР Тушунмовчиликдир, балки эҳтимол, Каззоб амалдорнинг шу бўлди шархи: “Халқ қилгани учун кўп-кўп истеъмол, Ошди мамлакатда барра гўшт нархи. Тўғрида не иши, нима иши бор, Қорқни оч халқ билан қорни тўқ хоннинг? Бу гал қора халқни қақшатиб зор-зор, Нархи ошар эмиш қаро-оқ ноннинг. Шудир давлат элга кўрсатган химмат, Авом эл қолмоқда сарсонлигича. Мамлакатда бўлди хар нарса қиммат, Инсон қадри қолди арзонлигича... 16:28-12.10.2019 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Abr 15
ФАРҚИМИЗ ҚОЛМАДИ ҒАЙРИДИНЛАРДАН Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн тўрт аср олдин марҳамат қилганлари - охирзамон аломатларига доир ҳадис маъноларидан бир парча: - Қуръондан бир расм, Исломдан бир исм, мусулмондан бир жисм қолади. Илонлар ҳамласин бошласа секин, Қалдирғоч қочаркан бундай инлардан. Тоза мусулмонман деймиз-у лекин, Фарқимиз қолмади ғайридинлардан. Иймонимиз эмас ширин жонимиз, Тўй бошласак увол қоплаб нонимиз. Ароққа лиқ-тўла дастурхонимиз, Фарқимиз қолмади ғайридинлардан. Севамиз иғвонинг донин чўқишни, Олимнинг ортидан иғво тўқишни. Қирқ ёшда ҳам билмай намоз ўқишни, Фарқимиз қолмади ғайридинлардан. Тавбамиз йўқдир-у гуноҳ ҳисобсиз, Тангрим қолдирмагай буни итобсиз. Завжалар ҳам мажбур юрар хижобсиз, Фарқимиз қолмади ғайридинлардан. Афзал билдик иблис бизга берди тан, Римда дам олишни Хаж ва Маккадан. Судхўрликка кетдик буткул муккадан, Фарқимиз қолмади ғайридинлардан. Гуноҳ кўчасида юрдик дайдиб ҳам, Хато қилдик Аллоҳ исмин айтиб ҳам. Зино қилганлар бор Хаждан қайтиб ҳам, Фарқимиз қолмади ғайридинлардан. Қулоқ тинч бўлса бас, қолсак ҳамки оч, Кимлардир тақдилар диндан кечиб хоч. Масжидга бир бормай оқартирдик соч, Фарқимиз қолмади ғайридинлардан. Биримиз шиъамиз,биримиз сунний, Биримиз табииймиз,биримиз сунъий. Наҳот шу тариқа бўлармиз фоний? Фарқимиз қолмади ғайридинлардан. Гўё қолмиш фақат Исломдан исм, Гўё қолмиш фақат Қуръондан расм. Мусулмондан эса қуп-қуруқ жисм, Фарқимиз қолмади ғайридинлардан. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Abr 15
Na-publish Abr 14
#Мусулмонга_ўхшамай_қолдик Лаа Илаҳа Иллаллоҳ айтиб, Мўмин деган бир унвон олдик. Аммо яна гуноҳга қайтиб, Мусулмонга ўхшамай қолдик. Май тўлдириб хум ва кўзамиз, Ичдик шароб, тотдик бўзамиз. Қилмай тоат, тутмай рўзамиз, Мусулмонга ўхшамай қолдик. Қизига шим танлаюр ота, Доооод виждонин иблисга сота. Гуноҳ деган ботқоққа бота, Мусулмонга ўхшамай қолдик. Тупурди қалб булоғимизга, Бомдод чоғи гар ухлаб олдик. Шайтон "суйиб" қулоғимизга, Мусулмонга ўхшамай қолдик. Ўз кўксимни тиғлаб айтяпман, Дилга малҳам излаб айтяпман. Кулиб эмас йиғлаб айтяпман, Мусулмонга ўхшамай қолдик. Бизларда йўқ хаё ва ибо, Хар томонда фахш, кибр, рибо. Г'ам қасрига қилиб мархабо, Мусулмонга ўхшамай қолдик. Энди эса юрибмиз додлаб, Фарзандимиз иблисни шодлаб- Қуръон эмас, рок юрса ёдлаб, Мусулмонга ўхшамай қолдик. Талоқ деган сўзга чўкдик тиз, Ёр туғса гар ўғил эмас қиз. Бошқаларни билмадиму биз, Мусулмонга ўхшамай қолдик. Қилган минглаб гуноҳимиздан, Пушаймонга ўхшамай қолдик. Хаё қилмай Паноҳимиздан, Мусулмонга ўхшамай қолдик. Қуръон ётур жавонда бекор, Жойнамозни сандиққа солдик. Кечир бизни ё Парвардигор, Мусулмонга ўхшамай қолдик. Юрак қолди иймондан бўшаб, Юравердик кибримиз тўшаб. Ажнабийга шу қадар ўхшаб, Мусулмонга ўхшамай қолдик. @A_meshayan 10:16-08.02.2016 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Abr 13
#РОЗИ_ҚИЛОЛСАЙДИМ_САНИ. Жаҳолатнинг ботқоғидан, Раҳм этиб қутқардинг мани. Асар қолмай дил доғидан, Рози қилолсайдим Сани. Дунё боғин кезмоқдан, Яшашданда безмоқдаман. Ўлим яқин сезмоқдаман, Рози қилолсайдим Сани. Ичмас эдим хасрат майин, Чалмас эдим қайғу найин, Қирқар эдим ғамнинг пайин, Рози қилолсайдим Сани. Томиримда музлайди қон, Кун келиб Сен истаган он. Табассум-ла берардим жон, Рози қилолсайдим Сани. Нафснинг кўзин ўярдимо, Дилни оққа бўярдимо, Жамолингга тўярдимо, Рози қилолсайдим Сани. Кўздан ёшим тирқирарди, Юрак Ишқдан зирқирарди. Руҳим нечун чирқирарди? Рози қилолсайдим Сани. Бахтим лаъинни хорларди, Хурлар бағрига чорларди. Маҳшарда юзим порларди, Рози қилолсайдим Сани. @A_meshayan 11:52-08.02.2020 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Abr 12
Абдулла Орипов Менга хуш хабар айт... Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам... Дарду машаққатлар ўтгайдир бари, Ўксима, оёққа тургайсан, деб айт. Умрингни фараҳбахш, тотли онлари Ҳали олдиндадир, кўргайсан деб айт. Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам... Дўстларинг бордир-ку ҳали дунёда, Сени кулфатларда қолдирмас деб айт. Ёвузлик бўлса ҳам ҳаддин зиёда Сени чангалига олдирмас, деб айт. Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам... Олис муҳаббатинг сўнмаган ҳамон, То ҳануз унутмай юрибди дегил. Сарғайган дафтарин варақлаб пинҳон, У сени тушида кўрибди дегил. Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам... ✍ 2008 йил 7 июнь @abdullaorifijodi
Na-publish Abr 12
Na-publish Abr 11
#БИРОДАРИМГА_ТАСКИН. Ағёрларинг бузиб, Кўнглинг Каъбасин, Кўнглинг қандилига, тош отдилар мўл. Аршнинг муаллифи билур хаммасин, Нихоят очилди омад томон йўл! Қуришни битирди қисмат меъмори, Умринг саройининг, чорак асрини. Келганда бир куни кексалик чоғи, Ташлаб кетадирсан, ёшлик қасрини. Ёзишни тугатди, тақдир қалами, Умринг китобининг эллик уч жузин. Умринг кўклами-ю, ёзин тугатиб, Яшашни бошладинг, умрингнинг кузин. Яшaaдинг сабрнинг шойисин кийиб, Чидадинг, сабрли тақсирларга хос. Ижодинг севганга қиламан таъзим, Ўзингни суймасга битта илтимос: Пок зотни ёмонлаб жар солма эй дўст, Тилингни иғводан пок айла олдин. Олтин идишдаги, лойнинг қадри йўқ, Лойда ётса хамки, қадрли олтин! @A_meshayan 2010-йил Абдурроҳман Мешаян
Hashtags
Na-publish Abr 11
Surhondaryo!
Na-publish Abr 10
#Аллоҳнинг_раҳми_келган_она_бола_мўминлар Уч йил аввал шу гулларни онамга соғва қилгандим. Онам у вақтларда мусулмон эмасди. Гулларга қараб роса йиғлаганман. "Ўзингни нега алдаяпсан, бу онангнинг байрами эмаску" деб. Ўшанда илк марта юрагим санчиб кўзларим йиғидан хиралашиб қолган. Ўн олти йил тинмай сўраганимдан кейин онам муслима бўлдилар. Ҳали бир йил ҳам бўлмади. Бугун борсам ўзбекча ош қилибдилар. "Бу йил пасхани нишонламайман, тухум бўямайман энди" дедилар. Роса қувондим. Нима деб ўйлашингиз ўзингизга ҳавола. Аммо ўлим хақ. Ё онам мени кўмади ё мен онамни кўмаман. Аввало узоқ яшасинлар. Аммо агар ўлсалар энди армоним йўқ. Ортларидан "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" дея оламан, Қуръон ўқий оламан. Отамга нисбатан эса бу амалларни амалга ошира олмайман. Онангизнинг қадрига етинг. Уриб сўкса ҳам сизга кун бермаса ҳам. Муҳими у муслима ахир. Онам тобора қариябдилар мен ҳам. Юзларимиз нигоҳларимиз кўзларимиз тобора янада бир-бирига ўхшаб бормоқда. Жуда-жуда яхши онанинг ёмон боласиман. Онамдек ҳалим, мулойим, мулоҳазали, босиқ, фаросатли эмасман минг афсус. Шу жиҳатлари юқишини ҳам насиб қилсин. Онам менга ширин гапларни кўп айтган. Энг мени хурсанд қилгани: "Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ" бўлган. Аллоҳ мени дўзах билан жазоламасину агар жаннатий бўлсам онамнинг жаннатига осмонлардаги юлдузларга ердан тикилганим каби қараб турсам керак. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян