TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 63 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Abr 10
Na-publish Abr 9
ҲАЙИТИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК! Парвардигор бирдир деганлар, Рамазонда нафсин енгганлар, Фақат халол луқма еганлар, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Золимларнинг бўшар тўрлари, Тўрларидан яқин гўрлари. Пайғамбарнинг меросхўрлари, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Тақлид қилмас эшакка отлар, Ахир улар ханграшга ётлар, "Рождество"ни кутмаган зотлар, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Бу Рамазон тез тугади деб, Йиғлаяпман ич-этимни еб, Иймонига беролганлар зеб, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Ушбу кунни узоқ кутганлар, Иғвонида чин унутганлар. Рамазонда рўза тутганлар, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Аллоҳ дея дардин енгганлар, Сажда қилиб бошин эгганлар, Мусофирлик нонин еганлар, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Хақ йўлида оққан қонлари, Хақ йўлида чиққан жонлари. Бутун дунё мусулмонлари, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Иншааллоҳ... Баданимни тарк қилмаса жон, Томиримда музламаса қон, Етмиш кун сўнг, шеър битгум Қурбон, Ҳайит бўлсин дея муборак! 15:02-25.06.2017 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Abr 9
ҲАЙИТИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!!! АБДУРРОҲМАН МЕШАЯН Манзилимиз:t.me/A_Meshayan
Na-publish Abr 9
Эртага Тошкентда соат 05:50 да қуёш чиқади. Шунга мувофиқ Рамазон Ҳайити намози Тошкент масжидларида қуёш чиқишидан 20 дақиқа ўтиб, соат 06:10 да ўқилади. Эслатма: Бомдод намози ҳайит намозидан муҳимроқ! Бомдод Тошкент масжидларида эртага 05:00 – 05:15 атрофида (±5-10 дақиқа фарқи билан) ўқилади. Musannif Adham
Na-publish Abr 9
Na-publish Abr 9
Сен билан илк кўришганда- Қалб эди муз Кўклам тугаб ёз оҳирлаб- Келганди куз Кўзлар йиғлаб, юрак эди- Тамом бўлган Ул чоғ эди эндигина- Отам ўлган Билган эдим пучдир ўзга- Мафкуралар Ёдлар эдим кичик-кичик- Зам суралар Бахтдан тополмасдим ўзни- Қўярга жой Эй мен шаҳодат келтирган- Муборак ой Ўн икки йил бўлди сени Билганимга Келганингга шукроналар- Қилганимга Кўришармиз ҳар йили биз- Шундан буён Гоҳ йигирма тўққиз, гоҳ- Ўттиз кун аён Ўтди бундай ўттиз кундан- Неча-неча Насиб этди ўн икки бор- Қадр кеча Барокатинг қандоқ қилмай- Айт эътироф Расул янглиғ ўтирмишман- Кўп эътикоф Ўрганмишман ялқовликмас- Илғорликка Кўприк солдим саҳарликдан- Ифторликка Шаъбон ойи тугаганда- Этиб мамнун Шаввол ойи бошланганда қилдинг маҳзун Ташрифларинг ой кўришла- Бошланадир Кетарингда ой кўрсам Кўз ёшланадир Дейсан: Мўмин маҳзун бўлма- Қайтажакман Келгуси йил яна салом- Айтажакман Кетмоқдасан эй Аллоҳдан- Буйруқ олган Қайтганингда, бўлмасайдим- Ухлаб қолган Оғрир бугун юрагимнинг- Хамма жойи Айт эртадан айрилиқми Қуръон ойи?
Na-publish Abr 9
#азвожи_мутаҳҳарот #Умму_Ҳабиба_бинти_абу_Суфён#розияллоҳу_анҳо_ибрати. Умму Ҳабиба ҳеч қилмай исённи, Расули Акрамга гап очди ўзи: "Менинг синглим бинти Абу Суфённи, Ўз никоҳингизга олинг мен рози" "Шуни хоҳлайсанми? Қилганча тоқат, Умму Ҳабиба ҳам айлади жавоб: "Сизни ўзимники қилгум йўқ фақат, Синглим шерик бўлсин қилмоқққа савоб" Умму Ҳабибанинг айтган сўзлари, Гапчи пайғамбарга келмади малол. Дедилар меҳр-ла порлаб кўзлари, "Албатта ушбу иш менгамас ҳалол" -Умму Саламанинг қизини олинг, -Гарчи оғрисада кўнгилларингиз. Менга тақдим қилманг, бир сўздан қолинг, Қизларингиз бирла сингилларингиз". Ўзгача бўлишган саодат асрин, Эркаклари каби аёллари ҳам. Улар ўйлаб ўтган жаннатнинг қасрин, Ҳақ ризосин деган ҳаёллари ҳам. Эй аёл сен эса ёринг рашк қилиб, Иккинчисин олса куйиб кетасан. Ёринг чаккасига ҳар кун гул илиб, Фоҳишага борса айтгил нетасан? Ҳалол бева кўпдир, ёрга таклиф қил, Камайиб қолмайсан охир сен ҳам тўй. Фаҳшга ботмасин деб оғриса ҳам дил, Майли, уни ўзинг уйлантириб қўй. Шунда сенга Аллоҳ ажратгайдир жой, Жаннатнинг энг гўзал хоналаридан. Ё рашкда зўрмисан ўзинг хойнахой, Хатто мўминларнинг оналаридан? @A_meshayan 22:51-31.10.2022 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Abr 8
#ҲУЗАЙФАНИНГ_МАРДЛИГИ Уҳуд жанги куни мўмин кимсалар, Саҳоба Ямонни қатл қилишди. Қатлни адашиб қилганди улар, Жанг тугагач буни кечроқ билишди. Саҳоба Ямоннинг ўғли Ҳузайфа, Қолди воҳ "Бу отам" "отам" деб фақат. Аммо мўминларни қилмасдан хафа, Деди: "Аллоҳ қилсин сизни мағфират" Аллоҳга бағишлаб кун бирла тунин, Мардлар керак бўлса тушар Хандақа. Пайғамбар тўласа отасин хунин, Ҳузайфа хун пулин қилди садақа. Майда ишлар сабаб биродарингдан, Ранжиган чоғингда қилганча араз. Ҳузайфа ўрнида бўлганингда гар, Қандай йўл тутардинг қилиб кўр фараз. Асл мўмингина етимнинг бошин, Ҳеч миннат қилмасдан силаёлгайдир. Отмасдан кимсага маломат тошин, Диндошга мағфират тилаёлгайдир. Насронийлар кўп ҳам кетмасин катта, Яҳудийнинг қалби узоқ ўртансин. Мардликни улардан эмас албатта, Дунё Ҳузайфадан келиб ўргансин! @A_meshayan 17:43-11.08.2023 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Abr 7
АБУ ҲУРАЙРА(Р. А.)ГА ТАҚЛИД. -Исминг надир? -Исмим Абдушшамс! -Абдушшамсмас, Абдураҳмондир! Рози бўлди Абу Ҳурайра, Расул ҳам шод. Хаққа осондир. Мен ҳам эдим бир пайтлар Ренис, Мўмин бўлгач қувончга тўлдим. Абдурроҳман эканлигим ҳис- Қилганимда баҳтиёр бўлдим. -Сен кимдансан? Сўради Набий У жавобан "Давсликман" деди. "Давсликлардан яхшилиги бор, Бирортасин кўрибман энди". Дунё кўрган арманларнинг ҳам, Исломдек пок динга қаршисин. Кўрсатарлар мени ушбу дам, Кўрсат деса арман яхшисин. Чўпон бўлган Абу Ҳурайра, Менчи ҳануз оддий қўйбоқар. "Мен ҳам дейман у каби яйра, Ва менга ҳам мушуклар ёқар. Волидаси эди мушрика, Менинг онам эса насроний. Юрагидан кетиб таҳлика, Бу дунёдан бўлгунча фоний. Онажони келтирди иймон, Расуллуллоҳ айлагач дуо. Онамга ҳам Ҳақ берсин имкон, Мўминликдан бўлмасин жудо. Ҳар кун уйдан чиқар чоғида, Ўғил деркан кўриб онасин: Меҳрингиз-чун бола чоғимда, Аллоҳ сизни мукофотласин! Онаси ҳам дер экан шунда, Дуо айлаб шундоқ боласин: Меҳр бердинг кекса чоғимда, Аллоҳ сени мукофотласин! Ҳали имкони бор тавбага, Волидамни айламанг танқид. Мен ҳам доим шу саҳобага, Ҳайр кутиб айладим тақлид. Ё Раб раҳминг келиб дўзахдан, Қутқариб қол ўзинг руҳимни. Тўйдим банданг қилган мазаҳдан, Сенга айтай бор андуҳимни. Онамга бер жаннат хонасин, У ҳам бўлсин бандаи аброр. Абу Ҳурайранинг онасин, Қисматини айласин такрор! P. S: Шеърнинг сўнггидаги икки қатордаги дуо Алҳамдулиллаҳ амалга ошди @A_meshayan 20:55-13.11.2022 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Abr 7
#Мушрик_оталар_ва_саҳоба_ўғиллар Эй дўст! Аллоҳ қилсин жонинг саломат, Мени отам билан қилма маломат! Мушрик Абу Жаҳл қилмади тавба, Ўғли Икримачи бўлди саҳоба. Билки Валид ибн Муғийрадек зот, Абадий солгайдир жаҳаннамда дод. Ўғли Ҳолид ибн Валидга эса, Бир мақом берилган: "Жаннатий кимса" Утбанинг топгани хорликдек рутба, Қизи саҳобия Ҳинд бинти Утба. Рост, Абдуллоҳ ибн Салул мунофиқ, Ўғли эса мўмин динга мувофиқ.. Гарчи набий эди буюк Иброҳим, Отасичи дерди бутни Илоҳим.. Кимсанинг чиқмасин асло ёдидан, Ашаддий кофирнинг зурриёдидан, Чиқмоғи мумкиндир хаттоки набий, Саҳобаю ансор, ажам, арабий... Ота учун ўғил бермагай жавоб, Падар гуноҳ қилса, зурриёд савоб.. Балки кўзларингни бир шира тўсар, Нилуфар ҳам билки ботқоқда ўсар... Эй дўст! Аллоҳ қилсин жонинг саломат, Мени отам билан қилма маломат! @A_meshayan 22:49-21.07.2021 Абдурроҳман Мешаян
Hashtags
Na-publish Abr 5
Рислиғой Сиддиқова Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидада яшайди. Пенсияда. Турмуш ўртоғи 2015 йилда вафот этган. Қизи Наима Абдураҳмонова 1991 йилда туғилган. Болаликдан касаллик туфайли 1-гуруҳ ногирони. 900 минг сўм нафақа пули олади. Рислиғой опа етишмовчилик туфайли 4 йилдан бери қизини даволата олмаяпти. Наиманинг аҳволи тобора оғирлашиб боряпти. Яхши гапиролмайди. Касаллиги тутганда ўзини дуч келган жойга ташлайди, оқибатда турли тан жароҳатлари олади, тишлари синган, тилини чайнаб юборади. Боши ҳам бир неча бор ёрилган, қон босими доимий баланд юради. Ўзини мустақил эплай олмайди. Саховатпеша инсонлардан улуғ ойда закот ва эҳсонларингиздан шу оилага ҳам ажратишларини сўраймиз. “Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир”. Рислиғой опанинг илтимосига кўра, ўзимизга тегишли картани жойладик. Йиғилган маблағ етказилгач, ҳисоботини берамиз. UzCard Agrobank (UnionPay): 6262570031613914 UzCard Kapitalbank(Visa): 4278320024650508 Xudayberdiyev Temur номида. Рислиғой опанинг телефон рақами: +998950529111.
Na-publish Abr 5
ЛАЙЛАТ-УЛ ҚАДР Қувончдан кўзимдан ёғмоқдадир сел, Сени узоқ кутди энг бағрикенг эл. Эй маним минг ойдан яхшироғим кел, Хис қилай бахт надир, сакийнат надир? Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр! Севмади пок қалбим черков бонгини, Масжид банд қилган-чун мўмин онгини, Рамазон тўккандек қалбим зангини, Сени интиқ кутдим, либосим сабр, Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр! "Рождество"ни дея дард ютганим йўқ, Ёҳуд "Хеллуин"ни зор кутганим йўқ. Менга санчилгунча ажал деган ўқ, Қалбимни хушнуд қил ютгунча қабр, Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр! Хақнинг мархамати бунчалар хам кенг, Барокатли оқшом қилмиш сени энг. Саксон уч йил бирла бўлибдирсан тенг, Бахтлиман, билдимку Хақ ишқи надир, Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр! @A_meshayan 2017-йил Абдураҳмон Мешаян