TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 64 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Abr 5
#hadis Қадр кечаси - 27 кечада Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қадр кечаси борасида: "У 27-ёки 29-кечадир. Ушбу кеча ерда фаришталар сони майда тошлардан ҳам кўп бўлади", дедилар (Имом Аҳмад ривояти). Бугун 5 апрел жума куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 27-кечаси бошланади. 🌐https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Hashtags
Na-publish Abr 5
#Саҳобалар#ҳаётидан#шеър #УММУ#СУЛАЙМ#РОЗИЯЛЛОҲУ#АНҲО #ЖАННАТИЙ#AЁЛНИНГ#САБРИ Румайсо (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в) “Менга жаннатда Абу Талҳанинг аёли Румайсо” кўрсатилди дея, жаннатий эканлиги башорати берилган мадиналик ансория аёлдир. Кунялари Уму Сулайм. Гўдак ўғли ногаҳон, Касалликка чалинди. Она ошкору пинҳон, Хақдан шифо ялинди. Набий ёнига ёри, Бориб келиб турарди. Уйга келган заҳоти, Ўғлин холин сўрарди. Ёри Талҳа Набийнинг, Ҳузурида бўлган он. Умму Сулайм боқса, Гўдак ўғли бермиш жон... Ўзга она бу замон, Мен билмайман нетарди. Сочин юлиб ютиб қон, Балки ёқа йиртарди? Умму Сулайм нетди? Аввал болани ювди. Гарчи қалби дарз кетди, Ноҳуш хаёлни қувди. Кафанлади боласин, Сепиб атирлар хушбўй. Ичга ютиб ноласин, Гўдакка боқди хушрўй Кўрсада фарзанд доғин, Ўзида бир куч топиб. Сўнг фарзандин устига, Қўйди бир кийим ёпиб... “Учраганимиз айтма, Биз оғир жудоликка. Деди: Толҳасиз қайтма, Анас ибн Моликка. Анасдек ўғли кетди, Талҳа ёнига дарҳол. Талҳа келиб сўради: “Ўғлимизда не аҳвол?” Умму Сулайм деди: Ухлади. Ўғлим шояд. Бу уйқусида роҳат, Топса шудир кифоят. Абу Талҳа ўйлади: “Оғриқ йўқолибдида. Ичда ўзга сўйлади: “Соғайиб қолибдида”. Ўшал кун Абу Талҳа, Ифтор қилди, еб ичди. Ўғли соғаймиш деб ҳа, Бу куни хушнуд кечди. Ўз ўғлидан хотиржам, Бўлинмади хаёли. Мусибатни чекиб ғам, Билдирмади аёли. Зийнатланиб ёри деб, Хушбўйланиб ёр учун. Умму Сулайм хам кеб, Талҳа-ла ўтказди тун. Тонг отди. Талҳа аста, Масжидга отланган дам. Умму Сулайм охир, Сўз бошлади тортиб ғам: “Абу Талха, кишидан, Гар олинса омонат. Сўнг омонат эгаси, Омонатин ўтиб вақт, Қайтаришларин сўрса, Омонатин олганлар. Омонатни бермайсиз, Дея айтишса агар. Уни қайтармасликка, Уларнинг хаққими бор? Талҳа деди хақлари, Йўқ эрур бунга зинҳор. Омонат эгасига, Қайтарилар албатта. Абу Талҳа шундай деб, Сўзлаётган бир вақтда, Умму Сулайм деди: Аллоҳ бизга омонат- Бир ўғил берган эди, Қайтариб олди фақат. Абу Талха истиржо, Айта олди, шу холос. Сўнг Набийнинг ёнига, Борди бир мўминга хос. Намоз ўқиди сўнгра, Набийга қилди баён: Шомда ўғли ўлганин, Гўдак топширганин жон. “Бу холатдан бехабар, Ёрим-ла ўтказдим тун” Тинглар эди пайғамбар, Абу Талҳачи маҳзун... Пайғамбар хам чекмай ох, Деди: Таратиб сасин: “Бу кечангизни Аллоҳ, Барокатли айласин!” Ушбу оилага мангу, Раҳмат ёғилди ахир. Абдуллоҳ ибн Абу- Талҳа туғилди охир. Унинг тўққиз фарзанди, Тўлин ой мисол тўлди. Ва хамма жигарбанди, Хофизи Қуръон бўлди... Бу қиссадан хисса не? Беҳуда кулма аёл. Боланг ўлса хам ҳамд де, Сочингни юлма аёл. Сенга тилайман сабр, Куйсанг фарзанд доғида. Учрашасиз барибир, Бир кун жаннат боғида. @A_meshayan 11:23-25.10.2020 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Abr 4
#Олимжон Тушда кўриб посбонга хайқириб кетдим: "Олимжоннинг қўлларини кишанлама!" Уйғондиму ўнгда шундай ният этдим: "Қамоқда ҳеч бошқа ҳайит нишонлама!" Озод кезгил боғу-роғ қир-адирларни, Ўзни қийнаб излаб нетарман ташбеҳни? Озод кутгил кўп Лайлатул қадрларни, Ўлгунча масжидда ўқиб таровеҳни! @A_meshayan 22:25-04.04.2024 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Abr 4
#БУЮК#САҲОБИЯ#АЁЛ #ҲИНД_БИНТ_УТБА_РОЗИЯЛЛОҲУ_АНҲО Бадр куни отанг ўлди- Утба ибн Робия. Сендек қизин қалби тўлди- Ғамга, қочиб тобия. Сен Исломга қарши эдинг, Кўзларингга тўлиб қон. Уҳуд жанги куни дединг: Мўминлардан олгум жон. Уҳуд куни хамма шоҳид. Қони шундоқ қайнадинг. Буюк Ҳамза бўлгач шаҳид, Жигарин сен чайнадинг. Қасосга топдим деб имкон, Байрамдек билдинг буни. Лек охир келтирдинг иймон, Макка фатҳ бўлган куни. Кун келиб бўлгувчи подшоҳ, Ўғлинг Набий қошида. Деди: Бир ва бордир Аллоҳ, Йигирма уч ёшида. Кўздан араз, қалбдан мараз, Дилдан ғараз қувилди. Бу шунчаки эмас фараз, Бор гуноҳинг ювилди. Кеча кофир аёл эдинг, Ким келтирмиш хаёлга. Бугун эса сен айландинг, Саҳобия аёлга. Ислом келмасдан аввал ҳам, Аслзода аёллар. Зино қилмоқликни бир дам, Сурмас эди хаёллар. Зино қилар эди фақат, Чўри, жория, қуллар. Зино қилмоқликка тоқат, Қилмасди озод гуллар. Тағин қилмас эди асло, Ҳур аёллар ўғрилик. Ҳамма жоҳил эди аммо, Ўлмаганди тўғрилик. Сен иймонга келганинг вақт, Ниқоб тортиб юзингга. Расулга бермоқ-чун байъат, Бординг, келиб ўзингга. Расулуллоҳ сендан сўрди: "Ибодат қилмоқликка, Ва Аллоҳни ягона бир, Илоҳ деб билмоқликка? Байъат қиласанми айтгин? Байъат қиламан дединг. Ва Аллоҳни ягона бир, Илоҳ биламан дединг. Расулуллоҳ на бир юзинг, На кўзларинг кўрдилар, Рост айтанинг билдинг ўзинг, Яна сендан сўрдилар: " Айтгин қиласанми байъат, Ўғрилик қилмасликка. Харом иш қилмасдан фақат, Зинони билмасликка. Сени чулғаб олди хайрат, Хайрон эдинг лол эдинг. Карахт бўлганингдан фақат, Набийга шундоқ дединг: Ё Расулуллоҳ ҳеч замон, Ўғирлик ва зинони. Озод аёл ҳам қиларми? Қаранг сўзда маънони. Озод аёл афифадир, Озод аёл малика. Дугонаси андишадир, Бахти Хақдан тахлика. Эй эри саҳобий аёл, Эй ўғли подшоҳ бир зот. Фирдавсда абадий қол, Руҳи покинг бўлсин шод. Яхшиямки бизнинг макон, Замонни кўрганинг йўқ. Бугун осур олиб арқон, Маликалар ўзга тўқ. Бугун озод аёллар ҳам, Ўғирликка ҳўб мойил. Зинони хам мана ҳар дам, Кўплари қилар қойил. Сен эса иймон топдингу, Лойқа умринг тиндирдинг. Ёмон саҳфангни ёпдингу, Суйган бутинг синдирдинг. Балта билан дединг чопиб: Сенга қилиб ибодат. На бўлди халоват топиб, Ва на бахту саодат. Бўлмаганинг учун қули, Харом ишрат ва айшнинг. Сен бўласан жаннат гули, Саййидаси Қурайшнинг! @A_meshayan 01:33-23.06.2021 Абдурроҳман Мешаян
