TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 62 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 28 ago
#Online Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг навбатдаги сонида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мустақиллик инъом этган имкониятлар ҳақидаги мулоҳазалари билан бўлишади. — В очередном выпуске проекта, посвященного 30-летию независимости Республики Узбекистан, министр народного образования Шерзод Шерматов делится своими мыслями о возможностях, предоставленных независимостью. Президент матбуот хизматининг расмий саҳифасида ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
Hashtags
Pubblicato 25 ago
#Yuksak_mukofot_muborak Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқХалқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Журналист сифатида фаолият олиб юрган кезларимда Шерзод Шерматовнинг Халқ таълими вазири сифатида тайинлангани ҳақидаги хабарни эшитганимда, болаларимизнинг келажаги ваниҳоят ишончли қўлларга топширилди деган ўй ҳаёлимдан ўтган. Бугун бу инсон билан бир сафда фаолият юритар эканман, бу инсоннинг таълим тизими учун қай даражада қайғуришини кўриб, бунга яна ва яна амин бўляпман. Юксак мукофотлар муборак бўлсин, халқ таълими соҳасида жонкуярлик билан олиб бораётган фаолиятингизда омад ва зафарлар ёр бўлсин. Сиз бошчилигингизда соҳа янада ривожланиб, болаларимиз Ўзбекистонни дунёнинг энг ривожланган давлатлари қаторига олиб чиқишга қодир етук инсонлар бўлиб етишсин.
Hashtags
Pubblicato 24 ago
Бу ўқувчилар Тошкент шаҳар Учтепа тумани 81-сонли математика ва физика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида таҳсил олишади. Уларнинг мактаб формасини кўриб, ҳавас қилдим. Жудаям бежирим, чиройли, тартибли ва асосийси боланинг ўқувчилигини шундоққина кўрсатиб турибди. "Мактаб ўқувчиларининг формасида энг асосий эътибор боланинг саломатлигини сақлашга қаратилган, турли хил шароитдаги оилалар фарзандларининг бир хилдаги формада юришлари, таълим –тарбия жараёнидаги барча тенг ёшдошув, таълим ва тарбиявий ишларнинг уйғунлигидан далолат беради. Бу ўқув йилида ота-оналаримиз билан келишилган ҳолда формамизни ташкил қилдик. Замонавий мактабда илм чўққиларини эгаллаб , катта ютуқларни , марраларни қўлга киритишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Улкан ютуқларга эришишда ўқувчилар формаси ҳам муҳим ўрин тутади”, — дейди мактаб директори Зиёда Хайдарова.
Pubblicato 23 ago
📊Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди 2021 йил июль ойига қадар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари хулосалари асосида ахборот хизмати раҳбари лавозимига расман тасдиқланиб, фаолият юритиб келган республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 29 нафарининг (ўтган йил якунида 14 нафар) иш натижалари юқори, 74 нафариники (ўтган йил якунида 67 нафар) ўрта, 23 нафариники (ўтган йил якунида 30 нафар) қониқарли, 13 нафари (ўтган йил якунида 17 та)нинг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди. Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари кесимида 206 нафар матбуот котибидан 10 нафарининг (ўтган йил якунида 6 нафар) фаолияти юқори, 83 нафариники (ўтган йил якунида 7 нафар) ўрта, 70 нафариники (ўтган йил якунида 117 нафар) қониқарли, 38 нафариники (ўтган йил якунида 60 нафар) эса паст даражада, деб топилди. 👉Батафсил _______________ https://t.me/aoka_uz
Pubblicato 23 ago
1-синфлар учун "Президент совғалари" ҳудудларга жўнатилмоқда 12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан портфель, дафтар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим, ўчирғични ўз ичига олган совғалар дастлаб Жиззах ва Сирдарё вилоятларига етиб боради. Янги ўқув йили бошлангунига қадар мазкур совғалар босқичма-босқич барча мактабларга етказилиб, ўқув йилининг илк куни ўқувчиларга топширилади.
