TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot29,450Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 69 ng 84 · 1,004 post

​​#Ашъари#мубашшара #АБДУРРОҲМАН#ИБН#АВФ#РОЗИЯЛЛОҲУ#АНҲУ Абдуамр қолиб Абдурроҳманга, Эй исмин пайғамбар ўзгартирган зот. Феълингиз хуш келиб Буюк Раҳмонга, Жоҳилликдан қилди қалбингиз озод. Уҳуд жанги куни тарихдир гувоҳ, О йигирма жойдан яраландингиз. Сизни жаннатига киргизар Аллоҳ, Саҳобалар ичра сараландингиз. Табук ғазотига чиқилган дамда, От-улов оз эди, таом ундан кам. Жуда улкан қўшин қолганди ғамда, Жонбозлик қилдингиз сиз шу чоғда ҳам. Пайғамбар эҳсонга айлагач даъват, "Лаббай" деб даъватга бўйсуниб осон. Фақатгина бир сиз инфоқ қилдингиз, Етти ярим кило олтинни эҳсон. Буни кўрган Умар Набийга деди: "У савоб ўрнига орттирди гуноҳ. Ҳеч не қолдирмади фарзандларига" Набий савол берди сизга ўшал чоғ: "-Эй Абдурроҳман сен фарзандларингга, Бирор бир нарсани қолдирдингми айт?" -"Берганимдан кўра яҳшироқ ва кўп, Нарсани уларга қолдирдим бу пайт" "Нимани"? сўради пайғамбаримиз, Сиз яна орттириб хирмондек савоб. Аллоҳ ва расули ваъда қилган ризқ, Яхшиликни дея қилдингиз жавоб. Охир қўшин кетди Табукка жўнаб, Бир пайт бўлди намоз ўқийдиган вақт. Сизга насиб этди ҳеч саҳобага, Насиб айламаган шарафли бир бахт. Ҳадеганда расул келавермагач, Жамоатга сиздек зот бўлди имом. Аммо пайғамбар ҳам келиб қолдилар, Намозда илк ракаат бўлмасдан тамом. Бир сафга турганча жамоат билан, Пайғамбар қилдилар сизга иқтидо. Бундайин шарафдан ҳавасдаман ман, Сиздан бошқа маҳрум, сийлади Худо. Қирқ минг дирҳам кумуш қилгач садақа, Яна қирқ минг динор тилло тутқизган. Борин муслимларга қилган нафақа, Бўлмас охиратда сира ютқизган. Бир Аллоҳ йўлида жанг қилмоқ учун, Йўлга чиққанларни бўлмас синдириб. Сиз шундай зотларнинг беш юзтасини, Юбордингиз не бахт отга миндириб... Ёд этсам бошқа жанг олдидан эса, Савоб қилмоқликни яна ҳам суя. Ислом жангчиларин таъмин этдингиз, Бир минг беш юздан кўп тутганча туя. Яқинлашганида ўлим соати, Улуғ фикр чиқиб сиздек диндордан. Бадр жангин хар бир қатнашчисига, Васият қилдингиз тўрт юз динордан. Бадр жангчилари улушин олди, Тирик қолганлари эди юз нафар. Мўминларнинг азиз оналарига, Ҳадя ҳам тутдингиз ҳар гал, ҳар сафар... Ойиша онамиз қилдилар дуо: "Аллоҳ сероб қилсин Абдурроҳманни. Жаннатдаги булоқ Салсабийл билан" Рози қилсам деди фақат Раҳмонни. Сизни пайғамбар ҳам қилганди дуо, Ўшал гўзал дуо бўлди ижобат. "Сенинг берганингу қолдирганингга, Абдурроҳман, берсин Аллоҳ барокат! Сиз Умардан кейин ҳалифа бўлмай, Буни рад қилдингиз чулғайди ҳайрат. Ҳазрати Усмонни халифа сайлаб, Унга илк ўзингиз қилдингиз байъат. Мендан сўрасалар сен кимсан дея, Дейман "Мен Аллоҳга эгилиб боши. Умматман набийни яшовчи суя, Абдурроҳман ибн Авфнинг диндоши" @A_meshayan 13:30-05.04.2022 Абдураҳмон Мешаян

2,170 views

​​#Ашараи#мубашшара #Абу#Убайда#Ибн#Жарроҳ#розияллоҳу#анҳу Мўминларни ер юзидан, Ташламоқ-чун супуриб, Бадр жанги куни асли, Кўппак каби қутириб. Мушриклар жанг қилар эди, Мусулмонларга қарши, Мусулмонлар илдам эди, Томирда қон гупуриб- Жанг қиларди зўр саҳобий, Қўрқмай Абу Убайда, Йўлиққани мушрикларда, У зотга юрак қайда? Аммо бир мушрик қолмасди, Саҳобийнинг ортидан, Ёнга ўтса ёнга ўтиб, Олдга ўтса олдидан- Абу Убайдадек одам Хатто билиб билмасдан. Унга йўлиққан мушрикни Ўлдиргиси келмасдан. Қўлдан келганча уриниб, Мушрикка берарди чап. Аммо мушрик бўлмас эди, Ҳеч унинг ёнидан даф. Мушрик одам кўп синади, Саҳобийнинг бардошин. Абу Убайда олдилар, Охир мушрикнинг бошин. Минг афсуски шундай экан Ўшал мушрик қадари. Мушрик Абу Убайданинг, Эди қондош падари. Ҳайрон бўлма шеърим ўқиб, Эй азиз аҳли фозил. Бу хақида Аллоҳ қилмиш, Қуръонда оят нозил. Ўқиб чиққин "Мужодала", Таъсирчандир ғоятда. Сўз боради бу хақида, Йигирма иккинчи оятда. Абу Убайда аслида, Ширкни ўлдирган эди. Ширк қиёфасига кирган, Ота йўқ эди энди. Аллоҳнинг ризосин истаб, Расулга қилди ҳизмат. Жанг қилишса жанг айлади, Хижрат қилишса хижрат. Бир кун ўнга ўлим деркан, Юр қабрга марҳабо. Уни олиб кетмай туриб, Дунёдан мудҳиш вабо. Буюрганча энг хайрли, Энг муборак амалга, Сўзладилар аста-аста, Муоз ибн Жабалга: Жамоатга намоз ўқиб- Беринг эй биродарим, Жамоатга намоз ўқиб- Беринг эй биродарим... Шеър ёзарканман бу кўнгил, Маъҳзун бўлди бузилди, Намозга даъват қилганча, Унинг жони узилди. Мен ўзимча дуо қилдим: Мен ҳам Хақни севайда, Чин иймоннинг лаззатини, Умрим бўйи сезайда. Ширк келтирган ота бошин, Узаверсин ўғиллар, Эй Аллоҳни жон дилидан, Севган Абу Убайда. @A_meshayan 18-35-06.04.2022 Абдураҳмон Мешаян

2,310 views

​​#Ашъараи#мубашшара #САЪД#ИБН#АБУ#ВАҚҚОС У Исломни қабул этди, Ёши бўлганда ўн етти! Қалб иймон нурига тўлди, Еттинчи мусулмон бўлди! Волидасин қадрин билган, Ўғилдир хизматин қилган. Маккаликлар ичида денг, Онасига меҳрибон энг. Саъд Исломга кирганда лек, Онаизор сақлади кек. "Динингдан кечмасанг диққат: "Деди: Қилгум дуоибад! Саъд ўз динидан кечмади, Онаси ҳеч еб ичмади. Охир она бўлди таслим, Ўғил қолди бўлиб муслим. Топайин деб савоб ва хайр, Қондоши укаси Умайр, Бадр жангида қатнашди, Бир мушрик билан тўқнашди. Мушрик Амр ибн Абду Вадд, Уни қатл қилди албат... Саъд жанг тугаган пайти, Бадрдан укасиз қайтди. Уҳудда кўп ўқ ёғдирди, Душманнинг эсин оғдирди. Сўнг Расулдан келди нидо: "Ота-онам сизга фидо! Илтифотни ким қилгай рад, Набий деса:Отинг эй Саъд. Ахир қилмай бўлурму мадҳ, Мадоинни қилганни фатх? Асли бир тўп Куфа аҳли, Ҳўб чиқсада Саъднинг жаҳли, Умарга қилмиш шикоят, Намози ғалат деб ғоят... Расул суйган саҳобани, Булар эъзозлаши қани? Ҳалифа Усмон даврида, Фитна бўлганда авжида. " Мана юз минг қилич бизни, Ҳалифамиз деймиз сизни-" Дейишганда буюк зот Саъд, Халифаликни қилмиш рад. Фитналарга қўшмасдан бош, Бўлганида саксон уч ёш. Ҳижрий эллик тўртинчи йил, Жон бераркан Саъддек оқил, Ҳорғин боқиб сўнги бора, Сандиққа қилмиш ишора. Сандиқ очсалар ё Ҳудо, Ичида бир эски ридо: Саъд сўзлади: "Бадр куни, Эгнимга кийгандим шуни, Мушрикларга қарши жанг чоғ, Шуни кийиб тутдим яроғ... Васияту илтимосим, Кафан қилинг шу либосим... @A_meshayan 01:36-05.04.2022 Абдураҳмон Мешаян

2,290 views

Na-publish Mar 14

ИФТОР ЧОҒИ ЁДИМГА ТУШДИ ✍️Муаллиф:Абдурроҳман Мешаян 🎤Ижрочи: Ҳаётбек Мирбобоев Манзилимиз:t.me/A_Meshayan

3,870 views

​​#ИФТОР_ЧОҒИ_ЁДИМГА_ТУШДИ Дастурхонда шоҳона таом, Этар экан маишат давом. Бисёрлиги юртда оч авом, Ифтор чоғи ёдимга тушди! Уйғурларнинг дил нолалари, Кўзларида мўл жолалари. Африканинг оч болалари, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Уммат оғир бемор экани, Урушлардан безор экани. Таҳажжудда бедор экани, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Худбинлашиб кетдим шу қадар, Гўё юзим доғли бир қамар. Олмаганим қўшнимдан хабар, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Уйим эмас кўнглим торлиги, Марҳаматга қалбим зорлиги. Менда дўстнинг хаққи борлиги, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Кўпнинг ризқи бу кунлар инон: Бир пиёла сув ва қотган нон! Менда эса кўплиги имкон, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Зўрлигим-чун қаддим ғозлиги, Қиш пайти хам хонам ёзлиги, Нолишим мўл, шукрим озлиги, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Ёдга олдим тарк этиб боғин, Саҳобалар қамалда чоғин. Еганлиги дарахт япроғин, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Чексиз гуноҳларга ботганим, Эртан емай бугун тотганим- Яроқсиз деб таом отганим, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Иймон қасрин емирганим хам, Ихлос кўшкин кемирганим хам. Еявериб семирганим хам, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Бир ёмон бир ёмон сиқилиб, Йиғлайвериб қолдим йиқилиб. Ўлганлиги кўпнинг тиқилиб, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Ишласада оғритганча бел, Ёғганда хам тиним билмай сел. Хали-хануз қашшоқлиги эл, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Учма-уч етсада ойлиги. Халнинг жуда хотамтойлиги. Султону вазирлар бойлиги, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Даркорлиги хар кун “эришим”, Савоб қилиб, савоб теришим. Соҳибига закот беришим, Ифтор чоғи ёдимга тушди. @A_meshayan 19:41-28.04.2020 Абдураҳмон Мешаян

3,280 views

Na-publish Mar 14

Йиғидан қизарган юзимни тўсдим, Кўзимга кўринмай қолди кам кўстим. Жиллақурса сени табриклаб қўяй, Рамазон муборак Ғазолик дўстим! Абдураҳмон Мешаян

2,290 views

Na-publish Mar 14

https://youtu.be/tRe1DBOPbxM?feature=shared

2,150 views

​​#Фаластинликлар Қонли бош тасвири... қалбларда ваҳшат, Курашин қўймади фаластинликлар. Мухбирлар тарафкаш, сарлавҳа даҳшат: "Қонга ҳеч тўймади фаластинликлар". Муслима зўрлаган яҳудлар-оппоқ, Кексани хўрлаган жуҳудлар-оппоқ. Бомбали тутунли ҳудудлар-оппоқ, Ҳеч оппоқ бўлмади фаластинликлар. Етмиш йилки кўрмас бахтнинг жамолин, Озод мамлакатда фарзанд камолин. Ярадор кўкси-ла эркнинг шамолин, Кўп замон туймади фаластинликлар. Оталар, ўғиллар, сингиллар нобуд, Бир уйдан чиқади ўн тўртта тобут. Лек дерлар: Курашмоқ лозим ва лобуд, Биздан кам куймади фаластинликлар. Араб давлатлари қовуштирган қўл, Туркийлар ёрдамга олмайдилар йўл. Бирлашган миллатлар ташкилоти гўл, Бир ёрдам кўрмади фаластинликлар. Ғаним лашкарига бермадилар ён, Томир дарёсидан отилса ҳам қон. Ақсони бермасдан беравериб жон, Виждонин кўммади фаластинликлар. Ялангоёқларга бир очиб бағир, Энди ўз юртида ўзлари сағир. Хунрезлигин қўймас Исроил яғир, Аммо ҳеч синмади фаластинликлар. Ортида турмади Мадина-Макка, Душман билан қолиб яккама-якка. Ханжарлар урсада ёви юракка, Ғазабгами минмади фаластинликлар. Нафрат қуши қалбда ўз инин қурди, Уммат ўрниданми ёрдамга турди? Фаластин-хақиқий эркаклар юрти, Курашдан тинмади фаластинликлар. Ғарб томоша қўяр, томошабин Шарқ, Ўртада қилмаюр Салоҳиддин ярқ. Бир кун озод бўлгач жим турдингиз деб, Бизнинг юзимизга тупурсалар гар, Нафрат денгизига бўлмасмизми ғарқ, Йўқ қўрқоқ қуён-ла ўртамизда фарқ... Ариел Шарондек Нетаняҳулар, Хор бўлиб ўлажак қисматдош улар. Исроил вақтинча биз абад кулар, (ИншаАллоҳ) Умиди ўлмади фаластинликлар. @A_meshayan 1811-14.10.2023 Абдураҳмон Мешаян

2,190 views

​​#FreePalestine -Роса қонаяпти шилинган яра, Кунларим ўтяпти тунлардан қора. -Ўчир Абдураҳмон ибрат кўзила, Фаластин халқининг сабрига қара! @A_meshayan 21:02-29.11.2023 Абдураҳмон Мешаян

1,940 views

Na-publish Mar 14

Abdurahmon Meshayan pinned a video

views

​​ТАЛҲА ИБН УБАЙДУЛЛОҲ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ #Ашъараи#мубашшара Уҳуд жанги бораётган дам, Вазият ҳам шундоқ етилди. Мушрикларнинг бошлиқларидан, Етмиштаси қатл этилди. Қолганлари номардлик қилиб, Қўрқоқликка қучоқ очдилар. Аёллари бор жойга жилиб, Тумтарақай бўлиб қочдилар. "Мушриклар батамом енгилди, Улар маҳкум деб ютқизишга. Камончилар нодонлик қилди, Киришганча ўлжа йиғишга. Улар мутлоқ унутишганди, Шошганларнинг кўп панд еганин. Расулуллоҳ: "Ўз жойингиздан- Не бўлса ҳам жилманг" деганин. Билиб билмай қолдиргач очиқ, Камончилар Уҳуд томонни. Ҳолид ибн Валид ҳам ортиқ, Бой бермасдан бундоқ имконни, Мушрикларнинг отлиқларини, Ҳудди ўшал ерга бошлади. Мўминларни қуршовга олиб, Қанчасини қириб ташлади. Сўнгра қилиб Набийга хужум, Паст мушриклар олдилар роҳат. Бошлари ёрилиб ўшал кун, Пайғамбарга етди жароҳат. Синди азиз Расулимизнинг, Пастки жағларидан бир тиши. Набийимиз ҳимоясида, Жон бердилар бир неча киши. Кўппакдек қутирган мушриклар, Расулимиз тошбўрон қилди. Ёприлганча мисоли итлар, Фурсатни хўб ғанимат билди. Абу Омир Фосиқ устини- Ёпиб қўйган чуқур бор эди. Набий унга тушиб кетган дам, Қичқирганча бир мушрик деди: У "Муҳаммад қатл этилди, Дея яна қичқираверди. Биттагина шу гапнинг ўзи, Мўминларга минг зарба берди. Мўминлар қочмоқни бошлади, Ёв кўп эди, ён атроф гавжум. Толҳа ибн Убайдуллоҳчи, Қочмай ёвга қиларди ҳужум. Қўлларида қилич ўйнатиб, Қилар экан мардонавор жанг. Бир қараса бир ўзи ёлғиз, Пайғамбарнинг холи қолмиш танг. Ўқларини отаверсин ёв, Қайраса ҳам қиличин ғаним. Ҳимояга юрак берар дов, Жоним фидо Расулга маним. Дея Толҳа ёрдамга шошди, Ўнг қўлида қилич ўйнатиб. Чап қўли ва елкаси билан, Ёв зарбидан Набийни тўсиб. Жанг қиларкан Толҳа ачинмай, Аллоҳ берган омонат жонга. Бир қараса душман қиличи, Ўтаётир Набий томонга. Ёв қиличин чап қўли билан, Ушлаб хавфни бартараф этди. Лек шу қилич унинг кўрсаткич- Бармоғининг бошига етди. Жангда Бани Омирлик киши, Қизғиш қорамтир от устида. " Менга Муҳаммадни кўрсатинг" Деган пайтда гапнинг ростида, Отнинг томоғига солганча, Аста-секин кетганча олға. Ўшал Бани Омирлик зотнинг, Найзасини довюрак Толҳа, Санчди душман кекирдагига, Жон чиққунча босиб бошини. Қўрқув солиб кир юрагига, Тўкди ёвнинг қон ва ёшини. "Кимники ер юзида юрган- Тирик шаҳид кўрмоқни хурсанд- Айласа гар Толҳага боқсин" Деб сўзлади Расул худованд. Бир-бир ўтиб орадан йиллар, Адолатдан узоқ кетилди. Гарчи мудом оғрийди диллар, Толҳадек зот шаҳид этилди. Мен не дердим эй диндош укам, Мухлисдирсан бир тўптепарга. Ҳар гол урса шодланиб бир дам, Меҳр билан чимни ўпарга. Қўшиқларин тинлайсан гарчи, Сенинг севган санъатчинг ифлос. У шунчаки маддоҳ ва жарчи, Сенчи унга қўйибсан ихлос. Уларни қўй, сени менсишмас, Ўтқизсангда духобаларга. Кўрлигингни охир қилиб бас, Мухлислик қил саҳобаларга. Ўз қадрингни энди билсанчи, Умматсанку Расулуллоҳга. Ҳеч бўлмаса тақлид қилсангчи, Толҳа ибн Убайдуллоҳга! @A_meshayan 05:25-25.06.2021 Абдурроҳман Мешаян

3,440 views

Na-publish Mar 13

​​РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ҲАВОРИЙСИ -"Сафийя ўғлингни калтаклайбериб, Қўйдингку шўрликнинг жигарин эзиб. -"Мен буни пишсин деб ураман холос, Катта бўлганида эрлигин сезиб- Лашкарни ортидан эргаштирсин деб..." Бундай гўзал жавоб қилолмас хамма. Бундай жавоб учун бу дунёга кеб, Бўлмоқлик керакдир набийга амма.. Шунданми бўлдингиз Аллоҳ йўлида, Энг биринчи қилич яланғочлаган. Сиз биз каби нуқул қошиқ қўлида, Ош ошамадингиз тўлдириб лаган. Бошингизга сариқ саллани ўраб, Қилич ўйнатдингиз Бадрдек жангда. Сизга тақлид қилиб бу холга қараб, Салла ўраб тушди сап-сариқ рангда- Хатто ёрдам шошган фаришталар хам, Не учун мен буни айламай таъкид. Фариштага тақлид қилмасдан одам, Одамга қилдику фаришта тақлид. Сўнгра Уҳуд куни майдонга чиқиб, Ким енга олар деб турганда мани. Мушрик байроқдорга қилични тиқиб, Сўйиб Толҳа ибн абу Толҳани... Енгдингиз, у ўлди бўлганча хор-зор, Буни кўрган набий туйинг деб ғурур. Деди: Хар набийнинг хаворийси бор Менинг хаворийим Зубайр эрур. Хандақ куни Навфал ибн Абдуллоҳ- ибн ал-Муғийра ал-Махзумийни. Қоқ иккига бўлиб ташладингиз вох, Севганингиз учун энг азиз динни. Мадинада эса яҳудлар билан, Мусулмонлар ҳануз бирга яшарди. Мўминлар уруш-ла машғул бўлган он, Яҳудийлар яна фитна бошларди. Ғимирлаб қолганди уруш борар чоғ, Аллоҳнинг душмани Ҳайй ибн Ахтоб. Қалбида бор бўлгач мараз бирла доғ, Куларди мўминлар чексалар азоб. Расулуллоҳ бирла аҳднома тузиб, Бир-бировга санчмай қилич ва найза. Фаровон яшарди боғларин кезиб, Ҳайй айнитгунича бани Қурайза. Бани Қурайзанинг бошлиғи бўлган, Каъб ибн Асадга режасин сўзлаб- Бераркан кўзига қон эди тўлган, Ичкаридан зарба бермоқни кўзлаб, Деди: Эй Каъб сен ҳам бизга қўшилгин, Каъб деди:Аҳдимни бузолмам асло. Ҳайй эса тинмагач жавраб ва авраб, Каъб аҳдини бузди охири аммо.. Бу хабар етганда Расулуллоҳга, Бу хабар рост ёлғон билмоқлик учун. Сизни юбордилилар душман сафига, О азиз Зубайр яна ўшал кун.. Барча мўминларга тегди фойдангиз, Бир балодан қолди мўминлар омон. Хақ ризоси эди сизнинг қоидангиз, Муслимлар қутилди балодан ёмон. Шу кун Расулуллоҳ қилдилар сизга, О азиз Зубайр катта илтифот. Сизнинг хаётингиз ибратдир бизга, Шу куни олдингиз олий мукофот. Деди: Расулуллоҳ Алайҳиссалом: "Ота-онам сенга фидо бўлсин"! Дод. Сиз ва Сааъддан бўлак бундайин калом, Бошқага қилинмас бўлаверинг шод. Сўнгра йиллар ўтди Расулуллоҳ ҳам, Рафиқул Аълога қилди интиқол. Кейин Абу Бакр, сўнг Умар, Усмон, Кўзларин юмдилар яшагач халол. Усмон шаҳид бўлди олай деб қасос, Неча жанглар бўлди, кўп тўкилди қон. Алидек табаррук азиз саҳоба, "Туя жанги" содир бўлган ўшал он. "Жар солди чақиринг менга Толҳани, Чақиринглар яна Зубайрни ҳам. Иккингиз келдингиз Али ёнига, Бу садолар сизга етиб борган дам. Шунда бутун вужуд тану жонини, Дарду алам ўти ёндираётган. Ҳазрат Али деди топиб онини, Тилга кўчди дилда ул сўзлар ётган: "Эй Зубайр эсла, кунлардан бир кун, Мен Расулуллоҳ томон келардим. Мени кўриб кулдинг, бўлганча мамнун, Расул сенга савол берган билардим. Расулуллоҳ сендан сўрагандилар: Эй Зубайр уни яхши кўрасанми? Сен ха деган эдинг, бу ходисотни, Ёдда сақлаб қолган биргина манми? Шунда Расулуллоҳ деган эдилар: (Сен Алига қарши) " Сен унга қарши, Аммо золим холда қиладирсан жанг" Афсус шундай экан дунёнинг иши... Дедингиз: "Сўзлаган гапларинг тўғри, Ёдимдан чиққанди, ёдимга солдинг". Сўнг қўлингиздаги қилични отиб, Жанг қилмай кетдингиз пушмон бўлиб минг. "Йиртқичлар водийси" номли водийда, Намоз ўқир экан сиздек "чин юлдуз". Сизга қилич урди бир қотган дийда, Сизни қатл этди Амр ибн Журмуз. Кейин бир мукофот оларман дея, Борди у Алининг хузурларига. Али эса деди: Пок Зубайрнинг, Қотили тушгайдир дўзах қаърига. Агар мендан бир кун кимдир сўраса, Сўзлагил сен шеъринг атаган зот ким. Завқ бирла сўзлайман Худо хохласа, Тингловчи топилса ихлос билан жим, Зубайрдир Абу Бакрга куёв, Зубайрдир эҳсон қилган муҳтожа. Зубайрдир фақат мушрикларга ёв, Ҳам Расулуллоҳга уммат ва божа. Абдуллоҳдек шаҳид зотга ота у, Зубайрга насиб Асмо деган гул. Номи олтин харф-ла ёзилган мангу, У Исломга кирган пок бешинчи қул... Абдураҳмон Мешаян.

3,520 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••6768697071•••75•••80•••8384