Na-publish Abr 3
#Жаннатга_кўприк_қаламим Ижод барибир мазза. Айниқса саҳобаю ансорлар хақида шеър ёзиб чиқсанг. Шунақа кўп ўқишингга, изланишингга тўғри келадики натижада ҳаминқадар кўлмакдек илминг баҳайбат уммонга айланганишга шайланади гўё. Сен шеър атаётган саҳоба жангда ғалаба қозонса у билан ҳаёлан хурсанд бўласан, яраланса сен ҳам азобланасан ўлса шеър ёзатуриб сен ҳам хўнграб юборасан... Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан тортиб Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳугача ҳаёлан ҳамсуҳбат бўласан... Расулуллоҳ Алайҳиссалом билан саҳобалар қилган мулоқотни шеърга айлантираётганингда янада масъулият сезасан. Севикли Пайғамбарингнинг "Менинг номимдан ёлғон ҳадис тўқиган ўзига жаҳаннамдан жой ҳозирлайверсин" деган муборак гаплари ёдингни ёритиб ортиқча гап қўшмайсан шеърингга. Ёзаётган шеърларингдан манфаат олишса руҳланасан. Яхшиям қаламим бор. Жаннатга кўприк бўлсин. Насиб қилса саҳобалар хақидаги шеърларимнинг ҳаммасини йиғиб бу йил китоб қиламан. Узоқ йиллар кутдим. Назаримда бу йил китобнинг айни вақти. #Рамазон_бошлангандан_бери_саҳобалар_хақида_жойланган_шеърлар: 1.Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу. 2.Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу. 3.Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу. 4.Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу 5.Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу. 6.Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу 7.Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу 8.Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу 9.Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу 10.Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳу. 11.Жулайбиб розияллоҳу анҳу 12.Икрима розияллоҳу анҳу 13.Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу 14.Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу 15.Абдуллоҳ ибн Ҳузофа 16.Салмони Форсий розияллоҳу анҳу 17.Ҳанзала ибн Абу Омир розияллоҳу анҳу 18.Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу 19.Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу 20.Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу 21.Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу 22.Абу Зарр ва Билол розиаллоҳу анҳумо ибрати 23.Ҳазрати Усмон ибн Авфон ва завжалари 24.Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу йиғиси 25.Аллоҳ тарафини олғон саҳобалар (Билол, Суҳайб ва бошқалар) 26.Ҳадича бинти Ҳувайлид розияллоҳу анҳо 27.Аййёш ибн абу Робия розияллоҳу анҳу 28.Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу 29.Солим ал Форсий розияллоҳу анҳу 30.Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу 31.Осим ибн Собит розияллоҳу анҳу 32.Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу 33.Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу 34.Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу 35.Сумайя розиаллоҳу анҳо 36.Ваҳший ибн Ҳарб розияллоҳу анҳу Яна 297 та шеър жойлайман ҳали ИншаАллоҳ! Шу билан 333 шеър бўлади. Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Abr 3
#ВАҲШИЙ#ИБН#ҲАРБ#ҲАБАШИЙ #РОЗИЯЛЛОҲУ#АНҲУ Жубайр ибн Мутъим айлади ваъда: "Ҳамзани ўлдирсанг, озодсан буткул". Хожасига қандоқ қиларди зарда, Эрк ваъдаси турса, қора танли қул? Ҳали у вақтларда иймондан маҳрум, Ҳинт бинт Утба ҳам қилиб илтифот. Ота ва амаки қасоси учун, Унга ваъда қилди катта мукофот. Найзани нишонга бехато уриш- Борасида моҳир Вашҳий найлади? Мозийдан даркормас асло юз буриш, У Ҳазрат Ҳамзани шаҳид айлади. Уҳуд жанги битгач, қурайшликлар-ла, Ваҳший ортга қайтди Макка томон шод. Лек бахтни туймади хожаси Жубайр, Уни айласада қулликдан озод. Хотиржам бўлмагач Маккани ташлаб, Жонини сақлай деб Тоифга қочди. Лек Тоифликлар ҳам кўзларин ёшлаб, Митти юракларин иймонга очди. Ваҳшийнинг қалбида порлади шунда, Бир кун ловулловчи умид учқуни. Аллоҳ иродаси турибди бунда, Фазли билан қилди мусулмон уни. Сохта пайғамбарлик даъвосин қилган, Разил ўлсин тортолмасдан тил. Ямома жангида Мусайламатул- Каззобни айлади шу Ваҳший қатл... Мусулмон номимни ўртага қўйиб, Юксак шаъним билан ичаман онтни. Ваҳший ўлдиргандир жоҳил чоғида, Пайғамбарга яқин энг яхши зотни. Мусулмон номимни ўртага қўйиб, Юксак шаъним билан ичаман онтни. Ваҳший ўлдиргандир муслим чоғида, Аллоҳ ёмон кўрган энг разил зотни. Мен не демоқчиман мўмин биродар, Айб қилган бўлсангда жоҳил пайтларинг. Ё гуноҳга ботиб бўғзингга қадар, Ёзган бўлсанг динга қарши байтларинг... Аллоҳ кечиримли қалбинг уйида, Тавба қилиб умид чироқларин ёқ. Менга ишонмасанг илинж кўйида, Саҳоба Ваҳшийнинг ҳаётига боқ... @A_meshayan 18:31-06.04.2023 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Abr 2
Сумайя розияллоҳу анҳо! 🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев ✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Abr 2
#Саҳобалар#ҳаётидан#шеър #СУМАЙЯ#РОЗИЯЛЛОҲУ#АНҲО Кўздан уйқум қочиб қоқ ярим тунда, Саодат асрига элтади хаёл. Кўз олдимга келар дафъатан бунда, Икки туя аро боғланган аёл! Бир туяга эди шўрлик аёлнинг, Бир оёғи бирла бир қўли боғлиқ. Бошқа бир туяга иккинчи қўли- Оёғи боғлиқдир... оғриқ нечоғлиқ... Туялар хайдалди бир бирдан узоқ, Оёқ-қўллар э вох мажбур керилди. Сўнгра вақтинчалик тўхтади қийноқ, Аёлга шу қадар азоб берилди. Абу Жаҳл топиб бу ҳолдан хузур, Аёлнинг қошида жилмаярди шод. Оғриқлар дастидан бўлсада мағрур, Сумайя чидолмай кўтарди фарёд. Туялар жойига қайтарилдилар, Аёлнинг бўшашди оёғи, қўли. Сўзлашга киришди Абу Жаҳлнинг, Ўзиданда жирканч кирланган тили: Афсус у забондан сочилмади бол: -Хўш қалай Сумайя қилдингми мазза? Азоб уқубатинг тугайди дарҳол, Муҳаммадни инкор қилганинг лаҳза! -Ўлсам хам мен уни қилмайман инкор! Шу бўлди Сумайя айлаган жавоб. Абу Жаҳл қилгач ишора бир бор, Туякашлар яна бердилар азоб... Ёрдам беролмади на эри Ёсир, Ёвдан қутқармади на ўғли Аммор. Бу вақтда улар хам ғам чекиб ахир, Сумайя ёнида чекарди озор. Азоб чекар эди бутун оила, Дашт ичра, дашт номи аталар Рамда. Бир кун қалбларида чексиз дард ила, Ёнларидан ўтди Расулим ғамда. -Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи! -Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи! Дедилар: Сизларга мукофот жаннат, -Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи! Шу он қум устида судралаётган, Сумайянинг ёри Ёсир чекиб ох- Деди: Замон доим зўравонники- Бўлаверадими ё Расулуллоҳ? Бу савол жавобсиз қолдирилди лек, Аллоҳга ёлбориб аста ушбу дам. -Ёсир оиласидан раҳматинг дариғ- Тутма Аллоҳ, деди Расули Акрам. Ёсир оиласининг энг сўнгги куни... Тўрт жон қийналарди жуда хам ёмон. Оғир хатто қилмоқ тасаввур буни, Кетарди дод фарёд саси хар томон. Ўғиллар Аммор ва Абдуллоҳ, хамда- Эри Ёсир шерик дард борасида. Боғланиб Сумайя қолганди ғамда, Иккита туянинг нақд орасида. Шароб тўла коса бўшатгач Амр, Деди: сен бу динга қўйдинг муҳаббат. Чунки ошиқ қилган Сумайя ахир, Сени дин келтирган ўшал Муҳаммад! Сумайя нетарди ожиза эди, Қони аввалгидек гупуролмасди. Фақатгина: Олчоқ, уятсиз! деди, Унинг юзларига тупуролмасди! Абу Жаҳл бирдан бўлиб дарғазаб, Қўлдаги косасин отганча ерга. Хизматкорларига айтди атайлаб: Туяларни саванг ботганча терга! Туялар шундайин саваландики, Улар жонхолатда югурган маҳал. Сумайянинг тани бўлинди икки, Унга жаннат эди жуда хам маҳтал... Шунда хам тинчимай ит Абу Жаҳл, Энг маҳрам жойига санчиди найза. Жон берди лек бўлди жаннатга доҳил, Гўё еру осмон тутдилар аза. Сумайядан кейин маҳрами Ёсир, Хақнинг рахматига аста қовушди. Шаҳидлик шаробин ичганча охир, Иссиқ қони оқиб охир совушди. Бизчи нима қилдик динимиз учун, Гарчи ҳеч ким йўқдир савалагани. Қўрқиб зиндон ёки сургундан нечун, Умр тикдик жонни авайлагани? Ожиз уммат бўлиб қолганимиздан, Кофирга мўминнинг қони халолдир. Илм олмоқликдан толганмиздан, Нусратга эришмоқ амримаҳолдир. Эркакларда йўқдир номус, хамият, Оқсоч бўл деб қилар аёлни даъват. Бўлдик тарозуси бузуқ жамият, Биз хотин зотини хўрладик фақат. Биз хотин зотига қўшиқ дедирдик, Уялмай хорижга юбордик сўнгра. Аёлга хаттоки нажас едирдик, Сўнг дедик: Иста ўл, хохласанг хўнгра. Биз Ёсир бўлолсак хотинлар албат, Сумайя бўлишга шайланажакдир. Абу Лаҳаб бўлсак улар хам фақат, Умму Жамилларга айланажакдир. Келинг, айламайлик аёлни тахқир, Айтиб ғарбликларнинг фахш латифасин. Эркак эмас аёл безаган ахир, Шаҳидлик дафтарин илк саҳифасин! @A_meshayan 02:54-13.10.2020 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Abr 2
Айни кунларда Qudratulloh Ubaydulloh укамиз ўпкасидаги ўсимтадан даволаниш учун Ҳиндистонда бўлиб турибди. Алҳамдулиллаҳ, таҳлил натижаси ижобий чиққан, яъни ўсимта олиб ташланса, қайтиб чиқмаслигига кафолат беришяпти. Фақат маблағдан муаммо бор, жаррохлик амалиётинг нархи 11200$. Қудратуллоҳга етмаётган сумма эса 5000$. Ўзи қарзи хасана сўраяпти, лекин улуғ кунларда эҳсон, закотларимиздан ёрдам қилсак ҳам айни жойига тушади иншааллоҳ. Қуйида ёрдам бермоқчи бўлганлар учун ҳисоб рақамлар: Uzcard Garant bank Qudrat Ubaydullaev 5614 6803 0311 6210 Visa 4195 2500 4702 4128 Алоқа учун: Телеграм @qudratulloh93 Телефон +998 99 808 99 03
Na-publish Abr 1
#Ҳассон_ибн_Собит_розияллоҳу_анҳу... #Саҳоба_шоир Мушриклар кўксига ўқдан ҳам кўра, Оғриқлироқ ботган сен айтган шеърлар. Замондош бўлсайдик бўлардик жўра, Сени арабнинг зўр шоири дерлар. Дин душмани ўқиб ёзган шеърларим, Заҳарханда кулиб қотирсин энса. Менга нима аҳир мен кўнгли ярим, Роббим: "Қулим сендан розиман" деса... Сарой шоирлари урчиган бизда, Кўзлаган томони унвон тарафи. Не бахтдирки насиб айламиш сизга, Пайғамбар шоири бўлмоқ шарафи. Мен оддий армани Аллоҳга банда, Ўзгадир ўзбекнинг Ҳассон Собити. Шараф талашмайман токи жон танда, Бўлсам бас Хақсевар ислом зобити... 18:31-10.04.2023 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Abr 1
#Пайғамбарнинг_шоири #Абдуллоҳ_ибн_Равоҳа_розияллоҳу_анҳу. Султонларга атаб ёзмадингиз шеър, Бир карра маддоҳлик қилганингиз йўқ. Пайғамбарнинг ўзи хақингизда дер: "Абдуллоҳнинг шеъри бамисоли ўқ- Ёмғиридан кўра таъсирлироқдир, (Аслида) Қурайшнинг мушрикларига" Сиздан кўра қайси шоир бойроқдир? Сўз найза суқдингиз ёв итларига. Аллоҳ ўзи айтган шоир зотига, Фақат гумроҳларнинг эргашмоғини. Бу оят вайрона қилмасин нечун, Сиз ва мендайларнинг кўнгил боғини. Аммо Аллоҳ ўзи берди бизларга, Қуръони Каримда таскин шу асно: "Иймон келтирган ва эзгу иш қилган, Хақни ёд этганлар бундан мустасно". Бир кун чўрингизни калтакладингиз, Ва шу дам кўнглингиз бироз тортиб ғаш. Хато қилганингиз тез англадингиз, Кўнглингизни ёқди тавбадек оташ. Холатни айтдингиз Расулуллоҳга, Набий сўрадилар: "У қандай ўзи?" -"У иймон келтирган қодир Аллоҳга, Намоз ўқир, рўза тутар, рост сўзи" -"Эй Абдуллоҳ (унда) у мўминадир! -У холда мен уни қиламан озод. Ва оилам аро у топар қадр, Унга уйланаман, қалби бўлсин шод. Чўрини қилдингиз бир зумда озод, Сизда эди ахир иймон саломат. "Чўрига уйланган Абдуллоҳга боқ", Сизни аҳли нодон қилди маломат. Бу воқеадан сўнг Аллоҳ Таоло, Нодонларнинг оғзин ёпди бирма-бир. Тушдику Бақара сурасидаги, Оят нозил бўлиб икюз йигирма бир: Аллоҳ олиб турса тарафингизни, Нақадар маззая, нақадар зўра: "Хақ деди: "Мўмина чўри яхшидир, Ўшал мушрика хур аёлдан кўра". Сиз шаҳид бўлдингиз мутъа жангида, Тилию қиличи бирдек ўткир зот. Мен бир умр сизга тақлид қиламан, Шояд солмам шунда жаҳаннамда дод". Нақадар бахтлисиз гўзал Абдуллоҳ, Буюк бахт аслида шаҳиддек ўлиш. Сизга насиб бўлди хавас бу ох, ох, Буюк пайғамбарнинг шоири бўлиш. @A_meshayan 15:31-02.01.2024 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 31
Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу Айланиб кичикдан катта галага, Қалбда на дўстлик на муҳаббат билан. Киришдилар бир кун мужодалага, Қурайш "катталари" Муҳаммад билан. Пайғамбар уларни қиларди даъват, Шояд бу нусҳалар кўнгилин деб чаяр. Ахир улар эди соҳиби давлат, Иймонга кирсалар Ислом кучаяр! Ўтирарди Утба ибн Робия, Амр ибн Ҳишом-Шайба ёнида. Даврада бор Валид ибн Муғийра, Умайя ҳам оқур зино қонида. "Менга ҳам Аллоҳнинг билдирганларин, Ўргатингиз дея қилинди нидо" Кўр Абдуллоҳ ибн Умму Мактумдан, Чиққан нидо эди асли бу садо. Пайғамбар қошларин чимириб қўйиб, Юзларини ундан бурдилар аммо. Абдуллоҳ кўрмади асло бу ҳолни, Чунки сўқир эди, кўзлари аъмо. Лек Аллоҳ кўрарди бу ҳодисотни, Ўзига минг бора айтайлик тасбеҳ. Абаса сураси ўн олти оят, Пайғамбарга берди Хақ ўзи танбеҳ: "У олдига кўзи ожиз келган дам, Қошларин чимирди ва ўгирди юз. Эй пайғамбар қайдан биладирсиз сиз, Эҳтимол гуноҳдан поклана олар, Ё у сиздан панду насиҳат олар? Ва бу панд унга кўп фойдалар берар? Энди ўзин иймондан беҳожат тутган- Зотга юзландингиз ҳолбуки унинг- Покланмаслигидан сизга зарар йўқ" Қуръондан мисолим тугади менинг.... О Абдуллоҳ ибн Умму Мактумни, Азиз қилиб қўйди Аллоҳнинг ўзи. Муаззин ҳам бўлди, Қуръон ёдлади, Жангларда қатнашди гарчи кўр кўзи. Бир куни сўзлади ғазот олдидан: Гарчи мен эмасман баҳодир ва зўр. Менга байроқ беринг, икки саф аро Жанг қизиб кетсада қочмам кўзим кўр" Хижратдан ўн тўрт йил ўтгандан кейин, Даркор бўлди жангда мардона туриш. Қарши бориб Эрон подшоҳлигига, Форс империясига бошланди юриш. Супуриб ташланди энг кучли давлат- Тарихдан ҳаммангиз биларсиз чоғи? Бошланди сўнг ўша гўзал бир ҳолат, Форсда хирпиради Ислом байроғи. Кимлардир отлиқдир, кимдир пиёда. Кимдир у кун эди зотдор туяда. Шаҳидлар берилди ҳаддан зиёда, Абдуллоҳ ҳам ўлди Қодисияда. Инсоф билан айтинг ёдламай Қуръон, Кўзи кўрадиган биздайлар кўрми? Ё сўқир бўлсада жангда бериб жон, Жаннатни нақд қилган Абдуллоҳ зўрми? @A_meshayan 19:31-11.01.2023 Абдураҳмон Мешаян