Pubblicato 20 ago
#Биласизми Туҳмат учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Hashtags
Pubblicato 20 ago
Хуллас, фактчекинг: вазир ухламаяпти! Ижтимоий тармоқда бугунги тадбиркорлар билан мулоқотда Халқ таълими вазири давлат раҳбаридан кўрсатма олаётган пайтда унинг орқа фонида Олий таълим вазири А. Тошқуловнинг бошини эгган суратига "вазир уйқуда" тарзида изоҳ бериш бошланди. Фото доим ҳам ҳолатни тўлиқ ҳис қилиш имконини бермайди. Кадр билан ишлайдиганлар буни дарров тушунади. Суратни кўрибоқ, вазир бошини эгиб ёзиб ўтирган бўлса-чи, дегандим. Лавҳа монтаж қилиб ўтирувдим. Худди шу кадрни монтаждан холи "исходник материаллар" ичидан топиб олдим. Хуллас, фактчекинг: вазир ухламаяпти! Марҳамат, видеода кўришингиз мумкин. Олий таълим вазири халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга топшириқ берилаётганда блокнотига қайдлар қилиш билан банд экан. Текширилмаган, шубҳаларга асосланган ахборот тарқатиш- энг камида нотўғри иш. Шошилиш керак эмас. Бу касб эгаларига ярашмайди. @qurbonova_a
Pubblicato 20 ago
Aziza opa to'g'ri aytganlar. Bu vaziyatda Xalq ta'limi vaziri rostanam yozib o'tirgandi, chunki o'zim ham fotograflar orasida turib Toshqulovni rasmga olish uchun kamerani yo'naltirgandim o'sha tarafga. Tabiiyki Shermatov yozib o'tirganini ko'rmaslik imkonsiz edi. Моргать qilinganida ko'pincha fotosuratda uxlagandek tasavvur uyg'onadi, ammo fotograflar buning aldamchi kadr ekanligini juda yaxshi bilishadi. Bu sizlarga shpargalka. P.S. Bir paytlar chiqqan senatda "uxlagan" senatorlarning rasmi menga tegishli emas, yana bir bor eslatib o'taman.
Pubblicato 18 ago
#BARCHA_PEDAGOGLAR_DIQQATIGA Янги ўқув йилига тайёргарлик ва адолатли дарс соатлари тақсимоти масалалари муҳокама этилади Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида очиқ мулоқот кўринишида Янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари муҳокама этилади. Август Кенгашлари доирасида ташкил этиладиган видеоселектор йиғилишида: ✅2021-2022 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати; ✅таълим жараёнини ташкил этиш; ✅дарсларнинг адолатли тақсимоти масалалари кўриб чиқилади; ✅мавзу юзасидан савол-жавоблар. Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида кузатиб боришинигиз мумкин. 🔴Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида кузатиб боришинигиз ва ўзингизни қизиқтирган саволларни беришингиз мумкин. ‼️Шу ўринда мактаб раҳбарларидан мазкур жараёнда иштирок этиш учун ўқитувчиларга АКТ хоналарида зарур шароит яратиб бериш сўралади. Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти: 19 август куни, соат 10:00 Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram
Hashtags
Pubblicato 18 ago
Pubblicato 18 ago
СИЗЛАР БИЛАН ФАХРЛАНАМАН! Куни кеча Халқаро фан олимпиадаларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ўқувчиларимизни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бугун ўқувчиларимизнинг ота-оналарига ҳавас қилиб, уларнинг ўрнида бўлиб қолишни сўрадим Оллоҳдан. Иллоҳим ҳар биримизга фарзандларимиз орқасидан ғурурланиб юриш насиб қилсин! Дунёда тан олинган халқаро нуфузли математика, физика, кимё, биология, информатика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган 10 нафар ўқувчи ва уларнинг ўқитувчиларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилди. 1-ўрин (олтин медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравар (122,5 млн. сўм), ўқитувчисига – 450 баравар (110,25 млн. сўм); 2-ўрин (кумуш медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравар (73,5 млн. сўм), ўқитувчисига – 250 баравар (61,25 млн. сўм); 3-ўрин (бронза медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравар (49 млн. сўм), ўқитувчисига –150 бараварида (36,75 млн. сўм).
Pubblicato 17 ago
Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоблари Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter