TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot51,360Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 71 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Mar 9

ХИЛВАТЛАРДА ЙИҒЛАТ МAНИ. Руҳсоримга индир зиё, Кибр қилсам боқма қиё. Қолай қилолмасдан риё, Хилватларда йиғлат мани. Ажрларим ғамлансинлар, Кўз ёшларим жамлансинлар. Киприкларим намлансинлар, Хилватларда йиғлат мани. Бир тўп ибрат аҳли башар, Нуқобаи исна ашар* Улардек қалбда ишқ яшар, Хилватларда йиғлат мани. Қўшма «лойқа анҳорларга» Сени билмас ағёрларга. Тақлиддаман ансорларга, Хилватларда йиғлат мани. Истиғфорга имкон ярат, Кўксимни Каъбангга қарат. Мисли Хаббоб ибн Аратт, Хилватларда йиғлат мани. Савоб кўп бўлса башарда, Мангу беҳиштда яшарда. Кулдиргунингча маҳшарда, Хилватларда йиғлат мани. Нуқобаи исна ашар-Пайғамбаримиз Муҳаммад Алайҳиссаломга байъат (қасамёд) қилган етмиш икки эркак ва икки аёл орасидан танлаб олинган ўн икки вакил. 21:00-19.02.2017. @A_meshayan Абдурроҳман Мешаян

2,340 views

Na-publish Mar 8

​​​​РАМАЗОННИ СОҒИНГАНЛАР. Аллоҳ ризосинга зорман, Гуноҳим бисёр иқрорман. Орангизда мен ҳам борман, Рамазонни соғинганлар. Берсаларда тилло кўза, Ичмай шароб, тотмай бўза. Нақадар бахт тутмоқ рўза, Рамазонни соғинганлар. Виждон менга берур танбеҳ: Шеърга излайвермай ташбеҳ. Дер зикр қил айтгил тасбеҳ, Рамазонни соғинганлар. Бизга насиб этмай тақдир, Ўтди жанглар, Уҳуд, Бадр, Лек насиб Лайлат-ул Қадр, Рамазонни соғинганлар. Лаънатланмиш дунё дашти, Сўнмас мўминларнинг шашти. Таровеҳнинг бордир гашти, Рамазонни соғинганлар. Ўрганмишман бедорликка, Қалб маҳкуммас беморликка, Чорлаюрман ифторликка, Рамазонни соғинганлар. Нобакордир тўкмагин тер, Рўза тутма, сафо қил дер. Э йўқ ризқин жаннатда ер, Рамазонни соғинганлар. Роббим Аллоҳ, диним Ислом, Муҳаммад Алайҳиссалом- Расулим эрур дер мудом, Рамазонни соғинганлар. Умар ибн Хаттоб каби, Сахийдирлар офтоб каби, Аллоҳгадир ошиқ қалби, Рамазонни соғинганлар. Саждага теккандир боши, Жаннатийлар қариндоши. Салмон Форсийнинг диндоши, Рамазонни соғинганлар. Ўқиб намоз, ўқиб Қуръон, Дарра урган мисол саксон, Қилур лаъин макрин яксон, Рамазонни соғинганлар. Ғафлат гулин сўлдиражак, Нафс қутқусин ўлдиражак, Аллоҳ уйин тўлдиражак, Рамазонни соғинганлар. Ажал камонидан дайди, Бир кун бизга ўқ қадайди. Кун эмас, соат санайди Рамазонни соғинганлар. Бор бўларлар ҳар онида, Ўн бир ойнинг султонида. Рўзадорлар карвонида, Рамазонни соғинганлар. @A_meshayan 19:41-29.05.2015 Абдураҳмон Мешаян

7,130 views

Na-publish Mar 8

2,470 views

Na-publish Mar 7

​​Уч_юз_ўттиз_уч_шеър Алҳамдулиллаҳ саҳобаларга аталган 222 та шеърни битириш арафасидаман. Кўзлар ҳам ўқийвериб, ёзавериб хиралашди. Аллоҳ насиб қилса 333 саҳобага аталгани битса Рамазондан бошлаб бирма-бир жойлайман. Китобга руҳсат тегса унга ҳам ҳаракат қилиб кўраман. P. S:Бошимга келган синов қаршисида ёлғиз қолдим. Кимдир қўллаб-қувватлай олса шахсийга ёзса, дуо қилса хурсанд бўламан. Абдураҳмон Мешаян

3,000 views

Na-publish Peb 28

Аллоҳнинг ишлари ажойиб. Ҳаёт қизиқ. Мен неча йиллардан бери қўрқиб бўлсада "тепа"га ўчакишиб шеърлар ёздим. Ўзи асрамаса чириб кетардим ертўлаларда. Кеча қизиқ воқеа бўлди. Бу йил Юлдуз Усмонованинг концертида фақат эски қўшиқлари янграяпти. Янги қўшиқлар бу йилги дастурда йўқ. Аммо кеча бир йил олдин менинг шеъримга айтилган "Тонг отмасайди" қўшиғини ижро эди. "-Нечун янги қўшиғидан ҳам айтди?" десам "Оилага ёқаркан бу қўшиқ, буюртма қилишибди" дейишди. Кулиб қўйдим. Аллоҳ истаса сен танқид қиладиганлар ҳам ижодингни севиши мумкин экан. P. S:Видеода Шаҳноза Мирзиёева ва адашмасам аммалари. Абдураҳмон Мешаян

4,510 views

Na-publish Peb 22

Бошимга бироз синов келди. Дуоларингизда эслаб қўйсангиз. Шояд, Аллоҳ гўзал ечим берса. ИншаАллоҳ яқинда Рамазон... Ўзи қўлласа ҳар куни саҳарлик ва ифторлик чоғларида биттадан саҳобанинг ҳаёти ҳақида шеър жойлаб бораман.

4,810 views

​​#Китобларим Ўта камбағал оиладан эдим. Бир йили кийган кийимимни кейинги йил ҳам мактабга кийиб борардим. Этигимнинг орқаси катта бўлиб йиртилса уни шимим билан тўсиб гоҳида калиш кийиб мактабга борардим. Бир йили бир ўқитувчимиз "Мешаян устингдагини қачон ечамиз энди" деб камситганида "Бизнинг шароитимиз йўқ, яхши ўқисам бўлдимасми ким бу синфда мендан яхши ўқийди ўзи" деганман. Ҳозир бир кийган кийимимни кейинги ой кияманми йўқми билмайман. Айрим либосларим борлигини расмларимни томоша қила туриб сезиб қоламан. Шукр сабр ортидан бари бўлавераркан. Диққатга сазовор жойи жуда оғир шароитда яшасакда отам то вафотига қадар менга китоб ташидилар, қимматми арзонми фарқи йўқ. Бирор марта дарсларимни бўлиб ўқишинг нима қилиб берарди демадилар. Ҳалима Ҳудойбердиева ва Абдулла Орипов каби катта шоирларинг ёнига етаклаб бордилар. Бор йўғи еттинчи синф эдим. Нимамга ишонганлар, қандай ишонганлар билмадим. Ота бўлиб кўрмаганман. Балки оталарга фарзандининг ҳаминқадар истеъдоди ҳам фавқулодда истеъдод бўлиб туюлар. Синфдошларим тушлик учун берилган пулга таомланса мен оч қолиб китобга йиғардим. Китобга ошно бўлиб энг катта топган фойдам ақлим билан иймон топдим. Ҳар эркакнинг бошида оғир кунлар, яхши ёмон даврлар бўлади. Кўп нарсаларни топдим, йўқотдим. Қанча молим, жойим сотилди. Бирор марта ҳам нолимадим. Фақат бир гал икки мингга яқин китобларимни сотганимда йиғладим. Инсон ўзига нима азиз бўлса шунинг учун кўз ёш қиларканда. Анвар ака деган бир қалби очиқ одам "Мен ҳалиям тушунмаябман ижодкор одам ҳам китобларини сотарканми? Қандай сотдингиз" дегандилар. Яна китоблар йиғишда давом этяпман. Тўққиз юз тўқсон учтадан ошди. Китоб ўқийвериш керак. Китоб ўқиб зарар топган одамни эшитмадим. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

7,780 views

Na-publish Peb 14

Икки нафар вояга етмаган фарзанднинг отаси Баҳодир Авезметов жигар церрозидан вафот этганини айтгандик. У кишининг вафотидан кейин кўпчилик оиласига ёрдам бериш истагини билдирди. Баҳодир ака бўлиб тўлашга уйига мебел харид қилган, ўзи юргизаётган компьютер хизматлари шахобчасига техника олиш мақсадида кредит олган. Кредит олиш жараёнида ўзи яшаб турган уйни гаровга қўйган. Қилган иши нотўғрилиги аниқ. Лекин айни пайтда уй мусодара қилинмаслиги учун қарзни ёпиш зарур. Ўтган сафар операцияга деб йиғилган пулнинг бир қисми дафн маросими харажатларига, бир қисми мебелдан қарзга тўланди. Энди кредит қарзини ёпиш ва етим қолган гўдакларнинг ўз уйларида яшашларига кўмаклашиш зарур. Пулни ўзимизга тегишли картага йиғамиз ва марҳумга тегишли қарзни ёпиб, сизларга ҳисоботини берамиз. Саховатли юртдошларимизга мурожаат қиламиз, гўдаклар уйсиз қолмаслиги учун оз бўлса ҳам ёрдамингизни аяманг. UzCard Agrobank (UnionPay): 6262570031613914 UzCard Kapitalbank(Visa): 4278320024650508 Xudayberdiyev Temur номида.

4,190 views

Na-publish Peb 12

Расмда кўриб турган бу инсон 43 баҳорни қоралаган, шириндан-шакар 3 қизларнинг отаси, оила боши Умаров Арабжон. Арабжон жигар серози дарди билан курашмоқда. Зудлик билан хорижда операция қилиниши керак. Операция учун 25 000 $ зарур. Аллох таоло Қурони каримда шундай марҳамат қилади: “Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир” (Ар-Раҳмон сураси, 60-оят). Бу-ки сиз яхшилик қилсангиз фақат яхшилик қайтади. Сахий инсонлар Умаров Арабжонга ёрдам берайлик: Мурожат учун телефонлар: +998992728187 +998888113411 Карта рақами: 4073 4200 8513 5055 (Diloromxon Umarova), (HUMO VISA) 4073 4200 8518 6587 (Dilobar Asraqulova) Манзил: Фарғона вилояти, Ўзбекистон тамани, Дашт-Хасан қишлоғи, Дийдор кўчаси 38-уй Savob uchun birlashaylik: 👇👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/umr_savob

3,630 views

Na-publish Peb 10

“ҚЎШНИЛАРИНГНИ ЙЎҚЛАГИН!”. Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Абу Зарр Ғифорий розиёллоҳу анҳуга дедилар: “Эй Абу Зарр! Агар шўрва пиширсанг сувини кўпроқ сол. Қўшниларингни йўқлагин!”. Совға ва ҳадялар муҳаббатни зиёда қилади. Шунинг учун Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳадялашинглар, ўзаро муҳаббатингиз зиёда бўлади!”, деганлар. Совғанинг нархи аҳамиятли эмас. Биз зўрма-зўракиликдан қайтарилганмиз. Қўшнига чиқариладиган кичкина бир ликопчадаги таом сизнинг хаёлингизга келмайдиган из қолдиради улар кўнглида. Дўстингизга совға қилинадиган китоб унинг қалбини ўғирлашингизга сабаб бўлади. Дугонангизга ҳадя қилинган тасбиҳ унинг қалбида саодат экади. Хотинингизга совға қилинган бир дона гул унинг кунлик чарчоғини чиқариб юборади. Дўстингиз синганида унга юпанч ўлароқ айтган бир оғиз сўзингиз унинг қалбида бир умр қолади. Кишиларга муҳаббат тақдим қилиш учун пул эмас, қалб керак! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3,990 views

Na-publish Peb 7

​​Бир санъаткор билан ишлаганимда ундан қўшиқ ижро қилиб беришини сўрашди. Айнан мен ёзиб берган шеърга басталанган қўшиғини. Санъатчи "Майли мен у қўшиқни ижро қиламан фақат у қўшиқдан кейин жонли ижрога бошқа кучим етмайди" деди. Ҳайрон бўлдим. Ичимда "Қадрини оширишини қара" деб қўйдим. Назаримда у пиар қилаётгандек эди. Санъаткорни йиллар ўтиб тушундим. Рамазонгача шеър жойлай олмаётганим бир тарафдан илҳом тарк қилгани билан боғлиқ бўлса иккинчи тарафдан юрагим ижодни кўтаролмай қолди. Бирор бир шеърни мендан Аллоҳ ризо бўлсин деб ёзиб қўйиб кейин қўлларимни кишанлаб олиб кетишларини кутиб уйда онам билан хайрлашганларим, ариғимиз бўйида автомат кўтариб уйимиз атрофини кузатишганлари, мен юрак қонимни тўкиб ёзган шеърларимни ўзлаштиришгани ўз ишини қилди охири. Шифокорга кўриндим. "Ваҳимали жойи йўқ аммо соғлигингизга жиддий қаранг бориб-бориб уй манзилингиз, хатто исмингизни ҳам унутиб хотирангизни йўқотишингиз мумкин" дейилди. Лекин рости доим шу халққа ачинганимдан жоним ёнганидан ёзганман нима ёзган бўлсам ҳам. Бўлмасам қаламим қўлимда. Маддоҳлик қилсам ҳозир бошимдаги йиғилган мусибат булутлари бирма-бир йўқоларди. Ҳозир бир ҳамсуҳбатга, дардимни тинглайдиган, муаммомни ечишга ёрдам берадиган бирон кимсага жуда муҳтожлигимдан ёздим буларни. Дуоларда эсласангиз, хайрли ниятлар қилсангиз кўнглим тоғ бўларди. Шоирингиз Абдурроҳман Мешаян

5,060 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••6970717273•••75•••80•••8384