TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente68,970Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 63 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 14 ago

​БОЛАНИ 7 ЁШГА ЕТМАСДАН МАКТАБГА БЕРИШГАШОШИЛМАНГ! Айрим ота-оналар фарзандини 7 ёшга етмасдан мактабга беришга шошилишади. Бу қанчалик тўғри? Бундай ёшда боланинг руҳий ва жисмоний ҳолатида қандай ўзгаришлар кузатилади? Шу каби муҳим саволлар билан ССВ Матбуот котиби тиббиёт фанлари доктори, профессор Шоанвар Шомансуровга мурожаат қилди. — Нима учун боланинг мактабга чиқиш ёши 7 ёш этиб белгиланган? — Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгиланган. Ваҳоланки, аввал бу рақам 6-7 ёш эди. Ҳозирга келиб эса мактабга чиқиш ёши қатъий 7 ёш этиб белгиланган. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Аввало, бола ҳаётининг еттинчи йилида ундаги ҳаракатлар кўлами кенгаяди ва аниқлашади, ҳаракатларнинг ўзаро мослашуви бошланади. 6-7 ёшли болалар ўзини идора қилиш ва ўз ҳаракатларини назорат қилиш имкониятига эга бўла бошлайди. Боланинг бўйи бу даврда бўйи анча ўсиб, оғирлиги 22-24 килограмм бўлади. 7 ёшларда бола ҳар томонлама чиниқади, қизиқувчан бўлади. Унинг идрок кучи ва тафаккури жадал ривожланади. Моддий борлиқни билишга интила бошлайди. Уларда гигиеник малакалар шакллана боради. — Мактаб ёшидаги болада қандай кўникмаларни шакллантириб бориш керак? — 7 ёшли бола жисмоний машқларни мустақил бажаришга ўрганган бўлиши лозим. Жароҳатланишни олдини олиш мақсадида болада эҳтиёткорликни, ўз ҳаракатларини назорат қила олиш кўникмаларини шакллантира бориш керак. Болада чаққонлик, жасурлик, топқирлик хислатларини тарбиялаш, айниқса, муҳим. Бола бу ёшида арқонга осилиб туришни, арғимчоқ учишни, қия қўйилган тахта устидан юриб ўтишни, бир оёқда “қалдирғоч” бўлиб туриш каби ҳаракатларни билиши керак. Унга оёқ учлари билан буюмларни қисиб олиб кўтариш ва пастга туширишни, биржойдан иккинчи жойга кўчиришни ўргатинг. Бу машқлар болани асаб тизимини мустаҳкамлашда, уларни ақлан ривожланишига катта ёрдам беради. Бу ёшда унинг нутқини шакллантириш аҳамиятли. Болага қисқа-қисқа қизиқарли саволлар бериб, уни кўпроқ гапиришга, сўзда товушлар кетма-кетлигини фарқлашни, товушлардан бўғинлар, сўзлар тузишни ўргатишга аҳамият бериш лозим. — Бу жараёнларда болада нуқсонлар кўзга ташланса, қандай йўл тутиш керак? — Бу вазиятда ота-оналарга шундай маслаҳат берамиз: агарда бола нутқида бирон нуқсон аниқланса, уни логопедга кўрсатинг. Aгар эслаб қолиш, фикрлаш борасида камчиликлар сезсангиз, невролог кўригидан ўтказинг. Чунки мактабга тайёрланиш даврида боланинг асаблари таранглашади, масъулияти кўпайган сайин, болаларда диққат тарқоқлиги, ўта серҳаракатлик (гиперактив), ўргатилган нарсаларни тезда эсдан чиқариб юбориш, йиғлоқилик, беихтиёр ҳаракатлар, гапга кирмасдан инжиқлик қилиш каби патологик ўзгаришлар учраши мумкин. Мактаб ёши болани жамиятга мослашувидаги илк катта қадам бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу давр унинг хотирасида салбий из қолдирмаслиги керак. Акс ҳолда келажакда ҳам бунинг таъсиридан чиқиши қийин бўлади. Болани эрта мактабга бериш эса унинг шундай муҳим даврда қилинган энг катта таваккалдир. Афсуски, баъзи ота-оналар ўз хоҳиш-истаклари билан фарзандларини 6 ёшдан мактабга беришга ҳаракат қилишади. Энг ёмони, бу ҳолат кўпинча болакайнинг мактабга мослаша олмаслиги билан якун топади. Бу эса ўз-ўзидан унда тажанглик, руҳий зўриқиш, таълим олишдан зерикиш, ижтимоий муҳитга мослаша олмаслик каби салбий ҳолатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Айниқса, бундай пайтда боладаги тез чарчаш, нутқ бузилиши, диққатни жамлашдаги қийинчиликлар яққол юзага чиқади. Шундай экан ҳар бир ота-она юқорида айтиб ўтилган ҳолатлар болаларнинг соғлиги ёмонлашиши ва билим олишга салбий таъсир этишини унутмаслиги даркор. Агар ота-оналар чиндан ҳам фарзандларининг келажаги ва соғлигини ўйласалар, уларни 6 ёшдан мактабга беришга ҳаракат қилмаслиги лозим. Бу билан улар ўзлари ва фарзандлари учун катта яхшилик қилган бўлишади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котиби. ▶️@ssvuz ▶️@ssvmatbuotkotibi

1,670 views

Pubblicato 12 ago

Tashkent International University of Education yoshlarimiz uchun qo‘shimcha imkoniyatlar ochadi Prezidentimiz topshiriqlariga ko‘ra yoshlarimizga hozir oliy ta’lim olish uchun imkoniyatlar kengaymoqda. Biz o‘qigan davrda bittagina kirish imtihonidan o‘ta olmasa bir yil umrini yo‘qotishiga to‘g‘ri kelar edi. Aynan shu imkoniyatlardan biri bu Tashkent International University of Education haqida ushbu rolikda qo‘shimcha ma’lumot olishingiz mumkin. Ushbu Universitet nafaqat ta’lim, balki mehnat bozoriga talab yuqori bo‘lgan yo‘nalishlarda Ingliz va Rus tilida mutaxassislarni tayyorlashni boshlamoqda. Marhamat, yangi imkoniyatlardan foydalaning! Batafsil ma’lumot: Hujjat topshirish uchun:https://tiue.uz/admission_form.html Facebook: https://www.facebook.com/tiue.uz/ Instagram: https://www.instagram.com/tiue_uz/ Telegram: https://t.me/tiue_uz

1,300 views

Pubblicato 9 ago

9 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилиши режалаштирилган брифинг: ● Мавзу: Мактабларда янги ўқув йилининг қандай шаклда бошланиши билан боғлиқ масалалар юзасидан ● Вақти: 14:00 ● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари 🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади. https://t.me/aoka_uz

48,300 views

Pubblicato 23 lug

Ота-она ҳамфикрлиги ва болага тўғри муносабат — тарбиядаги айрим жиҳатлар ҳақида Ота-оналик олий бахт ва шу билан бирга улкан масъулият ҳамдир. Фарзандни азиз неъмат сифатида қабул қилиб, унга чиройли тарбия бериш ўзига яраша билим ва қунт талаб қилади. 👉Мақолани ўқиш 📹Тўлиқ видеони кўриш Kun.uzTelegram каналлари👇 Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

2,270 views

Pubblicato 23 lug

#Хушхабар 5 ЙИЛДА ИЛК БОР ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА ОЛИМПИАДАСИДА МАКТАБ ЎҚУВЧИСИ ҒОЛИБ БЎЛДИ Энг нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи 62-Халқаро Математика олимпиадаси (IМО) натижалари эълон қилинди. Якуний натижаларга кўра, Диёрбек Толипов — Бухоро вилояти 5-ИДУМ ўқувчиси кумуш медаль; Олимжон Олимов — Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси бронза медални қўлга киритди. Шунингдек Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси Дониёр Исмоилов имтиёзли дипломни қўлга киритди. Бу йилги олимпиада 14-24 июль кунлари Россия Федерацияси томонидан ташкиллаштирилди. Унда дунёнинг 110 давлатидан 623 нафар ўқувчилар иштирок этди. Халқ таълими вазирлиги мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини муборакбод этади! Эслатиб ўтамиз, шу кунларда ўзбекистонлик ўқувчилар нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи Халқаро биология, физика ҳамда кимё олимпиадаларида ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

2,060 views

Pubblicato 23 lug

Президент сайлови: сайлов кампанияси бошланди 2021 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда йирик сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига старт берилди. Тадбирда сиёсий партиялар раҳбарлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Унда Марказий сайлов комиссияси 2021 йилнинг 24 октябрь санасини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб белгилади. Сайлов кампанияси 23 июлдан бошланиши эълон қилинди. Президент сайлови шу йил 8 февралда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига киритилган ўзгартишга мувофиқ, октябрь ойида бўлиб ўтади. Каналга уланиш: http://t.me/electionsuz

1,590 views

Pubblicato 23 lug

#Diqqat_Ochiq_muloqot САНОҚЛИ ДАҚИҚАЛАРДА! ‼️МАКТАБЛАРГА ҚЎШИМЧА МАБЛАҒ ЖАЛБ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ 👩‍🏫 Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Очиқ бюджет” портали Openbudget.uz орқали халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларига қўшимча маблағ ажратиш имкониятлари мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилмоқда. Очиқ мулоқот ўтказилиш жойи:Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси Ўтказиб юборманг!

1,350 views

Pubblicato 22 lug

#Хушхабар 10-СИНФ ЎҚУВЧИСИ FIDE-2021 ЖАҲОН КУБОГИ МУСОБАҚАСИДА НИДЕРЛАНДИЯЛИК МАШҲУР ГРОССМЕЙСТЕРНИ МАҒЛУБ ҚИЛДИ Яшнобод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 152- сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов FIDE-2021 Жаҳон кубоги мусобақасида ўзидан 10 ёш катта бўлган нидерландиялик машҳур гроссмейстер Аниш Гирини 3-1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди.

1,260 views

Pubblicato 17 lug

​⚡️Тезкор 18 ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БИР ҚАНЧА АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНИШИ ШАРТ Республика махсус комиссиясининг юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолат ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Касалликнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилиш борасидаги масъулиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди. Йиғилишда айтилганидек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда халқаро экспертлар коронавирусга қарши курашиш ва унинг янги тўлқинларини олдини олиш оммавий вакцинация орқали муваффақиятли ташкил этилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу муносабат билан сўнгги вақтда дунё миқёсида коронавирусга қарши мажбурий вакцинация амалиёти кенг жорий этилмоқда. Юртимиз қонунчилигида ҳам “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарорлар чиқариш ваколатига эгалиги кўзда тутилган. Ушбу қонуннинг 30-моддасида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуига профилактик эмлашлар ўтказиш ҳам киритилган. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 15 мартда тасдиқланган 0239-07-сонли “Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси” санитария қоидалари ва нормаларидаги эпидемиологик кўрсатма асосида эмлаш жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан қўшимча киритилди. ❗️Унга асосан: 📌 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари; 📌1 октябргача 2-доза вакциналари; 📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди. Улар қуйидагилар: ▶️ аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари; ▶️ барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари; ▶️ спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари; ▶️ маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари; ▶️ меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари; ▶️ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари; ▶️ давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари; ▶️ ҳарбий хизматчилар; ▶️ умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар; ▶️ барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари; ▶️ коммунал хизмат соҳаси ходимлари; ▶️ алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари; ▶️ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари; ▶️ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. ▶️@ssvuz ▶️@ssvmatbuotkotibi

1,650 views

Pubblicato 15 lug

1,760 views

Pubblicato 15 lug

Айни дамда Тошкентда бўлиб ўтаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция доирасида Ўзбекистонга дунёнинг 27 та давлатидан 80 га яқин хорижий журналистлар ташриф буюрган. Улар бугунги кунда Ўзбекистонда турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар билан танишиш баробарида давлат ташкилотларининг фаолиятини ўрганмоқда. Куни кеча германиялик журналист, "N-Ost" Янгиликлар агентлиги мухбири Эдда Шлагерга ҳамкасби сифатида ҳамроҳлик қилдим. У билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида бўлдик. Германиялик ҳамкасбимда вазирликнинг замонавий ва инновацион дизайни ўзгача таасурот қолдирди. Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан бўлган сухбат давомида эса Ўзбекистонда инновацион ривожланиш билан боғлиқ амалга оширилаётган ишлари билан қизиқди. Бугун Эдда билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов билан учрашдик. Институт раҳбариятининг Эдда билан соф немис тилидаги сухбати у учун кутилмаган совға бўлди. Унинг ҳайрати ва ҳурсандчилигининг чеки йўқ эди, у ўзбекистонлик инсоннинг унинг она тилида жуда равон гапиришидан ўзининг ҳайратини яшириб ўтирмади. “Ўзбекистонликларнинг бу даражада немис тилида сўзлаша олишини умуман кутмагандим, бугун мен ўзим жуда истаган муҳим мавзуда чет эллик инсон билан менинг она тилимда сухбатлашишга муваффақ бўлдим, бу мен учун узоқ вақтга етадиган таасурот бўлиб қолади" — дейди Эдда. Тўғриси, чет эллик ҳамкасбимнинг менинг юртдошларим ҳақидаги илиқ таасуротлари ва юқори баҳосидан ғурурга тўлдим. Умуман олганда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция биз журналистларга чет эллик ҳамкасбларимиз билан мулоқотда бўлиш, тажриба алмашиш учун ажойиб имконият бўлди десак муболаға бўлмайди.

1,850 views

Pubblicato 14 lug

«Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев вафоти муносабати билан Халқ таълими вазирлиги чуқур ҳамдардлик изҳор қилади Қарийб 60 йил давомида моҳир ўқитувчи ва тажрибали раҳбар сифатида таълим тизимида самарали меҳнат қилиб, мамлакатимизнинг маънавий-маърифий салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган “Қоракўл мактаби” асосчиси Тўхтамурод Жумаев вафот этди. Чорак аср давомида умрини ёш авлодга бағишлаб, уларнинг қалбига эзгулик ёғдусини жо этиб келган фидойи педагог болаларга билим беришни, ёш қалбларда илмга меҳр уйғотишни ҳаётининг мазмуни деб билган. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган кунлардан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқув услубий самарадорлигини ошириш мақсадида биринчилардан бўлиб иқтисослаштирилган иқтидорли болалар мактаб-интернатини ташкил қилди. 1991-2009 йилларда иқтидорли, истеъдодли ўқувчилар билан ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида ибратли ишларни амалга ошириб, Республикамизда алоҳида ўринга эга бўлган Бухоро вилоятидаги халқаро математика фанига ихтисослаштирилган «Қоракўл мактаби» асосчиси сифатида таълим муассасини жаҳонга танитди. Ҳозирга қадар лицейнинг 3114 нафар битирувчиси, республика олий ўқув юртларида, 56 нафари эса хорижий давлатлар университетларида таҳсил олган. Лицейнинг ўқувчилари сўнги йилларда жаҳон ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни эгаллаб Ватанимиз номини дунёга танитмоқдалар. “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”, “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Тўхтамурод Жумаев мураббий-методист сифатида “Ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш усуллари”, “Замонавий дарсни ташкил этиш йўллари”, “Мактабда ички назоратни ташкил қилиш” сингари 7 та методик қўлланмаси чоп эттирган. Тўхтамурод Жумаев тажрибали ва изланувчан педагог, самимий инсон, фидоий ва жонкуяр устоз сифатида барчамизнинг хотирамизда абадий сақланиб қолади. Халқ таълими вазирлиги Тўхтамурод Жумаевнинг яқинларига ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

3,910 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••606162636465•••70•••75•••80•••8384