TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 66 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 11 giu
‼️Ҳурматли ОАВ вакиллари! ‼️Маълумсабабларга кўра бугун 11 июнь кунига режалаштирилган тадбир 14 июнь, душанба куни соат 12:00га кўчирилганини маълум қиламиз. ● Мавзу: Халқ таълими малака ошириш тизими электронлаштирилиши, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг Узлуксиз касбий таълим махсус электрон платформаси ишга туширилиши ● Вақти: 12:00 ● Жойи: АОКА мажлислар зали ● Иштирок этади: Халқ таълими вазири ўринбосари, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз
Pubblicato 9 giu
Янгиликлар 24 | Халқ таълими вазирлиги брифинги #9june#uzbekiston24 mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Hashtags
Pubblicato 9 giu
⏰САНОҚЛИ ДАҚИҚАЛАРДАН СЎНГ! #Diqqat_Ochiq_muloqot ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!!! Фарзандингиз Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги фанларни чуқурлаштириб ўқитишга йўналтирилган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқишини истайсизми? ‼️Унда бу сиз учун👇👇👇 Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослашган мактабларга қабул жараёнлари, имтиҳонларни ўтказиш тартиби юзасидан Сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилади. Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади. 🔹 Саволларингизга Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Инновация, технология ва стратегия маркази вакиллари масъул вакиллари жавоб беради. ‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин. Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти: 9 июнькуни🕒соат 15:00 да https://www.facebook.com/events/2835174826732112?ref=newsfeed ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
Hashtags
Pubblicato 8 giu
#Брифинг 2021-2022 ўқув йилида 1-синфга қабул тартибидаги ўзгаришлар ва янгиликлар тўғрисида брифинг https://www.youtube.com/watch?v=2KrOw9cZArc
Hashtags
Pubblicato 8 giu
8 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбир: 〰️〰️〰️ 🔰Брифинг ● Мавзу: 2021-2022 ўқув йилида мактабларнинг 1-синфига ҳамда Халқ таълими тизимидаги Ихтисослашган мактабларга қабул тартибидаги ўзгаришлар ва янгиликлар ● Вақти: 12:00 ● Жойи: АОКА мажлислар зали ● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
Pubblicato 1 giu
#Tanlov#Bola_tarbiyasi Халқ таълими вазирлиги ўтказган танлов ғолибларига Америкадан бошланғич миқдори 3000 АҚШ доллари бўлган таклиф келиб тушди 2 НАФАР ФАРЗАНДИ БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИГА ЎҚИШГА КИРГАН ОТА-ОНА Халқ таълими вазирлиги ва интернетнинг ўзбек сегментидаги энг кўп аъзоларга эга Maslahat.uz гуруҳи билан ўтказган танловда ғолиби бўлди. 👏👏👏 УЛАР БУГУН ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ОИД МУВАФФАҚИЯТ СИРЛАРИ БИЛАН БЎЛИШИШДИ. ‼️Маълум бўлишича, улар фарзандларига таълим беришни 1 ёшдан бошлаган... Барча ота-оналар фарзанд тарбиясига улар каби ёндошсин! 1 июнь — Болаларни ҳимоя қилиш куни барчамизга муборак бўлсин. Ҳар бир бола мана шу болалар каби ота-онасининг меҳри, ғамхўрлиги ва эътиборида улғайишини сўрадим бугун Яратгандан.
Hashtags
Pubblicato 31 mag
Ҳурматли блогерлар ва ОАВ вакиллари! Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ургутдаги мактаб ўқувчиларининг мустақил равишда 5 дан 10 млн сўмгача даромад топиш билан биргаликда 30-40 нафар ишчини ҳам иш билан таъминлаб, 15-20 млн сўмдан ортиқ даромад топаётгани ҳақида ёзган пости кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Бунга айримлар ҳавас билан қараган бўлса, яна айримлар буни ёлғон маълумотга ва ҳазилга йўйди. Аслида Ургутда мана шундай ишбилармон ўқувчиларимиз бор ва бу ҳақиқат. Улар бугун катталарга яхшигина ўрнак бўлиб, ҳалол меҳнати билан нафақат ўзи балки оиласига фойда келтирмоқда. Мазкур лавҳада ана шундай ёшлардан бирининг фаолияти ёритилган. Ҳурматли блогерлар! Агар бирор нарсага ишонмасангиз бундай тарзда ижтимоий тармоқларда "Кун ҳазили" дея пост тарқатмасдан ўзингиз ўрганиб кўришингизни тавсия қиламиз. Ушбу ҳолатни шахсан гувоҳи бўлиш истагида бўлган журналист ва блогерларни Самарқанд вилоятининг Ургут туманига Медиа-турга таклиф қилиб қоламиз. Мурожаат учун: @Laylo_xtvpress
Pubblicato 30 mag
МАКТАБЛАРГА ЁРДАМ УМУММИЛЛИЙ ҲАРАКАТГА АЙЛАНМОҚДА Ўқув йили якунланар экан мактаб маъмурияти томонидан мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш ҳаракатлари бошланади. Йил давомида ҳар куни юзлаб болалар келиб таълим олган масканни янгилаб, янги ўқув йилига тайёрлаб қўйиш жуда муҳим. Бугун оммавий ахборот воситаларидан мактабларни жорий таъмирлаш масалаларига аслида ким масъул деган кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг тегишли Фармон ва Қарорлари билан умумтаълим мактаблардаги қурилиш таъмирлаш, ободонлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, куз-қиш мавсумига тайёрлаш, халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш, яъни мактабнинг шаклига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланган. Лекин, жойларда мактабларнинг моддий-техник аҳволи қандай эканлигини барча яхши билади. Мактабларда йиллар давомида йиғилиб қоган муаммолар борлиги, мактаб доимий эътибор талаб қиладиган маскан бўлгани сабабли ажратилаётган маҳаллий бюджет маблағлари уларни ҳал қилишга ҳар доим ҳам етмайди. Шу боис мактаб маъмурияти имкони борича ёрдам қила олиши мумкин бўлган ота-оналар ва ҳомийларнинг ёрдамини олишга ҳам ҳаракат қилади. Бироқ мактаб маъмуриятларига ҳаммага бир хил ёндашиб, мажбурий пул йиғиш ҳолатларига йўл қўйилмаслигини, мактабларга ёрдам фақат ихтиёрий бўлиш кераклигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Юртимизда мактабларга ёрдам мавзуси умуммиллий ҳаракатга айланиб улгурган ва бугун ўз фарзанди таҳсил олаётган мактаб шароитини холисона яхшиламоқчи бўлган ота-оналар ва ҳомийлар анчагина. Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги фарзанди таҳсил олаётган мактабларга беэътибор бўлмаётган, мактбалардан холис ёрдамини аямаётган ота-оналарга, ҳомийларга ва барча раҳбарларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради. @uzedu
Pubblicato 29 mag
“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасининг навбатдаги ғолибига ноутбук топширилди Боғдод тумани 11-умумий ўрта таълим мактабида директори Лолахон Холматова иш фаолиятига оид мақола муаллифи Гуласал Қодировага “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида ноутбук тақдим этилди. Мақолада тилга олинган педагог Лолахон Холматова кучли ирода, тенгсиз қатъият, туганмас сабр-бардоши билан 30 йилдан бери раҳбарлик лавозимида ишлаб келмоқда. "Ёлғизимдан айрилгач касбимга ўзгача ёндаша бошладим" номли мақолада фарзандидан айрилган муаллиманинг мактабда фидойилик билан амалга оширилган ишлари қаламга олинган. "Умрим давомида марҳум дилбандимга беришим мумкин бўлган меҳримни энди ўқувчиларимга бера бошладим. Бутун ўй-хаёлим, режаларим, вақтим ўқувчиларим билан банд бўлиб қолди. Мана ҳозиргача шундай. Мактаб, таълим ва албатта болалар менинг ҳаётимга айланиб бўлди", каби сатрлар мақолани ўқиган ҳар бир инсон қалбини ларзага солмай қўймайди. Сиз ҳам ўз касбининг фидойиси бўлган устозларни топинг, трендга чиқаринг ва ноутбук
Pubblicato 26 mag
Ижтимоий тармоқда тарқалган Зафаробод туман халқ таълими бўлимига қарашли 12-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги ҳолат юзасидан эълон қилинган мурожаатга жавобан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади. Туманнинг “Чўлигулистон” ҚФЙ ҳудудида жойлашган мактаб 1987 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги кунда унда 431 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Мактабнинг спорт зали том қисми шифер қилинмаган бўлиб, фақатгина қора қоғоз билан қопланган. Шамол таъсирида ушбу қоғозлар учиб кетиб спорт залнинг том қисмидан доимий чакки ўтган ва тепа қисм плиталарида бир нечта ёриқлар пайдо бўлган. 2021 йилнинг 16 апрель куни мактаб спорт зали томининг бир қисми қулаб тушган. Бугунги кунда маҳаллий ҳокимият томонидан спорт зал таъмири учун 400 млн сўм ажратилган бўлиб, “Зафаробод савдо кeлажаги” МЧЖ томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш доирасида спорт залининг том қисми ва пол қисми тўлиқ янгиланиб, кийиниш ва ювиниш хоналари таъмирланади.
Pubblicato 25 mag
Азиз битирувчилар! Ҳаётимизнинг ёқимли дақиқалари бизга сезилмаган ҳолда оқар сувдай тез ўтиб кетади. Ҳудди шундай тезлик билан мактаб йилларингиз ҳам ортда қолди. Олдинда сизни ҳозирча номаълум бўлган келажак кутмоқда. Сиз ундан қўрқмаслигингиз керак, ҳар бирингизнинг ҳаётингизда ўйлаган барча режаларингизга эришиш учун сиздан озгина куч ва қийинчиликларни енгиб ўтишга эса жасорат талаб қилинади. Кўпчилигингиз талаба бўласиз, бошқаларингиз эҳтимол муваффақият билан бошқа бир касб эгаси бўлиб, ҳаётингиз жавомида ажойиб онларни бошдан кечирасиз, аммо мактаб сизнинг қалбингизда умрбод сақланиб қолади. Ахир, бу маскан сизга жажжи болакайлардан кўркам ўғил-қизларга айланишингизга ёрдам берди. Ҳаётга ва билимга чанқоқлигингизни сақланг ва қийинчиликлардан қўрқманг! ***** Дорогие выпускники! В жизни так заведено, что в приятные моменты время летит незаметно. Столь же быстро пролетели и школьные годы, впереди многих ждет пугающая неизвестность. Однако бояться ее не стоит, у каждого обязательно в жизни все сложиться, надо лишь приложить немного усилий и не смело преодолевать трудности. Большинство из вас станут студентами и переживут еще немало замечательных минут, но школа останется в ваших сердцах на всю жизнь. Ведь здесь вам помогли из несмышленых первоклассников превратиться в статных юношей и девушек. Сохраните в себе жажду жизни и знаний и не бойтесь трудностей!
Pubblicato 24 mag
Мамлакатимиз мактабларининг битирувчи ўғил-қизларига табрик Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter