TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente44,580Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 64 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 9 lug

Махсус репортаж | Вакцина қабул қилиш - энг тўғри қарор #9july#uzbekiston24 mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv

1,980 views

Pubblicato 8 lug

Айрим ўқитувчиларнинг меҳнат таътили пуллари кечиккани билан боғлиқ мурожаатлар ўрганиб чиқилди Шу кунларда Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўқитувчилар томонидан айрим ҳудудларда меҳнат таътили пуллари кечиктирилаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Вазирлик томонидан мазкур мурожаатлар ўрганилганда, муаммо юзага келишига асосий сабаб аксарият ҳолларда барча ходимларга бирданига меҳнат таътили берилгани маълум бўлди (ўқитувчиларни меҳнат таътилига чиқариш режага кўра босқичма-босқич амалга оширилиши белгиланган). Бугунги кунда, мазкур масалани тезкор ҳал этиш ҳамда муаммони бартараф этиш мақсадида, ҳудудлардан олинган ҳисоб-китоб ва талабномаларга асосан Халқ таълим вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда зарур маблағларни етарли даражада ажратиш чоралари кўрилди. Умумтаълим мактаблари ходимларига белгиланган тўловлар эртага (жума куни) ва душанба тушлик вақтигача тўлиқ амалга оширилишини маълум қиламиз. Ундан кейин ҳам шу масала бўйича муаммолар қолиб кетган тақдирда, 12 июль куни тушликдан сўнг Вазирликнинг ишонч телефон рақами 71 202 09 09 ёхуд ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали мурожаат қилишингиз сўралади.

22,600 views

Pubblicato 8 lug

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ МАКТАБ ФОРМАСИНИ КИЙИШ ТАРТИБИ ВА ТАЛАБИ ЎЗГАРМАЙДИ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ХАБАРНОМАСИ Жорий йилнинг 5 июль куни “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" қабул қилинган янги таҳрирдаги Қонун ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг кийиниш маданияти, хусусан ўқувчи-қизларни мактабда бош кийимда юриши ҳамда ўғил бола ўқувчиларнингсоқол қўйган ҳолда мактабга келишлари масаласида турли саволларни келтириб чиқармоқда. Шуларни инобатга олган Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади: БАТАФСИЛ: 👉https://bit.ly/3ADiIE8 Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram

1,500 views

Pubblicato 5 lug

https://youtu.be/3t6QrS80L8A

3,050 views

Pubblicato 5 lug

‼️Ҳурматли ОАВ вакиллари! Бугун, 5 июль куни АОКАда умумтаълим мактабларнинг 1-синфига ҳамда ихтисослашган мактабларга қабул юзасидан матбуот анжумани ташкил этилади ● Мавзу: Умумтаълим мактабларнинг 1-синфига ҳамда ихтисослашган мактабларнинг 5 ва 7-синфларига қабул бўйича саволлар ва мурожаатлар юзасидан ● Вақти: 12:00 ● Жойи: АОКА мажлислар зали ● Иштирок этади: Рустам Каримжонов — Халқ таълими вазири ўринбосари Эркин Муродов — Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Пўлат Калдибеков - Инновация, технология ва стратегия Маркази директори ва бошқа масъул ходимлар. Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакиллари таклиф этилади. Манзил: Тошкент ш, Навоий кўчаси, 30-уй, АОКА анжуманлар зали (4-қават)

1,780 views

Pubblicato 4 lug

Жорий йилнинг 4 июль куни ижтимоий тармоқларда Бўстон туманидаги 25-сонли умумтаълим мактабида текширувлар учун пул йиғилган мавзусида тарқалган аудиоёзувлар Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ўрганилмоқда ҳамда назоратга олинганлигини маълум қиламиз. Дастлабки ўрганиш жараёнида мазкур аудиоёзувлар 2019 йилда ёзиб олинган эски аудиоёзувлар эканлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолатни атрофлича ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган ва ўрганишлар натижалари бўйича батафсил маълумот берилишини билдириб ўтамиз.

1,740 views

Pubblicato 2 lug

#мен_вакцина_олдим Ўтган йили юртимизда Ковид тарқалганида ҳаёлимга келган биринчи нарса қанийди тезроқ шунга вакцина кашф қилинганида, неча пул бўлсаям ўзим ва оилам учун олган бўлардим, деб ўйлаганман... Мана бугун шу ниятимга етдим. Одамларимиз орасида ўзи вакцинага ишонмайдиганларни кўп, нафақат бу вакцина, балки болаларни миллий эмлаш календарида белгиланган бепул вакциналарни олмай фарзандининг ҳуқуқини поймол қиладиган ота-оналаримиз ҳам бор афсуски. Ўзимга келсак, шахсан мен Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган барча вакциналарга ишонаман ва уларни қабул қилганман. Бундан ташқари ҳар йили ўзим ва яқинларим учун мавсумий Гриппга қарши вакцина оламан ва бу доим ўз самарасини берган. Қачонки барча аҳоли эмланмаса бу балодан қутулмаймиз, биз ниқобни ечмаймиз. Шунга барчани вакцина олишга чақирган бўлардим. Дарвоқе фурсатдан фойдаланиб, 47-Оилавий поликлиника шифокорларига хушмуомалалик ва эътибор учун алоҳида раҳмат.

3,730 views

Pubblicato 30 giu

Шавкат Мирзиёев: Иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “Келажак лидерлари”ни шакллантирамиз. Шу билан бирга, кўплаб иқтидорли ўғил-қизларимиз хориждаги нуфузли олийгоҳларда ўқимоқда, илм-фан билан шуғулланмоқда, йирик ва етакчи компанияларда иш олиб бормоқда. Биз ана шундай юксак билим ва малакага эга ёшларимизни Ватанимизга келиб ишлаши учун барча шароитларни яратиб берамиз. Уларни раҳбарлик лавозимларига асосий номзод сифатида белгилаш, уй-жой ажратиш, муносиб маош тўлаш бўйича янги тизимни жорий этамиз. — Шавкат Мирзиёев: Мы сформируем из числа талантливой молодежи новое поколение кадрового резерва - «Лидеров будущего». При этом многие наши талантливые юноши и девушки учатся в престижных университетах, занимаются наукой, работают в крупных и ведущих компаниях за рубежом. Мы создадим все условия для того, чтобы наша молодежь, обладающая такими высокими знаниями и навыками, приезжала и работала на родине. Внедрим новую систему выдвижения их ключевыми кандидатами на руководящие должности, предоставления жилья и достойной оплаты их труда. Facebook|Instagram|Twitter

1,540 views

Pubblicato 30 giu

Уларнинг ҳар бири бугун таълим соҳаси ривожи учун ўз ҳиссасини қўшиб келаётган фаол ёшлардан. Бугун улар эришаётган ютуқ ва натижаларга ҳавас қилсанг арзийди. Ёшлик ўзи ажойиб неъмат! Бу миллион имкониятлар, ўз-ўзини англаш, муваффақият ва янги уфқлар демакдир. Бугунги ёшларимизга жасоратли бўлинг, қийинчиликлардан қўрқманг, ўқинг, ўрганинг, ҳар бир онингиздан унумли фойдаланинг деган бўлардим. Эртага бу албатта ўзининг энг аъло натижаларини беради. Шундай экан олдингизга энг олий мақсадларни қўйинг ва уларга қараб интилинг! Биз сизлар билан фахрланамиз, байрамингиз муборак бўлсин, азиз ёшлар!

1,710 views

Pubblicato 28 giu

Матбуот хизматлари замонга қай даражада мос?

1,550 views

Pubblicato 27 giu

Jurnalistlardagi xolislik, haqqoniylik va tahliliy yondashuvni hurmat qilaman. https://daryo.uz/2021/06/27/inqirozli-vaziyatda-birinchi-navbatda-sovuq-dush-qabul-qilsam-kerak-matbuot-kotiblari-jurnalistlar-haqida/

1,700 views

Pubblicato 27 giu

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари, азиз ҳамкасблар! Халқ таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги барча ташкилотлар раҳбар ходимлари сизларни бугунги касб байрамингиз билан табриклайди. Байрам тилакларимизни ушбу махсус ролик орқали қабул қилиб олинг! Байрамингиз муборак бўлсин!

1,700 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••6263646566•••70•••75•••80•••8384