TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 4 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 26 dic
36 миллиондан ортиқ марта My.gov.uz, яъни Ягона интерактив давлат хизматларидан фойдаланилган. Порталдаги энг машҳур хизмат нима деб ўйлайсиз? Бу болани боғчага жойлаш хизмати экан. Бу рақамлар оддий статистика эмас. Бу ишонч, қулайлик ва катта ўзгариш дегани. Бугун 9 миллион фойдаланувчига эга бўлган иловадан фойдаланиш сони ошгани нима беради? Бу фуқаролар давлат хизматларини навбатсиз, ортиқча қоғозбозликсиз, вақт ва маблағни тежаган ҳолда оляпти дегани. Бу йўлда катта масъулиятни ўз зиммасига олган инсонлар бор. Танишинг! Ойбек Нуриддинов ва унинг жамоаси ҳар куни минглаб мурожаатлар билан ишлайди ва ҳар куни давлат хизматларини фуқаролар учун янада яхшироқ ва қулайроқ қилишга ҳаракат қилади. Ойбек Нуриддинов — 32 ёшда. У Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасасида My.gov.uz — Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловасини ривожлантириш бўлими бошлиғи. Айтмоқчи, Сиз жорий йилда My.gov.uz'нинг қайси хизматидан фойдаландингиз?
Pubblicato 26 dic
"Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор сунъий йўлдош вабиринчи ўзбек космонавти фазога учирилади" — Президент
Pubblicato 26 dic
2025 йилда аҳолимиз 270 мингта уй 1 миллионта автомобиль сотиб олган. — Президент
Pubblicato 26 dic
2026 йилни Давлатимиз раҳбари – Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили, деб эълон қилди.
Pubblicato 26 dic
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Oliy Majlis va O‘zbekiston xalqiga Murojaatnomasini ushbu havola orqali onlayn tomosha qilish mumkin: https://www.youtube.com/watch?v=St1E3kxNz-w
Pubblicato 23 dic
Ушбу видеода Фарғона шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Дилафрўз Собированинг Harvard университетига 4 йил ўқиши учун 100 фоизлик грант ютиб олганлиги онлари акс этган. Тинимсиз меҳнат, қатъият ва яратилган имкониятлар ҳар қандай орзуни амалга оширишини яна бир бор исботлайди. Бу ютуқ нафақат ёшлар балки ота-оналар учун ҳам кучли мотивация бўлиши шубҳасиз. Илминг зиёда бўлсин, Дилафрўз қизим, сени ютуғинг билан ҳар биримиз фахрланамиз! Harvard университети — дунёдаги энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири бўлиб, 1636 йилда АҚШда ташкил этилган. У дунё рейтингларида доимий равишда 1-ўринлар қаторида туради ва етакчи олимлар ҳамда лидерларни тайёрлаши билан дунёга машҳур саналади. Видеони албатта фарзандингизга кўрсатинг! P.S. Видео Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Садуллаев саҳифасидан олинди.
Pubblicato 19 dic
😔Ҳаммасига кўникади одамзод... Гулжамол Асқарова шеъри, Шоҳира Ҳамро ўқиган….
Pubblicato 16 dic
Йиллар ўтиб газетада мақоланг чиққанини кўриб ҳурсанд бўларкансан! Адашмасам... охирги марта 2017 йилда "Даракчи"да чиққанди мақолалаларим. Орадан қарийб 9 йил вақт ўтибди... Минг қилсаям, журналистман ва журналистнинг қизиман, минг қилсаям газета билан катта бўлганман-да... Қачонлардир газетада мақоланг чиққанидан ғурурланиб юрадиган даврлар бўлган. Ҳозир ҳамма истаганини ёзиб ижтимоий тармоқларда блог юритади ва таниқли бўла олади, бизни даврларда бошқача эди бунинг масъулияти. Фейсбукдаги постимни мақола сифатида газета саҳифаларига мухрлаганликлари учун "Миллий тикланиш" газетаси ижодкорларига катта раҳмат айтмоқчиман. Газетанинг ушбу сонини Web иловада ўқиш мумкин: https://online.anyflip.com/husmc/qqkt/mobile/index.html
Pubblicato 16 dic
Болаларни қўлларидаги рақамларга назар солинг, мен биринчи кўриб, кўзларимга ишонолмадим... Мактаб ўқувчилари миллиард сўм ғолиби бўляпти. Улар бугунги кун қаҳрамонлари! Ўзбекистон тарихида илк бор халқаро фан олимпиадаларида олтин медални қўлга киритган ўқувчиларга 1 МЛРД СЎМДАН ОРТИҚ ПУЛ МУКОФОТИ берилди! Болаларнинг ота-оналарига чиндан ҳавасдаман! Мени қизларимга ҳам насиб қилишини доим сўрайман Аллоҳимдан! Илм ва илмлилар қадрланаётганига беҳисоб шукр🤲 Шубҳасиз бу ғалаба ва мукофотлар барча ёшларни илм олишга чорлайди ва илмли ёшларимиз сони ортишига сабаб бўлади!
Pubblicato 12 dic
Биз келиб кетувчи тўгарак жаҳон, На боши маълум на сўнги аён. Ҳеч кимса ростини айтиб беролмас, Биз қайдан келдигу кетурмиз қаён...
Pubblicato 2 dic
Қизим Ширин сентябрда инглиз тили интенсив грамматика курсини бошлагани ҳақида ёзгандим. Ўша гап мактаби немис тилига ихтисослашган бўлгани ва Германияга кетишни режа қилганимиз учун асосий урғуни ва эътиборни немис тилига қаратгандик… Лекин қизимни четга юборишдан баъзи сабабларга кўра айнидим. Энди биз тезкор равишда инглиз тилини ривожлантириб, баҳоргача IELTS олишимиз керак. Яқинда юртимиздаги олий таълим муассасаларини ўрганаётиб Oliygoh.uz сайтига дуч келдим, унда DTM.блок тестлари бор экан. Қизимни инглиз тилидан олаётган билимларини текшириб кўриш учун ДТМ тестларини ечишни таклиф қилгандим натижасидан ҳурсанд бўлдим инглиз тилига қатнаганига 2 ойдан сал ошган бўлса 30 тадан 26 тасини қисқа вақтда еча оляпти, лекин бизни мақсадимиз IELTS олиш Худо хохласа🤲 Сизга ҳам билимингизни синаб кўриш керак бўлса https://oliygoh.uz сайтини ва қисқа вақтда инглиз тили грамматикасини ўрганиш учун севимли устозимиз Муҳайё Заированинг курсларини https://t.me/nsus2019/816 тавсия қилмоқчиман Яна кимда шу каби фойдали маълумотлар бўлса изохларда бўлишиб қўйсангиз миннатдор бўлар эдик.
Pubblicato 2 dic
"Ўзингизга ҳеч нарса қилмадими?!" Бугун тонгда уйдан чиқиб ўқиш ва ишга йўл олдик. Нукус кўчаси бўйлаб тирбандликда ҳаракатланиб кетар эканмиз, олдинда нимадир юз бергани сабабли машиналар кескин тормоз берди. Мен ҳам ҳаддан ташқари қаттиқ тормоз босдим. Шу пайтда қаттиқ овоз чиққанидан олдимда кетаётган Кобальтга тегдимми-йўқми, тушунмай қолдим. Машина йўлнинг ўнг томонида "аварийкани" ёқиб тўхтади, аниқ тегдим дедим. Ёнига тўхтадимда “Тегиб кетдимми сизга?” деб сўрадим. У киши эса жуда хотиржам овозда: — Машинани қўяверинг, ўзинглар яхшимисизлар, ҳеч нарса қилмадими? — деди. Ҳаммаси жойида эканини айтдим ва узр сўрадим. Шунда у: — Ҳаммаси жойида яхши етиб олинг, — деб йўлида давом этди. Ишонасизми оддий шу сўздан кўнглим тоғдай кўтарилди, молни эмас инсон жонини ўйлайдиган инсонлар борлигидан, ўзидан эмас биздан хавотир олганидан жудаям ҳурсанд бўлдим. Тегдимми тегмадимми билмайман, бамперида нуқталар бор эди орқасидан юрганимда, тирналди шекилли машинаси дедим. Лекин унинг 2 оғиз сўзидан кўнглим осмон қадар кўтарилди. Унинг орқасидан кетар эканман бир нарса ёдимга тушди — 1 марта ўзим билан ҳам шундай ҳолат бўлган, яъни уриб урмаган лекин қирилган шунда “Машина инсон жонидан ортиқ эмас”, деб хайдовчига йўлимда давом этганман. Қайтар дунё экан — бугун айнан шундай ҳолатга ўзим ҳам учрадим. Адашмасам оқ Кобальт рақами 577 эди. Яна бир бор бу инсонга раҳмат айтмоқчиман ва зарар келтирган бўлсам ундан узр сўрамоқчиман. Орамизда яхши инсонлар борлиги учун Алхамдулиллах!